Ҳужжат кучини йўқотган 21.08.2017 22.09.2001 йилдаги 383-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 22.09.2001 йилдаги 383-сон
Kuchga kirish sanasi
22.09.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 21.08.2017
Ҳужжат 31.08.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд тизимини янада ислоҳ қилиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлашни такомиллаштириш, судлар мустақиллигини мустаҳкамлаш, шунингдек суд қарорларининг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари малака ҳайъатларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судьялар кадрлари захирасини шакллантириш, шунингдек судьяларнинг бўш лавозимларига қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига тавсия этилган номзодлар юзасидан таклифлар тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ маслаҳатчиларини танлаш ва уларнинг сайловларини ўтказиш, уларни ўқитиш ишларини ташкил этиш юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, судьяларнинг малака ҳайъатларига тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари бошчилик қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларнинг штат жадвалларига судьялар кадрлари захирасига киритиш ёки судьяларнинг аниқ бўш лавозимларига қўйиш учун тавсия этилган шахсларга тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олиш, тайёрлаш ва малака ҳайъатларининг кўриб чиқишига киритишни таъминловчи судларнинг малака ҳайъатлари котиблари лавозими киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьялари лавозимига танлаш ва тавсия этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро ва туман (шаҳар) судлари фуқаролик ишлари бўйича ва жиноят ишлари бўйича судлари, ҳарбий судлар судьяларини лавозимга тақдим этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судлар фаолиятининг ташкилий, ахборот-таҳлилий таъминотини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига судьялар кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш ишида очиқ-ойдинликни ва ошкораликни, ушбу ишда вертикал бўйича ҳисобот беришни, шунингдек ушбу соҳада хизмат мавқеини суистеъмол қилиш ҳолларининг олдини олишни таъминлаш юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 апрелдаги 61-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 15-сон, 125-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти сифатида (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) қайта ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, Департамент:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига ҳисоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Департамент директори — Адлия вазирининг ўринбосари бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд қарорлари ва бошқа органлар қарорлари сўзсиз ижро этилиши ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ижрочилари кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларини ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш ишларини ташкил этиш ҳамда такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судлар биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган капитал маблағлар самарали ўзлаштирилишини таъминлаш ҳамда судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судьялар ва суд процессларининг хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки, судларнинг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш ва моддий-техника таъминоти республика бюджети, шунингдек Ўзбекистон Республикаси судлар ва адлия органлари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 66-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларни навбатдаги молия йилида маблағ билан таъминлаш тўғрисидаги таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари ва жиноят ишлари бўйича судларининг эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда Департамент директори томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент бюджет маблағлари тақсимланишини ҳамда ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда судларга етказилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили бюджетни шакллантиришда республика бюджетида Департамент ва судлар фаолиятини маблағ билан таъминлаш учун зарур бюджет маблағлари алоҳида сатрда ажратилишини назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки, суд қарорлари ва бошқа органлар қарорлари ижросини ташкил этишни, шунингдек жойларда судларнинг моддий-техника таъминотини Департаментнинг ҳудудий бўлимлари амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Департамент ҳудудий бўлимининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд қарорлари ва бошқа органлар қарорлари сўзсиз ижро этилишини таъминлаш, суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари фаолияти устидан назорат қилиш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судларнинг бинолари, иморатлари ва бошқа объектларини қуриш ва таъмирлашни ташкил этиш ва бу ишларни амалга ошириш, ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судларни техника, асбоб-ускуналар, автотранспорт, мебель ва бошқа зарур моддий-техника воситалари билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратишга доир бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки, суд амалиёти ва суд статистикасини тизимли таҳлил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари ва жиноят ишлари бўйича судлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(9-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги 458-сонли қарори билан чиқарилган—ЎР ҚҲТ, 2006 й., 36-сон, 360-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Департамент қайта ташкил этилиши муносабати билан бўшайдиган 35 кишидан иборат штатдаги ходимларнинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7 нафари — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси котибиятини ташкил этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28 нафари — Қорақалпоғистон Республикаси олий судларида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судларида ва жиноят ишлари бўйича судларида суд амалиёти ва суд статистикасини тизимли таҳлил этиш бўйича хизматларни ташкил этишга йўналтирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида судлар малака ҳайъатларининг бошқа вазифалардан озод қилинган котиблари лавозимини киритишни назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (М. Нурмуродов) Олий суд, Департамент, Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари ва жиноят ишлари бўйича судларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (А. Полвон-зода), Олий суд (У. Мингбоев) ҳамда Олий хўжалик суди (М. Абдусаломов) амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар қўшиш тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 мартдаги 120-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худойбергенов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2001 йил 22 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
383-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги 458-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 36-сон, 360-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги 458-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 36-сон, 360-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги 458-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 36-сон, 360-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги 458-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 36-сон, 360-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 18-сон, 133-модда; 2003 й., 7-8-сон, 66-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 22-сон, 431-модда)