Ҳужжат кучини йўқотган 03.05.2025 06.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 06.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сон
Kuchga kirish sanasi
08.02.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 03.05.2025
Ҳужжат 08.02.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Норасмий таржима
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПФ-74-сонли «Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолигига эришиш янада жадаллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни тартибга солиш, товарларнинг божхона расмийлаштируви шартларини умум қабул қилинган жаҳон стандартларига мувофиқлигини таъминлаш, божхона жараёнлари ва расмиятчилигини соддалаштириш, шунингдек, божхона чегарасини босиб ўтаётган жисмоний шахслар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жисмоний шахс томонидан республикага олиб кириладиган, божхона тўловларига тортилмайдиган товарларнинг чегараланган нормалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро аэропортлари божхона чегаралари оркали олиб ўтишда — 2 000 (икки минг) АҚШ доллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг автойўл (пиёда) божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 300 (уч юз) АҚШ доллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахслар манзилига халқаро почталар ва курьерлик жўнатмалари орқали келадиган товарлар учун - бир календарь ой мобайнида 1 000 (бир минг) АҚШ доллари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) божхона тўловларига тортилмайдиган республикага жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган товарларни айрим турлари нормалари 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) божхона декларациясини тақдим этмаган ҳолда республикадан жисмоний шахслар томонидан олиб кетиладиган товарларнинг чекланган нормалари 3 000 (уч минг) АҚШ доллари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) жисмоний шахслар томонидан республикадан олиб кетиладиган айрим товарларнинг турлари 2-иловага мувофиқ миқдорда белгилансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарорнинг мазкур бандидаги «а» — «г» кичик бандларида белгиланган нормалар чегарасида божхона чегарасидан ўтишда, халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларидан ташқари, жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган ва олиб кетиладиган товарлар, уларни мажбурий ёзма декларация қилмаган ҳолда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарорнинг мазкур бандидаги «а» — «г» кичик бандларида белгиланган нормаларнинг ошиб кетиши ҳолатларида, қонун ҳужжатларига мувофиқ, божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (М.В. Тохирий) Ташқи ишлар вазирлиги (А.Х. Комилов) билан биргаликда ушбу қарорнинг тартиб-қоидаларини республика аҳолиси ва хорижий давлатлар фуқароларига ўз вақтида етказиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мазкур қарорнинг тартиб-қоидаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарларини олиб киришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 1 июлдаги ПҚ-1118-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқ ҳолга келтирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 6 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3512-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорига
1-ИЛОВА

Божхона тўловларига тортилмайдиган республикага жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган товарларни айрим турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нормалари

Т/р

Товарнинг номи

Ҳар бир жисмоний шахс томонидан олиб кириладиган товарлар нормалари

1.

Алкогол маҳсулоти, шу жумладан пиво

умумий миқдори 2 литрдан кўп бўлмаган

2.

Тамаки маҳсулотларининг барча турлари

умумий миқдори 10 қутидан кўп бўлмаган

3.

Атир ва ифор таратувчи сувлар

умумий миқдори 3 тадан кўп бўлмаган

4.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари

умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ушбу товарлар қиймати жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни олиб ўтишда мазкур қарорнинг 1-банди «а» кичик бандида белгиланган чекланган нормаларга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахслар томонидан олиб кетиладиган айрим товарларнинг турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нормалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Қисқача номи

Ҳар бир жисмоний шахс томонидан олиб чиқиб кетиладиган товарлар нормалари

1.

Гуруч

умумий оғирлиги 3 кг.дан кўп бўлмаган

2.

Нон-булка маҳсулотлари

умумий оғирлиги 5 кг.дан кўп бўлмаган

3.

Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари

умумий оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган

4.

Шакар

умумий оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган

5.

Ўсимлик мойлари

умумий оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган

6.

Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлари ҳамда қуритилган сабзавот ва мевалар

умумий оғирлиги 40 кг.дан кўп бўлмаган

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ушбу товарлар қиймати жисмоний шахс томонидан олиб келишда мазкур қарорнинг 1-банди «в» кичик бандида белгиланган чекланган нормага киритилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.07.2018 й., 07/18/3873/1578-сон, 31.10.2018 й., 06/18/5564/2137-сон, 26.11.2018 й., 06/18/5582/2220-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон; 23.09.2020 й., 06/20/6066/1317-сон)