03.04.2018 йилдаги 261-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.04.2018 йилдаги 261-сон
Kuchga kirish sanasi
09.04.2018
Ҳужжат 11.07.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 16 ноябрдаги ПҚ-3389-сон қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилишда тест синовларини очиқ ва ошкора ўтказиш ҳамда билимли ёшларни ўқишга қабул қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бакалавриатга тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилиш бўйича таълим йўналишлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 3 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
261-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда олий таълим муассасалари деб аталади) бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом ҳарбий таълим муассасаларига ва Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим муассасаларига (филиалларига) ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриент — белгиланган тартибда олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган ва Давлат тест марказининг рухсатномасига эга бўлган, тест синови қоидаларига қатъи амал қилган ҳолда белгиланган гуруҳда тест синовларида иштирок этувчи талабгор;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриент рухсатномаси — паспорт (у бўлмаган ҳолда шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) билан биргаликда абитуриентнинг белгиланган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этишга рухсат берадиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бино раҳбари — Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан тайинланадиган, белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича бинодаги гуруҳ назоратчилари ва абитуриентлар ҳаракатларига умумий раҳбарликни бажарувчи, назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гуруҳ назоратчиси — Давлат тест маркази билан тузилган шартнома асосида шартномада белгиланган вазифа ва мажбурият бўйича тест синовларида абитуриентлар ҳаракатига умумий раҳбарликни амалга ошириш, тест синовининг белгиланган тартиб бўйича ўтишини қатъий назорат қилишга масъул бўлган ва абитуриентларга тест синовини топшириш тартиби бўйича амалий ёрдам кўрсатиш учун жалб қилинган ва тест синовлари ўтказилиши билан боғлиқ семинарда иштирок этган шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жавоблар варақаси — тест топшириқлари китобидаги ҳар бир топшириқнинг бажарилиши натижасида танлаган жавобнинг биттасини белгилашга мўлжалланган ва абитуриентнинг билимини баҳолаш учун асос ҳисобланадиган ягона ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасасининг қабул комиссияси (кейинги ўринларда қабул комиссияси деб аталади) — олий таълим муассасаси ректори (филиал директори)нинг буйруғи билан тасдиқланадиган, белгиланган вазифалар бўйича таълим йўналишларига абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилувчи, уларга тест синовлари жараёни бўйича маслаҳатлар, кўрсатмалар берувчи, тест синовларини ўтказишнинг ташкилий масалаларида иштирок этувчи орган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест топшириқлари китоби — белгиланган фанлар мажмуаси бўйича тест топшириқларини ўз ичига олган саволлар тўплами;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази вакили (кейинги ўринларда Давлат тест маркази вакили деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) директорининг буйруғи билан тайинланадиган, тест синовлари ўтказиладиган тегишли ҳудуд ва бинода белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича амалга ошириладиган тадбирларга умумий раҳбарлик қилувчи ҳамда тест синови иштирокчиларининг вазифаларига мувофиқ ҳаракатини назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тест синовларини адолатли ва холисона ўтказиш мазкур Низом талабларига қатъий риоя этган ҳолда олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат тест маркази вакиллари, бино раҳбарлари, гуруҳ назоратчилари томонидан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқ тест синовларини ўтказиш бўйича ташкилий ишлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тест синовлари ўтказиладиган кунда Давлат тест марказининг тегишли рухсатномасига эга бўлмаган шахсларнинг тест синовлари ўтказилиши белгиланган ҳудудга кириши тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тест синовлари кундузги ва кечки (сменали) таълим шакли учун ҳар йили июль — август ойларида, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 08:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриент тест синовлари бошланганидан сўнг бинога тегишли ҳудудга киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишнинг муддати якунланганидан сўнг, икки ҳафта муддатда абитуриент рухсатномасини қабул комиссиясидан ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайтидан олади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриент учун мазкур сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, унга бошқа сана ва вақтда тест синовларида иштирок этиш учун рухсат берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тест топшириқлари умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан белгиланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат вақт белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Абитуриентларнинг тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, танлов асосида талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган тест синовлари натижалари тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда олий таълим муассасаларига етказилади.
