1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Хориждан маблағ жалб қилиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий битимлар, қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар, лойиҳа битимлари, субсидиар битимлар, ҳуқуқ ва талабларни ўтказиш тўғрисидаги битимлар, хат-битимлар ва бошқа битимларни (кейинги ўринларда лойиҳалар бўйича битимлар деб юритилади) имзолаган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ушбу қарорда белгиланган тартибда лойиҳа бўйича битимларга ўзгартишлар, қўшимчалар ва тузатишларни имзолаш ваколатига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кучга кириши учун юридик хулосалар берилиши шарт бўлган лойиҳалар юзасидан имзоланган битимлар, шунингдек, давлат кафолатлари бўйича юридик хулосалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига битимлар ва кафолатлар киритилгандан кейин бир ҳафта муддатда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда ХМИ/ХҲМТ деб юритилади) учун мақбул шаклда Адлия вазирлиги томонидан берилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ер участкалари олиб қўйилганда, уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар бузилганда ёки дарахтлар кесилганда товон тўлаш, агар бу лойиҳалар бўйича битимларда назарда тутилган бўлса, ХМИ/ХҲМТ талабларига мувофиқ ваколатли органлар томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар ва транспорт воситалари божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно), қўшилган қиймат солиғи, давлат мақсадли жамғармаларига йиғимлар тўлашдан, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган юридик шахслар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган жисмоний шахслар жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан 2021 йил 1 июлгача бўлган муддатга озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ томонидан пулли консультатив хизматлар кўрсатилган холларда, ушбу молия институтлари мазкур хизматларни ягона етказиб берувчилар ҳисобланади ва улар билан махсус ахборот порталида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган тўғридан-тўғри шартномалар тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган хорижлик мутахассисларга кириш визаларини расмийлаштириш лойиҳалар ташаббускорлари ёки ижро этувчи агентликлар талабномаларига биноан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган хорижлик мутахассисларга кўп марталик визалар бериш, яшаш жойи бўйича вақтинчалик пропискани расмийлаштириш ва уларни узайтириш лойиҳалар ташаббускорлари ёки ижро этувчи агентликлар талабномаларига биноан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан давлат божи ундирилмаган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ва самарасиз солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларини бекор қилиш бўйича ишчи комиссия (Б. Мавлонов) қуйидагиларни назарда тутсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш даврида ва кафолат муддатида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар ва транспорт воситаларини божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно), қўшилган қиймат солиғи, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига йиғимлар тўлашдан;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган юридик шахсларни юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган жисмоний шахсларни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган имтиёзларни ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари, лойиҳалар ташаббускорлари ёки ижро этувчи агентликларнинг ўз маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар ва транспорт воситаларига татбиқ этишни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиёзлар бериш натижасида бўшаб қоладиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишга қўшган ҳиссаси эканлиги белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 16 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3857-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси номидан (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати) номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафиллиги остида жалб этилаётган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда ― ХМИ/ХҲМТ деб юритилади) томонидан тўлиқ ёки қисман қарз (кредитлар) ҳисобидан лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишнинг тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида қарорлари билан тайёрлаш ва амалга оширишнинг ўзгача тартиби белгиланган ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларга татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аванс қарз маблағлари ― лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган кейинчалик маъқулланган қарз (кредит) суммасига қўшиладиган лойиҳа бўйича молиявий келишувни имзолашдан олдин амалга ошириладиган лойиҳани ёки лойиҳадаги чора-тадбирларни молиялаштириш учун ХМИ/ХҲМТ томонидан тақдим этилаётган қарз (кредит) маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш (мувофиқлаштириш) гуруҳи (ЛАОГ) ― қонунда белгиланган тартибда лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида лойиҳа ташаббускори томонидан тузиладиган бўлинма (ташкилот);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки баҳолаш ҳужжати ― ХМИ/ХҲМТ услубиётига мувофиқ тайёрланган ва ХМИ/ХҲМТ баҳолаш ҳужжатини тайёрлашда таянч бўлиб хизмат қиладиган, амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳанинг асосий параметрларини белгилайдиган лойиҳа олди ҳужжати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз музокаралари ― Ўзбекистон Республикасининг ваколатли вакиллари ва ХМИ/ХҲМТ ўртасида муҳокама этилаётган ва келишилаётган молиявий битим лойиҳаси ҳамда ХМИ/ХҲМТ томонидан қарз (кредит) ажратиш шартлари ва лойиҳа мазмунига доир музокаралар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз (кредит) маблағлари ёки молиялаштириш ― лойиҳа ташаббускорига молиявий битим асосида муайян мақсадлар ва аниқ муддатга бериладиган ХМИ/ХҲМТ қарз (кредит)лари ва пул маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид тартиб-таомиллари ― ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳалар доирасида товар (ишлар ва хизматлар)ни харид қилиш бўйича, шу жумладан «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосидаги, ҳаракатлар мажмуи. Харид тартиб-таомиллари харид режасини келишиб олиш санасидан то тузилган контрактларни рўйхатга олиш санасига қадар бўлган даврни ўз ичига олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ташаббускори (буюртмачи) ― ХМИ/ХҲМТ иштирокида лойиҳани амалга ошириш бўйича ташаббус билан чиққан давлат органлари, бюджет ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (ХҲМТ) ― Ўзбекистон Республикасида лойиҳаларни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштиришни, амалга ошираётган хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати) номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафиллиги остида қарзлари (кредитлари) жалб этилаётган давлат банклари ва тараққиёт жамғармалари, Эксимбанклар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро агентлиги ― лойиҳани амалга ошириш учун масъул ташкилот (ташкилотлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари (ХМИ) ― давлатлараро битимлар асосида тузилган, Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган молиявий ва иқтисодий ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш мониторинги ― қарорни қабул қилиш жараёнини яхшилаш ҳамда лойиҳа бошқаруви самарадорлигини таъминлаш мақсадида лойиҳани амалга оширилиш доир маълумотларни тизимли тўплаш, ишлов бериш ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ илмий-техник кенгаши (ТИТК) ― тармоқ вазирликлари ва идоралари ҳузурида ташкил этилаётган, лойиҳаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги ва имкониятларни ўрганувчи коллегиал орган. ТИТК йўқлигида, унинг функцияларини ушбу Низомга мувофиқ лойиҳа ташаббускори томонидан тузилган коллегиал орган бажаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харидлар режаси ― мазкур Низомда белгиланган, зарурият бўлганида, янгиланиши ва ўзгартирилиши мумкин бўлган, ХМИ/ХҲМТ билан келишилган ҳамда лойиҳанинг ТИА қисми ва лойиҳа олди ҳужжати ҳисобланган, лойиҳа бўйича харидларнинг режалаштирилган услуб, тамойил ва асосий параметрлари рўйхатини ўз ичига олган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имзо қўювчи ― ХМИ/ХҲМТ билан молиявий битимни имзолашга ваколатли вазирлик, идора, ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа олди ҳужжатлари ― баҳолаш ҳужжати, харидлар режаси, лойиҳанинг ТИА ва харид ҳужжатларини қамраб олган ҳамда таклиф этилган параметрларда лойиҳани амалга оширишнинг имконияти ва мувофиқлигини асослаб берувчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ҳужжатлари ― лойиҳанинг тасдиқланган ТИА асосида ишлаб чиқилаётган ҳамда қурилишнинг смета қиймати, архитектура-шаҳарсозлик ва техник ечимларини қамраб олган ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа офиси ― ХМИ/ХҲМТ иштирокида лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида