03.05.2018 йилдаги 334-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.05.2018 йилдаги 334-сон
Kuchga kirish sanasi
04.05.2018
Ҳужжат 30.01.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3532-сон қарорини бажариш, Ўзбекистон Республикаси аҳолисини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 3 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
334-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 334-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар — амбулатория шароитида тиббиёт амалиётида қўллаш мақсадида аҳолига реализация қилиш учун мўлжалланган дори воситалари ва тиббий буюмлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий дорихона — ўз логотипига эга бўлган, дорихона ассортиментидаги ижтимоий аҳамиятга эга барча дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган бошқа дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси билан шуғулланувчи, Соғлиқни сақлаш тизимидаги ихтисослаштирилган ташкилот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик — давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат шериги — Ўзбекистон Республикаси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг номидан иш юритади;
(2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2020 й., 09/20/259/0507-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерик — фаолиятининг асосий мақсади аҳолини дори воситалари билан таъминлаш ҳисобланган, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана ва улгуржи реализациясини амалга ошириш учун тегишли лицензияга, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган, давлат-хусусий шериклик тўғрисида шартнома тузган юридик шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик шартномаси — томонларнинг ҳуқуқ, мажбуриятлари ва жавобгарлигини ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаси ижроси бўйича бошқа шартларни белгиловчи, давлат ва хусусий шериклар ўртасида тузилган ёзма шартнома.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ижтимоий дорихона юридик шахс шаклида ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси (филиал) шаклида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ижтимоий дорихонанинг ягона логотипи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ижтимоий дорихона Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, жумладан давлат-хусусий шериклик шартларига кўра, «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва мазкур Низомга мувофиқ ташкил этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2020 й., 09/20/259/0507-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этишда қўйиладиган асосий талаблар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи, чакана реализациясини амалга ошириш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва бериш учун лицензиянинг мавжудлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) аҳолини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига кирувчи (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) дори воситалари ва тиббий буюмлар билан чекланган нархлардан ошмайдиган нархларда, дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан тўлиқ ҳажмда таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик ҳамкорлиги шартлари асосида чекланган савдо устамаларини қўллаш йўли билан Рўйхатга кирмайдиган, дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари билан шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва тиббий буюмлар билан ижтимоий дорихоналарнинг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари қошидаги оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида жойлашган филиал тармоқлари орқали таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари орқали қишлоқ врачлик пунктлари мавжуд бўлмаган тоғли, етиб бориш қийин ҳудудлардаги аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб беришни таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) дорихона ассортиментидаги рўйхатга киритилган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг узлуксиз реализациясини амалга ошириш мақсадида уларнинг икки ойлик захираси мавжудлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ижтимоий дорихоналарни жойлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ижтимоий дорихоналар дислокацияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар ижтимоий дорихоналар жойлашишининг асосий омиллари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоят, туман, шаҳарнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуднинг географик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар, туман ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги аҳолининг сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амбулатория поликлиникаларида тиббий хизматни ташкил этиш даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий дорихоналарнинг хизмат кўрсатиш радиуси (ижтимоий дорихоналарни тавсия этилган хизмат кўрсатиш радиуси аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади, шаҳарларда 2-3 км, қишлоқ ҳудудида 5 — 10 кмдан кўп бўлмаган масофада).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ижтимоий дорихоналар вилоят, туман марказларида, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида жойлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ижтимоий дорихоналарнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ижтимоий дорихоналар ўз фаолиятида амалдаги қонунчиликка ва мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ижтимоий дорихоналарнинг асосий вазифаси аҳолини Рўйхатга киритилган дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар, бошқа турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, шунингдек, имтиёзга эга айрим тоифадаги шахсларни дори воситалари билан таъминлашдан иборат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ижтимоий дорихона қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи реализацияси учун ва дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган таъминотчилардан сотиб олади (олиб киришдан ташқари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рецепт асосида бериладиган дори воситаларини ёки тасдиқланган, рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатига мувофиқ дори воситаларини рецептсиз равишда чакана реализация қилиш, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзга эга айрим тоифадаги шахсларни дори воситалари билан таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлайди ва йўқ қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчидан келиб тушган шикоятлар асосида аниқланган, дори воситаларининг ножўя таъсири ва самарадорлиги паст ҳолатлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амбулатория шароитида даволашда имтиёзли бериладиган дори воситалари рўйхатига киритилган, ижтимоий дорихонада амалда мавжуд бўлган ва вақтинча мавжуд бўлмаган дори воситалари ҳақида шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига ҳар чоракда маълумот тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш ва қўллаш бўйича маслаҳат бериш ва ахборот ёрдами кўрсатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларнинг мавжудлиги тўғрисида ахборот бериш имконини таъминловчи, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ижтимоий дорихоналар тармоғи бўйича ҳаракатланишининг электрон шаклдаги ҳисоб-китобини юритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий дорихонага ташриф буюрувчилар учун белгиланган тартибда тасдиқланган чекланган нархлар кўрсатилган дори воситалари ассортименти рўйхатини кўринарли жойда жойлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шифокор рецепти асосида дори воситаларини тайёрлайди ва ички сифат назоратини ўтказиш (тегишли лицензияси мавжуд бўлганда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ижтимоий дорихоналарда товар-моддий бойликларни инвентаризация ва таъмирлаш ишларини ўтказиш учун ёпиш давлат томонидан, шерик билан келишилган ҳолда, санитария кунларини ўтказиш учун эса — қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(4-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2020 й., 09/20/259/0507-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ушбу низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ижтимоий дорихоналар фаолиятининг ва мазкур Низом талабларига риоя қилинишининг назорати дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана реализациясини лицензияловчи ҳудудий органга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ижтимоий дорихонада дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархларини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2020 й., 09/20/259/0507-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 09/18/334/1155-сон; 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон; 27.04.2020 й., 09/20/259/0507-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)