(10 — 12-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ташкил этиш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Тест синовлари ўтказиладиган жойларга қўйиладиган умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Тест синовлари Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуаси павильонларида ва унинг ҳудудида ўрнатиладиган қўшимча йиғма павильонларда, шунингдек, катта сиғимдаги бошқа биноларда, вилоят марказларида эса — олимпия захиралари коллежлари ёки бошқа ташкилотларнинг катта сиғимдаги биноларида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Биноларни тайёрлаш, видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан абитуриентлар ота-оналарининг кириш тест синовлари жараёнини онлайн тарзда кузатиб боришлари, абитуриентларни шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали бинога тегишли ҳудудга киритиш, бинолардаги ва хизмат постларидаги видео ёзувлар сақланиши учун шароитлар яратиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тегишли жойлар шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация ва бармоқ изларини текширувчи воситалар) видеокузатув, мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи қурилмалар билан таъминланади ҳамда вазирлик ўтказилган тест синовлари жараёни бўйича видео ёзувларни сақлайди ва уларни тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказига топширади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Гуруҳ назоратчилари ва абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга назорат хизмати постлари орқали киритиш, тадбир жараёнида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ҳудуд бўйича бош штабда, тест синовлари ўтказиладиган ҳар бир бинода Давлат тест марказининг вакилига тест материалларини сақлаш, тарқатиш ва йиғиб олиш учун мўлжалланган етарли миқдорда стол, стуллар, компьютер, сканер, стационар телефон алоқаси, доимий видеокузатув ва сейф билан таъминланган махсус хона (штаб) тайёрланади. Бунда бинонинг ҳолати санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Бинода тест синовлари жараёнини тўлиқ назорат қилиш мақсадида қоида тариқасида, бино электрон соат, овоз кучайтириш воситалари, 30 нафар абитуриент учун битта видеокузатув тизими ўрнатилиши, жараённи абитуриентларнинг ота-оналари онлайн тарзда кузатиши учун зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бинода бир нафар абитуриентга қоида тариқасида, бино электрон соат, овоз кучайтириш воситалари, 2 м2 дан кам бўлмаган жой тайёрланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳудудлар бўйича тест синовлари ўтказиладиган бино ва гуруҳларнинг алоҳида тартиб рақами такрорланмайдиган кетма-кетликда рақамланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ҳар бир гуруҳ алоҳида ўтириш ўрнига эга бўлган 30 тадан стол ва стул билан таъминланиб, столлар бирдан ўттизгача рақамланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гуруҳ назоратчиси учун тест материалларини тарқатиш ва қабул қилишга алоҳида стол ва стул ажратилиб, стол узлуксиз видеокузатув билан таъминланган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тест ўтказиладиган ҳар бир бинони тайёрлашда унга ёруғлик тушиши, бинони шамоллатиш, абитуриентни тик тушган қуёш нуридан ҳимоялаш имкониятлари ҳисобга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Бинога тегишли ҳудудда ва бинога кириш жойларида гуруҳ ва абитуриентлар сони ёзилган кўрсаткичлар илиб қўйилган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Тест синовлари ўтказиладиган ҳар бир ҳудудда тест жараёни учун зарур ахборот, техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда қабул комиссияларининг вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Қабул комиссияси тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ қуйидаги вазифаларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул комиссиясининг эълонлар тахтасига қабул жараёни бошланадиган кунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом, мазкур Низом, таълим йўналишлари, таълим шакли ва ўқитиш тили бўйича қабул квоталари, уларга мувофиқ тест синовлари ўтказиладиган фанлар мажмуаси ҳамда касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган таълим йўналишлари рўйхатини жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул жараёнини уюшқоқлик билан, тартибли ташкил этиш, абитуриентларга уларнинг тест синовлари жараёнидаги вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, тест синовлари жараёни бўйича маслаҳатлар, кўрсатмалар бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 15 июндан 15 июлгача абитуриентларни олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтказиш ва абитуриентларга рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида абитуриентнинг қайд варақаси ҳамда эслатмани бериш;
(24-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриентга тест синовлари қоидалари билан тўлиқ танишгани тўғрисида тегишли рўйхатга имзо қўйдириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни шу куннинг ўзида Давлат тест марказининг махсус дастури ҳамда қайд дафтарларига киритиш;
(24-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус дастур орқали базага махсус код, қайд рақами, таълим тури, таълим муассасасининг номи, абитуриентнинг фуқаролиги, фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, жинси, паспорт серияси ва рақами, яшаш жойи, туғилган йили ва жойи, ижтимоий келиб чиқиши, таълим олган таълим муассасаси тури, рақами ва номи, манзили ҳамда уни тугатган йили, диплом (шаҳодатнома ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат) рақами, диплом (шаҳодатнома)даги ўртача бали, муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлар учун ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномаси ҳамда республика ва халқаро фан олимпиадалари ғолиби эканлиги, Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган чет тилини билиш даражаси (В1 ва ундан юқори бўлган) тўғрисидаги сертификат ҳақида маълумот (агар мазкур ҳужжатлар мавжуд бўлса) ва бошқа имтиёзга эга бўлганлар ҳамда тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчи шахс тўғрисидаги маълумот, ўқитиш тили, ихтисослиги, чет тили ва уни топшириш усулини киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим йўналишлари, ўқитиш тили ва таълим шакли бўйича олий таълим муассасасига рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони, шу жумладан, фан олимпиадалари ғолиблари, ҳарбий ва бошқа имтиёзга эга бўлган ҳамда тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчи абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни абитиуриентлар ва ота-оналар эътибори учун ҳар куни эълон қилиб бориш;