ЛАОГ ва ижро агентликлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишни таъминловчи Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (кейинги ўринларда ― Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси) функцияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа битими ― лойиҳа ташаббускори ёки лойиҳа ижро агентлиги билан билан ХМИ/ХҲМТ ўртасидаги битим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ харидлар бўйича раҳбарлиги ― ХМИ/ХҲМТ томонидан тасдиқланган, ХМИ/ХҲМТ лойиҳа бўйича товарлар (ишлар ва хизматлар) харидини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича талабларни назарда тутган ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта кредитлаш тўғрисида битим ― лойиҳа доирасида жалб этилган қарз (кредит) маблағларидан фойдаланиш, ҳисобга олиш ва қайтариш мақсадларида тузиш зарурати туғилган қайта кредитлаш тўғрисида битим, агентлик битими, ҳуқуқ ва талабларни бошқача топшириш битими, субсидиар битим, субкредит ёки субқарз битим ёки бошқа битимлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республиканинг ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик стратегияси (дастури) ― ХМИ/ХҲМТ ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилаётган лойиҳалар рўйхатини қамраб олган, Ўзбекистон Республикасининг ХМИ/ХҲМТ билан маълум вақтга мўлжалланган ҳамкорлигининг асосий йўналишларини белгилаб берувчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник кўмаклашиш ― натурал ва/ёки пул шаклида тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш, илмий ёки бошқа тадқиқотлар, таълим, ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, консультацион хизматлар кўрсатиш, асбоб-ускуна ва технологияларни харид қилиш ва қонунчиликка мувофиқ бошқа мақсадларда ХМИ/ХҲМТ томонидан ажратилаётган мақсадли маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг техник-иқтисодий асослануви (лойиҳанинг ТИА) ― ХМИ/ХҲМТ иштирокида, МФИ/ИПФО услубиётини ҳам ҳисобга олиб тайёрланган ва лойиҳанинг прогноз параметрларини белгилаб берувчи лойиҳа олди ҳужжати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий битим ― лойиҳаларни амалга ошириш учун молиялаштиришни назарда тутган Ўзбекистон Республикаси ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ХМИ/ХҲМТ билан имзоланаётган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат кафолати остида лойиҳа ташаббускорлари томонидан имзоланаётган қарз битими, молиялаштириш тўғрисидаги битим, Истиснаа битими ёки ва бошқа молиявий битимлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик қилиш стратегияларини (дастурларни) тайёрлаш ва янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган шакл бўйича лойиҳаларнинг низомлари ва молиялаштиришнинг тахминий манбаларига оид маълумотларни илова қилиб, лойиҳа ташаббускори ҳар йили 1 мартга қадар Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига кейинги уч йилда амалга ошириш учун таклиф этилаётган ва истиқболли лойиҳалар рўйхатини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳар йили 1 апрелга қадар амалга ошириш учун таклиф этилаётган ва истиқболли лойиҳаларнинг жамланма рўйхатини шакллантиради ҳамда уни лойиҳалар ташаббускорларига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига келишиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга ошириш учун таклиф этилаётган ва истиқболли лойиҳаларнинг жамланма рўйхати тақдим этилган кундан бошлаб бир ҳафта давомида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Амалга ошириш учун таклиф этилаётган ва истиқболли лойиҳаларнинг жамланма рўйхати ҳамда унга бўлган ўзгартиришлар ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ― Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик стратегиялари (дастурлари) ҳамда ХМИ/ХҲМТ томонидан молиялаштириш учун таклиф этилаётган лойиҳалар рўйхати ва молиялаштириш шартларининг мақбуллигини лойиҳалар ташаббускорлари билан келишган ҳолда, ХМИ/ХҲМТ томонидан Ўзбекистон Республикасига ажратилаётган қарз (кредит) маблағлари лимитлари доирасида амалга ошириш учун таклиф этилаётган ва истиқболли лойиҳаларнинг жамланма рўйхатидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. Қарз (кредит) суммасини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сўндириш назарда тутилган ҳолатларда, ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик қилиш стратегиялари (дастурлари) Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги билан ҳам келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик қилиш бўйича шакллантирилган стратегиялар (дастурлар) Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик қилиш стратегиялари (дастурлари)га киритилган лойиҳалар, экспертиза ва бошқа қўшимча тартиб-таомиллар ўтказилмасдан мажбурий тарзда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Давлат дастурига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик қилиш стратегиялари (дастурлари)га киритилмаган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қарорлар Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТдан лойиҳанинг тайёрланишини бошлаш учун Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан ХМИ/ХҲМТга сўровнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ташаббускор томонидан ХМИ/ХҲМТ иштирокида янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш фақат Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳалар ташаббускорлари ХМИ/ХҲМТ иштирокида янги лойиҳаларни тайёрлашга оид билдиришларни Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ўз вақтида тақдим этиш юзасидан жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Лойиҳа олди ҳужжатларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Лойиҳани тайёрлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш ХМИ/ХҲМТ техник кўмаклашиш маблағлари (грант маблағлари), аванс қарз маблағлари, қарз (кредит) маблағлари, лойиҳа ташаббускорининг шахсий маблағлари, шунингдек ушбу лойиҳа ташаббускори учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агарда ХМИ/ХҲМТ томонидан лойиҳани тайёрлаш учун техник кўмак кўрсатиш маблағи ажратилганида, лойиҳа ташаббускори ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомиллари билан назарда тутилган техник кўмак кўрсатиш ёки бошқа шундай ҳужжатни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агарда ХМИ/ХҲМТ талаби бўйича қарз (кредит) маблағларини жалб қилиш масаласини ўрганиш учун лойиҳанинг дастлабки ҳисоб-китоби зарур бўлганида, лойиҳа ташаббускори инглиз тилида тузилган лойиҳа низомини Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига юборади, унга кейинчалик ХМИ/ХҲМТга бериш учун зарур бўлган ҳисоб-китобларни илова қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Лойиҳа ташаббускори ХМИ/ХҲМТ иштирокида лойиҳани сифатли тайёрлаш учун жавоб беради ва ХМИ/ХҲМТ билан биргаликда лойиҳани баҳолашни ташкил қилади, зарурият туғилганида, манфаатдор вазирлик ва идоралар, лойиҳа ва тадқиқот институтлари мутахассисларини жалб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ сўровномаси бўйича лойиҳа ташаббускори ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларига мувофиқ, ХМИ/ХҲМТга маълумотлар тақдим этилишини таъминлайди. Агарда сўралган маълумотлар махфий характерга эга бўлса, лойиҳа ташаббускори ХМИ/ХҲМТ билан сир сақлаш бўйича битимни имзолайди ҳамда зарур бўлган ички тартиб-таомилларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Лойиҳани баҳолаш натижаларига кўра, ХМИ/ХҲМТ томонидан лойиҳанинг ташаббускори билан биргаликда, лойиҳа ташаббускорининг тармоқ илмий-техник кенгаши томонидан маъқулланиши назарда тутилган лойиҳанинг дастлабки баҳолаш ҳужжати тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳанинг дастлабки баҳолаш ҳужжати ХМИ/ХҲМТ услубиётига мувофиқ (ХМИ/ХҲМТнинг шундай услубиёти мавжуд бўлганида) тайёрланади ҳамда ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг мақсад ва вазифаларини кўрсатган ҳолда, лойиҳанинг қисқача тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа қийматининг ҳисоб-китоби қурилиш, товар (ишлар ва хизматларни) харид қилиш, шунингдек лойиҳани тайёрлаш ва реализация қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлардан келиб чиқиб шаклланади, шу жумладан жисмоний (ва) ёки нарх харажатларини қоплаш учун захирани яратиш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний (ва) ёки нарх харажатларини қоплаш учун захира яратиш, товарлар (ишлар ва хизматлар)нинг ҳақиқий нархи, харид қилинаётган товарлар сони ҳамда қурилиш ишларининг ҳажми ўзгариши мумкинлиги билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун назарда тутилган ҳамда ХМИ/ХҲМТ томонидан ушбу мақсадлар учун қўлланилаётган услубиётига мувофиқ шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ илмий-техник кенгаши раиси лойиҳанинг тўғри баҳоланиши ва унинг техник-технологик параметрлари учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарурият туғилганида лойиҳани дастлабки баҳолаш ҳужжатини ўрганиш ва маъқуллаш вақтида лойиҳа ташаббускори Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда ХМИ/ХҲМТнинг