Ҳужжат кучини йўқотган 27.08.2024 08.05.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1136
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 08.05.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1136
Kuchga kirish sanasi
18.05.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 27.08.2024
Ҳужжат 18.05.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БУЙРУҒИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИ БЎЙИЧА НАФАҚАЛАР ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 26 августдаги 24-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3553, 27.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 февралдаги 71-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кундан кейин амалга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Низомнинг кучга кириши муносабати билан 1998 йил 9 апрелда Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 430-сон Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир О. ОБИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 1 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
вазирлигининг 2002 йил 1 апрелдаги
21-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 февралдаги 71-сон «Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш чегарасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 13 февралдаги ПФ-2810-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон, 1997 йил 20 мартдаги 153-сон, 1997 йил 6 июндаги 286-сон, 2000 йил 15 ноябрдаги 444-сон, 2000 йил 23 декабрдаги 498-сон, 2001 йил 13 февралдаги 75-сон, 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон, 2001 йил 24 августдаги 351-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 1. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда кўзда тутилган тартибда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий суғурта бўйича қуйидаги нафақалар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳомиладорлик ва туғиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бола туғилгани учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшимча дам олиш куни учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дафн этиш маросими учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Низомнинг 1-бандида кўрсатилган нафақалар ижтимоий суғурта жорий қилинадиган ходимларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган ҳолларда бошқа фуқароларга ҳам берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш берувчининг давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадал тўламаганлиги, суғурта қилинган ходимни давлат ижтимоий суғуртаси нафақалари билан таъминланиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Умумий қоидага кўра ходимга нафақа, агар уни олиш ҳуқуқи иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда (синов даври ҳамда ишдан бўшатилган кунни ҳам қўшиб) пайдо бўлса берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга ҳамда деҳқон хўжалиги аъзоларига нафақа, агар уни олиш ҳуқуқи улар томонидан белгиланган тартибда суғурта бадалини тўлаш даврида пайдо бўлса, берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Айрим ҳолларда, яъни меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингандан (Меҳнат кодексининг 67-моддаси) кейин бир ой ичида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланган бўлса, нафақа яшаш жойидаги туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими томонидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларидаги муддатли хизмат сафидан бўшатилган собиқ ҳарбий хизматчиларга ҳам қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Нафақа, меҳнат қобилияти тикланган, ногиронлик белгиланган, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган, вафот этган ёки бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинганда тўланади. Бунда, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси уни олиш учун мурожаат қилинган кунгача бўлган 12 ойдан ошмаган давр учун берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш таътили) кунлари ходимнинг ишдан ноқонуний бўшатилгани тўғрисида низо кўрилаётган даврга тўғри келган ҳолларда, у ишга тикланган тақдирдагина (барча меҳнатга қобилиятсиз кунлар учун) нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Нафақа ойига бир марта — ойнинг иккинчи ярми учун бериладиган иш ҳақи билан бирга тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан ижтимоий суғурта бўйича нафақаларнинг тўғри ҳисобланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона, муассаса, ташкилот (бундан буён корхона)лар томонидан иш жойида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг ижтимоий суғурта бўйича нафақалар учун мақсадга мувофиқ сарфланиши устидан назорат қилиш Давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 2. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) санаторий-курортларда даволанганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) карантинда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш учун фақат белгиланган тартибда берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси йўқолган ҳолларда, нафақа, унинг ўрнига такрорий берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (дубликат) асосида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа меҳнат қобилияти йўқолган биринчи кундан то у тиклангунга қадар ёки тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан ногиронлик белгилангунга қадар, ҳатто бу даврда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узоқ вақт касал бўлганларни ТМЭК кўригига юбориш муддатлари Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномалар бериш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 873, 2000 йил 19 январь) биноан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини, магистратура, аспирантура, клиник ординатура, докторантурани тамомлаган ва белгиланган тартибда ишга юборилган шахсларга нафақа улар ишга чиқиши лозим бўлган кундан бошлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Иш ҳақи, суткалик ва кўчиш бўйича харажатларни олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимга иш жойига бораётган даврда бошланган меҳнатга қобилиятсизлик кунлари учун нафақа тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ходимнинг меҳнатга қобилиятсизлик кунлари йиллик (асосий ва қўшимча) таътил даврига тўғри келган ҳолларда, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлар учун нафақа тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Санаторий-курортда даволанишда, агар асосий ва қўшимча таътил ходимнинг санаторийда даволаниши учун етарли бўлмаса, нафақа берилади. Бундай ҳолда санаторий-курортда даволанишнинг барча даври учун (йўлланма, даволаниш муддати) санаторийга бориш-келиш вақтини қўшиб, аммо ходимнинг йиллик таътилини чиқариб ташлаган ҳолда нафақа берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий ва қўшимча таътилдан санаторийга боришдан олдин фойдаланган бўлса ҳам нафақа уни чиқариб ташлаган ҳолда берилади. Бунда иш берувчи таътилнинг етмайдиган вақти учун ходим билан келишиб, унга иш ҳақи сақланмаган таътил беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи жаҳон уруши ногиронларига, байналминал жангчиларга, Чернобил АЭС фалокати оқибатларини тугатишда қатнашган шахсларга, шунингдек, санаторийга даволанишни давом эттириш учун даволаш муассасаларидан ўткир миокард инфаркти билан касалланган, жарроҳлик услуби билан юракнинг аортакоронар шунтровкаси ва аневризмлари, ошқозоннинг яралик касаллиги, ўн икки бармоқ ичак касаллигидан даволанган ва ўт пуфагини олиб ташлашдан кейин бевосита юборилган ходимларга, шунингдек сил касаллиги билан оғриганларга нафақа санаторийда бўлган барча вақт учун берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўн олти ёшгача бўлган ногирон болани тарбиялаётган ота-оналардан бирига (ҳомийга ёки васийга), ногирон боланинг санаторийда даволанган барча даври учун (санаторийга бориб-келиш вақтини ҳисобга олиб) унга якка тартибда парвариш зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса мавжуд бўлганда нафақа берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Уч ёшгача бўлган болани ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болани парваришлашда банд бўлган она касал бўлиб, болани парваришлашга қурби етмай қолган ҳолларда, парвариш билан банд бўлган ишлаётган бошқа оила аъзолари ёки қариндошларига (меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан) нафақа берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оиланинг касал бўлган аъзосига қараш бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бемор бировнинг парваришига