06.02.2018 йилдаги ПҚ-3513-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 06.02.2018 йилдаги ПҚ-3513-сон
Kuchga kirish sanasi
08.02.2018
Ҳужжат 24.01.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Норасмий таржима
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хоразм вилоятида тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектларини сотиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектларига ишлатилмаётган ва қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектларини сотиш, янги рақобатдош саноат ишлаб чиқаришларини янада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, шу асосда Хоразм вилояти аҳолисига янги иш ўринларини яратиш ва даромадларини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Хоразм вилоятида ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида кичик саноат зоналарини (кейинги ўринларда — КСЗ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига 1-иловадаги рўйхатга мувофиқ, розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хоразм вилояти ҳокимига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши билан келишилган ҳолда Хоразм вилоятида ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида кичик саноат зоналарини ташкил этиш рўйхатига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Хоразм вилояти КСЗлари ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарида амалга ошириладиган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан икки ой муддатда ваколатли тижорат банклари орқали белгиланган тартибда қайта молиялаштириладиган 50 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиясини очсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари импорт ускуналари ва мазкур ускуналар учун бутловчи буюмлар ҳарид қилинишига ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитларни сўндириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сўндириш жадвалига мувофиқ, сўндириш санасидаги курс бўйича миллий валютада амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хоразм вилояти КСЗ ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли 5 йиллик ижарага берилади, кейинчалик ушбу мулк бизнес-режа параметрларини бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаб қолиш, солиқларнинг барча турларини ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан хусусийлаштириб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хоразм вилояти КСЗ ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланишда ижара ҳақи нулинчи ставкада белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун КСЗ иштирокчиларига ер участкаларини тақдим этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган Хоразм вилоятидаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Хоразм вилояти ҳокимлиги (Собиров) бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ, ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида КСЗлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хоразм вилояти ҳокимлиги маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат унитар корхонаси шаклида КСЗнинг ягона дирекциясини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ғуломов) манфаатдор вазирликлар ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-иловада кўрсатилган, фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини белгиланган тартибда Хоразм вилояти ҳокимлигига ўтказилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топшириладиган активларнинг баланс нархи суммасида уларнинг устав жамғармаларида давлат улуши ва хўжалик бошқаруви органлари улушини тегишли равишда камайтирган ҳолда ишлатилмайдиган объектларни Хоразм вилояти ҳокимлигига топшириш масаласини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари улуши бўлган хўжалик жамиятлари бошқаруви органлари йиғилишларида кўриб чиқилиши ташаббусларини олди сурилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинчалик самарали фойдаланилиши учун давлат бошқаруви органларига тезкор бошқариш ва бошқа ташкилотларга беғараз фойдаланишга топшириладиган давлат мулки объектлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Хоразм вилояти шаҳарлари (туманлари) ҳокимларига «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» ДУК билан биргаликда балансида объекти бўлган идоралар томонидан тегишли туманнинг (шаҳарнинг) бюджетига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ажратмаларни йўллаган ҳолда, шаҳар (туман) ҳокимининг тегишли мурожаатидан кейин балансидаги объект мулкини икки ой ичида ижарага берилиши таъминланмаганлиги ҳолатида, туманлар (шаҳарлар) ҳудудида жойлашган ва республика давлат бошқаруви органлари тасарруфидаги давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган объектларни (майдонларни) (хусусийлаштирилиши назарда тутилмаган объектлардан ташқари) тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун бир йил муддатга ижарага бериш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 январдаги ПФ-13-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 06/23/13/0051-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган қўшимча ва ўзгартишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмуродов, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Ғуломов ва Хоразм вилояти ҳокими И.М. Собиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 6 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3513-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3513-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хоразм вилоятида ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида ташкил этилаётган кичик саноат зоналари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Объектлар номи

Ўрнашган жойи

Баланс сақловчи

Майдон*(га)

1.

Тугатилган «Автохизмат» МЧЖ ҳудуди

Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси

Урганч шаҳар ҳокимлиги

1,6

2.

«Ўзтрансгаз» АЖ қурилиш ва сотиш бошқармаси участкасининг фойдаланилмаётган ҳудуди бир қисми

Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси

«Ўзтрансгаз» АЖ

3,8

3.