(24-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 24 июлдан кейин тест синовлари бошлангунига қадар мурожаат қилган абитуриентларга рухсатномани чоп этиб тасдиқлаб тарқатиш.
(24-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест марказидан ҳар йили 16 августдан бошлаб титул варақаларини қабул қилиб олиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Қабул комиссияси ҳар йили 16 июль куни халқаро ва республика фан олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари ҳамда шу каби тест синовларисиз ўқишга кириш имтиёзига эга бўлган абитуриентлар ҳақида қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби томонидан имзоланган маълумотларни Давлат тест марказига тақдим этади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриент тўғрисида тақдим этилган маълумотларга 16 июлдан сўнг ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган рухсатнома асосида, унда белгиланган кун, тест синовлари ўтказиладиган бино штабида тест синовлари жараёни кузатувчиси сифатида иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қабул комиссияси томонидан ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун жавобгарлик шахсан қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда Давлат тест марказининг вазифалари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Давлат тест маркази тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ қуйидаги вазифаларни бажаради:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовларини ўтказиш жараёнида қўлланиладиган шакллар ва жадвалларни ишлаб чиқиш;
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест материалларининг сифатли ва нуқсонсиз тайёрланишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест материалларининг белгиланган кунларда Давлат фельдъегерлик хизмати томонидан Давлат тест маркази вакилига етказилишини таъминлаш;
(28-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари ўтказилиши билан боғлиқ семинарда иштирок этган малакали шахслар таркибидан, қоида тариқасида, ҳар 30 нафар абитуриентга 2 нафар гуруҳ назоратчисини шартнома асосида тест синовлари жараёнига жалб этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда абитуриентлар ҳақида тушган маълумотлар асосида гуруҳларни шакллантириш ва уларнинг бинолар бўйича ўтириш ўринларини белгилаш ҳамда тест синовлари ва танловни ташкил этиш;
(28-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича тақсимланган рўйхатини икки нусхада, бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари рўйхатини икки нусхада тайёрлаш ҳамда тасдиқланган ҳолда Давлат тест маркази вакилига етказиш;
(28-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кунлик тест синовлари тугагандан сўнг тест материалларининг Давлат фельдъегерлик хизматига топширилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест марказига олиб келинган жавоблар варақалари бўйича тест синовлари натижаларини ҳисоблаш ва эълон қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест маркази мазкур Низом ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вазифалари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Қуйидагилар тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вазифалари ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 16 июлга қадар тест синовлари ўтказиладиган биноларни мазкур бобнинг 1-параграфида белгиланган талаблар бўйича тест синовларига тайёр ҳолатга келтириш ҳамда бу ҳақда Давлат тест марказига маълумот бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга шахсни идентификациялаш воситалари орқали тартибли киритилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари жараёнини видеокузатувлар орқали онлайн тизимда ота-оналарга кўрсатиш, бош штаб ва ҳар бир бинода тезкор ахборотларни тўплаш учун уларнинг зарур моддий-техника воситалари билан тўлиқ жиҳозланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриентларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик учун тест синовларини онлайн режимда кузатишини таъминлаш мақсадида бинога тегишли ҳудуд ташқарисида ўтириш жойларини белгилаш ҳамда кутиш жойларини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синови бўлиб ўтадиган биноларни захира энергия манбаи билан таъминлаш;
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовларини ўтказиш учун транспорт воситалари билан таъминлашга амалий ёрдам бериш, ҳар бир ҳудуд хавфсизлигини ва тест синовларининг тартибли ўтишини таъминлаш, назорат хизмати постларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир сменада абитуриентлар ва гуруҳ назоратчиларини етарли миқдорда ичимлик суви, ҳаворанг пастали шарикли ручкалар билан ҳамда тест синовлари ўтказиладиган биноларни санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига тўлиқ жавоб беришини таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, қабул комиссиялари бино ҳудудига ёки бинога гуруҳ назоратчилари, абитуриентлар ва бошқа шахслар томонидан микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни олиб киришларига рухсат берса ёки ўзлари ташкиллаштирса, мазкур ҳолат уларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога кириш жойларида ташкил этилган назорат хизмати постларида хизмат олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимлари томонидан текширув вақтида абитуриент ва гуруҳ назоратчиларида микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар мавжудлиги, шунингдек, бармоқ излари ва фотосурати текширилган вақтда шахси тасдиқланмаганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақида Давлат тест марказининг вакилини хабардор қилиниб, уларни тест синовларига киритмаслик тўғрисида далолатнома расмийлаштиради.