муҳтож бўлган, лекин 7 календарь кунидан ошмаган давр учун берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўн тўрт ёшга етмаган бемор болага қараш учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси болага парвариш керак бўлган, аммо 14 календарь кунидан ошмаган давр учун берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Агарда ходим карантин вақтида санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан атрофидаги шахслар орқали юқумли касалликка чалиниш хавфини олдини олиш мақсадида ишдан четлатилган бўлса нафақа берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Сил касаллиги ёки касб касаллигига чалинган ходим даволаниш қоидасини бузмаган ҳолда бошқа ишни бажариш имконига эга бўлиб, у тиббий-маслаҳат комиссияси (ТМК) хулосаси (бундай комиссиялар бўлмаган жойларда эса даволовчи шифокорнинг, даволаш муассасасининг бош шифокори томонидан тасдиқланган хулосаси) асосида вақтинча бошқа ишга ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимга, вақтинчалик камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтган вақт учун, лекин икки ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида касаллик варақаси бўйича янги ишда бериладиган иш ҳақига қўшилганда аввалги ишидаги тўлиқ иш ҳақидан ошиб кетмайдиган миқдорда нафақа тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда касб касаллиги оқибатида бошқа ишга ўтказилган шахсларга нафақа, агар у амалдаги қонун ҳужжатларига биноан аввалги иш ҳақи билан янги иш ҳақи ўртасидаги фарқни корхонадан олиш ҳуқуқига эга бўлмаса берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Башарти, касаллик варақасида кўрсатилган муддатда иш берувчи ходимга бошқа иш топиб беролмаган бўлса, у ҳолда шунинг оқибатида бекор ўтган иш кунлари учун нафақа умумий асосларда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Реабилитация муассасаларида бўлган барча вақт учун ва унга келиб-кетиш вақти учун нафақа тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мавсумий ва вақтинчалик ишларда банд бўлган ходимларга меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа умумий асосларда, бошқа сабаблар оқибатидаги вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа мавсумий ёки вақтинчалик иш тўғрисида тузилган меҳнат шартномасида кўрсатилган иш кунлари доирасида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ишлаётган ногиронларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа меҳнатда майибланиш ҳодисалари ёки касб касаллигидан ташқари, кетма-кет икки ойдан ва календарь йилда уч ойдан ошмаган муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаётган Иккинчи жаҳон урушининг ногиронларига ва имтиёзлари жиҳатдан уларга тенглаштирилган бошқа ногиронларга, Чернобил АЭСдаги фалокат ёки унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни бажариш билан боғлиқ сабабларга кўра ногирон бўлган шахсларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси (меҳнатда майибланиш ҳодисалари ёки касб касаллигидан ташқари) кетма-кет тўрт ойгача ёки календарь йилда беш ойгача берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ишловчи ногироннинг вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлиги меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги туфайли юз берса, нафақа у тўла соғайгунга ёки меҳнатда майибланиш ёхуд касб касаллиги билан боғлиқ ногиронлик гуруҳи қайта кўриб чиқилгунга қадар тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сил касаллиги оқибатида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа шахс тўла соғайгунга қадар, лекин кўпи билан 10 ойга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходим сил касаллиги билан қайта касалланганда ёки сил касаллиги оқибатида ногирон деб топилганда нафақа кўпи билан 6 ойга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТМЭК кўригидан белгиланган муддатда қайта ўтмаган ногиронга нафақа мазкур бандда белгиланган муддатларга тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик қуйидаги даврларга тўғри келганда нафақа тўланмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ҳақи сақланмаган таътил;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болани парваришлаш бўйича таътил;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш вақтинча тўхтатилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим ишдан (лавозимдан) четлаштирилиб, иш ҳақи тўлаш тўхтатиб қўйилганлиги сабабли ишламаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий ўқув ёки текширув йиғини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида таҳсил олиш муносабати билан берилган қўшимча таътил.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу даврларда бошланиб, давом этаётган меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ходим ишга чиқиши (лавозимга тикланиши) лозим бўлган кундан бошлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишдан ёки бошқа вазифалардан бўйин товлаш мақсадида ўз саломатлигига атайлаб зиён етказган ёхуд ўзини касалликка солганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гиёҳвандлик ёки мастлик билан боғлиқ ҳаракатлар оқибатида, шунингдек, спиртли ва гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш натижасида касалликка чалинганда (жароҳатланганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят содир қилиш вақтида жароҳатланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд қарори асосида мажбурий даволанишга юборилганда (руҳий касаллардан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳибсда бўлган даврда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд-тиббиёт экспертизасидан ўтиш даврида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланишидан олдин узрсиз сабабларга кўра ишга келмаган, улар учун шифокор белгилаган тартибни бузган, ёки узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда шифокор кўригига ёки тиббий-меҳнат экспертиза комиссиясига (ТМЭК) келмаган ходимлар қоидани бузиш рўй берган кундан бошлаб корхонанинг Ижтимоий суғурта бўйича комиссияси белгилайдиган муддатга нафақадан маҳрум қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ҳамда деҳқон хўжалиги аъзолари, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўламаган, шифокор белгилаган тартибни бузган ёки узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда шифокор кўригига ёки ТМЭКга келмаган ҳолларда, бузиш содир бўлган кундан бошлаб ижтимоий таъминот бўлими томонидан белгиланган муддатга нафақадан маҳрум қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қуйидагиларга тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
байналминал жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, СПИД, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимларга улар томонидан давлат ижтимоий суғурта бадали тўлаган даврининг (умумий иш стажининг) давомийлигига боғлиқ равишда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) умумий иш стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) умумий иш стажи 5 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Мазкур Низомнинг 26 ва 27-бандларида назарда тутилган ходимлардан ташқари қолган ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Мазкур Низомнинг 4-бандига биноан тайинланган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафидаги муддатли хизматдан бўшатилгандан сўнг бир ой ичида касал бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчиларга — республикада белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бошқа ҳолларда — иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа барча ҳолларда белгиланган энг кам иш ҳақидан кам бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқарилган иш ҳақидан юқори бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Нафақа миқдори вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган кунгача, меҳнат дафтарчаси ёки унинг ўрнига берилган бошқа ҳужжат, шунингдек ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан берилган маълумотнома асосида ҳисобланган умумий иш стажига мувофиқ аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 3. Ижтимоий суғурта бўйича нафақаларни тайинлаш учун умумий иш стажини аниқлаш ва ҳисоблаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Умумий иш стажи белгиланган тартибда расмийлаштирилган меҳнат дафтарчаси ёки унинг ўрнига берилган бошқа ҳужжат асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар бўлмаганда иш даври гувоҳлар кўрсатмаси асосида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиий офат, фалокат, фожиа ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар туфайли иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар тўлиқ ёки қисман сақланмаган бўлса, иш стажини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимиятлари томонидан тузиладиган иш стажини аниқлаш бўйича махсус комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қисман сақланган ҳужжатлар ҳамда гувоҳлар кўрсатмалари асосида юқорида кўрсатилган комиссиялар томонидан белгиланган меҳнат фаолияти даврлари ҳужжатлар билан тасдиқланган иш даври сингари ижтимоий суғурта бўйича нафақа олиш ҳуқуқини берадиган умумий иш стажига ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс ва деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажига улар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган даврлари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Умумий иш стажига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фаолият тури, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ширкат хўжалиги (фермер хўжалиги) аъзоси узрсиз сабабларга кўра хўжаликда белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишлаган вақтнинг амалда давом этган даври ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижодий фаолият билан шуғулланувчи ходимларга иш стажи ижодий уюшмалар бошқаруви томонидан, унинг биринчи босилган ёки дастлабки ижро этган ёхуд мазкур муаллифнинг асари биринчи марта оммага кўрсатилган кундан бошлаб, агар у бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўлаб турган бўлса, иш стажига ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳарбий хизмат, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар, миллий хавфсизлик органларидаги ҳамда чегара қўшинларидаги хизмат даври;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳарбийлаштирилган соқчилик, махсус алоқа органлари ҳамда тоғ-қутқарув қисмларидаги хизмат даври, қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) диний ташкилотларда ишлаган давр, агар улар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўлаб келган бўлсалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс ва деҳқон хўжалиги аъзосининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган давр;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) алоҳида фуқароларга ёлланиб ишлаган давр (уй ходимлари, котибалар, энагалар, ҳайдовчилар, қоровуллар ва бошқалар), агар улар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаб келган бўлсалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилган ва кейинчалик оқланган фуқароларнинг қамоқда бўлган ва маҳбусликни ўтаган даври.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Саноатнинг мавсумий тармоқларидаги корхоналарда банд бўлган ходимларга мавсум давомидаги иш бир йилга, мавсумда тўлиқ ишламаган тақдирда, ҳақиқий ишлаган давр ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Чет элда ишлаган иш даври, агар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари тўлаб келинган бўлса ва давлатлараро битимларда бошқа имтиёзлироқ ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, иш стажига ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда ёлланиб (битим асосида) ишлаган иш даври Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан меҳнат дафтарчасига киритилган ёзувлар бўйича, агар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўлаб келинган бўлса, иш стажига ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Деҳқон хўжалиги аъзоси, йил мобайнида ишлаб ундан камида 9 ой бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган тартибда суғурта бадали тўлаган бўлса, ушбу давр календарь йил ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Тўлиқ календарь йил мобайнида юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахснинг асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш бўлган ҳолларда, агар мазкур йилда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари белгиланган тартибда камида 9 ой мобайнида тўланган бўлса стажга календарь йил қўшилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ва деҳқон хўжалиги аъзоларининг иш фаолияти ва унинг давомийлиги гувоҳлик кўрсатмалари билан тасдиқланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 4. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси йўқолган ҳолларда нафақа унинг ўрнига такрорий берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (дубликат) асосида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа (шу жумладан, ҳомила тушган ҳолларда) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ходим ишдан бўшатилишининг нотўғрилиги ҳақида низо кетаётган даврда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилганда, нафақа у ишга қайта тикланган тақдирда берилади. Бунда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа аёлни ишга қайта тиклаш тўғрисида қарор чиққандан сўнг, нафақа тўланмаган барча меҳнатга қобилиятсиз кунлар учун тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини, магистратура, аспирантура, клиник ординатура, докторантурани тамомлаган ва белгиланган тартибда ишга юборилган аёлларга ишни бошлагунга қадар ҳомиладорлик ва туғиш бўйича берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида нафақа аёл ишга келиши лозим бўлган кундан бошлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ишни вақтинчалик тўхтатиш ёки ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида таҳсил олиш муносабати билан берилган қўшимча таътил даврида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилган ҳолда, нафақа кўрсатилган давр тугагандан кейин аёл чиқиши лозим бўлган кундан бошлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ходим йиллик (асосий ва қўшимча) таътилда ва болани парваришлаш учун таътилда бўлган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилганда, нафақа ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлари учун берилади. Болани парваришлаш бўйича таътил даври учун нафақа тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ва таътил бошланишидан олдинги 12 ой мобайнида олинган мукофотларнинг ўртача ойлик суммасидан ҳисоблаб чиқарилади. Бунда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилган кунига бўлган тариф ставкаси жойларда белгиланган туман коэффициенти ва устамаларни ҳисобга олган ҳолда олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Иш ҳақи тўлаш тўхтатилиб, ишдан (лавозимдан) четлаштириш оқибатида аёл ишламаган даврда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилган ҳолда нафақа тўланмайди. Агар ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил ишга қўйилгандан кейин ҳам давом этадиган бўлса, нафақа у ишга чиқиши лозим бўлган кундан бошлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, шу жумладан, мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ нафақа тайинланганда ҳам, иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 5. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳисоблаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Суғурта бадали ҳисобланмайдиган иш ҳақи турлари Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сонли қарори билан тасдиқланган Суғурта бадаллари қўшилмайдиган ва пенсияни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинмайдиган иш ҳақи ва бошқа тўлов турлари рўйхати асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан мазкур ойда иш ҳақи билан биргаликда тўланадиган ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ходим вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлиги сабабли тўла ишламаган, ҳомиладорлик ва туғиш, бола уч ёшга тўлгунга қадар болага қараш таътилида бўлган, ҳарбий ўқув ёки синов йиғинларида ёки бошқа корхонада ишлаш учун юборилган ойлар мукофот суммаси бўлинадиган ойлардан чиқариб ташланади. Агар ҳисоблаш учун уч ойдан кам бўлган давр олинса, ҳар бир ойда чорак мукофотининг учдан биридан кўп бўлмаган қисми ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Аввалги ёки жорий календарь йилида ишга кирган ходимга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошлангунга қадар иш даврида ҳисобланган мукофотлар ҳисобга олинади, лекин у дастлабки 12 ойидан кўп бўлмайди ва уларнинг йиғиндиси мана шу ойларнинг сонига бўлинади. Агар мукофотлаш тизими мазкур корхонада янгидан жорий этилган бўлса ҳамда тўла бўлмаган календарь йили амал қилса, шунингдек корхонада ёки аниқ ходимга нисбатан мукофотлаш шартлари ва тартиби ўзгарса, мукофотлар юқоридаги тартибда ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Меҳнатига вақтбай ҳақ тўланадиган ходимларга нафақа ҳисоблаб чиқаришда ойлик иш ҳақи вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланган кунгача доимий равишда олиб келинган қўшимча ва устамаларни қўшган ҳолда кунлик