Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 29 сентябрдаги Ф-2047-сон фармойишига мувофиқ махсус комиссия истеъмолчиларнинг истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларининг ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан ҳисоб-китобларининг аҳволини танқидий ўрганиб чиқди. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси томонидан кўрилган чора-тадбирларга қарамай ҳисоб-китоблар интизомининг бузилиши ҳоллари давом этмоқда, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида тўламаган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатишга доир талаблар бажарилмаяпти, тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзлар кўпаймоқда. Берилаётган ва истеъмол қилинаётган электр энергиясини ҳисобга олишнинг мақбул тизими мавжуд эмас. Амалдаги ўзаро ҳисоб-китоблар механизми эскирган, у истеъмол қилинган энергия учун маблағларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини, шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши учун зарур даражадаги жавобгарликни таъминламайди.
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш соҳасидаги аҳволни тубдан яхшилаш, тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш ҳамда берилган электр энергияси учун истеъмолчилар қарзларининг кўпайишига йўл қўймаслик, ҳам электр энергияси етказиб берувчиларнинг, ҳам истеъмолчиларнинг шартномавий мажбуриятларга риоя этилиши учун жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2005 йил 1 январдан бошлаб солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун жавобгарликка тортишнинг белгиланган тартиби истеъмол қилинган электр энергияси учун муддати ўтказиб юборилган тўловларга йўл қўйган юридик шахсларга татбиқ этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тўлов муддати ўтган қарзларни йиғиш ва юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун маблағларнинг тўлиқ тушишини назорат қилиш функцияси юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун муддати ўтказиб юборилган қарзлар «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси бўлинмалари томонидан ҳар ойда тақдим этиладиган тўлов талабномалари тўғрисидаги реестрлар бўйича юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан сўзсиз тартибда ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда бир ой муддатда «Энергия билан таъминловчи ташкилотлар томонидан давлат солиқ хизмати органларига ундириб олиш чора-тадбирларини кўриш учун муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзлар тўғрисида ахборот тақдим этиш тартиби тўғрисида»ги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча юридик шахслар — электр энергияси истеъмолчилари истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳар ойда тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жойлар ҳамда тураржой ва тураржой бўлмаган фонд хоналарининг олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш фақат энергия, табиий газ ва бошқа коммунал хизматлар учун қарзлар тўлиқ тўланган тақдирда амалга оширилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос бўлган ҳисобга олиш ҳисоб-китоб электрон приборларини ўрнатмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясини электр таъминоти шартномасида назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қарзи мавжуд бўлган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб туриш бўйича талабларга риоя этилиши юзасидан шахсий жавобгарлик ҳудудий электр тармоқлари корхоналари раҳбарлари зиммасига юклансин
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30 кундан ортиқ қарздорлик мавжуд бўлганда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ходимларига истеъмолчилар узиб қўйилмаганлиги ва уларга электр энергияси берилганлиги учун — ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида жарима жазолари белгиланадиган, ушбу ҳолат такрорланганда эса — улар эгаллаб турган лавозимидан озод этиладиган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладиган тартиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси 2004 йил 31 декабргача тегишли мансабдор шахслар билан меҳнат шартномаларида ишлаб чиқариладиган ва бериладиган электр энергиясининг сақланиши, уни узатишдаги технологик сарфлар параметрларига риоя этилиши учун моддий жавобгарликни назарда тутсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у 2005 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки, аҳоли истеъмол қилинган электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ва бошқа коммунал хизматлар учун тўловни ўз танловига кўра, чекланмаган ҳолда, тижорат банклари муассасалари, тўловларни қабул қилиш кассалари, ташкилотлари ва пунктларида амалга оширадилар.