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Тест синовларини ўтказишда Давлат тест маркази вакили, бино раҳбари, гуруҳ назоратчиси ва абитуриентларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Қуйидагилар Давлат тест маркази вакилининг вазифалари ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларига умумий раҳбарлик қилиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовларининг бошланиши ва тугашини қатъий назорат қилиш, тезкор ахборотларни Давлат тест марказига юбориш, тест синовларини адолатли, холисона ва мазкур Низомда белгиланган талаблар асосида ўтишини таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Давлат тест маркази вакили ўзига юкланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва қабул комиссияларига кўрсатма бериш, мазкур Низом талабларига амал қилмаган бино раҳбарини, гуруҳ назоратчисини ва абитуриентни тест синовлари жараёнидан четлаштириш ҳамда Давлат тест маркази раҳбарияти билан келишилган ҳолда четлаштирилганлар ўрнига бошқа бино раҳбарини, гуруҳ назоратчисини тайинлаш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Қуйидагилар Давлат тест маркази вакилининг мажбуриятлари ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига бириктирилган бинода тест ўтказиш тартибига қатъий риоя этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган саналарда эрталаб соат 05:30 дан кечикмасдан ўзига тегишли бинога етиб келиш ва назорат хизмати пости орқали паспорти (рухсатнома ёки гувоҳнома) билан кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчилари рўйхатини хизмат постларига етказишни таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гуруҳ назоратчиларига абитуриент томонидан тест синовлари қоидалари бузилганда, уни тест синовларидан четлаштириш тўғрисида кўрсатма бериш;
(34-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари тугагандан сўнг абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати солинган ва муҳрланган пакетларни, тест материаллари қутиларини Давлат фельдъегерлик хизмати ходимларига топшириш.
(34-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Давлат тест маркази вакили абитуриентларга микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни берса ёки фойдаланилаётган ҳолатларда уларни тест синовларидан четлаштириш тўғрисида кўрсатма бермаса, мазкур ҳолат уни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Давлат тест маркази вакили Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан алмаштирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Мазкур Низом талаблари асосида ўзига бириктирилган бинодаги гуруҳ назоратчилари фаолиятини ва абитуриентларнинг тест топширишини назорат қилиш бино раҳбарининг вазифаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Бино раҳбари ўзига юкланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун Давлат тест маркази вакилидан амалий ёрдам олиши, мазкур Низом талабларига амал қилмаган гуруҳ назоратчисини, абитуриентни тест синовлари жараёнидан четлаштириш ҳамда Давлат тест маркази вакили билан келишилган ҳолда гуруҳ назоратчисини тайинлаш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Қуйидагилар бино раҳбарининг мажбуриятлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган саналарда эрталаб соат 05:30 дан кечикмасдан ўзига тегишли бинога етиб келиш ва назорат хизмати пости орқали паспорти (рухсатнома ёки гувоҳнома) билан кириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эрталаб соат 06:00 дан 06:30 гача гуруҳ назоратчиларига уларнинг рухсатномаларини тарқатиш ва тақсимотини расмийлаштириш;
(39-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи сменада соат 06:30 дан 07:00 гача, иккинчи сменада соат 13:30 дан 14:00 гача абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини (икки нусхада) ва тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомасини расмийлаштириш;
(39-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест материаллари солинган захира қутиларини сейфга жойлаштириб, муҳрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига бириктирилган бинодаги гуруҳ назоратчиларидан абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатининг бир нусхасини тест синовлари жараёни бошлангандан сўнг 30 дақиқа ичида йиғиб олиш, ундаги ахборотнинг 30 дақиқа ичида Давлат тест марказига электрон шаклда юборилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриент тест материалида типографик хатолик борлиги ҳақида мурожаат қилса, зудлик билан захира қутиларидан таълим йўналиши ва тилига мос тест материалларини гуруҳ назоратчисига бериш ва захира тест материалларини тарқатиш баённомасини расмийлаштириш;
(39-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гуруҳларда тест синовларини ўтказиш тартибини бузган абитуриентларнинг тест синовларидан четлаштирилишини назорат қилиш;
(39-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовининг тугаш вақтига қатъий амал қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари учун белгиланган вақт тугагандан сўнг 20 дақиқа ичида жавоблар варақаси пакети, тест топшириқлари китоби қутиси гуруҳларда муҳрланишини назорат қилиш ҳамда гуруҳ назоратчиларидан муҳрланган жавоблар варақаси пакети ва тест материаллари қутиларини қабул қилиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати солинган ва муҳрланган пакетни, тест материаллари ҳамда бино бўйича тўпланган жавоб варақалари пакетлари солинган ва муҳрланган қутиларни Давлат тест маркази вакилига (Давлат фельдъегерлик хизматига) топшириш.
