Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сонли «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шерикчиликнинг оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти учун лицензия олиш талаб этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12 нафаргача болани тарбиялашни назарда тутувчи оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шерикчилик лойиҳаси қишлоқ жойдаги хусусий шерикнинг ташаббуси билан, танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида, улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битим туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан таклиф этиладиган рухсат хусусий шерик томонидан қабул қилинган кундан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига3-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 30 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
595-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг мақсади ва вазифаларини, уларнинг фаолиятини ташкил этиш, моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш, молиялаштириш, уларни бошқариш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги имзолаган давлат-хусусий шериклик тўғрисида битимга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фақат давлат-хусусий шерикчиликнинг оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида қишлоқ жойларда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси якка тартибдаги тадбиркор шаклида фаолият юритади ва банк ҳисоб рақамига, ўз номи кўрсатилган муҳрга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан бериладиган белгиланган шаклдаги рухсатномани қабул қилиб олган вақтдан бошлаб таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасига кириш жойида фуқароларни оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ҳақида маълумотлардан хабардор қилиш мақсадида ахборот пешлавҳаси ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Унда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан берилган белгиланган шаклдаги рухсатнома нусхаси, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим нусхаси, педагог ва тиббиёт ходимларининг дипломлари нусхалари, Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг иш тартиби ва бошқа ҳужжатларнинг нусхалари жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиши режалаштирилаётган уйда болаларнинг соғлом ўсиши ва тарбия олишлари учун зарур шарт-шароитлар бўлиши, бино ва иншоотлар ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария-эпидемиология назоратининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида таълим мазмуни мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларига асосан ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ёки тавсия қилинган дастурлар билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз (муаллифлик) дастурларидан фойдаланишга ҳақлидир. Ушбу дастурларни тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг ўз (муаллифлик) дастурларида миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этишга қаратилган бузғунчилик ғояларини акс эттирилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг иш тартиби ва болаларнинг муассасада бўлиш вақти ота-оналарнинг истак ва талабларидан келиб чиқиб муассис томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида 5 кунлик иш ҳафтаси учун, қоида тариқасида, қуйидаги кунлик иш тартиби жорий этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9 соатли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4 соатли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси жойлашган ҳудудда яшайдиган аҳоли талабларидан келиб чиқиб, нодавлат мактабгача таълим муассасасида 6 кунлик иш ҳафтаси ҳам жорий этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида болаларнинг овқатланиши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, тегишли тиббий хулоса асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш ва муассасадан чиқариш тартиби оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг қарори билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасидаги болалар сони 7 нафардан кам бўлмаслиги ва 12 нафардан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида ўқув йили жорий йилнинг 2 сентябридан бошланади ва кейинги йилнинг 1 июнига қадар давом этади. 1 июндан 1 сентябргача бўлган давр муассасада соғломлаштириш даври ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси болаларни қабул қилишда ота-оналарни ўз устави, кун тартиби, таълим-тарбия дастурлари ва бошқа ҳужжатлар билан таништириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси билан ота-оналар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ушбу муассасанинг устави ҳамда шартнома билан тартибга солинади. Ота-оналар билан тузилган шартнома болаларнинг ушбу муассасада бўлиш вақтини, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан тузилган битимга асосан тарбияланувчилар умумий сонининг 70 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини ўқитиш, улар учун камида 3 йил давомида ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини (шу жойдаги давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган ҳажмлардан ошмайдиган миқдорларда) белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз болалари учун таълим-тарбия шаклларини, оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида таълим бериш тилини танлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида болаларга таълим-тарбия бериш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини ҳамда боланинг шахсига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси билан тузилган шартнома шартларида белгиланган тартибда кун давомида ўзига қулай бўлган вақтда болаларни мактабгача таълим муассасасидан олиб кетиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-оналар қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий нодавлат таълим муассасаси билан тузилган шартномага мувофиқ ота-оналар бадалини ўз вақтида тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий нодавлат таълим муассасасида болага берилган таълим-тарбияни мустаҳкамлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналар қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси ва ходимлари ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳамкорлик, боланинг шахсини ҳурмат қилиш ва унга шахсий хусусиятларига мувофиқ ривожланиши учун эркинлик бериш асосида олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида тегишли олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотли шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотга эга бўлмаган (тегишли ҳудудларда олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотли талабгорлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим йўналиши бўйича қайта тайёрловдан ўтказилган шахслар ҳам педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан ёки тиббий хулосага мувофиқ бундай фаолият билан шуғулланиши тақиқланган шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг педагоглари ва бошқа ходимлари билан меҳнат шартномалари тузиш ва уларни бекор қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурларини татбиқ этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш бўйича ўзига юкланган вазифалар доирасида шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга юқори профессионал даражада таълим-тарбия бериш орқали мактабгача таълим сифатини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог ахлоқ-одобига риоя қилиш, боланинг қадр-қимматини ҳурмат қилиш, болаларни тазйиқдан ҳимоя қилиш, уларни меҳнатга, ота-онага ҳурмат, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг касбий кўникмаларини ва педагогик маҳоратини доимий равишда такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог ходимлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини бошқариш ва унинг фаолиятини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини бошқариш муассис томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни туман мактабгача таълим бўлимига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолиятини назорат қилиш муассис томонидан, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари томонидан мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларининг ва таълим-тарбия дастурларининг бажарилишини назорат қилиш ушбу соҳадаги ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш, уларнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ва тўхтатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Нодавлат