20.04.2018 йилдаги ПҚ-3677-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 20.04.2018 йилдаги ПҚ-3677-сон
Kuchga kirish sanasi
21.04.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ерлардан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларни мақбул жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, ер участкаларини бериш тартиб-таомиллари ношаффоф ва бюрократиялаштирилган бўлиб қолмоқда, бу эса тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳудудларнинг замонавий меъморий қиёфасини яратишда ерлардан самарали фойдаланишга тўсқинлик қилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган ер участкаларини беришдаги ҳуқуқбузарликлар ёки уларни асоссиз олиб қўйиш билан боғлиқ кўплаб мурожаатлар ер участкаларини беришнинг танлов тартиби лозим даражада йўлга қўйилмаганлигини кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли органлар фаолиятида ер участкаларини бериш бўйича материалларни кўриб чиқиш ва келишишда ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан тўлиқ ҳажмда фойдаланиш таъминланмаяпти, бу эса рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштириш муддатларининг чўзилишига ва бюрократик тўсиқларга сабаб бўлмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўпчилик аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, эскирган ва замонавий талабларга жавоб бермайдиган шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари комплекс қуриш талабларига риоя этилмаслигига ва аҳоли пунктларининг меъморий қиёфаси ёмонлашувига олиб келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини бериш механизмларини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлардаги бюрократик тартиб-таомиллар ва тўсиқларни қисқартириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Шундай тартиб белгилансинки, унга кўра:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида бериш «E-AUKSION» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ер участкаларини ижарага бериш ҳоллари бундан мустасно;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларини бериш бўйича материалларни йиғиш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган холда электрон шаклда амалга оширилади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 06/18/5552/2038-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда қонун ҳужжатлари нормаларини ва амалиётда уларни қўллашдаги мавжуд муаммоларни танқидий таҳлил қилиш асосида юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бирхиллаштириш бўйича қарор қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга бериладиган ер участкаларини ажратиш бўйича материалларни йиғиш ва ваколатли ташкилотлар билан келишиш тартиб-таомилларини бажариш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишни, шунингдек, уни «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси билан интеграция қилишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион ўтказиш орқали берилишини ташкил этишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларининг бош режалари лойиҳаларига, қишлоқ (овул) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларига бўлган талабларни лойиҳаларнинг таркибини, уларни келишиш тартиби ва муддатларини соддалаштирган, шунингдек, аҳоли пунктларини ривожлантириш ва қуришни режалаштириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархларини пасайтирган ҳолда тубдан қайта кўриб чиқишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктлари қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни молиялаштиришда тадбиркорлик субъектлари — давлат-хусусий шериклик иштирокчиларига батафсил режалаштириш лойиҳаларида кўрсатилган чегаралар доирасида ер участкаларини олишга устунлик ҳуқуқини тақдим қилган ҳолда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктлари бош режаларидан, қишлоқ (овул) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларидан уларнинг очиқ график қисмини Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари веб-сайтларида эълон қилиш орқали ҳамманинг фойдаланиш имкониятини таъминлашни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-китоб (смета) қиймати 2 миллиард сўм ва ундан юқори бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш (реконструкция, капитал таъмирлаш) қиймати олдин эълон қилинган қийматидан ошган ижтимоий ва фуқаролик аҳамиятига эга объектлар бўйича хулосалар бериш тартиби бекор қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрдаги «Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1666-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 20 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3677-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.04.2018 й., 07/18/3677/1093-сон, 12.10.2018 й., 06/18/5552/2038-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)