(39-банднинг ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Бино раҳбари абитуриентларга микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни берса ёки ишлатишга имконият яратса, фойдаланилаётган ҳолатда кўриб туриб тест синовларидан четлаштириш учун кўрсатма бермаса, мазкур ҳолат уни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Тест синови ўтказилаётган гуруҳда мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш ва адолатли ўтказилишини таъминлаш гуруҳ назоратчисининг вазифаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Гуруҳ назоратчиси ўзига юкланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун бино раҳбаридан амалий ёрдам олиши, мазкур Низом талабларига амал қилмаган абитуриентни тест синовлари жараёнидан четлаштириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Қуйидагилар гуруҳ назоратчиларининг мажбуриятлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари ўтказиладиган куни ўзи бириктирилган бинога соат 05:30 дан кечикмасдан ортиқча буюмларсиз (уяли телефон, микрокалькулятор ва шу кабилар) паспорти билан етиб келиш ва соат 06:00 дан 06:30 гача бино штабида ўзларига тегишли рухсатномаларни олиш ва ўзига бириктирилган гуруҳнинг тест синовларига тайёрлигини текшириш, жараёнга салбий таъсир этувчи омиллар аниқланганда, уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гуруҳдаги столларнинг кетма-кетликда рақамланганлигини текшириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган вақтларда бино раҳбаридан абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини ҳамда тест материаллари қутисини қабул қилиб олиш;
(43-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриентнинг рухсатномаси ва паспорти асосида текшириб уларни гуруҳ рўйхати бўйича белгиланган жойига ўтиришини таъминлаш ҳамда тест синовларига келмаган абитуриентларнинг ўрнини бўш қолдириш;
(43-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест материаллари қутисида абитуриентлар сонига мос тест топшириқлари китоби, жавоблар варақаси, ишлатилмаган тест топшириқлари китоблари, жавоблар варақаси учун бўш пакетлар ва муҳрлар мавжудлигини текшириш;
(43-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриентларга тест топшириқлари китоби ва мазкур Низомга 11-иловада намуна сифатида келтирилган жавоблар варақаларини тарқатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасининг нуқсонсизлигини текшириб чиқиш ҳамда уларнинг тегишли бўлимларини расмийлаштириш бўйича абитуриентларга кўрсатма бериш;
(43-банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест топшириқлари китобида нуқсон мавжудлиги аниқланса, унинг биринчи бетига «нуқсонли» деб ёзиш, алмаштирилган вақтини кўрсатиш ҳамда абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, имзолаш ва ушбу ҳолат ҳақида далолатнома тузиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовларига келмаган абитуриентнинг тест топшириқлари китобини тест синовлари бошланганидан сўнг 15 дақиқа ўтгач ишлатилмаган тест топшириқлари китоби пакетига солиб муҳрлаш, абитуриентларнинг гуруҳ бўйича рўйхатига тест синовларига келмаган абитуриент исми-шарифининг тўғрисига «қатнашмади» деган ёзув киритиш ҳамда унинг жавоблар варақаси жавоблар варақаси пакетига солиб қўйиш;
(43-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи сменада соат 08:00 дан 08:20 гача, иккинчи сменада соат 15:00 дан 15:20 гача абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини расмийлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатининг тўлдирилган бир нусхасини бино раҳбарига топшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриентлар билан тест топшириқлари бўйича савол-жавоб қилмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест топшириқлари учун ажратилган вақт тугаганлигини эълон қилиш, абитуриентларни ўринларидан туришларини талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриентларга тест материалларини топшириш бўйича кўрсатма бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасига шикаст етмаганлигини текшириб қабул қилиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча жавоблар варақаларини жавоблар варақалари пакетига солиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовларида қатнашган абитуриентларнинг жавоблар варақаларини, «нуқсонли» деб топилган тест топшириқлари китобини, абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатининг иккинчи нусхасини жавоблар варақаси пакетига солиб, пакетни муҳрлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлатилмаган тест топшириқлари китоби пакети ҳамда ишлатилган тест топшириқлари китобларини тест материаллари қутисига солиб муҳрлаш;
(43-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари тугагандан сўнг гуруҳда абитуриентлар бўлса, уларни ташқарига чиқариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест материалларини бино раҳбарига белгиланган вақтларда топшириш ва топширганлигини тасдиқлаш.
(43-банднинг йигирма иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Гуруҳ назоратчиси абитуриент тест топшириқлари китоби нуқсонли эканлиги ҳақида мурожаат қилса, биринчи сменада 08:00 гача, иккинчи сменада 15:00 гача қуйидаги ишларни амалга оширади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гуруҳда тест синовларида қатнашмаган абитуриент учун ажратилган тест топшириқлари китобини мурожаат қилган абитуриентга беради;
(44-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гуруҳда ортиқча тест топшириқлари китоби бўлмаса, бино раҳбаридан захирадаги шу таълим йўналиши ва тилига мос бўлган тест топшириқлари китобини беришни сўрайди. Бу жараённи далолатнома билан расмийлаштиради.
