Ҳужжат кучини йўқотган 08.06.2022 31.01.2018 йилдаги 68-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.01.2018 йилдаги 68-сон
Kuchga kirish sanasi
01.02.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 08.06.2022
Ҳужжат 01.02.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 311-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3249-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 31 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 январдаги 68-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини, фаолияти ва ҳисобдорлигини ташкил этиш тартибини, шунингдек, Инспекция раҳбарларининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Инспекция давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг фитосанитария хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ҳамда тадбирлар бажарилишини давлат томонидан назорат қилиш вазифаларини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Инспекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 августдаги ПФ-5174-сон фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3249-сон қарорига мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Инспекциянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Инспекция, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи давлат тилида ёзилган муҳри ва бланкаларига, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазначилик ҳисоб рақамлари, банк ҳисоб рақамлари, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Инспекциянинг расмий номи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, қисқартмаси — «Ўздавкарантин» инспекцияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) инглиз тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — The State plants quarantine Inspection under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, қисқартмаси — «Uzstatequaratine» Inspection;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) рус тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Государственная инспекция по карантину растений при Кабинете Министров Республики Узбекистан, қисқартмаси — Инспекция «Узгоскарантин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Инспекция тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Инспекция таркибига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий аппарат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини илмий маркази.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекциялари ва бошқа бўлинмалар ўсимликлар карантини давлат хизматининг ягона марказий тизимини ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Инспекциянинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§ Инспекциянинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ўсимликлар карантини соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, бу борадаги қонунчилик амалга оширилишини таъминлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ташқи ва ички ўсимликлар карантини бўйича давлат тадбирлари тизимини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) иқтисодиёт тармоқларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий давлатлардан республика ҳудудига кириб келишидан ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва йўқ қилишни ташкил этиш, шунингдек, республиканинг улар мавжуд бўлмаган ҳудудларига кириб боришининг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ўсимликлар карантини соҳасида илмий, методик ва таълим имкониятларини кенг ривожлантириш, илмий-тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновацион ишланмалар натижаларининг фитосанитария амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, карантин хизмати фаолиятига замонавий хорижий технологиялар ва иш услубларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) кадрларни тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, раҳбарлар ва мутахассислар, шу жумладан идоравий мансуб тузилмаларнинг ишлаш шакллари ва усулларини такомиллаштириш, юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича уларнинг масъулиятини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ўсимликлар карантини соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, бу борадаги қонунчилик амалга оширилишини таъминлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига ўсимликлар карантини соҳасидаги ягона давлат сиёсатини юритишга қаратилган таклифларни, ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ўсимликлар карантини соҳасига оид давлат дастурларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида буйруқлар қабул қилади, юридик ва жисмоний шахслар бажариши мажбурий бўлган йўриқномалар, карантин қоидалари ва фитосанитария талабларини белгиланган тартибда тасдиқлайди ҳамда уларни ташкилотлар ва фуқароларга етказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, шу жумладан карантини қоидалари, шунингдек, фитосанитария талабларининг бажарилишини давлат томонидан назорат қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудида ўсимликлар карантини бўйича тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши бўйича давлат назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро конвенциялар ва бошқа давлатлар билан тузилган шартномалардан келиб чиқадиган тадбирлар ўтказилиши бўйича давлат назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ўсимликлар ташқи ва ички карантини бўйича давлат тадбирлари тизимини амалга ошириш, карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий давлатлардан республика ҳудудига кириб келишидан ҳимоя қилиш, карантин ва бошқа хавфли зараркунандаларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва йўқ қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг карантин ҳамда бошқа ўта хавфли зарарли организмлар кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган комплекс профилактика чора-тадбирларини белгиланган муддатларда бажариши бўйича давлат назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлардан уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик хом ашёси ва бошқа ўсимлик маҳсулотлари ҳамда халқ истеъмол товарлари олиб кириладиган чегара масканларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикага хорижий давлатлардан уруғлар, ўсимликлар ва бошқа ўсимлик маҳсулотлари етказиб бериш ёки республика ҳудуди орқали ташиш учун савдо шартномаларига (контрактларига) ўсимликлар карантини давлат хизмати талабларининг киритилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат текширувларини белгиланган тартибда ташкил этади ва ўтказади, шунингдек, карантин тусидаги фавқулодда вазиятларда бошқа давлатлар ҳудудида ўтказиладиган хизмат текширувларида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлганда, хорижий давлатлардан катта миқдорда уруғлар, ўсимликлар ва бошқа ўсимлик маҳсулотлари сотиб олинган ҳолларда ушбу давлатларда қишлоқ хўжалиги экинлари ва кўчатларнинг фитосанитария ҳолатини ўрганиш учун фитосанитария назорати мутахассисларини юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси учун ўсимликлар карантинида бўлган зарарли организмлар рўйхатини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан киритилиши мумкин бўлмаган ўсимликларнинг экиш материаллари, ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар ва уларнинг ҳудудлари рўйхатини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитар сертификати ва карантин рухсатномасини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олиб кириладиган ва жўнатиладиган, карантин зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлар ташувчилари бўлиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар турлари, уруғликлар, ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотлари ва бошқа материалларни карантин текширувини ҳамда лаборатория экспертизасидан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни белгиланган тартибда лаборатория экспертизасидан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруғликлар, ўсимликлар, ўсимлик хом ашёси, бошқа ўсимлик маҳсулотлари ва халқ истеъмол товарларини мамлакат ичида ташиш, экспорт қилиш учун олиб чиқишнинг карантин қоидалари ҳамда улардан фойдаланиш шартларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлганда, юридик ва жисмоний шахсларга карантиндаги зарарли организмларга қарши курашишда ёрдам бериш учун ихтисослаштирилган фумигация отрядларини тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудларини карантин бўйича ҳудудларга ва микроҳудудларга ажратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимият органлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли ҳудудда карантин ўрнатиш (уни бекор қилиш) тўғрисида тавсияномалар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа давлатлардан ўсимлик маҳсулотлари ва ўсимликлар ўсимликлар карантини назоратидаги бошқа материалларни олиб кириш шартлари, бундай маҳсулотларни мамлакат ичида, шу жумладан карантин назоратида деб эълон қилинган ҳудудлардан ташиш шартлари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш жараёнларига қўйиладиган шартларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимлик маҳсулотлари ва бошқа материалларни соғломлаштириш, шунингдек, бошқа давлатлар ҳамда карантин назоратида деб эълон қилинган ҳудудлардан келадиган транспорт воситаларини зарарсизлантиришни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги ва бошқа экинлар, ўсимлик маҳсулотлари сақланадиган ва қайта ишланадиган жойларда назорат текширувларини ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ўсимликлар карантини соҳасида илмий, методик ва таълим имкониятларини кенг ривожлантириш, илмий-тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновацион ишланмалар натижаларининг фитосанитария амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантиндаги зарарли организмларнинг биоэкологик хусусиятларини ўрганиш ва уларга қарши курашиш самарадорлиги бўйича илмий тадқиқотлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъдодли ёш олимлар, магистрлар, доктарантларнинг ўсимликлар карантини бўйича илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда карантин зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича самарали тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибаларни жорий қилади, шунингдек, аҳолини карантин зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш тадбирлари билан тизимли таништириш ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимлик маҳсулотлари ва бошқа материалларнинг яширин зарарланганини карантин кўригидан, лаборатория экспертизасидан ўтказади ва аниқлайди ҳамда зарарсизлантириш услубларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудида мавжуд бўлмаган ва чекланган даражада тарқалган зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ҳамда бегона ўтларнинг турлари ва биоэкологиясини ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, карантин хизмати фаолиятига замонавий хорижий технологиялар ва иш усулларини жорий этиш, халқаро муносабатларни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш соҳасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитария хавфсизлиги, ўсимликлар карантини соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича халқаро ташкилотлар, конференциялар ва семинарлар ишида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларнинг тегишли миллий идоралари билан ўсимликлар карантини ва фитосанитария хавфсизлиги тўғрисида зарур ахборот алмашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлар карантин хизматларини Ўзбекистон Республикасига юборилган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасининг фитосанитария карантин талабларига мос келмаслиги ҳақида хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ташкилотларни ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларга қўйиладиган талаблар ва ўсимликлар карантини бўйича хорижий давлатлар органлари томонидан уларга нисбатан белгиланган чекловлар тўғрисида хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасида хорижий давлатларнинг тегишли идоралари билан халқаро