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатувчи тузилмалар, тижорат банклари истеъмол қилинган электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ҳамда коммунал хизматлар учун аҳолидан тўловларни қабул қилиш бўйича барча мавжуд чеклашларни олиб ташласинлар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолига мумкин қадар қулайликлар яратиш мақсадида тижорат банкларига электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ҳамда коммунал хизматлар учун тўловларни қабул қилиш бўйича мини-банклар ва тижорат банклари филиалларининг махсус кассаларини очиш ва уларнинг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тижорат банкларига аҳолидан коммунал тўловларини қабул қилиш бўйича мини-банклар ва махсус кассалар очишда ёрдам кўрсатсинлар ҳамда кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига 2005 йил 1 июлгача ахборот берсинлар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уч ой муддатда электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ, бошқа коммунал хизматлар, шунингдек алоқа хизматлари учун тўловларни қабул қилиш бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш мақсадида тижорат банклари билан шартномалар тузсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий норматив ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 1 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
511-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Тошиссиқликэнерго» ишлаб чиқариш бирлашмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом истеъмол қилинган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан электр энергияси истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади, шунингдек туман, шаҳар доирасида истеъмолчилардан электр энергияси учун пул маблағларини йиғиш бўйича функцияларни бажарувчи хусусий операторларга татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг амал қилиши маиший истеъмолчилар (аҳоли) томонидан электр энергияси истеъмол қилинишига татбиқ этилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Электр энергиясини уни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг айнан бир вақтда амалга оширилишини характерловчи алоҳида товар тури сифатида етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр қурилмаси бевосита ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр тармоқларига уланган истеъмолчилар ўртасида тузилган электр таъминоти шартномаси асосида амалга оширилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субистеъмолчиларнинг истеъмолчи ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр энергиясини етказиб бериш ва истеъмол қилинган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоб қилишдаги ўзаро муносабатлари юқорида кўрсатиб ўтилган Қоидалар ҳамда ушбу Низом билан тартибга солинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Электр энергияси учун ҳисоб-китоблар барча истеъмолчилар томонидан «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан келишилган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Истеъмолчида турли тариф гуруҳларига мансуб бўлган электр қурилмалари мавжуд бўлган тақдирда ҳисоб-китоблар уларга ўтказилган линияларда ўрнатилган ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари асосида, ҳар қайси тариф гуруҳи бўйича алоҳида амалга оширилади. Якуний ҳисоб-китоб қилиш ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари бўйича, тасдиқланган тарифларга мувофиқ, электр таъминоти шартномасида кўрсатилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳлари тўғрисидаги низом бузилган ҳолда истеъмолчи ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан бошқа тариф гуруҳига нотўғри ўтказилган тақдирда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Электр энергиясини ҳар ойда барча тоифалардаги истеъмолчиларга етказиб бериш улар томонидан электр таъминоти шартномасига биноан тегишли ой учун етказиб берилиши назарда тутилган электр энергияси ҳажми қийматининг камида 30 фоизи миқдорида аванс тўлови тўлангандан кейин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчининг электр энергияси учун қарзи мавжуд бўлган тақдирда унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни тўлашга йўналтирилади ва аванс тўлови сифатида ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчининг айби билан электр энергияси электр таъминоти шартномасида кўрсатилган ҳажмга нисбатан кам истеъмол қилинган тақдирда аванс сифатида тўланган маблағлар қайтариб берилмайди ва электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Электр энергияси (қуввати)нинг ҳақиқий сарфини аниқлаш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчи билан биргаликда ҳар ойда ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб олади. Шу билан бирга, белгиланган шакл (ушбу Низомга 3а-илова) бўйича тегишли далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобга олиш приборларидан ёзиб олинган кўрсаткичлар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчи электр энергияси учун тўлаши керак бўлган суммаларни ҳисоблашда ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр энергияси ва қуввати сарфи тўғрисидаги ҳисобот (ушбу Низомга 3-илова) ҳамда электр энергияси (қуввати) етказиб бериш далолатномаси асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисоблашни амалга оширади ва истеъмолчига счёт-фактура ва тўловни тўлаш учун счёт ёзиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчида турли тариф гуруҳларига мансуб бўлган бир нечта объект мавжуд бўлган тақдирда ҳар қайси тариф гуруҳини кўрсатган ҳолда умумий счёт-фактура ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобга олиш ҳисоб-китоб приборлари кўрсаткичлари ёзиб олинмаган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисоб-китобни электр энергияси истеъмолининг шартномадаги миқдори бўйича амалга оширади, кейинчалик ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчи билан биргаликда аниқланган электр энергиясининг ҳақиқий истеъмол қилинган ҳажми учун қайта ҳисоб-китоб қилинади. Шу билан бирга, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси счёт-фактура ёзиб беради ва хизмат кўрсатувчи банк орқали белгиланган тартибда тўлов талабномасини тақдим этади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва электр энергияси истеъмолчиси ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар истеъмолчи томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг банкдаги ҳисоб рақамига пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади, тўловларни мақсадли молиялаштириш схемалари бўйича амалга ошириш, белгиланган тартибда махсус ҳисоб рақамлари орқали ҳисоб-китоб қилиш ҳам шу жумлага киради (мазкур Низомга 1-илова).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёридаги электр энергияси истеъмолчилари бўлган сув билан таъминловчи корхоналар истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан ҳисоб-китобларни ҳар ойда ўз маблағлари ҳисобига амалга оширадилар.