мактабгача таълим муассасасини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти учун зарур бўлган жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва ўқув материаллари берилади. Мазкур жиҳозлар ва ўқув материалларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш ва уларнинг сақланишига оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ муассиснинг маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига қуйидаги мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбиячи ва ёрдамчи хизматларига тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9-соатлик давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган меҳнатга тўланадиган ҳаққа тенг шартларда ва ҳажмларда иш ҳақи тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар бўйича овқатланиш, юмшоқ инвентарь, анжомлар ва дори-дармонларга ажратилаётган миқдорларда харажатларни қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида мактабгача таълим муассасасининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ташкилотларнинг, шу жумладан, сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг ташкил этилишига ва фаолият кўрсатишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасидаги таълим ва тарбия дунёвий хусусиятга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг халқаро ҳамкорлиги, педагог кадрларнинг амалиёт ўташи ва уларнинг малакасини ошириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсатнома — ваколатли орган томонидан якка тартибдаги тадбиркорга бериладиган, тадбиркорлик фаолияти соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгор — якка тартибдаги тадбиркор ёхуд уларнинг рухсатнома олиш учун тегишли ариза билан белгиланган тартибда орқали мурожаат қиладиган ваколатли шахси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича мазкур низомга иловадаги шаклга мувофиқ рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) чекланмаган муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар рухсат беришга доир қоидаларга мувофиқ оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш бўйича талаблар ва шартлар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат мактабгача таълим муассасалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат мактабгача таълим муассасаларида мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ёки бошқа мол-мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бинолар, иншоотлар ва шароитларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув ва тарбия жараёнини давлат талабларига, ўқув режаларига ва таълим дастурларига мувофиқ ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Рухсатномани бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти бўйича рухсатнома олиш учун талабгор томонидан туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимига ариза билан мурожаат қилинади ва аризада якка тартибдаги тадбиркорнинг исми, фамилияси, отасининг исми кўрсатилади ва унга қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспортининг кўчирма нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш жойининг манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан талабгор ўртасида белгиланган тартибда имзоланган давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битим нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (тегишли ҳудудларда олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотли талабгорлар мавжуд бўлмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим йўналиши бўйича қайта тайёрловдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат) нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти бўйича рухсатнома олиш учун талабгор томонидан ҳужжатлар туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимига бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти бўйича рухсатнома олиш учун ҳужжатлар туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда аризачига юборилади (тақдим этилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун рухсатнома талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Аризаларни кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Рухсатнома талабгорининг аризаси кўриб чиқилгани учун йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти бўйича рухсатнома бериш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузурида комиссия тузилади ва у туман (шаҳар) молия бўлими, иқтисодиёт бўлими, адлия бўлими, қурилиш бўлими ҳамда мактабгача таълим бўлими бошлиқларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Комиссия тоқ сонли аъзолардан ва камида етти кишидан иборат бўлиши керак. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими бошлиғи комиссия котиби ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг ишчи органи туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими ҳисобланади. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими қабул қилинган ҳужжатларни ҳаққонийлигини ўрганиб чиқиб, Комиссия йиғилиши муҳокамасига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Комиссия йиғилишида талабгор томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти бўйича рухсатнома олиш юзасидан тақдим этилган ҳужжатлар муҳокама қилинади ва йиғилиш натижасида талабгорга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш масаласи баённома билан уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти бўйича рухсатнома бериш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори талабгорнинг аризаси олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти бўйича рухсатнома беришни рад этиш комиссия баённомасида асосланган ҳолда талабгорга комиссия йиғилиши бўлиб ўтган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ушбу баённоманинг нусхаси тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Туман (шаҳар) ҳокимлиги рухсатнома бериш бўйича қарор қабул қилганда талабгорга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги таълим фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатнома икки нусхада — талабгор ва туман (шаҳар) ҳокимлиги учун бир нусхадан тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Рухсатнома бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат этувчи томонидан мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар мавжудлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатнома беришни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолатларда мурожаат этувчига ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва мурожаат этувчи кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, такроран мурожаат қилиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган рад этиш ҳақидаги хабарнома юборилади (тақдим этилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Рухсатнома беришда рад учун асос бўлган сабаблар мурожаат этувчи томонидан бир ой муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатнома бериш ёки унинг берилишини рад этиш туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан мурожаат этувчининг рад этиш сабабларини бартараф этганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мазкур Низомнинг қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
_____________ туман/шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ва таълим фаолиятини амалга ошириш учун РУХСАТНОМА (намунавий шакл)
201___ йил «______» «______»
____________тумани (шаҳри)
Мазкур рухсатнома ____________________манзилида жойлашган _______________туман/шаҳар ҳокимлигидан ________-сон билан рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор _____________________________________га Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ва оилавий нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш учун берилди.
Оилавий нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш манзили (почта манзили, телефон рақами):______________________________________________
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан якка тартибдаги тадбиркор ўртасида имзоланган давлат-хусусий шерикчилик тўғрисидаги битимнинг санаси ва рақами:____________________________________________
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг IV бўлимига қуйидаги мазмундаги 551-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«
551
давлат-хусусий шерикчиликнинг оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти
».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 09/18/595/1598-сон; 29.04.2019 й., 09/19/361/3033-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)