Ҳужжат кучини йўқотган 04.04.2026 14.03.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2980
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Қарори, 14.03.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2980
Kuchga kirish sanasi
14.03.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 04.04.2026
Ҳужжат 15.07.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 14 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2980]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 30 мартдаги 350-сон ҳамда Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 26 мартдаги 6/7-сонли ««Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенционерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек, унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2980-2, 03.04.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2826-сон «Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 12 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 12 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
348-В-1-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 12 февралдаги 20, 348-В-1-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар тўлашни ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎРИҚНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2826-сон «Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки (бундан буён матнда Халқ банки деб юритилади) бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар тўланишини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар — давлат пенсиялари, шунингдек зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга бериладиган нафақалар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар, бола туғилганда бериладиган нафақалар, дафн этишга нафақалар, уй-жой-коммунал хизматлари тўловлари ҳамда ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш ва автобензин сотиб олиш харажатлари учун ҳар ойлик пул компенсация тўловлари, Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга ва 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация тўловлари, Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга ва ядро полигонлари ҳамда бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга йиллик бир йўла моддий ёрдам пуллари, 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахсларга йиллик бир марталик пул мукофотлари, пенсия ва нафақалардан алимент тўловлари, ўрнатилган тартибда тугатилган ташкилотлар ходимларига уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарар суммалари;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 3 июлдаги 82, 348-В-1-сонли қарори (рўйхат рақами 2980-1, 15.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/2980-1/3429-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб бериш (топшириш) даври — пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) амалга ошириладиган жорий тўлов ойининг тўртинчидан йигирма еттинчи санасигача бўлган давр (дафн этишга нафақа бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб бериш участкаси — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бинолари, пенсия ва нафақа олувчилар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни олиши учун қулай бўлган бошқа маъмурий бинолар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш жойи — турар жой, квартира, хизмат турар жойи, ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, пансионат, ёлғиз кексалар учун махсус уй, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар учун уй-интернат ва бошқалар), шунингдек пенсия олувчи мулкдор сифатида, ижарага олиш шартномаси (иккиламчи ижара), ижара шартномаси ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича доимий яшайдиган (доимий рўйхатдан ўтган) турар жой, доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган (доимий рўйхатдан ўтмаган) ҳолда — вақтинча яшаш (вақтинча рўйхатдан ўтиш) жойи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсия ва нафақа олувчи — пенсионер, нафақа ва бошқа тўловларни олувчи, қонуний вакил ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар суммаларини олиш ҳуқуқига (ваколатига) эга бошқа жисмоний шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот тизими — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси деб юритилади) ва Халқ банки ўртасида ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайёр касса — касса тармоғидан ташқарида, банкнинг махсус автомашинаси ёрдамида аҳоли яшаш жойига чиққан ҳолда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тарқатиш ҳамда коммунал ва бошқа турдаги тўловларни қабул қилиш учун ташкил қилинган Халқ банки филиали кассаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсни тасдиқловчи ҳужжат — Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат учун берилган гувоҳномаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Пенсия ва нафақа олувчиларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари ва Халқ банки ҳудудий филиаллари ўртасида тузиладиган шартномалар (келишувлар) асосида сайёр кассалар томонидан етказиб берилади (топширилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш)ни ташкил қилишнинг умумий шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) ҳар ойда мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тузиладиган пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг тўлов қайдномаларига (бундан буён матнда қайдномалар деб юритилади) асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қайдномалар пенсия ва нафақа олувчиларнинг яшаш жойлари бўйича жойлашган сайёр кассалар учун ҳақиқий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар қайдномаларга мувофиқ ҳар ойда етказиб бериш (топшириш) даври мобайнида пенсия ва нафақа олувчининг яшаш жойи бўйича шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда нақд пул шаклида топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни қайдномада кўрсатилмаган шахсларга ишончномасиз топшириш, шунингдек пенсия ва нафақа олувчиларга улар яшаш жойларидан рўйхатдан чиқарилгандан кейин топшириш, пул-буюм лотереялар ва бошқа маҳсулотларни пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар пуллари ҳисобидан сотиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун кетилган кунгача тайинланган пенсия турар жойидан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар Халқ банки филиали томонидан бевосита уларнинг яшаш жойига етказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ банки филиали фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ҳар ойнинг йигирма еттинчи санасига қадар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахслар рўйхатини шакллантириб, тегишли Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси бўлими деб юритилади) электрон ва ёзма шаклда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармаси бўлимлари ҳар ойда Халқ банки филиали томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахслар қайдномаларига тегишли ўзгартириш киритиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ банки филиаллари мазкур бандда кўрсатиб ўтилган шахслар учун пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни белгиланган муддатлардан олдин етказиб бериш (топшириш) чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан қайдномалар пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг қуйидаги турларига мувофиқ алоҳида тузилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат пенсиялари;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 3 июлдаги 82, 348-В-1-сонли қарори (рўйхат рақами 2980-1, 15.