02.08.2018 йилдаги ПҚ-3895-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 02.08.2018 йилдаги ПҚ-3895-сон
Kuchga kirish sanasi
03.08.2018
Ҳужжат 03.08.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман ва шаҳар марказларининг меъморий қиёфасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш, уларнинг хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш, асосий туристик йўналишларда замонавий объектлар қуриш, шунингдек, республика аҳолиси ва меҳмонлари учун кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва шаҳарларида, республика вилоятлари ва Тошкент шаҳрида «Business city» шаклида замонавий ишбилармонлик марказларини (кейинги ўринларда «Business city» марказлари деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар ва шаҳарларда «Business city» марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан уларнинг концепциялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилганидан кейин қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи функцияларини бажариш, «Business city» марказлари ҳудудида объектлар қурилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида «Business city» марказлари ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси (кейинги ўринларда дирекция деб юритилади) ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Business city» марказларини батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқишни ташкил этиш етакчи маҳаллий ва хорижий лойиҳа ташкилотлари жалб этилган ҳолда дирекция томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Business city» марказлари ҳудудида объектларни қуриш инвесторларнинг маблағлари, шу жумладан ҳомийлик хайриялари, кредитлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалар ташаббускорларига «Business city» марказлари ҳудудида объектлар қуриш учун ер участкалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган «Business city» марказлари ҳудудида лойиҳалар ташаббускорларини танлаб олиш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссиялари томонидан ўтказиладиган энг яхши инвестиция таклифларининг танлови якунлари бўйича, шу жумладан тегишли лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган инвестицияларнинг ҳажмидан келиб чиқиб берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дирекцияга лойиҳалаштириш шартларини, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, товарлар (ишлар, хизматлар) харидларини амалга ошириш усулларини мустақил танлаш, шунингдек, энг яхши таклифларни танлаш натижалари бўйича танлов асосида ишларни бажарувчиларни, лойиҳа ташкилотларини белгилаш ҳуқуқи берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар дирекцияларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишга потенциал инвесторларни, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, Интернет тармоғида идоравий мансуб «Business city» марказини қуриш ва унинг фаолияти бўйича тақдимот тадбирларини ва кенг реклама кампаниясини олиб бориш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан инвесторлар билан музокаралар олиб бориш, инвестицияларнинг энг кам суммаларини белгилаган ҳолда идоравий мансуб «Business city» маркази лотларига кўра инвесторларни танлаш бўйича танловлар ўтказиш, «Business city» марказларига инвестиция қўйиш тўғрисида инвесторлар билан битимлар тузиш, шунингдек, қурилиш учун инвесторга ер участкаси бериш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига илтимосномалар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб «Business city» маркази ҳудудида инвесторлар томонидан реализация қилинадиган лойиҳалар амалга оширилишининг бориши устидан доимий мониторинг юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб «Business city» маркази ҳудудида объектлар қурилишини лойиҳалаштиришда лойиҳа ташкилотлари томонидан энергияни тежайдиган замонавий технологиялар жорий этилиши ҳамда юқори технологик материаллар ва буюмлардан самарали фойдаланилишининг таъминланишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган мажбуриятлар инвесторлар томонидан лозим даражада бажарилишини назорат қилиш, қабул қилинган мажбуриятлар инвесторлар томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда идоравий мансуб «Business city» маркази ҳудудида инвестиция қўйиш тўғрисидаги битимларни муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб «Business city» маркази ҳудудида, жумладан бошқарувчи компанияларни тузиш ва тадбиркорлик субъектларини жалб этиш йўли билан умумий фойдаланиладиган жойлар, муҳандислик коммуникацияларидан фойдаланишни ва уларга хизмат кўрсатишни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвесторлар, ишларни бажарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар, бинолар, иншоотлар ва турар жойларнинг мулкдорлари ва улардан фойдаланувчилар томонидан қурилиш-монтаж ишларини бажаришда ва объектлардан фойдаланишда белгиланган ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан техник назоратни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Business city» марказлари фаолиятининг самарали ташкил этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвесторлар томонидан қурилиш ишлари амалга оширилишида ва ваколатли ташкилотлар томонидан муҳандислик коммуникацияларининг ташқи тармоқларига улашда «Business city» марказлари ҳудудларини тайёрлаш учун масъул бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 январга қадар муддатда тегишли туманлар ва шаҳарларда «Business city» марказларини ташкил этиш тўғрисида қарорлар қабул қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 февралга қадар муддатда Инвесторларнинг энг яхши инвестиция таклифларини танлаш, уларга ер участкалари бериш ва уларни «Business city» марказлари ҳудудида жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни, шунингдек, «Business city» марказлари ҳудудида