(9-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги истеъмолчилари (ширкат хўжаликлари, деҳқон, фермер хўжаликлари ва бошқалар) ва «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари олинган электр энергияси учун ўз маблағлари билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан биринчи навбатда ажратиладиган махсус ҳисоб рақамлари бўйича мақсадли молиялаштириш маблағлари (траншлар) ҳисобига ҳисоб-китоб қилади (мазкур Низомга 2-илова).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчида валюта маблағлари ва қарзлар мавжуд бўлганда тўлов валюта маблағларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиш ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Истеъмолчилар истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) учун тўлиқ ҳисоб-китобни ҳар ойда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки истеъмолчининг ўзи ёзадиган тўлов ҳужжатлари бўйича амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) учун тўлов электр таъминоти шартномасида белгиланган миқдорларда ва муддатларда амалга оширилмаган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатади, ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган истеъмолчилар бундан мустасно.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.04.00 Чет эл валютасидаги ҳисоб-китоблар ва тўловлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Электр таъминоти шартномаларида (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳисоб-китоб қилиш даврида электр таъминоти шартномасида кўрсатилганидан 5 фоиздан ортиқ миқдорда истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳудудий электр тармоқлари корхоналари фойдасига ҳисоб-китоб даври учун электр таъминоти шартномасида кўрсатилган миқдордан ортиқча жами ҳажм учун электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 50 фоизи миқдорида жарима санкциялари тўлаш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар истеъмолчининг амалдаги юкламаси ягона электр энергетикаси тизимининг энг юқори юкламали соатларида электр таъминоти шартномасида назарда тутилганидан 5 фоиздан ортиқ ошиб кетса ҳисоб-китоб даври охирида амалдаги юкламанинг ортиб кетган жами қисми учун қайта ҳисоб-китоб қилинади ва белгиланган тарифнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча тўлов ундирилади»;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Электр таъминоти шартномасида кўрсатилган электр энергиясининг тегишли ҳажми учун олдиндан ҳақ тўланган тақдирда назарда тутилаётган ўзгаришларгача (жорий ой тугагунгача) 10 кундан кеч бўлмаган муддатда истеъмолчининг таклифига кўра электр энергиясининг шартномадаги ҳажмларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда электр энергияси кам ёки ортиқча олинган деб ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳисобланган давр учун электр энергияси (қуввати)нинг ортиқча олинган ҳажми ҳисобга олиш приборларининг белгиланган шаклдаги далолатнома ёки солиштириш далолатномаси билан тасдиқланган кўрсаткичлари бўйича аниқланади, у жарима миқдорини ҳисоблаш учун асос ҳисобланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси жарима санкциялари бўйича алоҳида ҳисобни юритади, уларни ҳисоботларда алоҳида устунда акс эттиради, улар бўйича алоҳида тўлов талабномаларини расмийлаштиради ва тақдим этади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Электр энергиясининг сифати, шунингдек истеъмолчилар томонидан реактив энергия истеъмоли ва генерацияси учун тарифи бўйича чегиришлар ва устамалар Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Алоҳида хавфли ҳамда электр энергиясининг узиб қўйилиши техноген ва аварияли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган, узлуксиз технологик жараёнга эга бўлган саноат корхоналарида қарздорлик вужудга келган тақдирда ҳақ тўланмаганлиги учун электр энергияси етказиб берилишини чеклаш белгиланган тартибда электр таъминотининг авария бронигача, тўлиқ узиб қўйиш эса — фақат суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳамда электр энергияси истеъмолчиси томонидан имзоланган технология ва авария брони далолатномалари шартноманинг узвий қисми ҳисобланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Сотиладиган электр энергияси бўйича ҳисобга олиш ва ҳисобот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
