22.05.2018 йилдаги ПФ-5445-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 22.05.2018 йилдаги ПФ-5445-сон
Kuchga kirish sanasi
23.05.2018
Ҳужжат 23.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони

Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ва тасдиқлаш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш тартибини соддалаштириш, шунингдек, капитал қурилишда пудратчиларнинг роли ва жавобгарлигини кучайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг давлат ривожланиш дастурларига киритилган лойиҳаларни фойдаланишга «тайёр ҳолда топшириш» шарти асосида (Engineering Procurement Construction) (кейинги ўринларда — EPC-пудратчилар) «fast-track» услубида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) реализация қилишда пудратчиларга, жумладан хорижий пудратчиларга қурилиш соҳасидаги тегишли лицензиялар ва (ёки) рухсатномаларни олмасдан, лойиҳаларни сифатли амалга ошириш бўйича тўлиқ жавобгарликни EPC-пудратчиларга юклаш шарти билан бир марталик рухсат беришга ҳақли;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
EPC-пудратчилар «fast-track» услубида лойиҳаларни реализация қилиш учун рухсат олишда шу каби лойиҳалар бўйича амалий тажрибага, муайян молиявий кўрсаткичлар ва малакали муҳандислар таркибига эга бўлиши ҳамда Агентлик томонидан белгиланган бошқа мезонларга мос келиши шарт;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Архитектура ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини лицензиялаш Агентлик томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш фаолиятини лицензиялаш бекор қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Фармон иловасида назарда тутилган қурилиш соҳасидаги айрим фаолият турларини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация маркази (кейинги ўринларда — Марказ) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказадиган шахсларни аккредитациялашга масъул орган ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик давлат буюртмачиси ва «fast-track» услубида лойиҳаларни реализация қилишга рухсат олган EPC-пудратчиси ўртасида давлат харидлари ҳақида тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат беришга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Марказга «fast-track» услубида лойиҳаларни реализация қилишга рухсат олган EPC-пудратчилар томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги халқаро ва (ёки) миллий норматив ҳужжатлардан фойдаланиш талабларини белгилаш ҳамда келишиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5392-сон Фармони учинчи бандининг бешинчи хатбошиси ҳамда унинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини лицензиялаш тартиби ҳамда қурилиш соҳасидаги айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш учун киритишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 22 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-5445-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 майдаги ПФ-5445-сон Фармонига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган ҳолда амалга ошириладиган қурилиш соҳасидаги айрим фаолият турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

1. Баландликларда саноат альпинизми усуллари орқали таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2018 й., 06/18/5445/1245-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон; 14.03.2020 й., 06/20/5963/0300-сон; 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)