қоида ва тартиб-таомилларида назарда тутилган, ХМИ/ХҲМТ билан меморандум ёки бошқа ҳужжатни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Лойиҳани дастлабки баҳолаш ҳужжати асосида лойиҳа ташаббускори ХМИ/ХҲМТнинг қоида ва тартиб-таомилларига мувофиқ ҳамда ХМИ/ХҲМТ билан биргаликда ХМИ/ХҲМТ томонидан қабул қилинган услубиётга мувофиқ лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. ХМИ/ХҲМТ талабига биноан қарз (кредит) маблағларини жалб қилиш мақсадида лойиҳанинг дастлабки ҳисоб-китобини юбориш талаб этилганида, лойиҳанинг ТИАси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ёки ХМИ/ХҲМТ билан келишилган лойиҳа паспорти асосида ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳанинг ТИАси тармоқ илмий-техник кенгаши томонидан кўриб чиқилиши ва маъқулланиши талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳанинг ТИАси билан биргаликда, лойиҳа ташаббускори грант маблағлари, аванс қарз маблағлари, лойиҳа ташаббускорининг шахсий маблағлари, ушбу мақсадларда лойиҳа ташаббускори учун кўзда тутилган Давлат бюджети маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Лойиҳанинг ТИА экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан ўз ваколати доирасида бир вақтнинг ўзида тақдим этилган пайтдан бошлаб икки ҳафта муддат ичида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Лойиҳанинг ТИА экспертизаси ва хулосаларни тайёрлаш икки ҳафта муддат ичида амалга оширилади (канцелярия томонидан кириш ҳужжатини рўйхатга олиш санасидан эътиборан):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан ― лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлиги бўйича, унинг ХМИ/ХҲМТ баҳолаш ҳужжатига, ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик стратегияси (дастурига) ва инвестицион дастурнинг устуворликларига мувофиқлиги бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Молия вазирлиги томонидан ― қарз (кредит)ларнинг тўлови бўйича маблағларнинг манбаларини аниқлаш ҳамда режалаштирилаётган бюджет ўтказмаларининг миқдори ва уларнинг мувофиқлиги, қўшимча солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳанинг ТИА ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳалар доирасида товарлар (ишлар ва хизматлар) нархларининг параметрларини белгилаш, ушбу мақсадларда ХМИ/ХҲМТ томонидан жорий этилган услубиёт ва дастлабки ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа ташаббускори ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳалар доирасида товарлар (ишлар ва хизматлар)га нархлар параметрларини инобатга олиб, лойиҳанинг ТИА ва дастлабки ҳисоб-китоблари ҳамда дастлабки баҳолаш ҳужжатини экспертизадан ўтказиш мақсадида мустақил равишда ёки лойиҳа офиси талаби бўйича ХМИ/ХҲМТга маъқул бўлган консалтинг компанияларини жалб қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Лойиҳа ташаббускори, экспертиза соҳасида ваколатли органларнинг ижобий хулосасини олганидан кейин ва ХМИ/ХҲМТ томонидан лойиҳани молиялаштириш маъқулланганида, икки кун муддатда қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутган лойиҳани амалга ошириш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий параметрлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа натижалари мониторинги матрицалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий битимни имзолаш ваколатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат қарори лойиҳаси мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилган экспертиза соҳасида ваколатли органларнинг хулосаси ҳамда лойиҳа ТИАси илова қилиб, уч нусхада киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини жалб қилиш, бюджет маблағларини ажратиш, қўшимча солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда бошқа преференциялар тақдим этишни кўзда тутган лойиҳалар бўйича лойиҳа ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тайёрлайди ва уни белгиланган тартибда киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Агарда лойиҳанинг ТИАси бюджет ажратмалари ҳисобидан жалб этилаётган қарз (кредит)ни сўндириш учун маблағлар етишмовчилигини қоплаш кўзда тутилган бўлса, лойиҳанинг тасдиқланган ТИА бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳанинг тасдиқланган ТИАси ҳар бир бетида ТИА тасдиқланган актнинг реквизитлари ва штемпель билан мажбурий белги қуйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Лойиҳа доирасида 80 фоиздан кўпроқ қарз (кредит) маблағлари тижорат банклари ва бошқа молия ташкилотлари орқали қайта молиялаштириладиган кредит линияларини тақдим қилиш ҳамда институционал ривожланиш лойиҳалари (бюджет ёрдами ва бошқалар) учун лойиҳанинг ТИА ишлаб чиқилиши талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сублойиҳалар бўйича лойиҳа олди ҳужжатларини (шу жумладан бизнес-режалар ва бошқалар)ишлаб чиқиш, тижорат банклари ва бошқа молия ташкилотлари талаблари бўйича бенефициар танлаш тегишли тижорат банки ёки молия ташкилоти талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Лойиҳаларнинг тасдиқланган ТИАсига қуйидаги зарур ҳолатларда тузатиш ва қўшимчалар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшимча молиялаштиришни (қарз ёки кредитлар) ва бошқа молиявий маблағларни (тижорат банклари орқали қарз (кредит)ларни жалб қилиш учун кредит линияларини тақдим қилишдан ташқари) жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш учун жалб этилган қарз (кредитлар) ва бошқа молиявий маблағларга хизмат кўрсатишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг кўмаклашиш параметрлари ўзгартирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг асосий параметрлари ёки бошқа муҳим техник-технологик ечимларининг ўзгартирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа қийматининг тасдиқланган лойиҳа параметрларига нисбатан 20 фоиздан кўпроқ оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси айрим қарорлари билан назарда тутилган лойиҳанинг тузатиш қилинган ТИАсига ва бошқа ўзгартиришлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳаларнинг ТИАсига қуйидаги ҳолларда ўзгартиришлар (тузатишлар) киритиш йўл қуйилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни амалга ошириш натижалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа номланишини ўзгартириш мақсадида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа қиймати камайганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар лойиҳанинг қиймати 20 фоиздан кўпроқ ошгани, қарз (кредит) маблағларини бериш шартлари ўзгартирилгани ёки лойиҳани амалга ошириш муддати узайтирилгани сабабли молиявий сарф-харажатлар суммаси ошганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг умумий қиймати ўзгармасдан, лойиҳа компонентининг қиймати, харажатлар тоифаси ва молиявий компонентларнинг улуши ҳамда манбалари ўзгарганида, лойиҳа бўйича тежалган маблағлар сарфланганида ҳамда лойиҳа компонентлари ёки харажатлар тоифалари маблағлари қайта тақсимланганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Лойиҳанинг тасдиқланган ТИАсига ўзгартириш ва қўшимчалар (тузатишлар) киритиш лойиҳанинг тузатиш қилинган ТИАсини ишлаб чиқиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тузатиш қилинган лойиҳа ТИАсининг экспертизаси мазкур Низомда кўзда тутилган лойиҳанинг ТИА экспертизаси тартиби асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ваколатли экспертиза органлари томонидан хулосалар олинганидан кейин, тузатиш қилинган лойиҳа ТИАсини тасдиқлаш мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган тартиб асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Лойиҳанинг ТИАси, лойиҳани дастлабки баҳолаш ҳужжатида қайд қилинган техник-технологик ечимлар ва қиймат параметрлари бўйича лойиҳа ташаббускори ва лойиҳани ишлаб чиқишда қатнашаётган лойиҳа институти жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Лойиҳа бўйича қарз музокараларини олиб бориш ва молиявий битимни имзолаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Лойиҳа бўйича қарз музокаралари ёки лойиҳанинг мазмуни ва харидлар режасини ўз ичига олган молиявий шартлар бўйича музокаралар олиб бориш учун ХМИ/ХҲМТ таклифлари олганидан кейин, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси делегациясини шакллантиради ҳамда қарз бўйича музокаралар олиб бориш муддати, делегация таркиби ва ваколатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати) номидан ХМИ/ХҲМТ номига тегишли хат юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа ташаббускори раҳбари ёки унинг ўринбосари қарз музокараларини олиб бориш учун делегация раҳбари сифатида тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Делегация раҳбари музокаралар баёнини имзолаш, молиявий битимлар, лойиҳа битимлари (зарурат туғилганида), харидлар режаси ва ХМИ/ХҲМТ тартиб-таомилларига мувофиқ (кейинги ўринларда ― лойиҳа бўйича ҳужжатлар) тасдиқланиши керак бўлган бошқа ҳужжатларни дастлабки тарзда имзолаш ваколатига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон делегацияси таркиби мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ вазирлик ва идоралар вакилларидан шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ХМИ/ХҲМТ тартиб-таомилларига мувофиқ баённомани Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги вакили имзолаши керак бўлганида, вазирлик вакили делегация раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланади ҳамда унга делегация раҳбари билан биргаликда баённомани имзолаш ва лойиҳа бўйича ҳужжатларни тасдиқлашга ваколат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларига мувофиқ қарз музокараларини олиб бориш учун ХМИ/ХҲМТ томонидан қарз (кредит) ажратиш учун молиявий шартлар ва бошқа ҳужжатларнинг мақбуллик шаклини юбориш керак бўлганида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч кун муддатда ХМИ/ХҲМТ томонидан тегишли шаклларини олганидан сўнг, шартлар мақбуллиги тўғрисида хулоса юборади ёки қарздор номидан тегишли шаклни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларида кўрсатилган ҳолларда, лойиҳа ташаббускори харидлар режасини тайёрлайди ҳамда қарз музокараларидан олдин ёки қарз музокаралари вақтида харидлар режасини муҳокама қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларида қарз музокараларини ўтказиш назарда тутилмаган бўлса, лойиҳа ташаббускори Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва ХМИ/ХҲМТ билан келишиладиган харидлар режасини тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жалб қилиш ва ўзлаштириш учун режалаштирилган маблағлар миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид ҳужжатларини тайёрлашдан бошлаб, контрактларни амалга ошириш, ишлар ва хизматларни бажариш ҳамда товарлар етказишга қадар харидлар муддатлари ва уларнинг асосий босқичлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилаётган лойиҳанинг хусусиятларини инобатга олиб, харидлар тўғрисидаги бошқа маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Молиявий битимни имзолаш Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори ёки имзо қўювчи шахсга берилган ваколатлар тўғрисидаги гувоҳнома асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Агар ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларида қарз музокаралари ва молиявий битимни имзолашдан олдин уни тасдиқлаш назарда тутилмаган бўлса, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идораларга молиявий битим лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар беш иш куни давомида молиявий битим лойиҳасини кўриб чиқади ва хулосаларини Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан ХМИ/ХҲМТга маъқул келадиган ижобий хулоса ва фикрлар билдирилган бўлса, молиявий битимнинг охирги версиясини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг фикрлари ўртасида фарқ бўлган тақдирда, молиявий битим лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келишиш учун киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Лойиҳа ташаббускори ўзининг номидан лойиҳа битими ҳамда бошқа битимлар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида имзоланиши учун жавобгардир. Битимларни имзолаш масаласи ёки битимлар матнини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа ташаббускори имзоланган битимлар доирасида барча мажбуриятларни зиммасига қабул қилади ҳамда уларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Молиялаштиришни очиш, лойиҳани амалга оширишни бошлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Лойиҳа ташаббускори ҳамда молиявий битимни имзолаган вазирлик, идора ёки ташкилот раҳбари унинг кучга кириши учун керак бўлган барча шартлар бажарилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия битими, қайта кредитлаш тўғрисидаги битим, лойиҳа битими, субсидиар битим, ҳуқуқ ва талабларни ўзгача ўтказиш битими, хат-битимлар ҳамда кучга кириш шарти ҳисобланган юридик хулоса берилиши зарур бўлган бошқа битимлар бўйича юридик хулоса ҳамда давлат кафолатлари бўйича юридик хулосалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан имзо қўювчининг сўровномаси ҳамда ХМИ/ХҲМТга мақбул бўлган шаклда, қонунчилик талабларига мувофиқ берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Агар Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси молиявий битимнинг имзо қўювчиси бўлмаса, имзо қўювчи уни имзолаганидан кейин икки кун муддатда Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига мазкур молиявий битимнинг нусхасини тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. ХМИ/ХҲМТ ҳисоб рақамидан қарз (кредит) маблағларини ечишни амалга ошириш мақсадида (шу жумладан ХМИ/ХҲМТ қарз (кредит) маблағи ҳисобидан махсус ҳисоб рақамни тўлаш ва тўлдириш) лойиҳа ташаббускори ХМИ/ХҲМТ ҳисоб рақамидан қарз (кредит) маблағларини ечиш учун ваколатли шахсларнинг имзо намуналарини имзо қўювчига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Агар лойиҳада қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш кўзда тутилган бўлса, лойиҳа ташаббускори молиявий битимни имзолаш олдидан уни, зарурият туғилганида, ХМИ/ХҲМТ билан келишиш ҳамда тайёрланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим молиявий битим имзоланганидан сандан бошлаб бир ҳафта муддатда имзоланади. Мазкур битим томонларининг қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш жараёнини асоссиз чўзиб юборишига йўл қуйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. ХМИ/ХҲМТ ҳисоб рақамидан маблағ ечиш учун буюртманомалар имзо қўювчи томонидан қарз (кредит) маблағларини ечишга тегишли буюртманомаларни имзолаш ваколати берилган шахслар томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. ЛАОГ ташкил қилиш, ЛАОГ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш мақсадида лойиҳа ташаббускори ҳукумат қарорига асосан ЛАОГ тузиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ретроактив асосда ХМИ/ХҲМТ маблағлари ҳамда молиявий битимни имзолаш олдидан ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларига мувофиқ, аванс қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳа тадбирларини бошлашга йўл қуйилади (шу жумладан ЛАОГ ташкил қилиш ҳамда фаолияти билан боғлиқ харажатларни тегишли тўлови билан).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Бир хил типдаги (мақсади, вазифалари, субъектлар таркиби, молиялаштириш манбалари бир бирига ўхшаш) лойиҳаларни амалга оширишда бирлаштирилган ЛАОГ тузилиши мумкин ёки лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш функциялари фаолият кўрсатаётган ЛАОГ зиммасига юклатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирлаштирилган ЛАОГ алоҳида лойиҳа учун ташкил этилган ЛАОГ билан тенг ҳуқуқларга ва худди шундай мажбуриятларга эга ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида лойиҳалар доирасида кредитлардан мақсадли фойдаланиш устидан самарали мониторинг олиб борилишини таъминлаш учун ЛАОГга ҳар бир лойиҳа учун алоҳида банк ҳисоб рақамини очиш ва улар орқали иш ҳақини тўлаш ҳуқуқи берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳаларни молиялаштириш учун очилган ҳисоб рақамларидан ЛАОГнинг бошқа лойиҳалари бўйича мажбуриятларни сўндириш учун маблағларни ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. ЛАОГ фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. ЛАОГ асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ташаббускори билан бирга ваколатли органларда лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишни ташкил қилиш, шунингдек, лойиҳанинг харид ҳужжатларини расмийлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичларида қарорлар ўз вақтида қабул қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш, имзоланган контрактларни бажариш, молиявий ва бошқа ресурслардан мақсадли ва самарали фойдаланишни мониторинг ва назорат қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг ваколати доирасида ХМИ/ХҲМТ иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид тартиб-таомилларини амалга оширишда харид комиссиясининг ишчи органи сифатида иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Юклатилган асосий вазифаларга мувофиқ ЛАОГ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консультантлар сифатида юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш масалалари бўйича белгиланган тартибда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан маълумот олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари билан учрашувлар ташкил қилиш ва ўтказиш, ХМИ/ХҲМТ ва бошқа ЛАОГ вакиллари билан лойиҳаларни амалга оширишда муаммоли масалаларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЛАОГ қонунчиликда, шу жумладан ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. ЛАОГ мажбуриятлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, молиявий битимлар талаблари ҳамда ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларига амал қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ташаббускори ва лойиҳа офисининг фармойишлари, буйруқлари, қарорлари ва топшириқларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ташаббускори билан лойиҳанинг тасдиқланган параметрлари доирасида ва белгиланган муддатларда лойиҳани амалга ошириш ва якунлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жалб этилган консультантлар ва юқори малакали