Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 04.10.2001 йилдаги 400-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.10.2001 йилдаги 400-сон
Kuchga kirish sanasi
04.10.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ УЧУН ПЕДАГОГ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлаш даражаси ва сифатини янада ошириш ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини давлат таълим стандартлари ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига жавоб берадиган юқори малакали педагог ва муҳандис-педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар 2001—2010 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари педагог кадрлари, шунингдек уларни ўқитишда иштирок этувчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркиби касбий савиясининг узлуксиз равишда ўсиши ва малакаси ошириб борилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитиш жараёнига замонавий хорижий методикалардан фойдаланиш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагогларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширувчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибининг ривожланган мамлакатларнинг етакчи ўқув марказларида тажриба орттириши амалиётини кенгайтириш орқали илғор халқаро педагогик тажрибаларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий технологияларга асосланган корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланган ҳолда уларнинг базавий олий таълим муассасалари билан кооперациялашувини ва ҳамкорлигини чуқурлаштириш йўли билан муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари ва ўқитувчиларининг мунтазам равишда, камида уч йилда бир марта аттестациядан ўтказилишини ташкил этиш. Раҳбар ва ўқитувчиларнинг бўш лавозимларини танлов асосида тўлдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий ахборот технологиялари ва Интернет халқаро ахборот тармоғи имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда педагог кадрларни масофадан туриб ўқитиш методини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йилгача бўлган даврда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагог ва муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастури 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги 243-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 33-34-сон, 390-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2001/2002 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, профессионал таълим тизимида кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб борсин ва давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ баҳоласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга давлат талабларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2001—2010 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда улар малакасини оширишнинг ўқув режалари ва дастурларини икки ой муддатда қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида кадрлар тайёрлаш касбий даражаси мониторинги натижаларига кўра академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва улар малакасини оширишнинг миқдорий кўрсаткичларини ва тартибини аниқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари раҳбар, педагог ва муҳандис-педагог кадрларига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Устоз» жамғармаси билан биргаликда 2001—2010 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини рўёбга чиқаришнинг аниқ чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг минтақалардаги ёшлар ва жамиятнинг маънавий ҳамда ақлий ривожланишига кўмаклашувчи маърифат, маданият, оммавий компьютер саводхонлиги марказлари сифатидаги ролини, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларининг ижтимоий мақоми ва жамиятдаги обрў-эътиборини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари директорларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг номенклатурасига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси раҳбари (Ҳ.С.Кароматов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ташкилий-кадрлар ишлари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати билан биргаликда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг танловдан ўтган директорларини тайинлаш тартибини 15 кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Давлат тест маркази Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбарлар таркибини, педагог ва муҳандис-педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги Низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида раҳбар ва ўқитувчиларнинг бўш лавозимларини эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги Низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар, тасдиқласинлар ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига академик лицейлар, профессионал таълим муассасаларининг раҳбар, педагог ва муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш учун зарур бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ўқув асбоб-анжомлари харид қилиш учун жалб этилаётган грантлар ва хорижий кредитлар маблағларидан, шунингдек, ўқитувчиларни ривожланган мамлакатларнинг етакчи ўқув марказларида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун ҳам фойдаланишни назарда тутсин.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2001 йил 4 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
400-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 4 октябрдаги 400-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йилгача бўлган даврда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагог ва муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастури
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини шакллантириш ва ривожлантириш академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини махсус тайёрланган юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлашни, улар фаолиятининг рақобат муҳитини шакллантиришни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишнинг бошланғич босқичида олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасалари тармоғининг икки босқичли тизими ташкил этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур дастур Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги босқичи вазифаларидан келиб чиқиб ислоҳотлар жараёнини чуқурлаштиришни назарда тутади, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг раҳбар ҳамда муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ўзгартириш ва такомиллаштириш йўли билан республика иқтисодиёти тармоқлари учун кадрларни ўқитиш ва уларни тайёрлаш сифатини оширишга кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Дастурнинг мақсади ва вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг мақсади – педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини мунтазам ошириш йўли билан академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини давлат таълим стандартлари талабларига жавоб берувчи юқори малакали педагоглар ва муҳандис-педагог кадрлар билан таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий вазифа – педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг тузилмаси ва мазмунини такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мақсадни амалга ошириш қуйидаги вазифалар ҳал этилишини назарда тутади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими талабларини ҳисобга олувчи, педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг мослашувчан таълим дастурларини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Олий таълим муассасалари, институтлар, факультетлар ҳамда педагог ва муҳандис-педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларининг профессор-ўқитувчилар таркибининг касб даражасини ошириш, хорижий тилларни ўрганишни кенгайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишга касб-ҳунар таълимининг ишлаб чиқариш билан интеграциялашган (дуаль) тизимини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Педагог ва муҳандис-педагог кадрларнинг касб даражасини ошириш жараёнига илғор замонавий педагогик технологияларни жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Педагог ва муҳандис-педагог кадрлар олдиндан тайёрланиши, қайта тайёрланиши ва уларнинг малакаси оширилишини таъминлайдиган қуйидаги кўрсаткичларни ҳар йили аниқлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог ва муҳандис-педагог кадрларга бўлган мутлақ ва қўшимча эҳтиёжнинг прогноз кўрсаткичлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини қоплаш манбалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш кўрсаткичлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини маблағ билан таъминлаш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Вазифаларни амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ, ўқув режалари ҳамда бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагогик ва муҳандис-педагогик йўналишдаги бакалаврлар тайёрлаш умумий таълим мактабларининг 11-синфлари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари орасидан, педагогика мутахассислари магистрлари эса – педагогик йўналишдаги бакалавриат базасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумтаълим фанлари ўқитувчиларини тайёрлаш ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг эҳтиёжига мувофиқ республиканинг базавий ва етакчи университетларида ва педагогика институтларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касб-ҳунар коллежларининг тармоқ йўналишлари бўйича махсус фанлар ўқитувчилари ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш олий таълим муассасаларининг ихтисослаштирилган кафедралари ва факультетларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий раҳбарлик, педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш йўллари ва усулларини белгилаш, улар базасида педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш амалга ошириладиган ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари рўйхати, шунингдек улар фаолиятини мувофиқлаштириш, идоравий қарашлилигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини, уларни тайёрлашнинг миқдорий ва сифат кўрсаткичларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун педагог кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси – 1-илова.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагогик фаолият учун зарур бўлган билимлар, ўқув ва малака ҳажми Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан ишлаб чиқиладиган, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда тасдиқланадиган малака талаблари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қуйидагилар воситасида амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларини ҳисобга олган ҳолда олий таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида ўқув режалари ва дастурларини янгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлашнинг илмий-методологик асосини ривожлантириш ва такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқув базасидан ва ишлаб чиқариш корхоналарининг илғор моддий-техника базасидан фойдаланиш йўли билан педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлашнинг ишлаб чиқариш билан интеграциялашган (дуаль) тизимини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий ахборот технологиялари ва Интернет тармоғи имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг интерактив методларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибини босқичма-босқич аттестациядан ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог ва муҳандис-педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог кадрларни қайта тайёрлаш – ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларига ва замонавий талаблар асосида ишлаб чиқилган ўқув дастурларига мувофиқ педагог кадрларнинг касб билимлари, ўқув ва малакасини олдиндан янгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тайёрлаш ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини, янги педагогик технологияларни ўрганишни, замонавий техникани ва ишлаб чиқариш технологиялари ривожланиши соҳасидаги билимларни чуқурлаштиришни, хорижий тилларни ўрганишни тақозо этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумтаълим мактабларидан, касб-ҳунар техника билим юртлари ва ўрта махсус ўқув юртларидан бўшаб қоладиган педагог ва муҳандис-педагог кадрлар қайта тайёрлаш билан қамраб олинади. Қайта тайёрлаш муддатлари педагогларнинг касб малакаси даражасига қараб буюртмачи томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадрлар малакасини ошириш — ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларига мувофиқ кадрларнинг касб билимлари, ўқув ва малакасини чуқурлаштириш ва такомиллаштириш, юксак педагогик маҳоратни шакллантиришга кўмаклашувчи фанлар бўйича замонавий билимлар бериш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрлари малакасини ошириш даврийлиги ушбу муассасалар эҳтиёжига қараб белгиланади. Тингловчиларни ўқитиш муддатлари давлат талабларига мувофиқ ва уларнинг касб тайёргарлиги даражаси ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги 25-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 39-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг буюртмаси бўйича институтларда, олий таълим муассасаларининг факультетларида ва ихтисослаштирилган марказларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тайёргарликдан ўтган кадрларнинг билим даражаси буюртмачи томонидан қўйиладиган малака талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрлари малакасини ошириш шаклларидан бири – ривожланган хорижий мамлакатларнинг таълим ва тренинг марказларида тажриба орттиришни ривожлантириш давом эттирилади. Бунда «Устоз» жамғармаси ва ушбу мақсадлар учун жалб этиладиган хорижий грантлар ва кредитлар ҳисобига тажриба орттиришни ташкил этишга асосий эътибор берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий мамлакатларнинг тренинг марказлари барпо этиш ва улар фаолиятини ташкил этиш тажрибаси асосида касб-ҳунар коллежларида таълимнинг инновация усулларини ўрганиш бўйича таянч марказлари ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумтаълим фанлари ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг эҳтиёжига мувофиқ етакчи ва базавий университетларда, махсус фанлар ва муҳандис-педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш эса – олий таълим муассасаларининг ихтисослаштирилган кафедралари, факультетлари ва марказларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон почта ва Интернет тармоғи қўлланилган ҳолда педагог кадрларни масофадан туриб қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш кенг ривожланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий раҳбарлик қилиш, педагог ва муҳандис-педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш йўллари ва усулларини белгилаш, улар базасида кафедралар, факультетлар ва ихтисослаштирилган малака ошириш марказлари ташкил этиладиган олий таълим муассасалари рўйхати, шунингдек улар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буюртмачи вазифасини бажаради ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг миқдорий ва сифат кўрсаткичларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурлар олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги 25-сонли қарори билан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 39-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог ва муҳандис-педагог кадрларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қуйидагилар воситасида амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш тизимининг илмий-методологик асосини кучайтириш ва давлат талабларини доимий равишда янгилаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида дарс беришнинг замонавий усуллари ва шаклларига ўқитишга қаратилган вариантли ўқув режалари ва табақалаштирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
институтлар, кафедралар, факультетлар ва малака ошириш марказларининг профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака ошириш курслари тингловчиларининг амалий машғулотлари таянч ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида, касбий ўқитиш мутахассислари ва махсус фанлар ўқитувчиларининг амалий машғулотлари эса – ишлаб чиқаришнинг янги технологиялари қўлланиладиган ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган илғор ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда касб-ҳунар коллежлари ҳузурида таълимнинг инновация усулларини ўрганиш бўйича минтақавий таянч марказлари ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий ахборот технологияларидан фойдаланилган ва Интернет тармоғи қўлланилган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларини масофадан туриб ўқитиш тизими ва механизмини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш кўрсаткичлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прогноз ҳисоб-китобларга кўра янги ва қайта таъмирланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ишга туширилиши давомида педагог ва муҳандис-педагог кадрларга бўлган мутлақ эҳтиёж 2010 йилда 167 минг кишидан кўпроқни ташкил этади (1-жадвал*).