Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 28.08.2001 йилдаги 354-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.08.2001 йилдаги 354-сон
Kuchga kirish sanasi
28.08.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШ, УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ БОШҚА ШАХСЛАРГА БЕРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсларга беришни ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш, шунингдек жиноятчиликнинг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш ва республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 майдаги 83-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 19-сон, 164-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк ва тижорат банкларининг тегишли бўлинмалари билан биргаликда автомототранспорт воситаларини бошқа шахсларга бериш битимларини ўз вақтида ва сифатли расмийлаштириш мақсадида бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш хизматлари, нотариал идоралар, банклар бўлимлари ва автомототранспорт бозорлари ҳудудларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш хизматларини жойлаштириш ва улар ишини ташкил этиш учун автомототранспорт бозорлари ҳудудида зарур жойлар ажратиш чораларини кўрсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт бозорлари ҳудудида иш кўраётган ўзларига қарашли бўлинмаларнинг иши ва ўзаро ҳамкорлигининг ягона тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда амалдаги автомототранспорт воситаларига нисбатан битимлар ва ишончномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги фуқаролик қонунчилигига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 октябрдаги 863-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/863/2098-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худойбергенов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2001 йил 28 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
354-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 15-16-сон, 110-модда; 2003 й., 1-2-сон, 8-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/863/2098-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)