мутахассисларга кўмаклашиш ва ишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга оширишга тааллуқли ахборотларнинг махфийлигига амал қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш юритишни белгиланган тартибда олиб бориш, лойиҳани амалга ошириш ва якунлаш бўйича ҳужжатларни сақлаш, лойиҳа якунлангандан кейин эса ― лойиҳа ташаббускорига ҳужжатларни сақлаш учун белгиланган тартибда топшириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЛАОГ қонунчиликда ҳамда ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларида белгиланган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. ЛАОГ қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зиммасига юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш масалаларига тааллуқли ўзи тайёрлаган ҳужжатлар ва бошқа маълумотларнинг ишончлилиги ва сифати учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. ЛАОГни лойиҳа раҳбари бошқаради, лойиҳа раҳбари лойиҳа офиси томонидан ва лойиҳа ташаббускори ҳамда зарурият туғилганида ХМИ/ХҲМТ билан келишиб лавозимга тайинланади ва озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. ЛАОГ раҳбари лойиҳани амалга ошириш, тақдим этилган ҳужжатлар ва лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бошқа маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. ЛАОГ ходимлари ўзининг ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар ва иш фаолияти натижалари учун, ички тартиб қоидалари ва меҳнат интизомига риоя қилиш, шунингдек, ЛАОГ тасарруфида бўлган мулкка эҳтиёткорона муносабатда бўлиш юзасидан жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. ЛАОГ, агар бошқа даврийлик белгиланмаган бўлса, ҳар ойда лойиҳа ташаббускори ва лойиҳа офисига ХМИ/ХҲМТга маъқул бўлган шаклда ҳисобот ва бошқа зарур маълумотларни ҳамда лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ, шу жумладан олиб борилаётган ишларнинг батафсил аҳволи ва лойиҳани амалга оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалалар тўғрисида ахборот ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Лойиҳа офиси лойиҳани ишлаб чиқишда лойиҳа ташаббускори ва ижро агентлиги билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Лойиҳа ташаббускори лойиҳа низомини ишлаб чиқиш, лойиҳани тайёрлаш, лойиҳани ўз вақтида ва сифатли бажариш, шунингдек, ЛАОГнинг самарали иш фаолиятини таъминлаш юзасидан жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. ХМИ/ХҲМТ иштирокида лойиҳалар амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Лойиҳалар амалга оширилишини мониторинг қилиш лойиҳа офиси томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мониторинг ўтказиш учун лойиҳа офиси вазирлик, идора, халқаро ташкилотлар ва консалтинг компанияларидан мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Мониторинг қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, инвестиция жараёни бошқа иштирокчилари фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ масалалар ўз вақтида ҳал этилиши учун уларнинг жавобгарлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичларида тўсқинлик қилаётган факторларни аниқлаш ва ўрганиш, уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган муддатлар ва ҳажмларга қатъий мувофиқ равишда лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш устидан назорат ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ олдида лойиҳалар бўйича олинган мажбуриятлар бажарилишини таъминлашга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Ишлаб чиқилаётган, амалга оширилаётган ва бажарилган лойиҳалар мониторинг объектлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Мониторинг лойиҳа офиси томонидан қуйидагиларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш йўли билан амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган ва янгиланган харидлар режаси, тармоқ режалари, натижаларнинг матрицалари ва бошқа лойиҳа ҳужжатларининг ижроси тўғрисидаги маълумотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалар ташаббускори ва ЛАОГ томонидан тақдим этилаётган тезкор ахборотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш масалалари бўйича маълумотларни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. ЛАОГ томонидан лойиҳаларни амалга ошириш ва эришилган натижалар бўйича маълумотларни ҳар ойда лойиҳа офисига тақдим қилади, шу жумладан лойиҳа ташаббускори томонидан тасдиқланган лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичлари тўғрисида ҳамда лойиҳа офиси томонидан сўралган шакллар бўйича физик ҳажмлар ижроси юзасидан маълумотларни ўз ичига олади. ЛАОГ томонидан ҳар йили 1 мартга қадар Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва ХМИ/ХҲМТ билан келишиш ва кейинчалик мониторинг ўтказиш учун харидларнинг янгиланган режасини тақдим этади, унда ўтган йилда бажарилган ишлар ҳажми ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Лойиҳа бўйича амалга оширилаётган тадбирларнинг мониторингини ўтказиш мақсадида, лойиҳа ташаббускори ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорликда лойиҳанинг ТИАсига мажбурий киритилаётган мониторинг натижаларининг матрицасини ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТИА ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳалар бўйича лойиҳа ташаббускорлари ХМИ/ХҲМТ билан келишилган ҳолда натижалар матрицасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўналишларни ўрганади, лойиҳаларни амалга оширишда бюрократик тўсиқларни аниқлайди, имтиёзлар ва преференциялар тизими самарадорлигини таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестицион фаолиятнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестицион жараёни самарадорлигини ошириш учун зарур бўлган ҳукумат қарорларини тайёрлаш бўйича ишларни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишда вазирлик, идора, ташкилот ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш ҳамда амалга ошириш учун бошқа тадбирларни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ билан биргаликда доимий асосда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ривожланиши, шу жумладан уларни амалга оширишдаги муаммоларни муҳокама қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Мониторинг натижалари лойиҳа офиси томонидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Харидлар тартиб-таомиллари жараёнини ташкил қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати) номидан ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат кафолати остида жалб қилинган, ХМИ/ХҲМТ маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳалар доирасида, харидлар тартиб-таомилларини ташкил қилиш соҳасида ҳуқуқий муносабатлар, ХМИ/ХҲМТга маъқул келган харидлар бўйича йўриқномалар билан, улар йўқлигида ― молиявий битимларнинг шартлари ҳамда харидлар режаси билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Маҳаллий корхоналар тўғридан-тўғри тўловларни амалга ошириш назарда тутилган, ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича хорижий валютани олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. ХМИ/ХҲМТнинг молиялаштириш миқдори ва манбалари мавжудлиги ҳақида тасдиқномалар бўлганида харидлар ўша ҳажмгагина эълон қилиниши мумкин (музокараларнинг имзоланган меморандумлари ёки баённомалари, хорижий кредиторлар билан кредит битимлари, хорижий қарзлар (кредитлар) ажратилаётгани ёки ХМИ/ХҲМТ билан лойиҳа дастлабки тартибда ишлаб чиқилгани тўғрисида хабарномалар ва бошқалар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агарда ХМИ/ХҲМТ тартиб-таомилларида молиявий битимни имзолашдан олдин харидлар тартиб-таомилларини ташкил қилиш назарда тутилган бўлса, лойиҳа ташаббускори мазкур Низомда белгиланган тартиб асосида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишилган ҳамда харидлар режаси тасдиқлангандан кейин лойиҳа ташаббускори харид тартиб-таомилларини бошлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Харидлар тартиб-таомилларига риоя этилишини таъминлаш, харидлар қатнашчиларининг буюртмалари (таклифларини) тартибга солиш ва холис баҳолашда белгиланган мезонларга мувофиқ, лойиҳа ташаббускори раҳбари (ижро агентлиги) лойиҳа офиси раҳбари билан келишилган ҳолда харид тартиб-таомилларини амалга оширувчи доимий ишчи органи ҳисобланаётган ҳамда аъзолар сони тоқ сондан иборат (камида 7 нафар) харид комиссияси тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид комиссияси таркибига Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида «Ўзинжиниринг» Республика лойиҳа институти вакиллари билан бирга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агарда харидлар тартиб-таомиллари доирасида қурилиш ишларини олиб бориш назарда тутилмаган бўлса, харид комиссияси таркибида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги вакилининг иштироки талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) вакиллари сони харид комиссиянинг умумий таркибида 30 фоиздан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид комиссияси лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) раҳбари томонидан бошқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид комиссияси аъзолари, лойиҳа ташаббускорлари, ЛАОГ ходимлари ва ваколатли органлар билан бир қаторда амалга оширилаётган харид тартиб-таомилларининг сифати ва холислиги учун шахсан жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Харид комиссияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ розилиги олинганидан кейин (агарда молия битими шартлари, қўлланмалар ва талабларда шундай розилик олиш кўрсатилган бўлса) беш иш кунидан ошмаган муддатга харид ҳужжатлари, шу жумладан харид тартиб-таомилларида иштирок этиш учун таклифнома ёки харидлар тўғрисида эълон матнларини келишиб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ харидлар бўйича қўлланмаларга мувофиқ, харидлар қатнашчиларининг буюртмалар (таклифлар) бериш ва расмийлаштириш талабларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЛАОГ томонидан амалга оширилган дастлабки малакавий танлаб олиш (агарда харид ҳужжатлари шартларида ушбу кўрсатилган бўлса) натижаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ харидлар бўйича қўлланмалар (тартиб-таомиллари ва/ёки шартларига) мувофиқ ҳамда харид ҳужжатларида уларни кўрсатиб, конвертларни очиш, кўриб чиқиш ва баҳолаш тартиб-таомиллари ҳамда махфийликка риоя қилган ҳолда уларни сақлаш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдолар қатнашчиларининг буюртмалари (таклифлари) қабул қилиш ва кўриб чиқиш муддатларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртма (таклифларни)ни қабул қилиш ва муддатларини узайтириш бўйича қарор қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид тартиб-таомиллари амалга оширилган ёки амалга оширилмаган деб топиш ҳақида ёки объектив сабаблар асосида беш иш кунидан ошмаган муддатда янги тендер (ретендер) эълон қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид тартиб-таомиллари талабларига мувофиқ ХМИ/ХҲМТ амалга оширилган деб топилганида контрактларни тузиш муддатларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Харид тартиб-таомилларини ташкил қилиш мақсадида лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ билан келишилган харидлар режасини амалга ошириш бўйича керакли қарорлар ва ташкилий чора-тадбирлар қабул қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер таклифларини баҳолаш, техник вазифалар, спецификациялар ва зарур харид ҳужжатлари тўпламини тайёрлаш учун жалб этилаётган экспертлар ва консультантлар билан шартномалар тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишга тайёргарлик кўриш ва амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни сарфлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид комиссиясига буюртмалар (таклифларни) тақдим қилиш муддатларини узайтириш бўйича таклифлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) бошқа функцияларни ҳам амалга ошириш, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ҳамда имзоланган шартномалар асосида мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. ЛАОГ харид тартиб-таомилларини ташкил қилиш учун масъул орган ҳисобланади (кейинги ўринларда ― ишчи орган). Агарда лойиҳани амалга ошириш доирасида ЛАОГ тузиш назарда тутилмаган бўлса, унда лойиҳа ташаббускори томонидан тайинланган консалтинг компанияси ёки у томонидан ташкил этилган масъул гуруҳ ишчи орган вазифасини бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Ишчи орган лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) билан келишиб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид ҳужжатларини ишлаб чиқади, расмийлаштиради ва келишиб олади, дастлабки малакавий танлаб олишни ташкил қилади ҳамда ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларига мувофиқ келиб тушаётган буюртмалар (таклифларнинг) эксперт баҳосини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харидлар санасини эълон қилишдан ёки иштирок этиш тўғрисида таклифномани юборишдан етти кун олдин харид комиссияси кўриб чиқиши учун харид ҳужжатларини юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид комиссияси аъзоларига харид тартиб-таомиллари билан боғлиқ махфий ҳужжатлар юборилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид комиссияси баённомаси (қарори) тасдиқлангани ва ХМИ/ХҲМТ томонидан маъқулланганидан кейин харид тартиб-таомиллари ғолиблари билан музокаралар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларида эълонлар жойлаштиради ва/ёки таклифномалар юборилишини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жалб этилаётган экспертлар ва консультантлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар харид тендер ҳужжатларида кўрсатилган бўлса, тендер олдидан учрашувлар ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда харид иштирокчисининг мақбул таклифини шакллантиради ҳамда харид шартларини тушунтириш мақсадида ёзишмалар олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилган харид тартиб-таомилларининг натижаларига кўра харид қатнашчиларидан келиб тушаётган эътирозлар ва шикоятларга жавоб қайтаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даъвогарларни харид (тендер) ҳужжатлари билан таништиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид тартиб-таомиллари иштирокчиларидан аризалар ва буюртмалар (таклифлар) қабул қилади, уларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши ва махфийлигини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид тартиб-таомиллари амалга ошган ёки амалга ошмаган деб эътироф этиш ёки янги тендер (ретендерни) эълон қилиш тўғрисидаги қарорни харид комиссиясига тасдиқлаш ҳамда ХМИ/ХҲМТга маъқуллаш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қатнашчиларидан буюртмалар (таклифларни) ўрганиш, баҳолаш ҳамда солиштириш учун тақдим этилган буюртмалар (таклифлар) бўйича сўровномалар юборади ва ёзма равишда қўшимча ахборот ҳамда тушунтиришлар олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Харид тартиб-таомиллари бошланган санаси этиб махсус порталларда ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълоннинг расман чоп этилган ёки ХМИ/ХҲМТ тартиб-таомилларига мувофиқ харид қатнашчисига почта орқали, телефакс ёки бошқа шаклда расман хабар (таклифнома) юборилган сана ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Ишчи орган келиб тушган буюртмалар/таклифлар асосида иштирокчиларни дастлабки малакавий танлаб олиш учун материалларни йиғади ва тизимлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Харид комиссияси ва\ёки ХМИ/ХҲМТ харид жараёнида иштирок этишни рад қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилади, ушбу қарор ҳақида ишчи орган харид қатнашчиларини ёзма равишда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Барча ҳужжатлар уларни қабул қилиш санаси ва вақти қабул қилувчи ва топширувчининг имзолари билан рўйхатга олиш дафтарида қайд қилинади. Рўйхатга олиш дафтари тикилган, рақамланган ва ишчи орган муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Рўйхатга олиш дафтари қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатга олинаётган ҳужжат номи ва унинг асосий маълумотлари билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган ҳужжатлар сони (муҳрланган пакетлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатларни топшириш-қабул қилиш санаси ва вақти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатни имзо билан топширувчи ваколатли шахс тўғрисида маълумотлар, шу жумладан унинг лавозими ёки ҳужжатни етказиб берувчи курьерлик хизмати номланиши ва рўйхат рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатни имзо билан қабул қилувчи ваколатли шахс тўғрисида маълумотлар, шу жумладан унинг лавозими ёки ҳужжат канцелярияда қабул қилинган рўйхат рақами.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва/ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзинжиниринг» Республика лойиҳа институти вакиллари иштирок этиши шарти билан ХМИ/ХҲМТ тартиб-таомилларига мувофиқ ҳамда харид ҳужжатларида белгиланган муддатларда буюртмалар (таклифларни) очишда, харид комиссияси йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлиши талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Харид комиссияси томонидан барча келиб тушган таклифлар рад этилганида, ишчи орган рад этиш сабабларини таҳлил қилади ва такрорий харид такрорий тартиб-таомиллари олдидан харид ҳужжатларига тегишли тузатишлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Харидларда иштирок этиш тўғрисида таклиф белгиланган тартибда эълон қилинганида ҳамда малакавий мезонлар сабабсиз чекланмаган ҳолда, харидлар тартиб-таомилларининг натижалари бўйича битта таклиф келиб тушганида, улар ХМИ/ХҲМТ тартиб-таомилларига мувофиқ ҳақиқий деб топилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Харидларнинг натижаси ва баҳоланиши ҳисоботлари ХМИ/ХҲМТ учун мақбул шаклда тузилади ва харид комиссияси қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Баҳолаш натижалари расман эълон қилинмагунга қадар, буюртмалар (таклифларни) кўриб чиқиш ва баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар баҳолаш тартиб-таомилларига расман алоқаси бўлмаган шахслар ҳамда харидлар