10.05.2018 йилдаги 348-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.05.2018 йилдаги 348-сон
Kuchga kirish sanasi
14.05.2018
Ҳужжат 14.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига ва «Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПҚ-3662-сон қарорига мувофиқ ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартиботини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ўз ходимларини ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламент тартиботларига тизимли равишда ўқитишни таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Адлия вазири Р.Қ. Давлетов ҳамда Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Р. Парпиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 10 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
348-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Маъмурий регламент Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат хизматлари марказлари орқали ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ калитлари сертификатларини бериш «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ калитлари сертификатларини бериш» давлат хизматлари сифатида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Маъмурий регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИ — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини ЭРИнинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда ЭРИ очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва ЭРИ ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИнинг ёпиқ калити — ЭРИ воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, фақат имзо қўювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда ЭРИ яратиш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИнинг очиқ калити — ЭРИ воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, ЭРИ ёпиқ калитига мос келувчи, ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги ЭРИ ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИ калитининг сертификати — ЭРИнинг очиқ калити ЭРИнинг ёпиқ калитига мослигини тасдиқлайдиган ва ЭРИ ёпиқ калитининг эгасига ваколатли орган томонидан берилган электрон ёки қоғоз шаклидаги ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИ ёпиқ калитининг пароли — ЭРИнинг ёпиқ калитидан рухсатсиз тарзда фойдаланишдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган шартли белгилар кетма-кетлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИнинг ёпиқ калити эгаси — ЭРИни яратган (электрон ҳужжатга имзо қўйган) ва ваколатли орган томонидан унинг номига ЭРИ калити сертификати берилган жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш — ЭРИ калитининг сертификати амал қилишини тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш ёхуд уни бекор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат хизматлари марказлари ҳамда ваколатли орган ўртасидаги ҳаракатлар ЭРИдан фойдаланилган ҳолда идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. ЭРИ калитларининг сертификатларини бериш учун жисмоний ва юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, қонун ҳужжатларида ЭРИ калитларининг сертификатларини бепул олиш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80 фоизи ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати ЭРИ рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 24 ойдан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. ЭРИ калитининг сертификатини бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ва ЭРИ калитларининг сертификатларини олиш учун жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари (кейинги ўринларда мурожаат этувчилар деб аталади) Давлат хизматлари марказларига бевосита ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) орқали электрон тарзда мурожаат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИ калитининг сертификатини бериш ушбу Маъмурий регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бевосита мурожаат қилинганда Давлат хизматлари маркази ходими мурожаат этувчининг номидан, Ягона портал орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса мурожаат этувчи мустақил равишда ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш тўғрисидаги сўровномани тўлдиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаат этувчи ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун йиғим тўлайди. Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқувчиларига ЭРИ калитлари сертификатлари бепул берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ЭРИ ёпиқ калити эгаси юридик шахснинг вакили (юридик шахснинг раҳбари бундан мустасно) бўлса, сўровномага ЭРИ ёпиқ калити эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ҳамда ушбу ЭРИ ёпиқ калити эгасига ЭРИ калитларини ва ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисида юридик шахснинг хати (ишончнома) илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаат этувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат хизматлари маркази ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисидаги сўровномани қабул қилганидан сўнг йигирма дақиқа вақт ичида ундаги маълумотларни Давлат хизматлари маркази ходимининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда ваколатли органнинг ахборот тизимига идоралараро электрон ўзаро боғланиш йўли билан юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ваколатли органнинг ахборот тизимида Давлат хизматлари маркази томонидан юборилган маълумотлар кўриб чиқилиб, реал вақт режимида ЭРИ калитининг сертификати расмийлаштирилади ёки ЭРИ калитининг сертификатини бериш асосли равишда рад этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ваколатли органнинг ахборот тизимида сўровномани кўриб чиқишнинг натижаларига асосан расмийлаштирилган ЭРИ калити сертификати электрон ҳужжат шаклида Давлат хизматлари марказига идоралараро электрон ўзаро боғланиш йўли орқали юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. ЭРИ ёпиқ калитининг пароли ваколатли орган томонидан сўровномада кўрсатилган мобиль телефон рақамига смс-хабар шаклида юборилади. ЭРИ ёпиқ калити эгасининг Давлат хизматлари марказига бевосита қилган мурожаатига асосан сўровномада кўрсатилган мобиль телефон рақами ўзгартирилиши ёки ЭРИ ёпиқ калитининг пароли қайта юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун ЭРИ ёпиқ калитининг эгаси Давлат хизматлари маркази ходимига ЭРИ калитларини ва ЭРИ калитининг сертификатини электрон ҳужжат шаклида ёзиб қўйиш ва сақлаш учун ўзга маълумотлар манбаини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Давлат хизматлари маркази ходими ЭРИ калитини ва ЭРИ калитининг сертификатини ЭРИ ёпиқ калити эгасига бериш вақтида қуйидагиларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИ ёпиқ калити эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) асосида унинг шахсини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибида рўйхатга олинган ЭРИ калитлари ва электрон ҳужжат шаклидаги ЭРИ калитининг сертификати бўлган файлни мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ўзга маълумотлар манбаига ёзиб қўяди ва файлнинг ёзилганлигини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИ калитининг сертификатини қоғоз ҳужжат шаклида талаб этилган тақдирда икки нусхада чоп этилади ва ҳар бир нусхаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан имзоланиб бир нусхаси ЭРИ ёпиқ калити эгасига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Давлат хизматлари маркази ходими ЭРИ калити сертификатини ЭРИ ёпиқ калити эгасига бериш жараёнида мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ўзга маълумотлар манбаидаги маълумотларга ўзгартириш киритиши, улардан нусха олиши ва ўчириши, ўзида сақлаш ҳамда ЭРИ ёпиқ калити эгасидан ЭРИ ёпиқ калити паролини сўраб олиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ваколатли орган томонидан ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этишга қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат этувчи тақдим этган сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИ калитининг сертификатини бериш учун тўлов амалга оширилмаганлиги, қонун ҳужжатларида ЭРИ калитларининг сертификатларини бепул олиш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат этувчининг ҳужжатларни зарур тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, ЭРИ калитининг сертификатини бериш мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ваколатли орган ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномани унинг аниқ асосларини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказига юборади. Агарда мурожаат этувчининг сўровномаси ваколатли органга тўғридан-тўғри Ягона портал орқали келиб тушган бўлса, ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома мурожаат этувчининг ўзига Ягона портал орқали автоматик равишда юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Давлат хизматлари маркази ваколатли органдан ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома олинган вақтдан бошлаб йигирма дақиқа ичида мурожаат этувчини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. ЭРИ калитининг сертификатини беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар мурожаат этувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, сўровномани қайта кўриб чиқиш мурожаат этувчи томонидан Давлат хизматлари марказига ёки Ягона портал орқали ваколатли органга рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда тақдим этилган сўровнома олинган вақтдан бошлаб ушбу Маъмурий регламентнинг 10 — 15-бандларида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўровномани қайта кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан ЭРИ калитининг сертификатини бериш илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди. Такрорий мурожаат кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мурожаат этувчи ваколатли органнинг ЭРИ калити сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномаси, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш учун ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш тўғрисидаги сўровнома Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилган ҳолда тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш бепул амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Агар ЭРИ ёпиқ калитининг эгаси юридик шахснинг вакили бўлса ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровнома билан бирга ЭРИ ёпиқ калити эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисида юридик шахснинг хати (ишончнома) тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, мурожаат этувчи ЭРИ ёпиқ калитининг эгаси бўлса, ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш учун юридик шахснинг хати (ишончнома) талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровномани қабул қилиш вақтида Давлат хизматлари марказининг ходими ЭРИ ёпиқ калити эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) асосида унинг шахсини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш учун юридик шахснинг хати (ишончнома) тақдим этилганда, ЭРИ ёпиқ калити эгасининг шахсини аниқлаш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Давлат хизматлари маркази ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровномани қабул қилганидан сўнг уни йигирма дақиқа ичида ваколатли органга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ваколатли орган ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровномани реал вақт режимида кўриб чиқади ва сўровномада кўрсатилган ЭРИ калитининг сертификати билан зарур бўлган ҳаракатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш натижалари ва ЭРИ калитининг сертификати билан амалга оширилган ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан Давлат хизматлари марказига электрон ҳужжат шаклида юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Давлат хизматлари маркази ЭРИ калитининг сертификати билан амалга оширилган ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар олинган вақтдан бошлаб йигирма дақиқа ичида бу ҳақида мурожаат этувчини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Давлат хизматлари марказлари ходимларининг ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ва сертификат бериш ҳамда берилган сертификатларни бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари хатлари асосида бепул равишда бошқарма ходимларининг ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказади, сертификатларни беради ва берилган сертификатларни бошқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари ваколатли органда рўйхатдан ўтказилган ЭРИ калитлари ёрдамида Давлат хизматлари марказларининг ходимларига ушбу Маъмурий регламентда назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш учун ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказади, сертификатларни беради ва берилган сертификатларни бошқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. ЭРИ калитларининг сертификатлари қоғоз ҳужжат шаклида берилган тақдирда ваколатли орган уларни сақлаш учун Давлат хизматлари марказларидан ушбу Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ ЭРИ калитининг сертификатлари реестри бўйича ҳар чоракда кейинги ойнинг 25-кунигача электрон шаклда қабул қилиб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ушбу Маъмурий регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

Электрон рақамли имзо калити сертификатини олиш учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СЎРОВНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎__________ туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази орқали 20__ йил ___ чоракда берилган электрон рақамли имзо калитларининг сертификатлари
‎РЕЕСТРИ

Т/р‎ ЭРИ ёпиқ калити эгасининг Ф.И.О.‎‎ Берилган сана‎‎ ЭРИ калити сертификатнинг рақами‎‎ ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати‎‎ Изоҳ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎Ваколатли органга _______та қоғоз ҳужжат шаклидаги имзоланган ЭРИ калитларининг сертификатлари топширилди.

Топширди‎‎

Қабул қилди‎‎

_________ ‎‎ ________________ ‎‎ _________ ‎‎ ____________________ ‎‎

‎‎(имзо)

‎(Давлат хизматлари маркази ходимининг Ф.И.О.)

‎‎(имзо)

‎‎(ваколатли орган ходимининг Ф.И.О.)

‎‎«___» _____________ 20__ й.

‎‎«___» _____________ 20__ й.