ёки соатбай тариф ставкаси ва мазкур Низомнинг 52-54-бандларига биноан ҳисоблаб чиқарилган ўртача ойлик мукофотлар суммаси ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходим тўлиқ бўлмаган мансаб маошини олган ҳолатларда, нафақа маошнинг ҳақиқатда олинадиган қисми асосида ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нафақани ҳисоблаб чиқариш учун ўртача кунлик иш ҳақи мазкур бандда кўрсатилган иш ҳақи суммасини вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик рўй берган ойдаги барча иш кунларига (жадвал бўйича) бўлиш йўли билан аниқланади (Эслатма: ушбу ва кейинги барча ҳолларда иш вақти соатлари нормаси доирасида тузилган иш жадвали назарда тутилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кунлик нафақа ўртача кунлик иш ҳақининг нафақа миқдорини белгилаш учун иш ҳақига қўлланиладиган фоиз (ушбу Низомнинг 26—30 ва 48-бандлари) ҳисобида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нафақанинг умумий суммаси кунлик нафақани ушбу ойда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш таътили) туфайли ишга келмаган иш кунлари сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Ишбай иш ҳақи олувчи ходимларга нафақа уларнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган ойнинг биринчи кунидан олдинги сўнгги календарь ойдаги иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади ҳамда ойлик иш ҳақига ушбу Низомнинг 52-54-бандларига биноан ҳисоблаб чиқарилган мукофотларнинг ўртача суммаси қўшиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган ойда ходим жадвалда белгиланган кунларда тўлиқ ишламаган бўлса, нафақа мазкур ойда ҳақиқий ишлаган кунлар учун тўланган иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар кўрсатилган ойда ходим иш ҳақи олмаган бўлса (масалан, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик туфайли), нафақа меҳнатга қобилиятсизлик ойидаги ҳақиқий ишланган кунлар учун иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар иш ҳақи асос қилиб олинадиган даврда ходим жадвал бўйича барча кунларда ишламаган бўлса, мазкур ойдаги мукофотнинг ўртача суммаси ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда назарда тутилган нафақа ҳисоблаб чиқариш тартиби иш ҳақи миқдори ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлган, шунингдек вақтбай меҳнат ҳақи олувчи, ушбу ойнинг иш ҳақи билан биргаликда ойлик мукофотни олувчи ходимларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нафақани ҳисоблаб чиқариш учун ўртача кунлик иш ҳақи Низомнинг ушбу банди ва 58-бандида кўрсатилган иш ҳақини ушбу иш ҳақи олинган даврдаги жадвал бўйича барча иш кунлари сонига тақсимлаш йўли билан аниқланади. Бунда иш ҳақи тақсимланадиган иш кунлар сонига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик кунлари, ҳомиладорлик ва туғиш таътили, йиллик (асосий ва қўшимча) таътил, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллардаги ишдан озод этилган кунлар қўшилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кунлик нафақа ўртача кунлик иш ҳақининг нафақа миқдорини белгилаш учун иш ҳақига қўлланиладиган фоизи (ушбу Низомнинг 26—30 ва 48-бандлари) ҳисобидан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нафақанинг умумий суммаси кунлик нафақани ушбу ойда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш таътили) туфайли ишга келмаган иш кунлари сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Ширкат хўжалиги аъзоларига, шу жумладан механизаторлар ва мутахассисларга нафақа умумий асосларда ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ширкат хўжалигида кейинчалик ҳисоб-китоб қилинадиган (даврлар бўйича, йил охирида) авансли ҳақ тўлаш амалга оширилса, нафақа вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш таътили) бошланган кунгача олинган авансдан ҳисоблаб чиқарилади ва якуний ҳисоб-китоблар амалга оширилгандан кейин қайта ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнатга ҳақ тўлаш пул билан берилмасдан, меҳнат кунлари ёзилса ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари) меҳнат кунлари учун ҳақ тўланадиган кунгача бошланган бўлса, нафақа энг кам иш ҳақидан тўланади ва кейинчалик қайта ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Агар нафақани ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақи асос қилиб олинадиган давр мобайнида ходимнинг иш ҳақи миқдори ўзгарса, нафақани ҳисоблашда иш ҳақи ўзгарган кундан бошлаб тўланган иш ҳақи олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходим узрли сабабларга кўра иш ҳақига эга бўлмаган, қонун ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақидан нафақа ҳисоблаб чиқарилиши лозим бўлган ҳолларда нафақа тариф ставкаси (лавозим маоши) ва мукофотларнинг ўртача ойлик суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилиши лозим. Бунда тариф ставкаси ёки энг кам иш ҳақи туман коэффициенти ва устамалар белгиланган жойларда ишлаганлик учун бериладиган устамаларни ҳисобга олган ҳолда асос қилиб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Агар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш даврида иш ҳақи ўзгарган бўлса, шу даврдан бошлаб нафақа миқдори ҳам тегишли равишда қайта ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар нафақа ҳисоблаб чиқарилган иш ҳақига қўшимча ҳақ ҳисобланган бўлса, нафақа ҳам тегишли равишда ошади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Ходим асосий иш жойидан ташқари ўша ёки бошқа корхонада ўриндошлик асосида (шу жумладан юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс сифатида) ишласа, нафақа барча иш жойидаги умумий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс сифатидаги иш ҳақи миқдори тадбиркорнинг аниқ бир ой учун тўлаган ижтимоий суғурта бадалини иш берувчи ва ходимлар учун расмий белгиланган суғурта бадалларининг жами фоизига бўлиш ва натижасини 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили ходимнинг вақтинчалик бошқа вазифани бажариш даврига тўғри келиб, ушбу иш ўрнида юқорироқ мансаб маоши белгиланган бўлса, нафақа ушбу ўринда ишлаши лозим бўлган давргача (бундай кун белгиланмаган бўлса, вақтинча ишда бўлмаган ходим ишга чиқиши лозим бўлган кунгача) мана шу юқорироқ иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили иш вақтида бошланиб, корхона (цех, бўлимнинг) ишни вақтинча тўхтатиши даврида давом этса, нафақа ўша касб ва малакага эга бўлган ходимларга мана шу тўхтатилган давр учун тўланадиган иш ҳақи миқдорида берилади. Бунда нафақа миқдори умумий қоидалар бўйича ҳисобланган ва олиши лозим бўлган нафақа миқдоридан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили ишнинг вақтинча тўхтатилган даврида бошланган бўлса, иш тўхтатиб қўйилган давр учун нафақа Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 155-моддасида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили (қачон бошланишидан қатъи назар) корхона (цех, бўлим)нинг ишга туширилишидан (тугатилишидан) кейин ҳам давом этса, нафақа ишга туширилган (тугатилган) кундан бошлаб, ходим иш тўхтатилгунга қадар олган иш ҳақидан ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Агар ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини иш ҳақига туман коэффициенти ва устамалар белгиланган жойларда ишлаш даврида олган бўлса, бу жойлардан ташқарида бўлган вақт учун вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа (шу жумладан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги муносабати билан) устамалар ҳисобга олинмаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу қоида ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоблаб чиқаришда қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Иш ҳақига устама ёки муайян муддатга ёхуд муайян жойда вақтинчалик бўлганлиги учун иш ҳақига оширилган коэффициент белгиланган ходимга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа бу устама ёки коэффициент ҳисобга олинган ҳолда устама ёхуд оширилган коэффициент белгиланган кунгача, ёки эса вақтинчалик бўлганлиги муносабати билан улар тўланган жойидан чиқиб кетган кунгача берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Газеталар ва журналлар, телеграф ва ахборот агентликлари, нашриётлар, радио ва телевидение, бошқа корхоналарнинг ижодий ходимларига муаллифлик (саҳналаштирганлик учун) мукофоти ҳам ҳисобга олиниб иш ҳақи тўлаш ёки муаллифлик иши учун оладиган мукофотидан келиб чиқадиган ставка бўйича вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, суғурта бадали жорий қилиниб, муаллифлик (саҳналаштирганлик учун) мукофотини ҳам ҳисобга олган ҳолда мазкур корхонада тўланган ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муаллифлик (саҳналаштирганлик учун) мукофоти ўртача иш ҳақига ушбу Низомнинг 52-53-бандларида баён қилинган қоидалар бўйича қўшилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Маълум нормадаги ишни бажарганларидан сўнг мансаб маошини олувчи ходимларга (артист ва бошқалар) нафақа, шу жумладан, меҳнатда майибланганлик, касб касаллиги, шунингдек ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган ойнинг биринчи санасидан олдинги календарь ойидаги иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Иш шароитларига кўра йилнинг турли даврлари бўйича турлича иш ҳақлари белгиланган тақдирда (дарё флоти ва балиқчилик саноати флоти экипажлари аъзоларидан ташқари), нафақа ходим ўз иш жойида қолган тақдирда оладиган иш ҳақи миқдорига қараб белгиланади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик маълум бир даврда бошланиб, иккинчи даврда давом этган тақдирда иккинчи даврнинг иш ҳақи бўйича нафақа ишловчилар учун иш ҳақи ўзгарган муддатдан бошлаб тўланади. Меҳнатга ишбай асосида ҳақ тўланганда юқорида қайд этилган ҳолларнинг иккинчи даври учун нафақа ишбайчининг тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дарё флоти ҳамда балиқчилик саноати флоти экипажлари аъзоларига нафақа вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланган йилдан олдинги календарь йилдаги ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик содир бўлган йилда ишга кирган шахсларга, шунингдек тўлиқ календарь йил ишламаганлар учун нафақа ҳисоблаб чиқаришда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик содир бўлган даврдан олдинги вақтдаги иш ҳақи инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кунлик ўртача иш ҳақи миқдори ўтган йил давомида олинган иш ҳақи йиғиндисини ўша йилнинг календарь кунларига тақсимланган ҳолда белгиланади. Бунда йиллик иш ҳақи бўлинадиган кунлардан байрам ва дам олиш кунлари, вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган кунлар, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил, шунингдек, қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар бўйича ишдан озод қилинган кунлар олиб ташланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа дам олиш кунлари (отгул) учун нафақа лавозим маошидан (тариф ставкасидан) келиб чиққан ҳолда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дарё флоти ва балиқчилик саноати флоти экипажларининг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш таътили) кунлари ҳақ тўланмайдиган захирада (резервда) бўлган даврга тўғри келган ҳолларда нафақа тўланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Иш соатларини ҳисоблаб чиқиш имкони бўлмаган ходимларга (уйда ишловчиларга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, иккиламчи ва бошқа хил ашёларнинг штатли тайёрловчиларига, озиқ-овқат чиқиндиларини йиғувчиларга, тарқатиш ва ташиш савдоси сотувчиларига, суратга олиш корхоналари агентларига ва бошқа шундай тоифадаги ходимларга) вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан тайинланадиган нафақа сўнгги 12 ой иш мобайнидаги кунлик ўртача иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу корхонада 12 ойдан кам ишлаган шахсларга нафақалар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан бериладиган таътилга қадар ишланган вақтнинг кунлик ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кунлик ўртача иш ҳақи юқорида айтиб ўтилган давр учун тайинланган ҳақиқий иш ҳақини мазкур даврнинг календарь кунларига бўлиб чиқиш йўли билан аниқланади. Бунда иш ҳақи бўлинаётган кунлар ҳисобига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик кунлари, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, йиллик (асосий ва қўшимча) таътиллар, шунингдек, қонунчиликда кўзда тутилган ишдан озод қилиш кунлари қўшилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кунлик тариф ставкаси соатбай тариф ставкасини 40 га кўпайтириш ва ҳосил бўлган суммани 7 га бўлиш йўли билан аниқланади. Кунлик ҳисоб-китоб ставкаси ёки кунлик ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоб ставкасини ойнинг нафақа тўланадиган барча календарь кунларига бўлиб чиқиш йўли билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нафақа вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан бериладиган таътилнинг барча календарь кунларига тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Штатсиз ходимлар, агар улар меҳнат шартномаси асосида ишлаётган бўлсалар, ижтимоий суғурта бўйича нафақа билан таъминланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча ҳолларда штатсиз ходимларга нафақалар мазкур Низомнинг 56-бандида ишбай иш ҳақи олувчи ходимлар учун белгиланган қоидалар бўйича ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишга чиқиш жадвали ўрнатилмаган штатсиз ходимларга нафақа мазкур Низомнинг 69-бандида белгиланган қоидалар бўйича ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соатбай меҳнати учун иш ҳақи оладиган штатсиз (ўқув юртлари, малака ошириш курсларининг ўқитувчилари, тўгараклар раҳбарлари ва бошқалар) ходимларга нафақалар бир соат учун бўлган тўловдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиб ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили сабабли қолдирилган (бажарилмаган) иш соатларига тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Адвокатларга — адвокатлар коллегияси аъзоларига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, шунингдек ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси мазкур Низомнинг 56-бандида ишбай иш ҳақи олувчи ходимлар учун белгиланган қоидалар бўйича ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аккорд-мукофот тизими бўйича етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, шунингдек ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси бажараётган ишлари ва олаётган ҳақлари ҳисоб-китоб қилиб борилаётган ходимларгагина берилади. Барча ҳолларда шу жумладан, меҳнатда майибланганда, касб касаллигига дучор бўлганда, ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан таътилга чиқилганда нафақа бажараётган мазкур ишлар учун тўланаётган ҳақиқий иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нафақа ҳисоблаб чиқаришда ўртача кунлик иш ҳақи нафақани ҳисоблаб чиқариш учун олинган иш ҳақини (Низомнинг 56-банди) иш ҳақи олинган даврдаги календарь кунлари сонига бўлиш йўли билан аниқланади. Бунда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш таътили) кунлари чиқариб ташланади. Нафақа календарь кунлари учун тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик (ҳомиладорлик ва туғиш таътили) қишлоқ хўжалик экинларини парвариш қилиш даврига тўғри келса ва бу ишлар тамом бўлгандан сўнг давом этса, нафақа кўрсатилган даврнинг тугаш кунидан бошлаб мазкур Низомнинг 68-бандига биноан ходимнинг бу давр мобайнида бажариши лозим бўлган ишнинг тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги экинларини парвариш қилиш даври тугагандан кейин ходим ишламаслиги керак бўлган давр учун нафақа тўланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс ва деҳқон хўжалиги аъзоларига ҳамда айрим шахсларникида шартнома асосида ишлаётган фуқароларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой учун даромади тўланган ойлик суғурта бадали суммасини иш берувчилар ва ходимлар учун суғурта бадаллари ажратишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган жами фоизига бўлинади ва олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган йилда суғурта бадаллари тўланмаган бўлса, кўрсатиб ўтилган ходимларга нафақа энг кам иш ҳақи миқдорида белгиланади ва у кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Асосий иш жойида иш ҳақи тўла ёки қисман сақлаб қолинган ҳолда қишлоқ хўжалиги ва бошқа корхоналарга ишларни бажариш учун юборилган ходимларга айни вақт ичида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ҳоллари рўй берганлиги туфайли тўланадиган нафақанинг миқдори, улар мазкур ишларни бажаришга юборилган пайтда асосий иш жойларида олган иш ҳақи миқдорига қараб белгиланади ва нафақа асосий иш жойидан умумий асосларда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Мактабларнинг, малака ошириш, ходимлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларининг, шунингдек малака ошириш институтларининг тингловчиларига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар улар курсларга, мактабларга, (институтларга) корхона томонидан юборилганда ва ўқиш даврида уларнинг иш ҳақлари тўлиқ ёки қисман сақланган тақдирда умумий асосларда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақанинг миқдори ўқув даврида, стипендияни ҳисобга олмаган ҳолда, уларнинг