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йилгача ташкил этиладиган 178 академик лицейнинг педагог кадрларга эҳтиёжи 8,4 минг кишини ташкил этади, 1689 касб-ҳунар коллежи учун зарур бўлган ўқитувчилар сони эса 158,8 минг кишигача ўсади (2, 3 ва 4-жадваллар)*.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эҳтиёжни қоплаш учун келгусида 2010 йилгача ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш ҳажмларини ҳар йили ошириб бориш кутилади. Ҳисоб-китоблар бўйича академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини педагог кадрлар билан тўлиқ таъминлаш учун 10 йил ичида 101,2 минг мутахассис тайёрланиши керак, яъни олий таълим муассасаларида педагог ва муҳандис-педагог йўналишлари бўйича абитуриентлар қабул қилиш ҳар йили 9-10 минг кишигача етказилади (5-жадвал)*.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ўқув юртлари ва касб-ҳунар билим юртларидан бўшаб қоладиган 77 мингдан кўпроқ ўқитувчи академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига жалб этилади. Олий таълим муассасалари ўқитувчиларини педагогик фаолиятга, айниқса академик лицейларга жалб этиш давом эттирилади. Ҳар йили 16 мингдан 56 минггача ўқитувчи қайта тайёрлаш ва малака ошириш билан қамраб олинади (6 ва 7-жадваллар)*.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2001—2010 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлашнинг ҳисоблаб чиқилган баланси 8-жадвалда* берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Жадваллар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларини амалга ошириш, илмий-педагог кадрларни ва педагогик тажрибани айирбошлашни кенгайтириш мақсадида мазкур Дастурнинг мақсадлари ва асосий вазифаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ўқув юртларининг ривожланган мамлакатларнинг етакчи университетлари билан халқаро ҳамкорлиги амалиёти кучайтирилади, Интернет тармоғи бўйича улар билан электрон алоқа ўрнатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етакчи хорижий мамлакатларнинг илмий-педагогик салоҳиятини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш жараёнига жалб этиш амалиёти кенгайтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг кафедралари мудирлари ва ўқитувчиларининг хорижда тажриба орттиришлари фаоллаштирилади, ушбу мақсадлар учун халқаро молиявий институтларнинг грантлари ва имтиёзли кредитлари жалб этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
институтлар, факультетлар ва малака ошириш марказлари профессор-ўқитувчилари таркибининг, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари ва педагогик кадрларининг «Устоз» жамғармаси орқали хорижда тажриба орттиришлари ҳажмлари кўпайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнида қатнашувчи таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мазмунини такомиллаштириш олий таълим муассасалари, кафедралар, факультетлар ва марказларнинг ўқув ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан биргаликда олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу мақсадларда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
институтлар, кафедралар, факультетлар ва олий таълим муассасаларининг малака ошириш марказлари моддий-техника базаси даражаси ва ҳолати ўрганилади ҳамда уларнинг ўқув-лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозланишини яхшилаш чора-тадбирлари дастури тайёрланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитиш жараёнига компьютер техникасини, аудио-видео материалларни жорий этиш ва Интернет тармоғига уланиш чора-тадбирлари кўрилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мультимедий ўқитиш дастурлари ишлаб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий масофадан туриб таълим бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари кўрилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасаларини жиҳозлашга қўшимча грантлар ва имтиёзли кредитлар жалб этилади, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Дастурни маблағ билан таъминлаш манбалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог ва муҳандис-педагоглар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастури:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ва маҳаллий бюджетларнинг ҳар йилги параметрларида ушбу мақсадлар учун назарда тутиладиган бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари, шунингдек бюджетдан ташқари бошқа даромадлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳомийлар ва таълим муассасаларининг васийлари маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асбоб-ускуналар сотиб олиш, таълим жараёнини такомиллаштириш, шунингдек ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун жалб этиладиган грантлар ва хорижий кредитлар маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Устоз» жамғармаси маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги қонун ҳужжатлари шартларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагог ва муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими учун педагог кадрлар тайёрлаш тизими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги 25-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 39-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги 243-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 33-34-сон, 390-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 19-сон, 137-модда; 2003 й., 1-2-сон, 11-модда; 2005 й., 34-36-сон, 264-модда; 2006 й., 6-7-сон, 39-модда; 2008 й., 33-сон, 319-модда; 2012 й., 33-34-сон, 390-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)