(44-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Тест синовларини ўтказишда гуруҳ назоратчилари абитуриентларга микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни берса ёки ишлатишга имконият яратса, фойдаланилаётган ҳолатларда тест синовларидан четлаштирмаса ва ушбу ҳолат учун жавоблар варақасининг 4-бўлимини расмийлаштирмаса, мазкур ҳолат уларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Тест синовлари жараёнида абитуриент қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест топшириқлари китобидан қоралама сифатида фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажариш, ундан сўнг тест материалларини тартиб билан гуруҳ назоратчисига топшириш ҳамда тест синовлари ўтказиладиган ҳудуддан чиқиб кетиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Абитуриент тест синовлари ўтказиладиган куни бинога тегишли ҳудудга соат 07:00 (иккинчи смена соат 14:00) гача, бинога соат 07:30 (иккинчи смена соат 14:30) гача фақат абитуриент рухсатномаси ва паспорти билан шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали тартибли равишда кириши билан биргаликда, биринчи сменада соат 07:30 дан 08:00 гача, иккинчи сменада соат 14:30 дан 15:00 гача қуйидаги ишларни амалга оширишга мажбур:
(47-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест материаллари нуқсонсизлигини текшириш ва нуқсон борлиги аниқланса, дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жавоблар варақаси тўғри тўлдирилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест топшириқлари китоби муқовасида ва жавоблар варақасида кўрсатилган тегишли жойларни расмийлаштириш.
(47-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Абитуриент мазкур Низомнинг 47-бандида кўрсатилган мажбуриятлардан ташқари қуйидагиларга шахсан жавобгар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жавоблар варақасини ҳаво ранг пастали шарикли ручка билан тўлдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жавоблар варақасини букмаслик, маркер чизиғига ёзмаслик, жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўямаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жавоблар варақаси билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат бўлганлиги учун уни тўғри тўлдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган вақт тугагунига қадар тест топшириқлари китобида мавжуд тест топшириқларини бажарган ҳолда жавоблар варақасининг мос тартиб рақамидаги тегишли доирачаларини бўяб, тест топшириқлари китобини ва унга мос бўлган жавоблар варақасини гуруҳ назоратчисига топшириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ҳар бир тест топшириғига 4 тадан («А», «В», «С», «D») муқобил жавоблар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Абитуриент томонидан ҳар бир тест топшириғига фақат битта жавоб белгиланиши шарт бўлиб, тест топшириқлари китобида тўғри деб ҳисобланган жавобларни жавоблар варақасидаги мос тартиб рақамли доирачадан биттасини бўяйди (жавоблар варақасида бўялган жавобларни ўзгартириш мумкин эмас). Агар, жавоблар варақасидаги «белгилаш учун намуна» қоидасига риоя этилмаса, жумладан, битта тест топшириғига жавоблар варақасида тегишли доирача бўялмаса ёки икки ва ундан ортиқ доирача бўялса ёхуд тўлиқ бўялмаса ушбу тест топшириғига балл берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Абитуриентнинг тест синовларини топшириш вақтида гуруҳдан чиқиши тақиқланади, чиққан абитуриентлар қайтадан тест синовларига қўйилмайди. Тест материалларисиз, гуруҳ назоратчиси кузатуви остида гуруҳдан чиқиш ҳоллари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Қуйидаги ҳолларда абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки уларга ёрдам берса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари жараёнида бир-бири билан гаплашса;
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест материалларини бинодан ташқарига олиб чиқса, тест топшириқлари китоби варағини йиртса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 21 августдан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига мазкур Низомга 13-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини кўриб чиқиш жараёнида қабул комиссияси аъзоларини, Давлат тест маркази вакилларини ҳамда гуруҳ назоратчиларини уларга тегишли масалалар бўйича жалб қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Апелляция шикоятини берган абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Апелляция шикояти кўрилаётган абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китоби берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ўзининг ҳар бир нотўғри деб ҳисобланган тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади ва қабул қилиб олган барча тест материаллари билан бирга апелляция комиссиясига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади. Абитуриентнинг ёзма жавоблари ўз тасдиғини топмаган бўлса, апелляция комиссияси тест синовлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриент мурожаат қилганда унга апелляция шикояти бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма берилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Абитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби Давлат тест марказига белгиланган тартибда етказилмаган, йиртилган бўлса, шунингдек, тест синовларидан четлаштирилган ёки ўзининг жавобларини ёзма равишда баён қилмаган абитуриентнинг апелляция шикояти кўриб чиқилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Апелляция жараёнида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
апелляция ўтказилаётган хонага уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар (луғат, жадваллар бундан мустасно) олиб киришга ҳаракат қилиш ёки олиб кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
апелляция жараёнида тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, уларга ёрдам бериш ёки ёрдам олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест топшириқлари китобининг варағини йиртиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Апелляция комиссиясининг қарори бўйича маълумот Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига апелляция жараёни тўлиқ тугаганидан сўнг беш иш куни ичида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Абитуриент апелляция комиссиясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқич

Талаблар

Масъуллар

Бажариш муддати

I босқич

Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш учун рўйхатдан ўтказиш.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари ёки Давлат хизматлари марказлари

ҳар йили

15 июндан

15 июлгача

II босқич

Халқаро ва республика фан олимпиадалари, танлов ва мусобақалар ғолиблари ва шу каби тест синовларисиз ўқишга кириш имтиёзига эга бўлган абитуриентлар ҳақидаги маълумотни қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби томонидан имзоланган ҳолда Давлат тест марказига тақдим этади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

16 июлда

III босқич

Тест синовлари ўтказиладиган биноларни тест синовларига тайёр ҳолатга келтиради ҳамда бу ҳақда Давлат тест маълумот хабар беради.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

16 июлда

IV босқич

Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижаларини махсус дастур орқали базага киритади, расмийлаштиради ва Давлат тест марказига тақдим этади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

22 июлда

V босқич

Мурожаат этган абитуриентларга рухсатномасини чоп этиб, тақдим этади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

24 июлдан

VI босқич

1. Тест синовлари ўтказиладиган куни абитуриентларни белгиланган тартибда бинога киритилишини таъминлайди.

2. Тест синовларини белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлайди.

Давлат тест маркази, Ички ишлар вазирлиги, олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

июль-август

VII босқич

Тест синовлари бўйича абитуриентларнинг тўплаган умумий балларини ДТМнинг расмий dtm.uz сайтида эълон қилади.

Давлат тест маркази

тест синови ўтказилган куннинг эртасига

VIII босқич

Танлов натижаларини эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси, Давлат тест маркази

тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта ичида

IХ босқич

Абитуриентларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқади ва унинг натижаларини эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси, Давлат тест маркази

ҳар йили

21 август — 30 сентябрь

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2 — 10-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавоблар варақаси намунаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(11-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
12-ИЛОВА

13-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорига ___________________________________ (абитуриентнинг Ф.И.О. ва яшаш манзили)

‎‎ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА
‎АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИ

‎‎Таълим муассасасининг коди ва номи

Гуруҳ‎‎

Махсус код‎

‎‎Жавоблар варақаси рақами

‎‎ ‎‎ ‎‎

Менинг қуйидаги эътирозларимни кўриб чиқишингизни сўрайман:

1. _______________________________________________________________________________________________
‎2. _______________________________________________________________________________________________
‎3. _______________________________________________________________________________________________
‎4. _______________________________________________________________________________________________
‎5. _______________________________________________________________________________________________ ‎‎

____________________________________(абитуриент Ф.И.О.)

‎‎_________________(имзо)

____________________(сана)

‎‎Ариза 20____ йил «_____» ______________ соат __________ да кўриб чиқилади.