Собиқ пиво заводи ҳудуди (база биноси)

Урганч тумани, «Ғойбу» посёлкаси

Урганч тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаси

3,9

4.

«Питнак» касалхонаси собиқ қишлоқ участкасининг бино ва иншоотлари

Ҳазорасп тумани, «Питнак» посёлкаси

Ҳазорасп туман ҳокимлиги

2,8

5.

Собиқ «Шовот подшипник» АЖнинг фойдаланилмаётган ҳудуди бир қисми

Шовот тумани, «Пахтакор» МФЙ

«Ўзавтосаноат» АЖ

3,5

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси томонидан туман(шаҳар)лар ҳокимликлари билан биргаликда аниқлашитирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3513-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинчалик самарали фойдаланилиши учун давлат бошқаруви органларига тезкор бошқариш ва бошқа ташкилотларга беғараз фойдаланишга топшириладиган давлат мулки объектлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Р Ў Й Х А Т И
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Объектлар номи

Ўрнашган жойи

Баланс сақловчи

Баланс сақловчининг юқори ташкилоти

Объект топширилаётган ташкилотнинг номи

Объектни тошпиришдан мақсад

1.

Собиқ ётоқхона биноси

Гурлан тумани, Мустақиллик кўчаси

Гурлан туман ҳокимлиги

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Гурлан туман ҳокимлиги

Кам таъминланган оилаларга кейинчалик топшириш учун «Қишлоқ қурилиш инвест» ИКни реконструкция қилиш

2.

Бўш ётган гузар биноси

Қўшкўпир тумани, Хоразм кўчаси

Қўшкўпир туман ҳокимлиги

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Қўшкўпир туман ҳокимлиги

МФЙ биноси сифатида фойдаланиш учун

3.

1-болалар боғчаси биноси ва иншоотлари

Ҳазорасп тумани, «Бўстон» посёлкаси

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Ҳазорасп тумани мактабгача таълим бўлими

Болалар боғчаси сифатида фойдаланиш учун

4.

28-болалар боғчаси
2-филиалининг бино ва иншоотлари

Ҳонқа тумани, «Олажа» посёлкаси

Ҳонқа тумани ҳокимлиги

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Ҳонқа тумани мактабгача таълим бўлими

Болалар боғчаси сифатида фойдаланиш учун

5.

Ички касалликлар ихтисослаштирилган бўлимининг бино ва иншоотлари

Хива тумани, Амир Темур кўчаси

Хива тумани тиббиёт бирлашмаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Хива шаҳри архитектура ва қурилиш бўлими (90 кв.м.)

Хива шаҳри архитектура ва қурилиш бўлимини жойлаштириш учун

Хоразм вилояти «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» ДК (380 кв.м)

«Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» ДК Хива шаҳар филиалини жойлаштириш учун

6.

Туберкулёзга қарши диспансер биноси ва иншоотларининг бир қисми (3000 кв.м)

Хива тумани, «Ғовук кул» массиви

Хива тумани тиббиёт бирлашмаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

«Тоза ҳудуд» ДУК

«Тоза ҳудуд» ДУК Хива шаҳар бўлимини жойлаштириш учун

7.

Хива агросервис касб-ҳунар коллежининг фойдаланилмаётган бино ва иншоотлари

Хива тумани, «Шомохулум» маҳалласи

Хива агросервис касб-ҳунар коллежи

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Хива туман ҳокимлиги

Хива туман ҳокимлигини жойлаштириш учун

8.

Собиқ «Гулшан» болалар боғчасининг фойдаланилмаётган бино ва иншоотлари

Шовот тумани, «Ўзбекистон» посёлкаси

Шовот тумани ҳокимлиги

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Шовот тумани мактабгача таълим бўлими

Болалар боғчаси сифатида фойдаланиш учун

9.

28-болалар боғчасининг фойдаланилмаётган бино ва иншоотлари

Янгибозор тумани, «Боғолон» посёлкаси

Янгибозор тумани ҳокимлиги

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Янгибозор туман мактабгача таълим бўлими

Болалар боғчаси сифатида фойдаланиш учун

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.02.2018 й., 07/18/3513/0671-сон, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон; 24.01.2023 й., 06/23/13/0051-сон; 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)