Ҳужжат кучини йўқотган 09.09.2022 09.06.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3022
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 09.06.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3022
Kuchga kirish sanasi
09.06.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 09.09.2022
Ҳужжат 27.02.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 9 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3022]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/6-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3385, 09.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Микромолиялаш тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси в.в.б. Т. ИШМЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 8 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20/1-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 июндаги 20/1-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Микромолиялаш тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорига (бундан буён матнда Қарор деб юритилади) асосан «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури (бундан буён матнда дастур деб юритилади) доирасида АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ (бундан буён матнда тижорат банклари деб юритилади) томонидан кредитлар ажратиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастур координаторлари — Қарорга асосан дастур амалга оширилишини мувофиқлаштириш, тизимли мониторинг қилиш ва рўёбга чиқарилишига кўмаклашиш мақсадида белгиланган масъул шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида, вилоят иқтисодиёт ва саноат, бандлик, молия, инвестиция, солиқ, статистика бўлинмалари, ҳудудий Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва ходимларидан иборат таркибда тузиладиган марказлар (бундан буён матнда Ҳудудий марказлар деб юритилади);
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-2, 05.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 10/19/3022-2/3383-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3022-2, 05.07.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 10/19/3022-2/3383-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари — туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида, туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат, бандлик, молия, инвестиция, солиқ, статистика бўлинмалари, туман Савдо-саноат палатаси бўлими, тижорат банклари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши туман бўлинмалари раҳбар ва ходимларидан иборат таркибда тузиладиган марказлар (бундан буён матнда туман (шаҳар) марказлари деб юритилади);
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-2, 05.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 10/19/3022-2/3383-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит линияси — тижорат банклари билан дастур доирасида ресурс ажратувчи молия институтлари ўртасида тузилган шартномаларга (Бош келишувга) асосан қарз олувчиларга кредит ажратиш учун очилган кредит линиялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчилар — тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахслар, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда оилавий тадбиркорлик субъектлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микрокредитлар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда — оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача миқдорда — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-2, 05.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 10/19/3022-2/3383-сон — 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Кредитлар дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан ажратилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Дастур доирасида кредит линиялари ҳисобидан кредитлар ажратиш
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Дастур доирасида кредитлар қарз олувчиларга тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кредитлар тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан эса тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур кредитлар банк балансида алоҳида ҳисобварақларда юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Кредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Кредитлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо-воситачиликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан хизмат автомобиллари таъминоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мебель, уяли телефон сотиб олиш, шунингдек алоқа хизматларига тўлов мақсадлари учун ажратилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Микрокредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Кредитлар ушбу кредит ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳанинг бизнес-режасига мувофиқ ўзини ўзи қоплаш жиҳатларидан келиб чиқиб 2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача ажратилиши мумкин. Бунда берилаётган имтиёзли давр ва кредитни қайтариш муддати батафсил асослантирилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар 18 ой муддатгача револьвер кредит тарзида ажратилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Кредитларни расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қарз олувчи — жисмоний шахслар кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспорт нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларга кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари (бундан буён матнда секторлар раҳбарлари деб юритилади) ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган кредитлаш бўйича тавсиянома.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қарз олувчи — жисмоний шахсларга кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган кредитлаш бўйича тавсияномаси қабул қилинади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тижорат банклари кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектлари кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бизнес-режа,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат солиқ инспекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектлари кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи шахс кафиллиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурта полислари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) кафиллиги;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-4, 27.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2020 й., 10/20/3022-4/0218-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Тижорат банклари ўзларининг ички кредит сиёсатига мувофиқ қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектларига мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган таъминот турларини талаб қилмасдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача бўлган миқдорда бланкли (ишончли) микрокредит бериш ҳуқуқига эга.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-2, 05.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 10/19/3022-2/3383-сон — 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда банкка қарз олувчи томонидан муайян даромадга эгалигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади, банк томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатари суғурта қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Дастур координаторлари хулосаси асосида кредитлар ажратиш
