27.04.2018 йилдаги ПҚ-3682-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 27.04.2018 йилдаги ПҚ-3682-сон
Kuchga kirish sanasi
28.04.2018
Ҳужжат 28.04.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнларига илмий-амалий тадқиқотлар натижаларини ва ноу-хау ишланмаларни кенг жорий этиш, ушбу йўналишда илмий муассасалар ва реал иқтисодиёт тармоқлари корхоналари ўртасида яқин ҳамкорликни ўрнатиш мамлакатни жадал инновацион ривожлантиришнинг муҳим омили ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни тўлақонли реализация қилиш, уларни хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш тармоқларига амалий жорий қилишга салбий таъсир кўрсатаётган бир қатор омиллар мавжуд. Хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан, хорижий инновацион ва илмий марказларни, етакчи инвестицион фондларни, технологик агентликларни, технопарклар ва бошқа манфаатдор субъектларни маҳаллий инновацион ишланмаларни амалга оширишда иштирок этишга фаол жалб этиш борасида етарли даражада чора-тадбирлар амалга оширилмаяпти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчидан, давлат органлари ва хусусий сектор вакиллари, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокида ишлаб чиқариш жорий этилган ва муваффақиятли қўлланилаётган технологияларни намойиш этиш даражаси пастлигича қолмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан, қулай инвестицион муҳитни шакллантириш, инновацион ғоялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш, илғор ва илмий ҳажмдор технологияларни фаол тарқатишнинг самарали тизими мавжуд эмас;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан, республика вилоятлари кесимида илмий ва инновацион фаоллик паст, бир иштирокчининг қайта-қайта жалб этилиши эса, ҳар йилги тақдим қилинадиган инновацион ишланмалар ва маҳаллий амалий тадқиқотларга бўлган буюртмалар портфел тематикаларининг такрорланишига олиб келмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчидан, технологияларни тижоратлаштириш ва уларни ташқи бозорларга олиб чиқиш, миллий инновацион тизимни шакллантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш жараёнларига кўмаклашишнинг амалдаги механизмларининг самараси паст ва кутилган натижаларни бермаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновацион инфратузилмани янада шакллантириш, тадбиркорликни, инвестицион салоҳиятни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, инновацион ғояларни, технологиялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқариш жараёнига кенг жорий қилиш ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг 2018 йилдан бошлаб ҳар йили хорижий инновацион ва илмий марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес-инкубаторларнинг фаол иштирокида халқаро интерактив инновациялар ярмаркаларини (кейинчалик — инновациялар ярмаркалари) ва халқаро инновацион-инвестицион форумларни (кейинчалик — халқаро форумлар) ўтказиш бўйича таклифлари маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларни ўтказишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, технопарклар ва хусусий тадбиркорлар, шунингдек иқтисодиётнинг реал секторини академик ва тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари билан етакчи хорижий инвестицион фондлар, инновацион марказлар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари иштирокидаги ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ва етакчи хорижий мамлакатларда технологияларни трансфер қилиш жараёнлари, шунингдек, реал иқтисодиёт тармоқлари ва хусусий тадбиркорлик корхоналарида ишланмаларни жорий қилишнинг натижалари билан амалий танишиб чиқишни таъминлаш йўли билан маҳаллий инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни тижоратлаштириш учун шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш, ички ва ташқи бозорларда жамоат ва хусусий секторлардан илғор ва илмий ҳажмдор технологияларни фаол тарқатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозор иштирокчилари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, тармоқ корхоналарининг жадал ривожланишига кўмаклашадиган минтақавий ва халқаро алоқаларни ривожлантириш, илмий-тадқиқот муассасалари, хусусий тадбиркорлик ва инвесторлар ўртасида кооперацион алоқаларни кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро инновацион-инвестицион форумлар, конференциялар, давра суҳбатлар, тренинглар, маҳорат дарслари ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот, инновацион ва ихтиро ғоялари, технологиялари ва лойиҳаларининг доимий асосда фаолияти амалга ошириладиган ва тўлдириб бориладиган маълумотлар базасини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, инновациялар ярмаркасини ташкил қилиш тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи блок «Ташаббускор бизнес» — Ўзбекистон Республикаси ҳамда илғор хорижий мамлакатларнинг давлат ва хусусий секторлари томонидан маҳаллий ва хорижий технопарклар, технологик агентларнинг тайёр илмий ва инновацион ишланмалар натижаларини ва технологияларни тижоратлаштириш соҳасидаги фаолиятини ёритиш учун ташкил этилган кўргазма майдони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи блок «Инновацион ечимлар» — ички ва ташқи бозорларга чиқиш мақсадида давлат ва хусусий илмий муассасалар томонидан макет ва/ёки прототип кўринишида энг зўр маҳаллий илмий ва инновацион ишланмаларни намойиш қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи блок «Кооперацион алоқалар» — мулоқот ва ўзаро фойдали ҳамкорликни йўлга қўйиш, шерикчилик ва иқтисодиётнинг айрим тармоқлари соҳасидаги долзарб масалаларни кўриб чиқиш учун зарур бўлган қарорларнинг миқёсини кенгайтириш учун платформа.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инновациялар ярмаркаларини ўтказиш жойи «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма комплекси» акциядорлик жамияти (кейинчалик — «Ўзэкспомарказ» АЖ)нинг кўргазма павильонлари ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инновациялар ярмаркаларини ҳар йили ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестиция бўйича давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инновациялар ярмаркаларини ўтказишнинг муддати ва даврийлиги Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири зиммасига хорижий инновацион ва илмий марказлар, инвестицион жамғармалар, техник агентликлар, технопарклар ва бизнес-инкубаторларни жалб қилган ҳолда ҳар йилги инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларни юқори даражада ташкил қилиш учун шахсий жавобгарлик юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзэкспомарказ» АЖга инновациялар ярмаркаларининг иштирокчиларига зарурий кўргазма майдонларини ва конференция залларини кўргазмаларни ташкил қилиш ва ярмаркани ўтказиш учун ўрнатилган тарифдан 30 фоизлик чегирма билан тақдим этиши юзасидан тавсия берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилаб қўйилсинки, инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларни ташкил қилиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаларининг жами маблағлари 10 фоизи миқдори ҳисобидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йил ўтказиладиган инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларда хорижий инновацион ва илмий-марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар, бизнес-инкубаторлар ва бошқа манфаатдор субъектларнинг иштирокини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги талабномаларига биноан инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларнинг хорижий мутахассис-иштирокчилари учун кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда уч ой муддатда ўзида инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларнинг барча амалдаги ва салоҳиятли иштирокчилари тўғрисидаги ахборотлар ҳамда тижоратлаштириш учун тайёр бўлган инновацион ишланмалар ҳақидаги маълумотларни жамлайдиган, доимий янгиланиб турадиган «Инновацияларнинг виртуал ярмаркаси» интерактив Интернет-портали ишлаб чиқилишини ва фаолият юритишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 27 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3682-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2018 й., 07/18/3682/1117-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)