23.04.2018 йилдаги 299-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.04.2018 йилдаги 299-сон
Kuchga kirish sanasi
01.05.2018
Ҳужжат 01.05.2018 санаси ҳолатига
Ҳужжат 01.01.2024 санаси ҳолатига
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори
қарори
Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Сўнгги йилларда республикамизда ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, ер муносабатларини тартибга солиш, ерлардан фойдаланишда давлат назоратини кучайтириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, ерлардан фойдаланишда давлат назоратини самарали ташкил этиш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, ер ресурсларини ҳисобга олиш ишлари етарли даражада ташкил этилмасдан қолмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар), шаҳарчалар, қишлоқлар (овуллар) чегараларининг координаталар тизимига боғланмаганлиги ҳудудларда ер ҳисоботини юритиш, ер ажратиш, ер муносабатларини тартибга солиш борасида муаммоларга сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, мавжуд 21 млн. гектар яйлов ва пичанзорлардан самарали фойдаланиш, ўсимликларнинг тури ва сонини кўпайтириш, ҳосилдорлигини ошириш, чорва молларини тартибли алмашлаб боқишни йўлга қўйиш, яйлов ва пичанзорлар деградациясининг олдини олиш мақсадида геоботаник тадқиқотларни ўтказиш юзасидан тадбирлар умуман назоратдан четда қолиб кетган.

Натижада сўнгги 25 — 30 йилда яйлов ва пичанзорларнинг 35 — 40 фоизи деградацияга учраган, ўсимликлар тури ва сони 20 фоизга камайиб, ҳосилдорлик 1,5-2 баробарга тушиб кетган.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) маъмурий чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ва ҳисоб-китобини йўлга қўйиш ишлари тизимли ташкил этилмаганлиги сабабли жойларда ички чегараларни аниқлашда турли муаммолар юзага келмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан давлат назоратини кучайтириш, ер ресурсларини аниқ ҳисобини юритишни тизимли йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги ерларидан, жумладан, суғориладиган, лалми ва яйлов ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган:

Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ;

Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ;

Яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқот ишларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш ишлари Давлат бюджетининг йиллик ажратиладиган параметрларига қўшимча маблағлар ҳисобига молиялаштирилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
2018 — 2021 йиллар мобайнида маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари белгиланишини, ер ресурслари хатловдан ўтказилишини, яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотлар ўтказилишини таъминласин;
2018 — 2026 йиллар мобайнида маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари белгиланишини, ер ресурслари хатловдан ўтказилишини, яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотлар ўтказилишини таъминласин;
ер ресурсларини хатловдан ўтказиш натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудлари бўйича ер ресурсларининг тоифалари ва турларини ўзгартириш, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш, ер ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, ҳолати ёмонлашган ва деградацияга учраган майдонларни тиклаш ёки консервация қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсинлар.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ва ер ресурсларини хатловдан ўтказишни мувофиқлаштирувчи комиссияни 4-иловага* мувофиқ бир ҳафта муддатда намунавий таркибда ташкил этсинлар;

* 1 — 4-иловалар берилмайди.
* 1 — 4-иловалар берилмайди.
маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари якунлангандан сўнг бир ой муддатда заруратга кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ёки уларга ўзгартириш киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ҳамда тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашларига таклифлар киритилишини таъминласинлар.

5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, ердан фойдаланувчилар томонидан уларга ажратиб берилган ерлардан фойдаланиш ҳолатини (молиявий хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) мунтазам мониторинг қилиб бориш ҳуқуқига эга.
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, ердан фойдаланувчилар томонидан уларга ажратиб берилган ерлардан фойдаланиш ҳолатини (молиявий хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) мунтазам мониторинг қилиб бориш ҳуқуқига эга.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Ҳ. Абдуллаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,
Тошкент ш.,
2018 йил 23 апрель,
2018 йил 23 апрель,
299-сон
299-сон