иштирокчиларига маълум қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид комиссияси аъзолари ва жалб этилган экспертлар, лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги), ЛАОГ маълумотлар ошкор этилмаслиги учун жавобгар ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Харид комиссияси йиғилишлари ва қабул қилган қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади, баённомалар харид комиссиясининг ҳозир бўлган аъзолари томонидан имзоланади ҳамда харид комиссияси раиси томонидан йиғилиш ўтказилган санадан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баённомани имзолашдан олдин баҳолаш натижалари бўйича ҳисобот ХМИ/ХҲМТ томонидан маъқулланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи орган баённома тасдиқланган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларига мувофиқ, баённома нусхасини маъқуллаш ёки маълумот учун ХМИ/ХҲМТга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. ХМИ/ХҲМТ ва харид комиссияси билан келишилганида, буюртмалар (таклифларни) баҳолаш натижалари контракт тузилганидан кейин уч кун ичида ишчи орган томонидан махсус порталларда ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Ўтказилган харидлар тартиб-таомиллари натижалари бўйича тузилган контрактлар, шунингдек, уларга тузатишлар ва қўшимчалар имзоланган кундан бошлаб ёки контрактларда кўрсатилган бошқа шартлар бажарилганида, жумладан экспертизани ўтказмасдан, кейинчалик мониторинг қилиш мақсадида Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида ҳисобга олинадиган ХМИ/ХҲМТ талабларига зид бўлмаганида кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Тузилган контрактларни ҳисобга олиш мақсадида лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) контракт тузилган санадан бошлаб икки ҳафта муддат ичида Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 5-иловасида кўрсатилган шаклда ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилган контрактнинг асл нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилган контрактнинг нусхаси (белгиланган тартибда рақамланган ва тикилган);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги нуқтаи назаридан лойиҳа ташаббускори юридик хизматининг контракт бўйича ҳуқуқий хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар бу ХМИ/ХҲМТ тартиб-таомилларида назарда тутилган бўлса, ХМИ/ХҲМТ томонидан баҳолаш натижалари бўйича ҳисоботнинг маъқулланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонларнинг контракт тузишга ваколатини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (устав, ишончнома ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид комиссияси аъзолари томонидан имзоланган ва харид комиссияси раиси томонидан тасдиқланган баҳолаш натижалари бўйича баённоманинг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилаётган лойиҳанинг хусусиятларини инобатга олиб, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси сўровномасига мувофиқ бошқа ҳар қандай ҳужжат ёки маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тузилган контракт бир неча тилда расмийлаштирилганида, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига барча тилларда расмийлаштирилган контрактларнинг асл нусхалари ва бошқа нусхалари тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Контрактларга қўшимча битимлар қўшимча харид тартиб-таомилларини амалга оширмасдан, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда ҳамда ХМИ/ХҲМТ розилиги билан қуйидаги ҳолларда тузилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт шартларида назарда тутилган ўзгартиришлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлар ҳажми ва/ёки контракт қиймати тузилган контракт умумий ҳажми ва/ёки умумий қийматининг 15 фоизидан ошмаган миқдорда ўзгарганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, қўшимча битим ҳам келгусида экспертизадан ўтказмасдан мониторинг ўтказиш мақсадларида Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан қўшимча битим имзолашни келишилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилаётган лойиҳанинг хусусиятларини инобатга олиб, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси сўровномасига мувофиқ бошқа ҳар қандай ҳужжат ёки маълумотларни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тузилган қўшимча битим бир неча тилда расмийлаштирилганида, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига барча тилларда расмийлаштирилган қўшимча битимнинг асл ва бошқа нусхалари тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Мазкур Низом билан назарда тутилган харид тартиб-таомиллари ХМИ/ХҲМТ грант маблағлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасидаги харидларга нисбатан жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом билан назарда тутилган харидлар тартиб-таомиллари ХМИ/ХҲМТ маблағларини қайта молиялаштираётган тижорат банклари ва бошқа молиявий ташкилотлар томонидан бенефициар танлайдиган лойиҳалар доирасидаги харидларга қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Лойиҳаларни амалга ошириш умумий масалалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. ХМИ/ХҲМТ миссиялари ва вакилларини кутиб олиш ишчи жадваллари Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан кўриб чиқилади ва уларнинг натижаларига кўра Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси вазирлик, идора ва ташкилотларга улар билан режалаштирилган учрашувлар тўғрисида хабар беради. Мазкур хабарномалар вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ХМИ/ХҲМТ миссиялари ва вакиллари ташрифларини ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси учун харажатлар келтириб чиқарса, учрашув ва қабуллар жадвали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Лойиҳаларни амалга ошириш муддатларини узайтириш (қарз ёки кредитларни сўндириш), харажатларни тоифалар ва лойиҳа компонентлари ўртасида қайта тақсимлаш, лойиҳа бўйича тежалган маблағлардан фойдаланиш, фойдаланилмаган қарз (кредит) маблағларини бекор қилиш, лойиҳа ҳужжатлари ва молиявий битимларга ўзгартириш киритиш масалалари қуйидаги тартибда ҳал этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига илова хати билан бирга, қиймати ва харажатларини кўрсатиб, батафсил маълумот киритади, шунингдек, Молия вазирлигига ― лойиҳани амалга ошириш муддати узайтирилганида, жалб қилинадиган ХМИ/ХҲМТ қарз (кредит) маблағларига хизмат кўрсатиш бўйича тўланадиган маблағ суммасига кейинчалик таъсир қилиши мумкин бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси таклифни кўриб чиқади ва,агар лойиҳа ташаббускоридан сўровнома келиб тушган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида ёзма шаклдаги хулоса кўринишида тақдим этилган Молия вазирлиги ёки лойиҳа ташаббускорининг позицияси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фикрига мос келса, Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати) номидан ХМИ/ХҲМТига тегишли сўровнома юборилади. Агар ХМИ/ХҲМТга қоидалари ва тартиб-таомилларида имзо қўювчи томонидан тегишли сўровномани юбориш назарда тутилган бўлса, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Молия вазирлигидан ижобий хулоса келиб тушган санадан бошлаб икки кун муддат ичида имзо қўювчига хабарнома юборади. Имзо қўювчи Инвестициялар бўйича давлат қўмитасидан хабарнома олган кунидан бошлаб икки кун мобайнида ХМИ/ХҲМТга тегишли сўровномани юборади. Зарурият туғилганда, имзо қўювчи ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаларини олган санадан беш иш куни ичида келиб тушган ушбу молиявий битим ва лойиҳа бўйича бошқа битимларга ўзгартириш ва қўшимчаларни расмийлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг фикрлари бир-бирига тўғри келмаганида, лойиҳа ташаббускори мазкур масалани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) таклифлари маъқул бўлганида, уларни кўриб чиқади ва сўровнома келиб тушган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида розилиги тўғрисида тегишли резолюцияни тақдим қилади ва зарурият туғилганида имзо қўювчи ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига (ХМИ/ХҲМТ талабларидан келиб чиқиб) ХМИ/ХҲМТга тегишли сўровнома юбориш тўғрисида топшириқ беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) ер участкалари олиб қўйилганда компенсация тўлашда, уй-жойлар, бошқа иншоотлар ва экинларни бузишда, коррупцияга қарши курашиш ҳамда молиявий битимларда ҳаволалар мавжуд бошқа масалалар бўйича молиявий битим ҳамда ХМИ/ХҲМТ қоида ва тартиб-таомиллари бажарилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Лойиҳани якунлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) лойиҳа якунланган санадан бошлаб уч ой муддат ичида лойиҳа якунлангани тўғрисида ҳисобот тайёрлайди. Агарда ХМИ/ХҲМТ билан тузилган молиявий битимнинг шартлари бўйича мазкур ҳисоботни ишлаб чиқиш ва тақдим қилиш талаб этилганида, лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) ХМИ/ХҲМТга маъқул бўлган шакл ва муддатларда ҳисобот тайёрлайди. Лойиҳа ташаббускори лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисоботини ХМИ/ХҲМТга ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси лойиҳа бўйича бажарилган чора-тадбирларни ўрганиш учун, шу жумладан бошқа вазирлик, идора ва лойиҳа институтларидан жалб этилган мутахассисларни юборади ва ўрганиш натижалари бўйича лойиҳа ташаббускори (ижро агентлигига) лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисоботга хулоса беради ҳамда натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. ХМИ/ХҲМТ томонидан амалга оширилган лойиҳа натижаларини мустақил баҳолашда, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва лойиҳа ташаббускори (ижро агентлиги) ходимлари мустақил баҳолашда миссияни кузатишни таъминлайди ҳамда унинг иш фаолиятида бевосита иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ваколатли органлар ва ташкилотларнинг кира олишини таъминловчи, харидлар тартиб-таомиллари натижалари, шунингдек, лойиҳа, лойиҳа олди ва харид ҳужжатларини мажбурий эълон қилишни назарда тутувчи ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни мониторинг қилиш электрон тизимининг ишлашини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ иштирокида истиқболли ва амалга ошириш учун таклиф этилаётган лойиҳалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳанинг ТИА таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Лойиҳа тавсифи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1. Лойиҳанинг мақсад ва вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2. Лойиҳанинг бенефициарлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Лойиҳанинг асосий параметрлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. Лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий параметрлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.2. Лойиҳа компонентлари ва лойиҳа бўйича харажатлар тоифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.3. Лойиҳани молиялаштириш схемаси ва лойиҳани амалга ошириш механизми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.4. Натижалар мониторинги ва баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.5. Харидлар режаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.6. Лойиҳани амалга ошириш жадвали
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.7. Лойиҳа консультантлари учун дастлабки техник топшириқлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Лойиҳанинг таҳлил қилиш ва баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Техник баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2. Лойиҳанинг молиявий ва иқтисодий самарадорлиги таҳлили
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.3. Ташаббускорнинг молиявий таҳлили (агарда қарз (кредитни) қайтариш лойиҳа ташаббускори ҳисобидан тўлиқ ёки қисман амалга оширилиши назарда тутилганида киритилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.4. ХМИ/ХҲМТнинг жалб этилган қарзи (кредитига) хизмат кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.5. Лойиҳа бўйича хавф-хатарлар таҳлили
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ижтимоий ва экологик жиҳатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Хулосалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I-бўлимда лойиҳани амалга ошириш зарурати, сектор тавсифи ва сектордаги ҳолат, лойиҳанинг асосий мақсад ва вазифалари, мамлакатда амалга оширилаётган дастурларга лойиҳанинг мувофиқлиги, лойиҳани тайёрлаш учун асос, лойиҳа иштирокчилари ва ҳ.к.нинг қисқача тавсифи кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III-бўлимда лойиҳанинг молиявий ва иқтисодий таҳлили натижалари киритилади (FNPV, FIRR, ENPV ва EIRR ҳисоби), умумий инвестицион харажатларнинг ҳисоби, лойиҳа босқичлари ва молиялаштириш манбалари бўйича молиялаштиришга бўлган эҳтиёжларни тақсимлаш, ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби (эксплуатация харажатлари), лойиҳанинг бошқа харажатлари ҳисоби, шу жумладан ходимларни ўқитиш, маҳсулотнинг таннархи, тарифлар, маҳсулот (хизматнинг) чакана нархи ва савдодан тушган даромадларни ҳисоблаш, тақсимланмаган фойда ҳамда соф фойдани ҳисоблаш, пул маблағлари оқимининг жамланма ҳисоби, молиявий баҳолашнинг оддий усуллари орқали лойиҳани таҳлил қилиш, шу жумладан ўзини қоплаш муддатини ҳисоблаш, даромаднинг оддий нормаси, қарздорликни сўндириш коэффициенти, асосий параметрлар бўйича сезувчанлик таҳлили (сотиш ҳажми ва нархи, тўғридан-тўғри харажатлар), солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган, охирги икки йил давомида кредит ва бюджет маблағлари олувчилар, лойиҳа иштирокчиларининг бухгалтерлик ҳисоботлари шакллари, кредит ёки бюджет маблағлари олувчилар ҳисобланадиган лойиҳа иштирокчиларининг жорий молиявий аҳволи, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхонанинг ликвидлигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхонанинг автономлигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий капиталнинг даромадлилигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда киритилган маблағларнинг даромадлилигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгаришларнинг тахминий характери ва доираси, хавф-хатарнинг асосий факторларини белгиловчи молиявий хавф-хатарларни баҳолаш, хавф-хатарларни камайтиришга мўлжалланган чора-тадбирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV-бўлим лойиҳанинг ижтимоий ва экологик жиҳатларини ҳамда бенефициарлар бўйича лойиҳани амалга оширишдан фойдани кўрсатиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулосалар лойиҳанинг асосий афзалликлари ва камчиликларини, лойиҳа бўйича асосий хавф-хатарлар ва бошқа хулосаларни кўрсатиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТИА мазмуни ва таркибининг бирон бир талаблари унинг характерига кўра лойиҳаларга тўғри келмаганида, ТИАга ушбу талаблар ёки ҳисоблар асосли равишда киритилмайди.
LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий параметрлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Компонентнинг номланиши
Ўлчов бирлиги
Жами
Молиялаштиришнинг тахминий манбалари
ХМИ/ХҲМТ
Давлат бюджети маблағлари
Ўз маблағлари
LexUZ шарҳи
3-илова норасмий таржима.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ билан қарз музокараларида иштирок этаётган Ўзбекистон делегациясининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Лойиҳа ташаббускорининг раҳбари ёки ўринбосари ― делегация раҳбари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси вакили (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вакили) ― делегация раҳбарининг ўринбосари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги вакили.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакили.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Лойиҳани амалга оширишга алоқадор, музокараларда кўтарилиши мумкин бўлган масалалар бўйича иштирок этиши зарур вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг вакиллари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарз музокаралари ўтказилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида режалаштирилаётганда, Ўзбекистон делегацияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда ўзгартирилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
4-илова норасмий таржима.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
АРИЗА
Сиздан _______ куни________________________ (ташкилотнинг тўлиқ номланиши, мамлакат) ва ____________ (ташкилотнинг тўлиқ номланиши, мамлакат) ўртасида тузилган________________________________________________ лойиҳа доирасида ___________________________________________________ (контракт ва етказиб берилаётган товар, хизмат, ишларни «тайёр ҳолда топшириш»нинг номланиши) _________________________________________ учун тузилган № _______-сон контрактни ҳисобга олишингизни сўраймиз.
Контрактнинг умумий суммаси ____________________________________ ташкил қилади (контракт қиймати, контракт валютаси). Қарз (кредит) маблағлари ҳисобидан контрактни молиялаштириш манбалари _________________________________________________ (ХМИ/ХҲМТ номланиши). Аризачининг боғланиш учун рақамлари: _____________________________________.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
АРИЗА
Сиздан _______ куни________________________ (мамлакат, ташкилотнинг тўлиқ номланиши) ва ___________ (мамлакат, ташкилотнинг тўлиқ номланиши) ўртасида ______________________________________________________ лойиҳа доирасида ____________________________________________________ (контракт ва етказиб берилаётган товар, хизмат, ишларни «тайёр ҳолда топшириш»нинг номланиши) ______________________________________ учун тузилган № _______-сон қўшимча битимни ҳисобга олишингизни сўраймиз. Қўшимча битимнинг умумий суммаси ____________________________________ ташкил қилади (қўшимча битимнинг қиймати, қўшимча битимнинг валютаси).
Контрактнинг умумий суммаси ____________________________________ ташкил қилади (аввал тузилган контракт қиймати, контракт валютаси). Қарз (кредит) маблағлари ҳисобидан контрактни молиялаштириш манбалари _________________________________________________ (ХМИ/ХҲМТ номланиши). Аризачининг боғланиш учун рақамлари: ______________________________________.