инвесторларни танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссияларининг намунавий таркибини тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли туманлар ва шаҳарларда «Business city» марказларини ташкил этиш тўғрисида қарорлар қабул қилинишига қараб дирекциялар ташкил қилинишини ва уларнинг тўлиқ фаолият кўрсатишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда бошқа ваколатли ташкилотлар билан биргаликда туманлар ва шаҳарларда «Business city» марказларини ташкил этиш учун ер участкаларининг чегаралари белгиланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқадор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этиладиган «Business city» марказлари ҳудудида амалда яшаётган оилалар рўйхатини аниқлаган ҳолда бузиладиган уй-жойлар, нотурар жой бинолари ва иншоотларнинг 2019 йил 1 январь ҳолатига хатловдан ўтказилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкалари олиб қўйилиши, уй-жойлар, нотурар жой бино ва иншоотлар бузилиши, ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникацияларига уланган ҳолда «Business city» марказлари ҳудудида объектлар қурилиши билан боғлиқ ташкилий ва техник масалаларнинг ҳал этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Business city» марказлари ҳудудида инвесторлар томонидан лойиҳалар амалга оширилишининг бориши тизимли асосда назорат қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Business city» марказларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тегишли туманлар ва шаҳарларнинг маҳаллий бюджети маблағлари, инвесторлар ва ҳомийлар маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкалари ва бошқа мол-мулк олиб қўйилиши, уй-жойлар, нотурар жой бино ва иншоотлар бузилиши сабабли мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш, ҳудудлар тозаланиши, ер ишлари бажарилиши, муҳандислик ва транспорт коммуникацияларининг майдон ички тармоқлари қурилиши, умумий фойдаланиладиган ҳудудлар ободонлаштирилиши, реклама кампаниялари ва тақдимот тадбирлари ўтказилиши, шунингдек, маҳаллий, хорижий консалтинг ва архитектура компаниялари хизматлари учун харажатлар инвесторларга бериладиган ер участкалари ўлчамларига қараб мутаносиб улушларда инвесторлардан тушадиган маблағлар, ҳомийлар маблағлари, кредитлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбектелеком» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари «Business city» марказларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ муҳандислик коммуникациялари уловчи тармоқларининг ўз маблағлари ҳисобидан қурилишини уларнинг узлуксиз фаолият кўрсатишини ҳисобга олган ҳолда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда инвесторлар томонидан жалб этиладиган пудратчилар, шу жумладан хорижий пудратчиларни лойиҳа ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун пудратчиларга жавобгарликни юклаш шарти билан қурилиш соҳасида тегишли лицензия ва (ёки) рухсатнома олмасдан «fast-track» услубида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) фойдаланишга «тайёр ҳолда топшириш» шартларида (Engineering Procurement Construction) «Business city» марказлари лойиҳаларини амалга ошириш учун қуришга белгиланган тартибда рухсат берсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Business city» марказлари қурилиши бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 январга қадар муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) инвесторлар — мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош пудратчи ва бош лойиҳа ташкилотлари — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (кўрсатиладиган хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотлар-норезидентлар — ҳам доимий муассаса, ҳам Ўзбекистон Республикасида тўлов манбаси орқали олинадиган даромадлар бўйича фойда солиғини тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дирекциялар, инвесторлар, бош пудрат ташкилотлари — Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, металл конструкциялар учун божхона тўловларини (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) дирекциялар «Business city» марказлари фаолият кўрсатишининг бутун даврида солиқларнинг барча турлари ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Белгилансинки, ушбу қарор 8 ва 9-бандларининг амал қилиши «Tashkent city» халқаро ишбилармонлик маркази қурилиши лойиҳасининг тегишли қатнашчиларига, шу жумладан унинг дирекциясига татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги дирекцияларнинг буюртманомаларига биноан «Business city» марказлари ва «Tashkent city» халқаро ишбилармонлик марказини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги дирекцияларнинг буюртманомаларига биноан «Business city» марказлари ва «Tashkent city» халқаро ишбилармонлик марказини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга давлат божи тўламасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва кўп марталик визаларнинг узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча рўйхатдан ўтказилиши, турган жойи бўйича ҳисобга олинишини ҳамда вақтинча рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш узайтирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги дирекцияларнинг буюртманомаларига биноан «Business city» марказлари ва «Tashkent city» халқаро ишбилармонлик марказини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда қатнашувчи юқори малакали хорижий мутахассислар Ўзбекистон Республикасига жалб этилишига рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 2 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3895-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.08.2018 й., 07/18/3895/1616-сон; 14.03.2020 й., 06/20/5963/0300-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон; 19.05.2022 й., 07/22/247/0428-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)