04.07.2018 йилдаги ПҚ-3833-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 04.07.2018 йилдаги ПҚ-3833-сон
Kuchga kirish sanasi
04.07.2018
Норасмий таржима
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида ««Delta city» халқаро юқори технологияли иновацион марказ» лойиҳасини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида ««Delta city» халқаро юқори технологияли инновацион марказ» лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишларни сифатли ва ўз вақтида ташкил этиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 07/19/4355/3258-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Hi-tech city» халқаро юқори технологияли инновацион марказ номи «DELTA CITY» халқаро юқори технологияли инновацион марказ деб ўзгартирилсин (кейинги ўринларда — лойиҳа).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 07/19/4355/3258-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 07/19/4355/3258-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 07/19/4355/3258-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) лойиҳани амалга ошириш доирасида 2021 йилнинг 1 июлига қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвесторлар лойиҳа ҳудудида объектлар қурилиши билан боғлиқ фаолият қисмида ягона солиқ тўлови, мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош пудрат ва бош лойиҳа ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан бажарилган ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Дирекция, инвесторлар, бош пудрат ташкилоти томонидан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш техникаси, ускуналар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, металл конструкциялар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4355-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 07/19/4355/3258-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Дирекциянинг буюртманомаларига кўра, лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимларни ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Дирекциянинг буюртманомаларига кўра, лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, улар вақтинча яшаб турган жойларда вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ва муддати узайтирилишини давлат божи ундирмасдан белгиланган тартибда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Дирекциянинг буюртмаларига кўра, лойиҳани амалга ошириш доирасида хорижий мутахассисларни республикага жалб этишга рухсатномалар берилишини, шунингдек, мазкур хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат берилиши (муддати узайтирилиши)ни белгиланган тартибда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг раиси С.Р. Холмуродов, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А.И. Ахмедходжаев ва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.О. Ортиқхўжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 4 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3833-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 07/18/3833/1453-сон; 08.06.2019 й., 07/19/4355/3258-сон)