Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 24.11.2004 йилдаги 555-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.11.2004 йилдаги 555-сон
Kuchga kirish sanasi
24.11.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 06.07.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИДА БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, ахборот хизматларининг тобора кенгайиб бораётган турлари, кўламлари ва ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда, ахборотларнинг тезкорлиги, қулайлиги ва ишончлилигини, ахборот инфратузилмасини ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва такомиллаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий ахборот воситалари мониторинги ва уларни лицензиялаш маркази негизида бошқарув ходимларининг чекланган сони 89 нафар бўлган Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) ташкил этилсин.
(1-банд биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 январдаги 5-сон қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ахборот макони ва оммавий коммуникациялар воситалари фаолиятининг, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, йўлдош тизимлар, Интернетнинг глобал тармоғи, ахборотни узатиш ва тарқатишнинг бошқа электрон воситаларининг ҳамда матбаа маҳсулотларининг тизимли мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий коммуникация воситаларида тарқатиладиган ахборот материаллари мазмунининг ахборот муҳитида шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишни, фуқароларнинг ижтимоий онгига бузғунчи салбий ахборот-руҳий таъсирнинг олдини олишга, миллий-маданий анъаналарни сақлаб қолиш ва уларнинг узвийлигини таъминлашга йўналтирилган республика қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизнинг оммавий ахборот ва коммуникация воситалари самарали фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлаш, миллий ахборот бозорининг ҳар томонлама ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга доир таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий коммуникациялар соҳасида хизматлар кўрсатувчи субъектлар фаолияти мониторинги натижалари бўйича умумлаштириш ҳамда қонун ҳужжатлари талабларининг аниқланган бузилишлари бўйича тавсиялар, огоҳлантиришлар ва хулосалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги технологиялар жорий этилишига қараб оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг тизимини такомиллаштириш, ахборот ресурсларини, ахборотни узатиш ва тарқатиш тизимлари ва воситаларини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларини, ахборот соҳасида норматив-ҳуқуқий таъминлашни такомиллаштириш, илғор хорижий тажрибани, замонавий талаблар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда оммавий коммуникация воситаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва малакали кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази Низоми 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, Марказ юридик шахс ҳисобланади ва ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат ташкилотлар, ахборот хизматлари бозори субъектлари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилади, шунингдек Ахборот ва коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссиясининг ишчи органи функцияларини бажаради.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 октябрдаги 273-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 415-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази вилоятлар бўлимлари фаолиятига тезкор раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказининг хулосалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ахборот хизматлари соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш, лицензиялар беришни рад этиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки уларни бекор қилиш, шунингдек оммавий ахборот воситаларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномалар бериш ҳақида қарорлар қабул қилиниши учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги органларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва мансабдор шахслар томонидан ахборот соҳасида йўл қўйилган камчиликларни ҳамда қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишларини бартараф этиши тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериши учун асос ҳисобланади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А.Н. Арипов) икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг тизимини, шу жумладан Интернет тармоғидаги ахборот ресурсларини, йўлдош тизимларни, ахборотлар, шунингдек матбаа маҳсулотлари етказиб бериш ва тарқатишнинг бошқа замонавий воситаларини ривожлантириш ва такомиллаштириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказини юқори малакали мутахассислар билан бутласин ҳамда Марказ ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техник жиҳозланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказни алоқанинг тегишли турлари, шу жумладан Ҳукумат алоқаси билан, шунингдек унинг Интернет тармоғига уланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тузилмасидаги Оммавий ахборот воситалари мониторинги ва уларни лицензиялаш маркази, шунингдек Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлинмаларидаги оммавий ахборот воситалари мониторинги ва техник хизматлар бўлимлари тугатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (С.