____________________________________(ариза қабул қилувчи Ф.И.О.)

‎‎_________________(имзо) ‎

____________________(сана)

‎‎М.Ў.

‎‎(қирқиш чизиғи)

------------------------------------------------------------------------------------------‎‎

‎‎ХАБАРНОМА ______-сон

‎‎Ҳурматли _________________________________________________________________________________________

‎‎(абитуриент Ф.И.О.)

‎‎Аризангизни кўриб чиқиш учун 20___ йил «__» __________ соат _____да Давлат тест марказига паспорт ва рухсатномангиз билан етиб келишингиз сўралади.
‎‎20_____ йил «_____» ____________

‎‎___________________________________(ариза қабул қилувчи Ф.И.О.)

______________________
‎‎‎(имзо)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бакалавриатга тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилиш бўйича таълим йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Билим ва таълим соҳалари, таълим йўналишлари

Номи

Код

ГУМАНИТАР СОҲА

Педагогика

100 000

110 000

1.

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси

5110800

2.

Мусиқа таълими

5111100

3.

Жисмоний маданият

5112000

Санъат

150 000

4.

Бастакорлик санъати

5150100

5.

Санъатшунослик (турлари бўйича)

5150200

6.

Актёрлик санъати (турлари бўйича)

5150300

7.

Режиссёрлик (турлари бўйича)

5150400

8.

Дирижёрлик (турлари бўйича)

5150500

9.

Вокал санъати (турлари бўйича)

5150600

10.

Чолғу ижрочилиги (турлари бўйича)

5150700

11.

Рангтасвир (турлари бўйича)

5150800

12.

Дизайн (турлари бўйича)

5150900

13.

Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича)

5151100

14.

Амалий санъат (турлари бўйича)

5151200

15.

Хореография (турлари бўйича)

5151300

16.

Халқ ижодиёти (турлари бўйича)

5151600

ХИЗМАТЛАР СОҲАСИ

Хизмат кўрсатиш соҳаси

600 000

610 000

17.

Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)

5610500

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 11 июлдаги 205-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 51-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2-банд чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банддаги «2010 йил 18 июндаги 118-сон» сўзлари «2017 йил 20 июндаги 393-сон» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган абитуриент тест синови топширган таълим йўналишига кириш учун етарли балл тўпламаган, бироқ танлаган иккинчи олий таълим муассасаси таълим йўналиши, таълим шакли ва тили бўйича қабул квотаси доирасида белгиланган ўтиш бали ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, ушбу таълим йўналишига тўлов-контракт асосида Давлат комиссиясининг қарори билан белгиланган квотадан ташқари ўқишга тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу абитуриентнинг тест синови натижалари унинг аризасида кўрсатилган биринчи ва (ёки) иккинчи олий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, талабаликка тавсия этилган ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга абитуриентларга тегишли таълим йўналишлари учун амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорлари қўлланилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 июлдаги 502-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/502/1457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 108-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тест синовларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) томонидан амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги «25 июлгача» сўзлари «20 июлгача» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «26 июлгача» сўзлари «21 июлгача» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «30 июлгача» сўзлари «22 июлгача» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14, 15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«14. Тест синовлари кундузги, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим шакли учун ҳар йили 1 августдан 15 августгача бўлган муддатда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган тест синовлари натижалари тест синови ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Олий таълим муассасасида танланган таълим йўналишига қараб абитуриентлар тегишли равишда бир, икки ёки уч фан мажмуалари бўйича тест синовларидан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест топшириқлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Журналистика», «Халқаро журналистика» ва «Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати» таълим йўналишлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда (0 билан 63 баллгача бўлган оралиқда баҳоланувчи) касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар мажмуаси Она тили ва адабиёти (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), Математика (информатика билан), Физика, Кимё, Биология, Тарих, География, Чет тили (инглиз тили, немис тили, француз тили) фанлари бўйича шаклланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатни қабул жараёнида тақдим этганда олий таълим муассасалари бакалавриатининг кириш тест синовлари фанлар мажмуасига чет тили фани киритилган йўналишларда мос чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топширмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-илованинг 1-бандидаги «25» рақами «20» рақами билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон, 05.07.2018 й., 09/18/502/1457-сон; 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон, 17.08.2019 й., 09/19/681/3587-сон; 17.09.2020 й., 09/20/562/1294-сон, 13.10.2020 й., 09/20/646/1382-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон; 31.12.2022 й., 09/22/731/1141-сон; 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)