13.08.2018 йилдаги 648-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.08.2018 йилдаги 648-сон
Kuchga kirish sanasi
15.08.2018
Ҳужжат 11.06.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3325-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағларини тўлиқ шакллантириш ва унга юкланган вазифаларни сифатли бажариш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) Жамғармага юкланган вазифаларни амалга ошириш, шу жумладан мустақиллик йилларида яратилган юксак бадиий аҳамиятга эга тасвирий ва амалий санъат асарларини сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушадиган маблағларидан 2018 йилда 16,0 миллиард сўм ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма Кенгаши томонидан унга юкланган вазифалар доирасида Жамғарманинг режалаштирилган лойиҳаларини амалга ошириш учун Жамғарманинг 2018 йилги даромадлари ва харажатлари прогнози, штатлар жадвали ҳамда 2018 йилда Жамғарманинг ижрочи дирекциясини ва «Ўзбекконцерт» давлат муассасасини жорий таъминлаш бўйича харажатлар сметаси, шунингдек, Жамғарманинг ижрочи дирекцияси ва «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ходимлари меҳнатига хақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш шароитлари тўғрисидаги низом тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 485-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамғарманинг ижрочи дирекцияси ажратилаётган маблағларнинг Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий риоя этган ҳолда самарали ва мақсадли сарфланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Сайфуллаев Б.С. зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 13 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
648-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 485-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2018 й., 09/18/648/1698-сон)