Б. Раҳимов) Оммавий ахборот воситалари мониторинги ва уларни лицензиялаш марказининг тугатилиши муносабати билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигини молиялаштириш кўрсаткичларига ва унинг харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 январдаги 5-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказининг фаолияти Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шу жумладан алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар берилганлиги учун давлат божлари тўлашдан тушадиган маблағлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган смета доирасида назорат ва мониторинг органлари таъминотига йўналтириладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А.Н. Арипов), Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Р.Ш. Шоғуломов) Давлат мулки қўмитаси (М.А. Асқаров) билан биргаликда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг тугатилаётган Оммавий ахборот воситалари мониторинги ва уларни лицензиялаш марказининг телевидение кўрсатувлари ва радио эшиттиришларини ёзишни ва архивга қўйишни амалга ошириш учун техника воситаларини Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг янгидан ташкил этилаётган Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказига бериш ва қабул қилиб олинишини икки ой муддатда белгиланган тартибда амалга оширсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Р.Ш. Шоғуломов) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказини матбаа ва китоб маҳсулотларининг назорат нусхаларини бепул оладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (А.А. Полвон-зода) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 24 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
555-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 январдаги 5-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 24 ноябрдаги 555-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) оммавий коммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига, техник регламентлар ёки стандартларга, лицензиялар шартларига риоя этиши устидан мониторинг олиб борувчи ваколатли орган ҳисобланади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ шунингдек Ахборот ва коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ишчи органи функцияларини бажаради, Марказ бошлиғи эса Комиссия котиби ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 октябрдаги 273-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, оммавий коммуникациялар соҳасидаги норматив ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг буйруқлари ва норматив ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мониторинг якунлари бўйича Марказ томонидан ўз ваколатлари доирасида тайёрланган хулосалар вазирликлар, идораларнинг, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тегишли қарорлар қабул қилиши учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Марказ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига идоравий мансуб ташкилотдир ва мустақил балансга, банкда ҳисоб рақамига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлган юридик шахс ҳисобланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ таркибига унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимлари киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шу жумладан алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар берилганлиги учун давлат божлари тўлашдан тушадиган ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида назорат ва мониторинг органлари таъминотига йўналтириладиган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиялаштиришнинг бошқа манбалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган смета доирасида Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ахборот макони ва оммавий коммуникациялар воситалари фаолиятининг, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, йўлдош тизимлар, Интернетнинг глобал тармоғи, ахборотни узатиш ва тарқатишнинг бошқа электрон воситаларининг ҳамда матбаа маҳсулотларининг тизимли мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий коммуникация воситаларида тарқатиладиган ахборот материаллари мазмунининг ахборот муҳитида шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишни, фуқароларнинг ижтимоий онгига бузғунчи салбий ахборот-руҳий таъсирнинг олдини олишга, миллий-маданий анъаналарини сақлаб қолиш ва уларнинг узвийлигини таъминлашга йўналтирилган республика қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизнинг оммавий ахборот ва коммуникация воситалари самарали фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлаш, миллий ахборот бозорининг ҳар томонлама ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга доир таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий коммуникациялар соҳасида хизматлар кўрсатувчи субъектлар фаолияти мониторинги натижалари бўйича умумлаштириш ҳамда қонун ҳужжатлари талабларининг аниқланган бузилишлари бўйича тавсиялар, огоҳлантиришлар ва хулосалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги технологиялар жорий этилишига қараб оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг тизимини такомиллаштириш, ахборот ресурсларини, ахборотни узатиш ва тарқатиш тизимлари ва воситаларини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларини, ахборот соҳасида норматив-ҳуқуқий таъминлашни такомиллаштириш, илғор хорижий тажрибани, замонавий талаблар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда оммавий коммуникация воситаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва малакали кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радио ва теледастурлар, ахборот-коммуникация технологиялари қўлланиладиган бошқа оммавий ахборотни (космик ва йўлдош алоқа, маълумотларни узатиш тармоғи, шу жумладан Интернет ва бошқалар) тайёрлаш, шакллантириш, қайта ишлаш, қайта узатиш, эшиттириш ва сақлаш, шунингдек ахборотни исталган узатишда (аудио ва видеокассеталар, компакт-дисклар ва бошқалар) оммавий фойдаланиш учун даврий матбаа ва китоб маҳсулотлари, аудиовизуал маҳсулотлар ва фонограммаларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ва сақлаш соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишининг доимий мониторингини ташкил этиш ва олиб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий коммуникация воситалари (шу жумладан Интернет-нашр ва оммавий ахборот воситаларининг электрон босма турлари) ва оммавий коммуникациялар соҳасида хизматлар кўрсатувчи бошқа субъектлар томонидан лицензия талаблари ва рўйхатдан ўтказиш шартларига, оммавий ахборот ва рекламани ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек техник регламентлар ёки стандартларга риоя этилиши мониторингини белгиланган тартибда ташкил этиш ва амалга ошириш;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда оммавий коммуникациялар соҳасида қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторингини ташкил этишнинг ҳар хил усулларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиялар ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар эгаларига аниқланган камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этиш бўйича тақдимномалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг оммавий коммуникация тизимларида миллий ўзликни англашни бузишга, жамиятни тарихий ва миллий анъаналар ва урф-одатлардан ажратишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни нобарқарорлаштиришга, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни бузишга қаратилган ахборот тарқатилишига қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ахборот маконида Конституциявий тузумни зўравонлик билан ўзгартиришга, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлиги, суверенитетини бузишга, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний нифоқни авж олдиришга, давлат тузумига қарши қаратилган бошқа тажовузлар содир этилишига оммавий даъват этувчи материаллар мавжудлигини, шунингдек уруш, зўравонлик, порнография ва ёвузликни, терроризм ва диний экстремизм ғояларини тарғиб этишга қаратилган ахборотни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий коммуникация воситаларининг бузғунчи таъсир кўрсатувчи ва фуқароларнинг жисмоний ёки руҳий саломатлигига зарар етказувчи қасддан содир этилган ёки қасддан содир этилмаган хатти-ҳаракатларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий коммуникациялар соҳасида субъектлар фаолияти тўғрисидаги хулосаларни, аниқланган камчиликлар ва қоида бузишларни бартараф этишга доир таклифларни тайёрлаш ҳамда тегишли давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига белгиланган тартибда тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий коммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун лицензияларнинг ва хўжалик юритувчи субъектлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уларни бекор қилиш борасида қарорлар қабул қилиш учун таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий коммуникациялар соҳасида таклифлар тайёрлаш ҳамда қонунлар ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек техник шартлар, қоидалар, йўриқномалар, лицензиялар шартлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, оммавий коммуникация воситаларини ривожлантириш ва уларнинг фаолият кўрсатиши масалалари бўйича семинарлар, конференцияларда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларни ташкил этишнинг замонавий усулларини қўллаш, янги технологияларни жорий этиш йўли билан, хорижий тажриба асосида оммавий коммуникация воситалари мониторинги соҳасида Марказ фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг натижалари, зарурат бўлганда — қўшимча ахборотлар ва таҳлилий материаллар ўз вақтида тайёрланишини ва Комиссия мажлисларида кўриб чиқиш ҳамда Комиссиянинг тегишли хулосасини тайёрлаш учун киритилишини таъминлаш;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 октябрдаги 273-сонли қарорига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 415-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Марказнинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Марказ қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эфирга узатилган телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, даврий матбаа нашрлари, китоб маҳсулотлари, ҳужжатли материаллар (плёнкалар, кассеталар, дисклар, теле ва радиоэшиттиришларни рўйхатдан ўтказиш журналлари ва бошқалар), рекламани тайёрлаш ва жойлаштириш материалларининг назорат нусхаларини белгиланган тартибда бепул олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий коммуникация воситалари фаолият кўрсатиши масалалари бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари ва илмий муассасаларнинг вакилларини белгиланган тартибда жалб этган ҳолда зарур экспертизалар ўтказилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг натижалари бўйича давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига қуйидаги ҳолларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикасининг мавжуд Конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўравонлик билан ўзгартиришга даъват этувчи, уруш ва зўравонлик, ёвузлик, миллий, ирқий ва диний душманлик тарғиб қилинишига йўл қўювчи, давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни ошкор этувчи ахборот тарқатилганда, шунингдек жиноий жавобгарликка тортишга олиб келувчи бошқа хатти-ҳаракатлар содир этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати оммавий коммуникация воситалари орқали ҳақорат қилинганда, уларнинг шахсий ҳаётига аралашилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) прокурор, терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсатномасисиз дастлабки тергов материаллари эълон қилинганда, суднинг қарори қабул қилингунгача муайян иш бўйича натижаларни олдиндан маълум қилиб қўйиш ёки суднинг қарори ёки ҳукм қонуний кучга киргунга қадар судга бошқача йўл билан таъсир кўрсатиш, унинг номини ошкор қилмаслик шарти билан ахборот берган манба ошкор қилинганда (ошкор қилиш суднинг талаби билан амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) оммавий ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари бузилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан матбуот, ахборот ва реклама соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид бўлган бошқа ҳолларда қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талаблари бузилишига йўл қўйган оммавий коммуникация соҳаси субъектларига, нашриётлар ва матбуот муассасаларига чора-тадбирлар кўриш тўғрисида таклифлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Марказ ва унинг ходимлари оммавий коммуникация воситаларининг муассислари, ҳаммуассислари ва ҳомийлари бўлиш, ҳар қандай молиявий тақдирлаш, ҳомийлик ёрдами кўрсатиш ва олиш, шунингдек олинган махфий маълумотларни ошкор қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Марказнинг тузилмаси ва унинг фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Марказни бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ бошлиғи билан меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан имзоланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Марказ бошлиғи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни танлайди ва жой-жойига қўяди, ўз ўринбосарларини ҳамда таркибий бўлинмалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда Марказнинг штат жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ходимларини ҳар йили аттестациядан ўтказишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказга ва унинг таркибий бўлинмаларига умумий раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча ходимлар бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказнинг кредитлари ва маблағларини тасарруф этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ва хўжалик шартномалари тузади ва уларни бекор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, жамоат бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорликда Марказ номидан ишончномасиз иш кўради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия котиби сифатида Комиссия фаолияти ташкил этилишини таъминлайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 октябрдаги 273-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 415-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Марказнинг мол-мулки
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Марказнинг мол-мулки давлат мулки ҳисобланади ва хўжаликни юритиш ҳуқуқи билан Марказга тегишли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Асосий фондлар ва айланма маблағлар, шунингдек қиймати корхонанинг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа бойликлар Марказнинг мол-мулки ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Марказнинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Ҳисоб ва ҳисобот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Марказ ўз фаолияти натижаларининг статистика ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда статистика ҳисоботи ва молиявий ҳисобот тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Хўжалик фаолиятини, молиявий ҳисоботни, бухгалтерия ҳисоби юритилишининг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш учун Марказ аудитор ташкилотни жалб этиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Марказ фаолиятини назорат қилиш ҳар икки йилда кўпи билан бир марта режали комплекс текшириш ўтказиш, зарурат бўлганда эса фаолиятнинг айрим турларини режадан ташқари текшириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Марказни тугатиш ва қайта ташкил этиш (қўшиш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш, қайта ташкил этиш ва номини ўзгартириш) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Марказ тугатилган тақдирда Марказнинг кредиторлар талаблари қондирилгандан кейин қолган мол-мулки Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг балансига ўтказилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 24 ноябрдаги 555-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳудудий бошқармасининг намунавий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish


Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 47-сон, 486-модда; 2011 й., 40-сон, 415-модда; 2012 й., 21-сон, 232-модда; 2013 й., 34-сон, 458-модда; 2014 й., 10-сон, 105-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон, 06.09.2018 й., 09/18/707/1839-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)