1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Илғор технологиялар марказини ташкил қилиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда республикада мамлакатнинг инновацион салоҳиятини янада ривожлантириш учун кулай шарт-шароитларни яратишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқишга, илмий-инновацион фаолиятни ривожлантириш ва уни хар томонлама кўллаб-қувватлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёш олимлар ва талабаларга дунё амалиётидаги илғор илмий-тадқиқот усулларини ва замонавий технологияларни ўзлаштиришлари учун ва замонавий инновацион инфратузилма ва кулай шароитларни яратиш мақсадида «Юқори технологиялар ўқув-экспериментал маркази» давлат корхонаси (кейинги ўринларда — Юқори технологиялар маркази) ташкил этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган давр мобайнида Юқори технологиялар марказининг моддий-техник салоҳиятини мустаҳкамлаш ва илмий-тадқиқот фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Унда диагностика тўпламларини ишлаб-чиқишга ва қимматбаҳо ўсимликларнинг ниҳолларини микроклонал усулда кучайтиришга мўлжалланган иккита ишлаб-чиқариш майдончаси ташкил этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айни вақтда мамлакатда инновацион фаолият ривожланишининг ҳозирги ҳолати ва асосий йўналишлари самарали инновацион технологияларни қўллаш билан боғлик бўлган ва жаҳон стандартлари даражасида маҳсулот ишлаб чиқаришга имкон берувчи ишланмаларга эга, иқтисодиётнинг илмий ҳажмдор тармоқларидаги юқори технологик корхоналарини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни талаб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳозирги шароитда Юқори технологиялар маркази замонавий фан ва ишлаб-чиқаришнинг ҳақиқий эҳтиёжларини тўла таъминламайди. Унинг фаолиятидаги мавжуд камчиликлар инновацион жараёнларни жадаллаштиришга ҳамда замонавий илмий ютуқлар ва ишланмаларни ишлаб-чиқаришга жорий этишга тўсқинлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий ва инновацион фаолиятнинг ривожланишини фаоллаштириш, фан, таълим ва ишлаб-чиқаришнинг янада кенг интеграциясини таъминлаш, янги билимларни яратиш ва кўллаш, илғор инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ишлаб-чиқиш ва жорий этишда илмий-инновацион салоҳиятдан ва илмий лаборатория базасидан самарали фойдаланиш бўйича шароитлар яратиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар Академияси хамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Юқори технологиялар ўқув-экспериментал маркази» Давлат корхонасини Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига (кейинги ўринларда — Илғор технологиялар маркази) айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Илғор технологиялар марказининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб куйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фундаментал, амалий илмий тадқиқотларни ўтказиш ва илғор технологиялар бўйича инновацион ишланмаларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дунё талаблари ва стандартлари даражасида мақсадли илмий-техник ва инновацион дастурларни бажариш, ишлаб-чиқариш корхоналарида тадқиқот-синов ишларини бажаришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимлар ва тадқиқотчиларни ҳамкорлик қилишга жалб этиш учун зарурий шароитларни яратиш, илмий ҳажмдор маҳсулотлар ва рақобатбардош маҳаллий инновацион технологияларни яратиш мақсадида фан, таълим ва ишлаб-чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт соҳасида илмий ва олий таълим муассасаларининг янги истиқболли ғоялари ва инновацион ишланмаларини шакллантиришга кўмаклашиш, ускуналар ва инфратузилмадан ҳамкорликда фойдаланиш асосида юқори технологик инновацион ишлаб чиқаришларни ҳар томонлама кўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик, олий таълим ва тармоқ фанлари билан ҳамкорликнинг самарали шаклларини ривожлантириш, ҳамкорликда илмий-тадқиқотларини бажариш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.02 Ихтирога бўлган ҳуқуқ]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро даражада патентлаш имкониятига эга бўлган илмий ҳажмдор ва илғор технологияларни яратиш, янги инновацион маҳсулотларнинг намуналарини макетлаштириш, моделлаштириш, тайёрлашда ва уларни текширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёш олимлар томонидан илмий тадқиқотлар ўтказишнинг замонавий, дунё амалиётида илғор бўлган усул ва технологияларини ўзлаштиришлари мақсадида илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият учун кулай шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ва хорижий илмий ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда, шу жумладан инновацион фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш, технологияларнинг трансфери ва интеллектуал мулк объектларини коммерциализациялаш масалалари юзасидан илмий конференциялар, семинарлар, тренинглар ва маҳорат дарсларини ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий фаолиятни натижадорлигини ошириш ва илмий тадқиқотларни ташкил этишнинг янги шаклларини кўллаб-қувватлашга қаратилган янги услубий ишланмаларни амалиётга жорий қилиш учун информацион-коммуникацион технологияларининг имкониятларидан кенг фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро илмий-техник ҳамкорлик шаклларини ривожлантиришда иштирок этиш, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда илмий-техник ва инновацион лойиҳаларни, шу жумладан халқаро дастурлар ва жамғармаларнинг грантларини жалб этган холда бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ фаолияти, шу жумладан тижоратлаштириш, илмий тадбиркорлик ва бизнес бўйича билим ва кўникмаларни ошириш бўйича пулли тўлов асосида ўқув ва тренинг курсларини ташкил этиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармонига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яратиладиган ўз биотехнологик маҳсулотларнинг тажриба-синов ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биотехнологик маҳсулотларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тирик организмлар культивацияси ва биотехнологик жараёнларни масштаблаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзак ҳужайралари намуналарини тўплаш ва сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биотехнологик препарат моддаларини тозалаш ва ишлаб чиқариш бўйича технологик ечимларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