сақланадиган иш ҳақлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Ишлаб чиқариш амалиёти даврида иш ҳақи тўланадиган ишчи ўринларга ёки лавозимларга тайинланган олий ўқув юртлари талабаларига, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари, умумий таълим мактаблари ўқувчиларига ишлаб чиқариш амалиётини ўташ кунларига тўғри келган вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ишлаб чиқариш амалиёти ўтаётган жойларидан умумий асосларда лекин ишлаб чиқариш амалиёти якунланиши лозим бўлган кунига қадар тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу тартиб қурилиш объектларида ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида талабалар гуруҳларида ишлаётган ўқувчиларга ҳам жорий этилиб, нафақа миқдори гуруҳда олган иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушбу Низомнинг 20-бандида кўзда тутилган муддатларда иш жойидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини, магистратура, аспирантура, клиник ординатура, докторантурани тугатган ва белгиланган тартибда ишга юборилган шахсларга (мазкур Низомнинг 12, 44, 45-бандлари) вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг миқдори умумий қоидалар бўйича, ҳисоблаб чиқариш ва уларнинг эгаллашлари лозим бўлган лавозим маошларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нафақа умумий асосларда берилади. Бунда аввалги иш жойларида жазони ўтаётган шахсларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа миқдори жазони ўташ бошланишига қадар бўлган умумий иш стажига қараб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан мазкур шахсларга бериладиган нафақалар суд ҳукми билан уларнинг иш ҳақларидан ундиришлар ушлаб қолинган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 6. Бола туғилганда бериладиган нафақа
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш ҳақига коэффициент қўлланиладиган туманларда нафақа ушбу коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Ишлаётган аёлларга, ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида, магистратура, аспирантура, клиник ординатура, докторантурада таҳсил олаётган аёлларга бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тегишлича иш ёки ўқиш жойидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Боланинг онаси ишламайдиган ва ўқимайдиган ҳолларда нафақа боланинг ишлайдиган ёки ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқийдиган отаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишламайдиган ва ўқимайдиган ота-оналарга бола туғилганда нафақа ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Фарзандликка олинган болаларга бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа умумий асосларда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Агар аёл ҳомиладорлик бўйича таътил даврида ишдан бўшаб, шу давр мобайнида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа олган бўлса, бир марталик нафақа умумий асосларда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Бола ўлик туғилган ҳолларда нафақа тўланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 7. Қўшимча дам олиш куни учун нафақа
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Ногирон боласини тарбиялаётган ишловчи ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола ўн олти ёшга тўлгунга қадар давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 8. Дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Дафн этиш маросими учун нафақа ходим ёки унинг қарамоғида бўлган қуйидаги оила аъзолари вафот этганда берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) турмуш ўртоғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 18 ёшга тўлмаган ёки вақтинча меҳнатга қобилиятсиз (ёшидан қатъи назар) болалари, ака-укалари ва опа-сингиллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ота-онаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) бобоси ёки бувиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Яшаш учун мустақил маблағ манбаига эга бўлган (иш ҳақи, пенсия, стипендия олувчи, ширкат хўжалигининг меҳнатга қобилиятли аъзолари ҳисобланувчи ва ҳоказо) оила аъзолари қарамоғида турган деб ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Ходим вафот этганда дафн этиш маросими учун нафақа унинг оила аъзоларига ёки дафн ўтказишни ўз зиммасига олган шахсларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оиланинг вафот этган аъзосини дафн этиш маросими учун нафақа ишловчи ходимга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Аёлнинг ҳомиласи тушган ҳолларда дафн этиш маросими учун нафақа берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Дафн этиш маросими учун нафақа энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишламайдиган пенсионер вафот этган тақдирда дафн этиш маросими учун нафақа унинг оиласига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга икки ойлик пенсия миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг икки ҳиссасидан кам бўлмаган миқдорда, ижтимоий таъминот бўлими томонидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш ҳақига туман коэффициенти белгиланган жойларда дафн этиш маросими учун нафақа миқдори ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган тармоқлар учун бериладиган туман коэффициентини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ходим ёки унинг оила аъзоси вафот этган тақдирда дафн этиш маросими учун нафақа, агар унга сўнгги иш ҳақи тўланган кундан бир ойдан кўп вақт ўтмаган бўлса берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Олий, ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасаларида, магистратурада, аспирантурада, клиник ординатурада, докторантурада таҳсил олаётган шахслар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари вафот этган тақдирда, дафн этиш маросими учун нафақа умумий асосларда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Мактаблар, курсларнинг (кадрлар малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва тайёрлаш бўйича), шунингдек, малака ошириш институтлари ўқувчилари ва тингловчилари ёки уларнинг оила аъзолари вафот этганда, агар улар курсларга, мактабларга, институтларга корхона томонидан юборилган бўлсалар ва уларнинг ўқиш давридаги иш ҳақи тўла ёки қисман сақланиб қолган бўлса, дафн этиш маросими учун нафақа умумий асосларда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 9. Нафақаларни тайинлаш ва тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Нафақалар ходимнинг асосий иш жойидан корхонанинг Ижтимоий суғурта бўйича комиссияси ёки шу иш учун вакил қилинган комиссия аъзоси томонидан тайинланади. Комиссия таркиби, аъзолари сони ва раиси корхона раҳбарининг буйруғи ёки бошқарувининг қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия меҳнатда майибланганларга, касб касаллигига чалинганларга нафақа тайинлаш, нафақа тўлашни рад этиш, нафақадан (тўлиқ ёки қисман) маҳрум этиш ва нафақа олиш ҳуқуқи юзасидан келиб чиққан низоларни, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва бошқа ҳужжатларнинг асосли равишда ва тўғри берилганлигини кўриб чиқиш ҳуқуқига эга. Қолган барча ҳолларда нафақаларни комиссиянинг шу ишга вакил қилинган аъзоси тайинлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиялар бўлмаган корхоналарда нафақалар, иш берувчи томонидан шу ишга буйруқ билан вакил қилинган шахс томонидан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар, деҳқон хўжалиги аъзоларига, шунингдек айрим фуқароларникида шартнома асосида ишлаётганларга нафақалар ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тайинланиб, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқувчи, талаба ва аспирантларга нафақалар мазкур Низомнинг 80 ва 91-бандларига биноан ўқиш жойларида тайинланади ва тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролли кучлар сафидан озод этилгандан кейин вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчиларга нафақа мазкур Низомнинг 5-бандига биноан туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Ходимлар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик муддати тугаганидан сўнг чиқишининг биринчи кунидаёқ корхонага вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этадилар. Меҳнатга қобилиятсизлик давом этаётган ҳолларда, навбатдаги иш ҳақи берилиши вақти келганда топширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхонада вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг «Табелчи томонидан ва кадрлар бўлими томонидан тўлдирилади» деган бўлимларига зарур маълумотлар ёзилади ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (бемор ҳақидаги маълумотлар ёзиб, имзо қўйилади) ижтимоий