Ҳужжат кучини йўқотган 12.12.2011 18.01.1996 йилдаги 30-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.01.1996 йилдаги 30-сон
Kuchga kirish sanasi
18.01.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 12.12.2011
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН ГЎШТ ВА СУТ САНОАТИ («ЎЗГЎШТСУТСАНОАТ») ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК УЮШМАСИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012 — 2015 йилларда Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 31 октябрдаги ПҚ-1633-сон қарори)ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика гўшт ва сут саноати корxоналарининг иқтисодий мустақиллиги асосида бозор муносабатларини чуқурлаштириш ҳамда рақобатли иш шароитлари яратиш, сифатли ва турли хил озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва аҳолига сотишни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 августдаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар «Ўзгўштсутсаноат» давлат-акционерлик уюшмасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гўшт ва сут саноати корхоналарининг, чорвачилик саноат комплексларининг, хўжаликлар ва ташкилотларнинг корхоналар ва ташкилотлар молия-иқтисодий, хўжалик ҳамда ижтимоий фаолияти масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уюшма таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларни кооперациялашга ҳамда уларнинг келишилган инвестиция сиёсатини амалга оширишга кўмаклашиш,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта ишлаш тармоғида ягона илмий-техника сиёсатини ўтказиш, ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва янги технологияларни жорий этиш учун молиявий маблағларни жамлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер хўжаликлари ва хусусийлаштирилган фермалар билан мол ва сут етказиб бериш юзасидан узоқ муддатли ўзаро фойдали контрактлар тузиш;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвесторлар маблағларини жалб этиш, корхоналарнинг ташқи иқтисодий фаолиятига кўмаклашиш;
махсус истеъмолчиларни (ҳарбий қисмлар, даволаш, таълим ва болалар муассасаларини) гўшт ва сут маҳсулотлари билан биринчи навбатда таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 августдаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 августдаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасига қуйидагилар тавсия этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол ва сут сотиб олиш ва кейинчалик қайта ишлаш ҳамда сотиш учун жамоа аъзолари ва бошқа шахсларнинг бўш маблағлари ҳисобига воситачилик тайёрлов жамиятлари ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарларда ва туман марказларида гўшт ҳамда сут маҳсулотлари сотиш бўйича фирма дўконлари ва бошқа савдо тармоқларини кўпайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Шаҳарлар аҳолисини гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига бир ой муддатда гўшт ва сут етиштирувчилар билан қайта ишловчилар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан узоқ муддатли битимлар (шартномалар) тузишни ташкил этишни таъминлаш, бунда чорвачилик хўжаликларини ва фермерларни моддий, техникавий ва молиявий қўллаб-қувватлашни амалда кенг қўлланиш юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 августдаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 январдаги 24-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасига саноат комплекслари ва қайта ишлаш корхоналарининг айланма маблағларини тўлдириш учун 3 йил муддат билан 200 млн. сўм миқдорида фоизсиз ссуда ажратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 августдаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 6 апрелдаги 172-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, 5-банднинг иккинчи хатбоши бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И Ҳ Жўрабеков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 18 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 августдаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 августдаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 августдаги 290-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)