09.03.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2920-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 09.03.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2920-3
Kuchga kirish sanasi
09.03.2018
Ҳужжат 09.03.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 9 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2920-3]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 августдаги 265-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2920, 2017 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 934-модда) билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 9 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136-мҳ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 9 мартдаги 136-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 5-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни ҳисобга олган ҳолда, улар эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар, ушбу Низом иловасига мувофиқ тенглаштирилган тарзда мазкур Низомда белгиланган тартибда берилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 19-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хатлов натижасига кўра ходимни мартаба даражасига тавсия этиш ҳақидаги ҳужжатлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 10 кунлик муддат ичида тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига юборилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда илова билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчага
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус унвон ва мартаба даражасига эга бўлган бошқа давлат органларидан давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига ўтказилган ходимларга махсус унвон ва мартаба даражасига тенглаштирилган мартаба даражаси бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАДВАЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р.

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мартаба даражалари

Адлия органларининг мартаба даражалари

Суд органларининг мартаба даражалари

(Ҳарбий) прокуратура органларининг мартаба даражалари

Ички ишлар органларнинг махсус унвонлари

Ҳарбий унвонлар

Божхона органларининг махсус унвонлари

Солиқ органларининг махсус унвонлари

1.

3-даражали юрист

3-даражали юрист

3-даражали юрист

3-даражали юрист,

адлия лейтенанти

Лейтенант

Лейтенант

Божхона хизмати лейтенанти

Солиқ хизматининг
3-даражали инспектори

2.

2-даражали юрист

2-даражали юрист

Бешинчи малака даражаси,

2-даражали юрист

2-даражали юрист,

адлия катта лейтенанти

Катта лейтенант

Катта лейтенант

Божхона хизмати катта лейтенанти

Солиқ хизматининг
2-даражали инспектори

3.

1-даражали юрист

1-даражали юрист

Тўртинчи малака даражаси,

1-даражали юрист

1-даражали юрист,
адлия капитани

Капитан

Капитан

Божхона хизмати капитани

Солиқ хизматининг
1-даражали инспектори

4.

3-даражали адлия маслаҳатчиси

3-даражали адлия маслаҳатчиси

Учинчи малака даражаси,

3-даражали адлия маслаҳатчиси

Адлия кичик маслаҳатчиси,
адлия майори

Майор

Майор

Божхона хизмати майори

Солиқ хизматининг
3-даражали маслаҳатчиси

5.

2-даражали адлия маслаҳатчиси

2-даражали адлия маслаҳатчиси

Иккинчи малака даражаси,

2-даражали адлия маслаҳатчиси

Адлия маслаҳатчиси,

адлия подполковниги

Подполковник

Подполковник

Божхона хизмати подполковниги

Солиқ хизматининг
2-даражали маслаҳатчиси

6.

1-даражали адлия маслаҳатчиси

1-даражали адлия маслаҳатчиси

Биринчи малака даражаси,

1-даражали адлия маслаҳатчиси

Адлия катта маслаҳатчиси,
адлия полковниги

Полковник

Полковник

Божхона хизмати полковниги

Солиқ хизматининг
1-даражали маслаҳатчиси

7.*

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

Олий малака даражаси

3-даражали

давлат адлия маслаҳатчиси,

адлия генарал-майори

Генерал-майор

Генерал-майор

Божхона хизмати генерал-майори

Солиқ хизматининг
3-даражали давлат маслаҳатчиси

8.*

2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

2-даражали

давлат адлия маслаҳатчиси,

адлия генерал-лейтенанти

Генерал-лейтенант

Генерал-лейтенант

Божхона хизмати генерал-лейтенанти

Солиқ хизматининг
2-даражали давлат маслаҳатчиси

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Изоҳ: Бошқа давлат органларидаги махсус унвон ва мартаба даражаларини Давлат адлия маслаҳатчиси (генерал) таркибидаги махсус унвонларига тенглаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/2920-3/0876-сон)