Ҳужжат кучини йўқотган 06.07.2023 25.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2862-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 25.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2862-1
Kuchga kirish sanasi
26.05.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 06.07.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2862-1]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 7-мҳ-сонли «Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш ҳамда биринчи марта юридик хизмат ходими лавозимига тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3444, 05.07.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 40-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2862, 2017 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 138-модда) билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«6. Стажировка Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида эса Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари (бундан буён матнда масъул бўлинма деб юритилади) томонидан ташкил қилинади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 25 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
296-мҳ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.05.2018 й., 10/18/2862-1/1275-сон)