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/2980-1/3429-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бола туғилганда бериладиган нафақалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дафн этишга нафақалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой-коммунал хизматлари тўловлари бўйича компенсация пул тўловлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автобензин сотиб олиш харажатлари учун пул компенсация тўловлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсия ва нафақалардан алимент тўловлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугатилган ташкилотлар ходимларига уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарар суммалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсация тўловлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақа тўловлари;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 3 июлдаги 82, 348-В-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2980-1, 15.07.2019 й.) асосан ўнинчи-ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/2980-1/3429-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа тўловлар — Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга ва 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация пул тўловлари, Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга ва ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга йиллик бир йўла моддий ёрдам пуллари, 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахсларга йиллик бир марталик пул мукофотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) санаси ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида белгиланади ва шу асосда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар етказиб бериш (топшириш) жадвали тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия ва нафақа олувчиларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар суммаси ҳар ойда уларнинг яшаш жойи бўйича ёки сайёр кассаларда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) даврида топширилади. Бу ҳақда пенсия ва нафақа олувчига биринчи марта пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар етказиб берилганда (топширилганда) маълум қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) муддатлари дам олиш ва байрам кунларига тўғри келганда, уларни тўлаш муддатидан олдин амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Халқ банки филиали томонидан пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар уларни етказиб бериш (топшириш)нинг тасдиқланган жадвалига асосан ҳар ойнинг йигирма еттинчи санасига қадар узлуксиз етказиб берилади (топширилади), дафн этишга нафақа бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлаш учун маблағларни Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаларининг тегишли ҳисобварағига ўтказади, улар кўрсатилган маблағларни талабномалар асосида Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимларига ўтказадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармаси бўлимлари, ўз навбатида, келиб тушган маблағларни Халқ банки филиалларида очилган махсус ҳисобварағига ўтказадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси Халқ банки филиаллари томонидан пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларини етказиб бериш (топшириш) бўйича хизмат ҳақи учун маблағларни Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ва Халқ банки ҳудудий филиаллари ўртасида имзоланган солиштирма далолатнома ва ҳисоб-фактураларга асосан ўтказиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Туман (шаҳар) ҳудудида Халқ банки филиали мавжуд бўлмаган ҳолларда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар учун маблағлар ушбу туман (шаҳар) ҳудудига хизмат кўрсатаётган Халқ банки филиалига ўтказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) уларнинг ҳар бир тури бўйича Халқ банки филиалининг махсус ҳисобварағига маблағлар келиб тушишига қараб етказиб бериш (топшириш) даврида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Халқ банки филиаллари ва Пенсия жамғармасининг бўлимлари ўртасида қайдномалар ва тўловлар тўғрисидаги ҳисоботларни жўнатиш ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари мустақил равишда ёки Халқ банки ҳудудий филиаллари билан биргаликда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг ўз вақтида ва тўғри етказиб берилишини (топширилиши) доимий мониторинг қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Қайдномаларни расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан қайдномалар ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида шакллантирилади ва Халқ банки филиалларига тўлов ойининг тўртинчи санасига қадар ахборот тизими орқали тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қайдноманинг варақлари ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича рақамланади. Қайдноманинг ҳар бир варағига қайднома рақами ва каср чизиғи орқали ушбу қайднома варағининг тартиб рақами ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Қайдномада қуйидагилар ёзилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий ҳисобварақ (пенсия йиғмажилди)нинг рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсия ва нафақа олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи ва телефон рақами, паспорт серияси ва рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтган давр учун сумма, жорий тўлов ойи учун сумма, тўланиши керак бўлган умумий сумма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берилган (топширилган) сана, пенсия ва нафақа олувчининг имзоси, етказиб берган (топширган) шахснинг имзоси кўрсатилган ҳолда устунлар, бир операция кунида ва тўлов ойи бошидан етказиб берилган (топширилган) сумма кўрсатилган ҳолда ҳисоб сеткаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўтган тўлов ойида олинмаган пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар суммаси жорий тўлов ойининг қайдномасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Кейинги тўлов ойига қайдномалар аввалги тўлов ойи қайдномалардаги барча пенсия ва нафақа олувчилар бўйича тўланган (тўланмаганлиги) тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармаси ахборот тизимига келиб тушганидан сўнг шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайдноманинг ҳар бир варағида пенсия ва нафақаларни олувчиларнинг сони, шунингдек етказиб берилиши (топширилиши) керак бўлган умумий сумма кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Шакллантирилган қайдномалар Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ахборот