Ҳужжат кучини йўқотган 03.05.2025 25.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2861-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 25.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2861-1
Kuchga kirish sanasi
26.05.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 03.05.2025
Ҳужжат 26.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2861-1]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 1 майдаги 10-мҳ-сонли «Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3622, 02.05.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 39-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2861, 2017 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 137-модда) билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 25 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
295-мҳ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 майдаги 295-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базаси тегишинча Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) томонидан шакллантирилади ва юритилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«6. Маълумотлар базалари тегишлича Вазирликнинг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан шакллантирилади ва юритилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот Вазирликка, вилоят даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига, туман (шаҳар) ҳокимликлари, шунингдек туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот эса, туман адлия бўлимларига тақдим этилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«9. Давлат органлари ва ташкилотлари тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг 10-санасига қадар тегишли адлия органига мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги маълумотларни ёзма ва электрон шаклда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг 15-санасига қадар базадаги маълумотларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига электрон кўринишда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг 20-санасига қадар ҳудудий базадаги маълумотларни Вазирликка электрон кўринишда тақдим этади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«13. Маълумотлар базаларининг ўз вақтида ва тўғри юритилиши учун масъулият тегишлича Вазирликнинг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари зиммасига юклатилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 14-банддаги «Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси» деган сўзлар «Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.05.2018 й., 10/18/2861-1/1278-сон)