Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 26 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2217-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 12 мартдаги 8/1-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2217, 2011 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 15-сон, 157-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 март,
9/14-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/14-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:».
2. Низомда:
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текширув) ўтказиш тартибини белгилайди.»;
б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Банкларда комплекс инспекция (текшириш) масофадан назорат қилиш натижаларидан келиб чиқиб, Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарорига асосан ўтказилади.»;
в) 38-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Марказий банкнинг текшириш ўтказувчи таркибий тузилмасига маълумот учун.»;
г) 39-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Марказий банкнинг текшириш ўтказувчи таркибий тузилмасига маълумот учун.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2217-2/1104-сон)