тизими орқали Халқ банки филиалларига юборилади. Қабул қилинган қайдномалар тўғрисида маълумот Халқ банки филиали томонидан Пенсия жамғармасининг бўлимига ахборот тизими орқали юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Халқ банки филиаллари томонидан пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) ва назоратини ташкил қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Халқ банки филиалларида пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар тўланишини назорат қилиш Халқ банки филиалининг Пенсия ва нафақа тўловлари билан ишлаш бўлими (бундан буён матнда масъул бўлим деб юритилади) ва Якуний назорат бўлими томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул бўлим Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ахборот тизими орқали юборилган қайдномаларни қоғозга чоп этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якуний назорат бўлими ходимлари қуйидаги вазифаларни амалга оширадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишламайдиган пенсионерлар, шунингдек нафақа олувчиларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўланишини текшириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул бўлим фаолиятини назорат қилиш ҳамда қайдномалар тўғри расмийлаштирилганлигини текшириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар тўланишини банк электрон базаси маълумотлари асосида кунлик мониторинг қилиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ банки филиалида амалиёт куни охирида пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлари бўйича бухгалтерия ва касса ҳужжатларини бажарилган операцияларга мослигини назоратга олиш ҳамда йиғмажилдларга тикилган ҳужжатларни текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайёр кассалар томонидан пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) жараёни устидан ўрганишлар ўтказиб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий равишда мониторинг натижалари бўйича Халқ банки филиали бошқарувчисига ва Халқ банки Бошқарувига маълумотлар тақдим этиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қайдноманинг ҳар бир варағи Халқ банки филиалининг бошқарувчиси, бош бухгалтери ва масъул бўлим бошлиғи томонидан имзоланган ҳамда муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайдномаларни расмийлаштиришда ўчиришлар ва тузатишларга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайдномалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида сайёр кассаларга жўнатишдан аввал масъул бўлим бошлиғи қайдноманинг ҳар бир варағини имзоланганини текшириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) етказиб бериш участкасининг жойлашган жойини ҳисобга олган ҳолда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) жадвалига мувофиқ уларни етказиб бериш (топшириш) санасида масъул бўлим қайдномалар ва уларнинг варақлари рақамларини Қайдномаларни ҳисобга олиш махсус китобига ёзади ва тегишли сайёр касса ходимига ушбу китобга имзо қўйдирган ҳолда топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш)да сайёр касса ходими пенсия ва нафақа олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақамини қайдномада кўрсатилган маълумотлар билан солиштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия ва нафақа олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақамининг бири қайдномада кўрсатилган маълумотлар билан мос келмаган ҳолда, Халқ банки филиали томонидан Пенсия жамғармаси тегишли бўлимига ёзма ёки ахборот тизими орқали маълумот берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Пенсия ва нафақа олувчи пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни олганда қайдномада олган санасини кўрсатади ва ўз фамилияси, исми ва отасининг исми қаршисидаги қаторга имзо қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар етказиб берилмаган (топширилмаган) ҳолларда, сайёр касса ходими етказиб берилмаганлик (топширилмаганлик) сабаби тўғрисида далолатнома тузади. Ушбу далолатномада пенсия ва нафақа олувчининг шахсий ҳисобварағи рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар қайси ой учун етказиб берилмаганлиги (топширилмаганлиги), шунингдек етказиб берилмаганлик (топширилмаганлик) сабаби кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Пенсия ва нафақа олувчи бошқа шахсга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома асосида пенсия ёки нафақани олиш учун ваколат бериши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ишончнома бўйича пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар биринчи марта етказиб берилган (топширилган)дан кейин, ишончноманинг асл нусхаси Халқ банки филиалида қолдирилади ва сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Халқ банки филиаллари ишончнома берган шахс томонидан ишончнома тақдим этилган санадан бошлаб ўн кун муддатда Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига Халқ банки филиалининг асосий муҳри изи ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган ишончнома нусхасини юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Пенсия ва нафақа олувчиларга хизмат кўрсатувчи Пенсия жамғармаси бўлими ходими ва Халқ банки филиали ходимига ишончнома орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) қатъий тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Қайднома ёки унинг айрим варақлари йўқотилган ҳолларда, сайёр касса ходимлари томонидан унинг сабабини кўрсатган ҳолда икки нусхадаги далолатнома тузилади ва Халқ банки филиалига юборилади (берилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Далолатнома асосида Халқ банкининг филиали йўқотилган қайднома ёки унинг варағи ўрнига янги қайднома ёки унинг тегишли варағини беради, унинг олд томонида «дубликат» деб ёзиб қўяди. Қайднома дубликатида қайднома рақами ва каср чизиғи орқали йўқотилган қайднома варағининг тартиб рақами кўрсатилади. Дубликат Халқ банки филиалининг раҳбари, масъул бўлими ходими томонидан имзоланган, шунингдек муҳр изи билан тасдиқланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Халқ банки филиалида операция куни якунлангандан сўнг масъул бўлим ходими қайдномаларнинг барча варақларини кўриб чиқади, жорий операция кунида етказиб берилган (топширилган) суммаларни ҳисоблаб чиқади ва қайднома варақларининг ҳисоб сеткасидаги биринчи жамлама устунини тўлдиради. Бунда сана ва операция куни давомида ушбу варақ бўйича етказиб берилган (топширилган) сумма, шунингдек ушбу қайдноманинг варағи бўйича тўлов ойининг бошидан бери етказиб берилган (топширилган) сумма ёзилади. Операция кунида барча қайдномалар бўйича етказиб берилган (топширилган) умумий сумма масъул бўлим ходими томонидан касса ҳужжатларига киритилади. Қайдномалар ҳисоб сеткасининг тўғри расмийлаштирилганлиги, етказиб берилган (топширилган) суммаларнинг ҳисоби ва уларнинг касса ҳужжатларидаги ёзувларга мос келиши масъул бўлим ходими томонидан кунлик текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Жорий тўлов ойи учун пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) тугаганда, сайёр