технологияларга асосланган маҳаллий биотехнологик маҳсулотлардан вакцина ва рекомбинат оқсиллар ишлаб чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саратон ва аутоиммун касалликларини даволаш учун моноклонал антитаначаларга асосланган юқори технологияли дори препаратларини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биотехнологик йўл билан коронавирус инфекциясига қарши янги авлод маҳаллий вакциналарни яратиш технологияларини ишлаб чиқиш ва клиник олди синовларини ўтказиш ва оммавий ишлаб чиқариш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПҚ-307-сон қарорига асосан ўн учинчи — йигирманчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 07/22/307/0614-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илғор технологиялар маркази давлат илмий муассасаси шаклидаги юридик шахс бўлиб, давлат тилидаги номи ва Ўзбекистон Республикасининг герби тасвири туширилган муҳрига ва бланкларига, мустақил балансига, банкларда ҳисоб рақамларига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилигида ғазна ҳисоб рақамларига эгадир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илғор технологиялар марказининг директори инновацион ривожланиш вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илғор технологиялар маркази ходимларига лавозим маошлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг илмий муассасаларидаги тегишли лавозимларга белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Фанлар Академияси ва иқтисодиёт реал секторининг корхоналари — истиқболли буюртмачилар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Илғор технологиялар марказининг 2018 — 2020 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни киритсин;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси, Фанлар Академияси билан биргаликда икки ой муддатда «Инновацион менеджмент» ва «Инвестицион лойиҳаларни бошқариш» фанлари бўйича махсус ўқув дастурларини яратиш ва Давлат бошқарув академиясида раҳбар кадрларининг малакасини ошириш бўйича ўқув режаларига жорий этишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Илғор технологиялар маркази фаолиятининг молиявий манбалари этиб куйидагилар белгилансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар, хоналар ва иншоотларни сақлаш бўйича харажатларни молиялаштириш ҳамда Илғор технологиялар маркази ходимларининг ушбу қарорда белгиланган умумий штат бирликлари доирасида меҳнатига ҳақ тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда, Илғор технологиялар марказининг ташкилий тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий штат бирлиги ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартишлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илғор технологиялар маркази ходимларининг лавозим маошларига (тариф ставкаларига) асосий эгаллаб турган лавозими бўйича, қонунчиликда кўрсатилган бошқа қўшимчалар ва устамалардан қатъий назар Илғор технологиялар марказининг ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан устамалар белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси, За-уй манзилида жойлашган Юқори технологиялар марказининг биноси, иншоотларини унга туташ ҳудуд билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқори технологиялар марказининг лаборатория ускуналари, мебель, компьютер техникалари ва бошқа мулклари берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг буюртманомаларига биноан Марказга ишга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга ўрнатилган тартибда кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштиришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг буюртманомаларига биноан Марказга ишга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик кириш визалари берилиши ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг муддати узайтирилишини давлат божи ундирилмасдан таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3416-сон қарорига2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Илғор технологиялар марказининг низомини ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаб, давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илғор технологиялар марказининг илмий-тадқиқот ишларини самарали мувофиқлаштиришни, асосий эътиборни амалиётга йўналтирилганлик ва натижадорликка қаратган холда, уларни замонавий фаннинг талабларига ва дунё илмий ютуқларининг даражасига мос келишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг раиси С.Р. Холмуродов ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 19 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг умумий сони (ёрдамчи ходимларни ҳисобга олмаганда) — 52 нафарни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ёрдамчи ходимларнинг сони қонунчилик билан белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги лойиҳаларга ажратилган маблағлар ва Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Мазкур лабораториялар фаолияти Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида илмий-тадқиқот лойиҳаларига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**** Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПҚ-307-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 07/22/307/0614-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 апрелдаги ПҚ-3674-сонли қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг фаолиятини ташкиллаштириш ҳақида»ги ПҚ-3416-сонли қарорига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1-илова «Илғор технологиялар Маркази» блоки билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 апрелдаги ПҚ-3674-сонли қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган айрим қарорларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 26 октябрдаги «Тошкент шаҳрида Кембридж университетининг иштирокида Юқори технологиялар марказини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-1631-сонли қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2699-сон қарорининг 37-иловаси 6-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.04.2018 й., 07/18/3674/1088-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 07/22/307/0614-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)