21.01.1992 йилдаги 22-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 21.01.1992 йилдаги 22-сон
Kuchga kirish sanasi
22.01.1992
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРКИН НАРХЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАЛАБАЛАР, ЎҚУВЧИ ЁШЛАР, ЎЗГАЛАРНИНГ ҚАРАМОҒИГА МУҲТОЖ БЎЛГАН ЁЛҒИЗ ПЕНСИОНЕРЛАР ВА МЕҲНАТКАШЛАРНИНГ ИМТИЁЗЛИ УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш ва талабалар, ўқувчи ёшлар ҳамда меҳнаткашларнинг умумий овқатланиши тизимида нархларни барқарорлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Чакана нархларни ислоҳ қилиш муносабати билан талабалар ва ўқувчи ёшлар учун имтиёзли умумий овқатланишни жорий этиш ҳақида» 1991 йил 4 апрелдаги 87-сон қарорига мувофиқ олий ўқув юртларининг кундузи ўқийдиган талабалари, ўрта махсус ўқув юртлари ва давлат таъминотида бўлмаган ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг, шунингдек, юқорида кўрсатилган ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг бир марталик овқатланиш қийматини қоплашга бериладиган компенсациялар миқдори 5 сўмгача кўпайтирилсин, барча талабалар ва ўқувчиларга, ўқитувчилар ва хизмат кўрсатиш ходимлари таркибига компенсациялар стипендия ва иш ҳақи билан бирга тўланиши белгилаб қўйилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 августдаги 403-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Талабалар ҳамда мактаб ошхоналари ва буфетларида бир талаба ва ўқувчига бериладиган тушки овқат қийматидан воситачи ҳамда тижорат дўконларида моллар сотишдан бериладиган ажратмалар маблағи ҳисобидан 50 фоиз миқдорида чегиртма белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар, идоралар ва корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маҳаллий бошқарув органлари талабалар ва ўқувчи ёшларнинг умумий овқатланишини ташкил этиш, мактаб ва талабалар ошхоналари ҳамда буфетларида бепул нонушталар ва имтиёзли овқатланиш билан таъминлаш устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзгаларнинг қарамоғига муҳтож бўлган ёлғиз пенсионерларга амалдаги имтиёзлар, сақлаб қолиниб, улар уй-жой ва коммунал хизматлар, жамоат транспортидан фойдаланишга (таксидан ташқари) тўланадиган ҳақдан озод қилинсин, нормаланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва врач рецептлари бўйича дори-дармонлар билан бепул таъминлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сонли қарорига асосан 2016 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 432-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 11 апрелдаги 186-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхона ва буфетларида имтиёзли овқатланишни ташкил этиш ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг энг муҳим омили эканлигини ҳисобга олиб, вазирликлар, идоралар, хўжалик ҳисобидаги концернлар, уюшмалар, корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларга ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхоналари ва буфетларида ишчи ҳамда хизматчилар овқати қийматининг камида 50 фоизини қоплашга рухсат этилсин, бу харажатлар маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тасарруфида ошхона ва буфет шохобчалари бўлган вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, ташкилотлар ва ўқув юртлари раҳбарларининг зиммасига умумий овқатланишни тегишлича ташкил этиш учун, таомларнинг сифати ҳамда уларнинг нархи асосланган бўлиши, суиистеъмол ва талон-торож қилиш ҳолларига йўл қўймаслик учун шахсан жавобгарлик юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, савдо шохобчаларига эга бўлган вазирликлар, идоралар, концернлар, корхоналар ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органлари ишлаб чиқариш корхоналарининг, талабалар ҳамда мактаб ошхоналари ва буфетларига чекланган нархларда ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқатлар узлуксиз етказиб берилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги қурилиши давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, «Ўзмевасабзавотвиносаноат» концерни, бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органлари жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа деҳқончилик хўжалиги ташкилотлари томонидан эркин сотиш учун ўзларида қоладиган чорвачилик маҳсулотларининг 15 фоизи ва мева-сабзавот маҳсулотининг 50 фоизи ҳисобидан қишлоқлардаги умумтаълим мактабларига пастроқ нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари ажратишни ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, маҳаллий бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари ва хайрия жамғармалари билан биргаликда ёлғиз ва кам таъминланган пенсионерлар, ногиронлар учун арзон нархларда ёки бепул иссиқ овқат ташкил этиш тавсия қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органлари билан биргаликда мазкур қарор билан белгиланган ҳамда талабаларни, ўқувчи ёшларни, ёлғиз пенсионерларни ва меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини амалга ошириш билан боғлиқ қўшимча харажатларни қоплаш учун зарур маблағларни излаб топсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида уч кун муддат ичида ўзгартишлар киритсин ҳамда мактаб ва талабалар ошхоналари ва буфетларида ўқувчилар билан талабаларнинг бепул ҳамда имтиёзли овқатланишини қоплаш тартибини ва чекланган нарх белгиланган айрим озиқ-овқат турларининг нархларидаги фарқни қоплаш тўғрисидаги вақтинчалик Низомни тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида амалдаги қонун ҳамда норматив ҳужжатларни тўлдириш ва ўзгартириш ҳақидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин нархларни белгилаш чоралари тўғрисида» 1992 йил 9 январдаги 4-сон қарорининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат телерадиоэшиттириш компанияси, оммавий ахборот воситалари корхоналар, ташкилотлар ва ўқув юртларининг меҳнаткашлар, талабалар ва ўқувчи ёшларнинг умумий овқатланишини ташкил этишдаги, эркин нархлар жорий этилган шароитда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан қўшимча чораларни амалга ошириш соҳасидаги ижобий тажрибаларини кенг ёритиб борсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг тегишли ўринбосарларига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу қарор эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 21 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-сон