касса ходими қайдномаларни тўлдиришда қуйидагиларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайдноманинг ҳар бир варағидаги «Етказиб бериш санаси ёки етказиб берилмаганлик сабаби» устунида етказиб берилган (топширилган) сана (кун, ой) ёки етказиб берилмаган (топширилмаган)лик сабаби (коди)ни рақамлар билан кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берилмаган (топширилмаган)лик сабаби (коди) мазкур Йўриқноманинг 34-бандида назарда тутилган тартибда тўлдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайдноманинг пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар етказиб берилмаганлиги (топширилмаганлиги) сабаби (коди) қўйилган ҳар бир варағида етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг сони ва уларнинг суммаси ҳисоблаб чиқиш ҳамда улар сайёр касса ходимлари имзоси ва махсус штамп изи билан тасдиқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайдномалар сайёр касса ходими томонидан масъул бўлим бошлиғига текшириш ва имзолаш учун топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар етказиб берилмаган (топширилмаган) сабаб (код)лари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 — вафот этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2 — туман (шаҳар) ҳудудидан ташқарига доимий яшаш учун кўчиб кетиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3 — яшаш жойида вақтинча бўлмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4 — бошқа сабаблар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Етказиб берилмаганлиги (топширилмаганлиги) сабаби тўғрисидаги далолатнома қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда қайднома билан бирга сақланади ва йўқ қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Халқ банки филиалида қайдномалар ва ҳисоботларни расмийлаштириш масъул бўлим ходими томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Халқ банки филиалида масъул бўлим ходими қуйидагиларни текширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайдномадаги барча қатор ва устунларнинг маълумотларини ҳисоблаш йўли билан тўғри тузилганлиги (ҳисоботга мувофиқ пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар сони ҳамда суммаси тўғри ҳисобланганлиги, Халқ банки филиали раҳбари имзоси ва банк муҳри изининг мавжудлиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоботда ёзилган етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар сони ҳамда суммасининг қайдномалар бўйича етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар сони ҳамда суммасига мослиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Халқ банки филиаллари ҳар куни тўланган (тўланмаган) пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар суммалари тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига ахборот тизими орқали тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кунлик тўланган (тўланмаган) пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар суммалари тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига ахборот тизими орқали тақдим этиш устидан назоратни Халқ банки филиали раҳбари амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов ойи учун пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни топшириш (етказиб бериш) якунлангандан сўнг Халқ банки филиаллари тўланган (тўланмаган) пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар суммалари тўғрисида якуний маълумотларни, шунингдек ҳисоботларни ахборот тизими орқали Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ҳар бир сайёр касса бўйича пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг етказиб берилганлиги (топширилганлиги) тўғрисидаги ҳисобот, қайднома кузатув рўйхати ҳисоботининг битта нусхаси Халқ банки филиалида назорат учун қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни солиштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ҳисобот ойи учун Халқ банки филиали томонидан пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) бўйича тақдим этилган ҳужжатлар (қайдномалар комплектларининг кузатув рўйхати, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) тўғрисидаги ҳисоботлар) текширилганидан кейин Пенсия жамғармаси бўлими ҳар ой ҳисобот ойидан кейинги ойнинг еттинчи санасигача ҳисоб-китобларни солиштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ҳисоб-китобларни солиштириш натижалари мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ҳар ой тўрт нусхада тузиладиган солиштирма далолатнома билан расмийлаштирилади. Солиштирма далолатномалари Пенсия жамғармаси бўлимининг бошлиғи ва бош бухгалтери, шунингдек Халқ банки филиалининг раҳбари, бош бухгалтери ва масъул бўлим бошлиғи томонидан имзоланади. Имзолар Пенсия жамғармаси бўлими ва Халқ банки филиалининг муҳр излари билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Солиштирма далолатномасининг икки нусхаси Халқ банки филиалига топширилади, далолатноманинг қолган нусхалари Пенсия жамғармаси бўлимида қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Пенсия жамғармаси бўлими ва Халқ банки филиали ўртасида тузилган ҳисоб-китобларни солиштирма далолатномасининг икки нусхасидан бирини Халқ банки ҳудудий филиалига ҳар ой ҳолати бўйича асосий фаолият ҳисоботи билан бирга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ҳисобот ойининг охирида Халқ банки филиали Йўриқноманинг 34-бандида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар мавжуд бўлганида етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар бўйича суммасини Пенсия жамғармаси бўлимига қайтариши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Халқ банки филиалларидан олинган солиштирма далолатномалари Халқ банки ҳудудий филиали масъул бўлими томонидан ҳар ойда таҳлил қилинади, шундан сўнг Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ва Халқ банки ҳудудий филиали ўртасида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг еттинчи санасига қадар тўрт нусхада мазкур Йўриқномага 2-иловасидаги шакл бўйича умумий солиштирма далолатномаси тузилади. Умумий солиштирма далолатномаси Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ва Халқ банки ҳудудий филиали раҳбари ва бош бухгалтери ҳамда масъул бўлим бошлиғи томонидан имзоланади, шунингдек муҳр излари билан тасдиқланади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 3 июлдаги 82, 348-В-1-сонли қарори (рўйхат рақами 2980-1, 15.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/2980-1/3429-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Халқ банки филиалида қоладиган қайдномалар, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг етказиб берилганлиги (топширилганлиги) тўғрисидаги ҳисоботлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ушбу Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлик тижорат «Халқ банки» Бошқаруви раиси А. АБДУЛЛАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 12 февраль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш. ЖАВЛОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 12 февраль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА

2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Акциядорлик тижорат Халқ банки ________________ томонидан барча турдаги пенсия ва нафақалар тўланиши тўғрисида Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси __________________ билан ___. ___. 20___ йил ҳолатига тузилган

СОЛИШТИРМА ДАЛОЛАТНОМА

сўмда

Т/р

Тўлов тури

Ҳисоб рақам

Молиялашган пенсия миқдори

Нақд пулда тўланган маблағ миқдори

Банк хизмат ҳақи

Қайтарилган маблағ миқдори

Қолдиқ

1.

Давлат пенсиялари

22632%001

2.

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар

22632%002

3.

Дафн этишга нафақалар

22632%003

4.

Бола туғилганда бериладиган нафақалар

22632%004

5.

Уй-жой-коммунал хизматлари тўловлари харажатлари бўйича компенсация пул тўловлари

22632%005

6.

Тугатилган ташкилотлар ходимларига уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарар суммалари

22632%006

7.

Автобензин сотиб олиш харажатлари учун пул компенсация тўловлари

22632%007

8.

Бошқа тўловлар

22632%008

9.

Ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсация тўловлари

22632%009

10.

Пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақа тўловлари

22632%0010

Жами:

0,00

0,00

0,00

0,00

0,00

АТ Халқ банки ______________ бошқарувчиси:

М.Ў.

АТ Халқ банки ______________ бош бухгалтери:

АТ Халқ банки ______________ Пенсия ва нафақа тўловлари бўлими бошлиғи:

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси___________ бошлиғи:

М.Ў.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси__________ бош бухгалтери:

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 3 июлдаги 82, 348-В-1-сонли қарори (рўйхат рақами 2980-1, 15.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/2980-1/3429-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.1 — 3.4-иловалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 3 июлдаги 82, 348-В-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2980-1, 15.07.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/2980-1/3429-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 10/18/2980/0896-сон, 15.07.2019 й., 10/19/2980-1/3429-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)