суғурта комиссиясига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Меҳнатда майибланиш туфайли вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланганда нафақа ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса содир бўлганлик ҳақидаги (Н-1-шаклда) далолатнома асосида тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар бахтсиз ҳодиса бошқа шароитларда рўй берса (уйда, ишга бориш ёки ишдан қайтишда, давлат ёки жамоатчилик бурчини бажараётган пайтда), нафақа рўй берган бахтсизлик сабаблари иш берувчи томонидан ўрганиб чиқилгандан кейингина тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Қуйидаги шароитларда юз берган (жиноят содир қилиш вақтида жароҳатланиш ҳолларидан ташқари) жароҳатланиш меҳнатда майибланиш деб ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) меҳнат бурчини бажараётган пайтда (шу жумладан, хизмат сафари вақтида), шунингдек, махсус топшириқ бўлмаган ҳолларда ҳам корхона манфаатини кўзлаб қилинган хатти-ҳаракатлар пайтида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) иш берувчининг транспортида ишга бораётган ёки ишдан қайтаётганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) иш вақти давомида (шу жумладан белгиланган танаффус вақтида) корхона ҳудудида ёки бирон-бир бошқа иш жойида, иш бошлашдан олдин ёки ишдан кейин иш қуролларини, кийим-кечакларини ва ҳоказоларни тартибга келтириш пайтларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ички меҳнат тартиб-қоидаларига зид бўлмаган тақдирда, иш вақти давомида корхонага яқин бўлган жойда ёки бошқа иш жойида (белгиланган танаффусларда) ҳозир бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) асосий иш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, давлат ва жамоатчилик олдидаги бурчларини бажараётган чоғида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) инсон ҳаётини қутқариш, ҳуқуқ-тартиботни, давлат ва жамоат мулкини, шунингдек, фуқаролар мулкларини муҳофаза қилиш бўйича фуқаролик бурчини бажараётган пайтида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) донорлик вазифаларини бажариш натижасида меҳнат қобилиятининг йўқотилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Касб касалликлари бўйича вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тайинлашда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Касб касалликлари рўйхатида кўрсатилган касалликлар ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Мазкур Низомга биноан нафақа олиш ҳуқуқи ижтимоий суғурта бўйича комиссия ёки вакил қилинган комиссия аъзоси ҳар бир вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича тўлов амалга оширилиши лозим бўлган кунлар сонини ва иш ҳақига нисбатан белгиланадиган нафақа фоизи миқдорини белгилайди. Нафақа фоизи миқдори нафақа белгилаш баённомасида ва комиссия раиси ёки вакил қилинган комиссия аъзосининг имзоси қўйилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида қайд қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнатда майибланиш туфайли вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа комиссия томонидан (жароҳатланган ходимнинг аҳволи комиссия мажлисига келишга имкон берган тақдирда унинг иштирокида) тайинланади. Нафақадан маҳрум этиш, нафақадан тўлиқ ёки қисман рад этиш масаласи нафақа олувчининг иштирокида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлмаган тақдирда, комиссия нафақа бермаслик тўғрисида қарор чиқаради ва рад этиш сабабларини вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасига қайд этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Нафақа тайинлангандан сўнг комиссия ёки вакил қилинган комиссия аъзоси корхонанинг ҳисоб-китоб бўлимига нафақа чиқариш ва тўлаш учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўланадиган ва тўланмайдиган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари, шунингдек, нафақа олиш учун тақдим этилган барча бошқа ҳужжатлар корхона бухгалтериясида пуллик ҳужжатларга тенг ҳолда, барча харажат ҳужжатларидан алоҳида ҳолда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Иш вақтини, умумий иш стажини ҳисобга олиб бориш, ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тўлаш учун ҳисоб-китобларни бажаришда электрон-ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) қўлланиладиган корхоналарда, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари маъмурият томонидан ҳисоблаш марказига топширилади. У ерда ижтимоий суғурта бўйича нафақа тайинлаш ва ҳисоблаб чиқариш тўғрисида белгиланган шаклда икки нусхада рўйхат тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ЭҲМда ҳисоб-китобларни чиқариш учун масъул шахснинг имзоси қўйилган икки нусхадаги тўлов рўйхати билан бирга аниқ муддатларда (маошлар бўйича ҳисоб-китоб қилишга 5-6 кун қолганда) ижтимоий суғурта бўйича комиссияга топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия ҳисоб-китобнинг, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг даволаш муассасаси томонидан тўлдирилишининг тўғрилигини, зарур ҳолларда бошқа ҳужжатларни ҳам (бахтсиз ҳодисалар тўғрисидаги далолатномалар ва бошқалар) текширади ва нафақа тайинлаш, белгиланган ҳолларда эса нафақадан маҳрум қилиш бўйича қарор чиқаради. Икки нусхадаги тўлов рўйхатлар ижтимоий суғурта бўйича комиссияси раиси томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов рўйхатининг бир нусхаси вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси билан бухгалтерияга юборилади. Улар текширувдан ўтказилгандан сўнг бош (катта) бухгалтер томонидан имзоланиб, ҳисоблаш марказига узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш ва нафақа суммасини иш ҳақи тўлаш рўйхатига киритиш учун қайтариб юборилади. Шундан сўнг тўлов рўйхати вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари билан сақлаш учун бухгалтерияга топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов рўйхатининг иккинчи нусхаси эса нафақа тайинлаш баённомаси сифатида ижтимоий суғурта бўйича комиссияда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нафақани ҳисоблашда мазкур бандда кўрсатилган қоидага мувофиқ вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг орқа томони тўлдирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. ЭҲМ ёрдамида фақат нафақа миқдори ҳисоблаб чиқиладиган корхоналарда нафақа белгилаш ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини тўлдириш («Бухгалтерия томонидан тўлдирилади» деган бўлимдан ташқари) мазкур Низомнинг 98 ва 101-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бухгалтерия томонидан тўлдирилади» деган бўлимдаги маош ва унинг асосида чиқарилган нафақа миқдори ҳақидаги маълумот ЭҲМда тайёрланганда, ЭҲМда ҳисоб-китоб ишлари учун масъул шахснинг ва бош (катта) бухгалтернинг имзолари бўлган тўлов рўйхатида келтирилади. Тўлов рўйхатларига касаллик варақалари илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нафақалар машина-ҳисоблаш станцияларида ҳисоблаб чиқариладиган корхоналарда нафақаларни тайинлаш ва меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштириш худди шундай тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича тайинланган нафақалар, шу жумладан сил касаллиги санаторийларида даволаниш учун бериладиган нафақалар, иш ҳақи тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа турдаги санаторийларда даволаниш учун бериладиган нафақаларни тўлаш, ходим санаторийдан қайтгандан сўнг амалга оширилади. Бунда нафақа, агар бир томонга бориш вақти бир суткадан ортиқ бўлса, санаторийда бўлган вақт кўрсатилган «йўлланманинг қайтиш томони», шунингдек йўл чипталари ижтимоий суғурта комиссиясига ёки вакил қилинган комиссия аъзосига топширилгандагина берилади. Йўлланма бўйича фойдаланилмаган ҳамда санаторийда, шунингдек етиб бориш ёки қайтиш йўли белгиланган муддатдан ортиқ бўлган кунлар учун нафақа берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси туғишдан олдин амалда фойдаланилган кунларнинг сонидан қатъи назар, таътилнинг тўлиқ даври учун бир йўла тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Бола туғилганда бир йўла тўланадиган нафақани олиш учун ота ёки она комиссияга Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) бўлими томонидан берилган боланинг туғилганлик ҳақидаги маълумотномасини топшириши лозим. Берилган ҳужжатлар асосида вакиллик қилувчи комиссия аъзоси нафақа олиш ҳуқуқини белгилайди ва белгиланган миқдорда уни тайинлаш тўғрисида қарор чиқаради ва тайинлаш баённомасига ёзади. Шундан сўнг ҳужжатлар корхонанинг ҳисоб-китоб қилиш бўлимига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бола туғилганлиги ҳақидаги маълумотнома йўқотилган тақдирда бир йўла