счёт-фактураларни расмийлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов талабномаларини тайёрлаш, расмийлаштириш ҳамда уларни етказиб берилган электр энергияси (қуввати) қийматини ва электр энергияси ортиқча олинганлиги учун жарима санкцияларини (пеняларни) тўлаш учун банкка тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) истеъмолчи томонидан истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати)нинг ҳақиқий ҳажмини аниқлаш ва ҳисобга олиш приборлари тартиб рақамларини ҳамда ҳақиқий истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) тўғрисидаги маълумотларни (ушбу Низомга 3а-илова) кўрсатган ҳолда электр энергияси (қуввати) етказиб бериш далолатномасини тузиш учун истеъмолчи билан биргаликда ҳар ойда ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни ёзиб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) истеъмолчининг ҳисоб-китоб қилиш даври мобайнида истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) тўғрисидаги маълумотлари ва истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китоб қилиш асосида айланма ведомостни (ушбу Низомга 5-илова) тўлдиради. Айланма ведомостни қўлда тўлдиришда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдан фойдаланиш лозим. Истеъмолчининг электр энергияси учун тўлов суммаси маблағларнинг ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисоб рақамига тушишига кўра айланма ведомостга ёзиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Юқорида кўрсатиб ўтилган дастлабки ҳужжатлар ва айланма ведомост асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳар ойда асосий фаолият бўйича (ушбу Низомга 6-илова), ортиб борувчи якун билан (чорак, ярим йил ва йил учун) «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси белгилаган муддатларда товар маҳсулотлар ва бошқа даромадлар балансини тузади. Асосий фаолият бўйича товар маҳсулотлар ва бошқа даромадлар балансида ҳар ойнинг боши ва охиридаги айланмалар (кўрсатиш ва тўлаш) ҳамда сальдо қолдиқлари акс эттирилади. Балансларнинг ҳаққонийлиги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўлган барча истеъмолчилар томонидан солиштириш далолатномалари билан тасдиқланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ҳар ойда, айланма ведомость ва товар маҳсулотлар ҳамда асосий фаолият бўйича бошқа даромадлар баланси асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчилар бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотномани (ушбу Низомга 7-илова) тузади, у ҳисоб-китоб қилиш даври учун корхона молия-хўжалик фаолияти балансининг узвий қисми ҳисобланади;
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ҳисобга олиш ва етказиб берилган электр энергияси ҳажми бўйича ҳисоботларнинг ишончлилиги, шунингдек юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгарлик ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг ва уларнинг электр билан таъминловчи корхоналари раҳбарлари, бош бухгалтерлари ҳамда бошқа мансабдор ва моддий жавобгар шахслари зиммасига юкланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 23-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 53-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмол қилинган энергия учун ўзаро ҳисоб-китобларни тижорат банкларининг қисқа муддатли кредитлари асосида амалга ошириш намунавий схемаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Изоҳ. «Ўзбекэнерго» ДАК корхоналари ҳамда энергия истеъмолчилари ўртасида дебиторлик ва кредиторлик қарзлар пайдо бўлган ҳолларда икки-уч кун муддатда тижорат банклари кредитлари асосида амалга ошириладиган схемалар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва кимё саноати корхоналари томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун маблағларнинг траншлар бўйича ўтиши намунавий схемаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Изоҳ. Пахта, дон ва шоли етиштирувчи хўжаликларга, шунингдек қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларга етказиб бериладиган электр энергияси учун «Ўзбекэнерго» ДАК корхоналари билан ҳисоб-китоблар траншлар асосида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси схемалари бўйича амалга оширилади.