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Туман ва шаҳарларда самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд лойиҳаларга (бундан буён матнда самарали лойиҳалар деб юритилади) дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ортиқ миқдорда кредит ажратилиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Самарали лойиҳалар тегишли туман (шаҳар) марказлари томонидан танлаб олинади ва ушбу лойиҳанинг ҳақиқатда мазкур ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги аҳамияти қайд этилган ҳолда кредитлашга хулоса тайёрланади ва хулоса туман (шаҳар) марказларининг барча аъзолари томонидан имзоланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Туман (шаҳар) марказларининг самарали лойиҳани амалга ошириш бўйича хулосаси Ҳудудий марказларга кредит ажратиш учун қарор қабул қилишга тақдим этилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳудудий марказлар туман (шаҳар) марказларининг хулосаси асосида қарор қабул қилишдан олдин, самарали лойиҳани жойида тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда батафсил ўрганиши шарт.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-2, 05.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 10/19/3022-2/3383-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ҳудудий марказлар томонидан самарали лойиҳани кредитлаш бўйича қарор қабул қилишда қуйидагилар асослантирилиши зарур:
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
самарали лойиҳанинг тегишли ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги аҳамияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
самарали лойиҳа ташаббускорининг лойиҳани амалга оширишдаги тажрибаси, обрўси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк орқали амалга оширган пул айланмаси миқдори, дебитор ва кредитор қарздорликлари, кредит тарихи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
самарали лойиҳани амалга ошириш натижасида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, яратиладиган янги иш ўринлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ҳудудий марказларнинг самарали лойиҳани кредитлаш бўйича қарори дастур координаторларига якуний хулоса бериш учун тақдим этилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Дастур координаторлари самарали лойиҳани кредитлашга рухсат бериш бўйича Ҳудудий марказларнинг қарори асосида якуний хулоса чиқаради ва ижобий хулоса берилгандан сўнг ушбу хулоса тегишли хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тақдим этилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Тижорат банки дастур координаторларининг самарали лойиҳани кредитлашга берган хулосасига мувофиқ банкнинг ички кредит сиёсати асосида кредит ажратиш масаласини кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Дастур доирасида тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан кредит ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Дастур доирасида тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан бериладиган кредитлар Жамғарманинг хизматларидан кенг фойдаланилган ҳолда ажратилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Тижорат банклари филиаллари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштиришга кредитлар ажратилганда Жамғарманинг фоиз харажатларини қоплаш учун компенсацияси қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Ҳудудий марказлар Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашга тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериладиган йўналишларни кенгайтириш юзасидан таклифлар киритиб боради.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-2, 05.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 10/19/3022-2/3383-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш Ҳудудий марказларнинг таклифларини кўриб чиқиб, банк кредитлари бўйича фоиз харажатларни қоплаш учун компенсация Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдиқланадиган тадбиркорлик фаолиятининг устувор йўналишларига ва ставкаларга мувофиқ берилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-2, 05.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 10/19/3022-2/3383-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Кредит ажратиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қарз олувчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб, тижорат банки томонидан уч иш кунидан ошмаган муддатда ушбу ариза бўйича асослантирилган қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Кредит бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда, қарз олувчи ва тижорат банки ўртасида кредит шартномаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Тижорат банкининг қарори кредит бериш ёки уни беришни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Тижорат банки кредит беришни рад этган тақдирда, банк қарз олувчига ҳамда тавсифнома берган тегишли секторлар раҳбарларига ва маҳалла фуқаролар йиғинига бу ҳақда кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ёзма шаклда асослантирилган маълумот тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан кредит ажратишда тижорат банкининг маълум бир филиалида маблағлар етишмаган тақдирда бошқа бир филиалида мавжуд маблағлар тижорат банкининг вилоят бўлинмаси томонидан туман ва шаҳар филиалларига қайта тақсимланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Кредитларни ажратиш ва уларни қайтариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Кредитлар қарз олувчига алоҳида кредит ҳисобварағи очиш ва унинг тўлов топшириқномаларига мувофиқ, ушбу ҳисобварақдан нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, кредитлар товарлар (хизматлар) шартнома асосида келишилган нархда етказиб берилгандан (хизматлар кўрсатилгандан) ва лойиҳа эгаси ундан қаноатланиш ҳосил қилганидан сўнг ажратилади ва маҳсулот етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3022-2, 05.07.2019 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 10/19/3022-2/3383-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Импорт шартномалари асосида кредит маблағлари ҳисобидан хориждан келтириладиган товарлар (хизматлар) бўйича тўловлар мазкур шартномаларда назарда тутилган шартларга мувофиқ амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Қарз олувчи — жисмоний шахсларга микрокредитлар ажратилаётган лойиҳанинг ўзига хос жиҳатлари, кредит ҳисобига олинадиган товарни пул ўтказиш йўли билан сотиб олиш имконияти бўлмаган ҳолда туман (шаҳар) марказларининг бу ҳақидаги хулосасига асосан микрокредитнинг бир қисми нақд пулда берилиши мумкин.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3022-3, 30.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Қарз олувчи кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни нақд пулда, банк пластик карточкалари орқали ёки қарз олувчининг ҳисобварағидан пул ўтказиб бериш йўли билан тўлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Олинган кредитдан бошқа мақсадда фойдаланилганлик аниқланган тақдирда, банк кредит шартномасида белгиланган тартибда кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмини қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Қарз олувчи — жисмоний шахслар томонидан кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар тўланмаган тақдирда, банк филиали тавсиянома берган тегишли сектор раҳбарларига ва маҳалла фуқаролар йиғинига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2018 й., 10/18/3021/1333-сон; 26.02.2019 й., 10/19/3022-1/2669-сон, 05.07.2019 й., 10/19/3022-2/3383-сон; 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон; 27.02.2020 й., 10/20/3022-4/0218-сон; 26.01.2021 й., 10/21/3285/0073-сон, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)