тўланадиган нафақа ФҲДЁ бўлимлари томонидан берилган бола туғилганлиги ҳақидаги такрорий маълумотноманинг ҳамда отанинг иш жойидан (ўқиш жойидан) нафақа олмаганлиги ҳақидаги маълумотнома топширилганидан сўнг берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106. Ходимнинг вафоти туфайли уни дафн этиш маросимини ўтказиш нафақасини олиш учун ижтимоий суғурта комиссиясига ФҲДЁ бўлими томонидан берилган вафот этганлик тўғрисидаги маълумотнома топширилади. Оила аъзоси вафот этганда эса вафот этганлиги ҳақидаги маълумотномадан ташқари уй-жойдан фойдаланиш идораси (бинодан фойдаланиш дирекцияси, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари) томонидан вафот этган шахснинг ходим билан қариндошлик алоқалари борлиги ва у ходимнинг қарамоғида бўлганлиги тўғрисида маълумотнома ҳам топширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Топширилган ҳужжатлар асосида вакил қилинган комиссия аъзоси нафақа олиш ҳуқуқини, унинг миқдорини белгилайди ва нафақа тайинлаш ҳақида қарор чиқаради ва нафақа тайинлаш баённомасига ёзиб қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107. Корхона тугатилганда, Низомга мувофиқ нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тугатилган корхонанинг ҳуқуқий вориси ёки тугатиш комиссияси томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тугатиш комиссияси ишни якунлаган (якуний баланс топширилган) ҳолларда, нафақа ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тайинланиб, тўланади. Бунда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш учун қўшимча ҳужжатлар, яъни тугатиш комиссияси томонидан тўланган нафақа (комиссия томонидан якуний баланс топширилиб барча ҳисобрақамлар ёпилганлиги) тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзосига, шунингдек айрим фуқароларникида шартнома асосида ишлаётганлар нафақа олиш учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини, бола туғилганлик ҳақидаги маълумотномани ва вафот этганлик тўғрисидаги маълумотномани ижтимоий таъминот бўлимига топширадилар. Топширилган ҳужжатлар асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадлари ва харажатлари шуъбалари томонидан нафақа тайинлаш (тайинламаслик) ва унинг миқдорлари масаласи кўриб чиқилиб, ижтимоий таъминот бўлими бошлиғининг қарори чиқарилади ва белгиланган тартибда расмийлаштирилади. Нафақалар, фуқароларнинг фоизсиз шахсий ҳисобрақамига нафақа суммасини ўтказиш йўли билан банк орқали тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нафақа тайинлашда мазкур Низомнинг 98—106 бандларида белгиланган қоидалар қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. Ортиқча тўлаб юборилган нафақа суммаси, агар ортиқча тўлаш санашда (арифметик) адашиш ёки нафақа олувчининг қалбаки маълумотнома тақдим қилиши (ҳужжатларга ўзгартириш киритиш ва ҳоказолар) туфайли содир бўлган бўлса, нафақа олувчидан ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чегириш кейинги сафар тўланадиган нафақа ёки иш ҳақидан амалга оширилади. Ҳар сафар ходим олиши керак бўлган суммадан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган сумма чегириб қолинади. Чегириб қолиш корхонанинг ҳисоб-китоб бўлими орқали комиссиянинг қарори асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу қарор санаш жараёнида йўл қўйилган хато туфайли ортиқча тўлаш содир бўлганда нафақа тайинланган кундан 3 ойдан кечиктирмай, ўз ҳуқуқини суиистеъмол қилиш бўйича содир бўлганда эса чекланмаган муддатда қабул қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ходим мазкур корхонада ишламаётган бўлса, унга ортиқча тўлаб юборилган нафақа суммаси суд орқали ундирилиб олинади. Нафақа олишда суиистеъмолликка йўл қўйилса (қалбаки ҳужжат тақдим этиш, фирибгарлик ва ҳоказолар), ҳужжатлар қонунда белгиланган чораларни қўллаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларнинг қарорига асосан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларидан алимент, майиб бўлганлик ва саломатликка етказилган ва бошқа зарарларни қоплаш бўйича харажатлар чегирилиши мумкин. Нафақалардан бошқа ҳеч қандай чегирма амалга оширилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110. Ходимнинг вафоти кунигача олинмай қолган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси у билан бирга яшаган оила аъзоларига, шунингдек, унинг қарамоғида бўлганларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимнинг вафот этган кунига қадар олинмаган нафақа вафот этган ходим билан қариндош ва бирга истиқомат қилганлик ёки вафот этганнинг қарамоғида бўлганликни тасдиқловчи далил бўлган ҳужжат топширилганидагина берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бола туғилганда бир йўла тўланадиган нафақани олиш ҳуқуқига эга бўлган она вафот этганда мазкур нафақа отага ёки болани ўз тарбиясига олган бошқа шахсга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағидан бериладиган нафақа белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўйича тўланиши, фуқароларнинг аризасига биноан банк муассасаларидаги ҳисобрақамига ўтказилиши ҳамда алоқа бўлими орқали жўнатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нафақани жўнатиш билан боғлиқ бўлган чиқимлар нафақа суммасидан ушлаб қолинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 10. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112. Корхонанинг бош бухгалтери комиссия билан бир қаторда нафақа тўлаш бўйича маблағларнинг тўғри сарфланиши учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар нафақа тайинлаш ёки ходимнинг умумий иш стажини аниқлаш пайтида қонунчиликда кўзда тутилган қоидалар бузилишига йўл қўйилган ёки тўлов учун тақдим қилинган ҳужжатлар нотўғри расмийлаштирилган бўлса бош бухгалтер тўловни амалга оширмай, уларни йўл қўйилган хатолар тўғрисидаги ёзма баённомаси билан ижтимоий суғурта бўйича комиссияга қайтариб бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113. Ҳудудий солиқ органларининг талабига биноан корхона маъмурияти текшириш ўтказиш учун зарур бўлган нафақаларга оид ҳужжатларни тақдим этади. Бошқа даврлар бўйича текширишлар нафақалар тўланадиган маблағларни сарф қилишда суиистеъмоллик фош этилган тақдирда ўтказилади. Барча текширишлар белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114. Иш берувчи томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидалари бузилиши оқибатида ходимнинг меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига чалинганлиги аниқланса, корхона маъмурияти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушбу шикастланиш ва касаллик сабабли берилган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақани тўлашга кетган барча харажатларни қоплаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115. Нафақаларни тўлаш учун қилинган харажатлар қонунчиликка хилоф равишда амалга оширилганда корхона, ташкилот, муассасалар томонидан қилинган харажатлар Пенсия жамғармаси ҳисобига ўтказилган бадаллар ҳисобига қабул қилинади ва улар корхона ҳисобига ёзиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116. Вакил қилинган ижтимоий суғурта комиссияси аъзоси томонидан қабул қилинган қарор устидан Ижтимоий суғурта бўйича комиссияга шикоят қилиниши мумкин. Комиссиянинг қарори устидан туман ва шаҳар солиқ органларига ва ижтимоий таъминот бўлимларига шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117. Нафақаларни нотўғри ҳисоблаш ва белгилаш ҳамда тўлаш устидан шикоят туман, шаҳар судига берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазири, Соғлиқни сақлаш вазири, Марказий банк раиси, Давлат Солиқ қўмитаси раиси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси билан келишилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири М. НУРМУРАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 23 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 23 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк Раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 23 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
211-В-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат Солиқ қўмитаси Раиси Б. ХЎЖАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 23 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002-37-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Раиси Д. ЖАХОНГИРОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 23 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДЖ-08/175-сон
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 9-сон; 2003 й., 9-10-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 31-32-сон, 326-модда; 2015 й., 15-сон, 189-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)