шартномалар тузиш ва уларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг хорижий давлатлар карантин фитосанитария талабларига мос келмаган ҳолатларда текширувлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ташкилотлар доирасида ўсимликлар карантини бўйича республика манфаатларини ифода этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) кадрларни тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, раҳбарлар ва мутахассислар, шу жумладан идоравий мансуб тузилмаларнинг ишлаш шакллари ва услубларини такомиллаштириш, юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича уларнинг масъулиятини ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни тизимли асосда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилади, ўсимликлар карантини давлат хизмати тизими раҳбарлари ва мутахассисларининг ишлаш шакллари ҳамда услубларини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг карантин зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича касб даражасини мунтазам оширишга қаратилган тизимли ишлар бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибани, инновацион услублар, карантин зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш воситалари ҳамда усулларини тарғиб қилиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш, аҳоли ўртасида карантин объектлар тўғрисидаги билимни оммалаштириш ишларини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§ Инспекция марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қуйидагилар Инспекция марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази билан биргаликда Инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатларини амалга ошириш, ушбу йўналишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасида илмий, методологик ва таълим имкониятларини ҳар томонлама кенгайтириш, илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фитосанитария амалиётига фундаментал ва амалий тадқиқотлар натижалари, инновацион ишланмалар жорий этилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, ўсимликлар карантини соҳасида хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, карантин хизмати фаолиятига илғор технологиялар ҳамда иш услубларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармасига маблағлар келиб тушиши ва сарфланишини таҳлил қилиш ҳамда ҳисобга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб бўлинмаларнинг ривожланишига кўмаклашиш ва уларни ривожлантириш истиқболларини белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Инспекция марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция фаолияти ва унинг раҳбариятини ташкилий ҳамда таҳлилий ахборот билан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларининг кириб келиши, тарқалишининг олдини олиш, шунингдек, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва бартараф этиш, уларга қарши курашиш тадбирларини ўз вақтида ҳамда сифатли амалга ошириш бўйича комплекс тизимни яратишга қаратилган чораларни кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин лаборатория ишини ташкил қилади, республикада бундай лабораториялар тармоғини шакллантириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экология ва табиатни муҳофаза қилиш, санитария назорати органлари билан биргаликда ўсимликлар карантини объектларига қарши курашишнинг инновацион, самарали ва илғор усуллари, ўсимликлар карантини соҳасидаги долзарб ютуқлар тарғиб қилинишини ўрганади, уларнинг қўлланилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини давлат хизмати фаолиятига илғор технологиялар ва иш усулларини жорий қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ҳамкорлик, халқаро муносабатлар ўрнатиш ва уларни ривожлантириш соҳасида Инспекция фаолиятини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий аппарат таркибий бўлинмалари, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорларини бажариши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини давлат хизмати тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади, уларнинг мунтазам такомиллаштирилиши ва янгиланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарининг буйруқлари ҳамда фармойишларини ўз ваколати доирасида амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин рухсатномасини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларига Инспекция томонидан амалга ошириладиган рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш бўйича ахборот, услубий, ташкилий ҳамда маслаҳат ёрдамини кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатларни сифатли ҳамда ўз вақтида ишлаб чиқилишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция фаолиятини, жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш соҳасида ҳуқуқий таъминлашни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида фитосанитария хавфсизлиги соҳасида ривожланиш тенденциялари тўғрисида Инспекция раҳбарияти учун ахборот тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва Инспекция ваколатига кирадиган бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§ Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларининг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қуйидагилар ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда Инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, ҳудудий прокуратура органлари, ички ишлар органлари ва давлат солиқ хизматининг раҳбарлари раҳбарлик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари билан (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари деб аталади) ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва йўқ қилишни ташкил этиш, шунингдек, республиканинг улар мавжуд бўлмаган ҳудудларига кириб боришининг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар, маълумотлар ҳамда статистика маълумотларининг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантиндаги зарарли организмлар, ўсимликлар касалликлари ҳамда бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар, ўрмон фонди, қўриқланадиган табиий ҳудудлар, қўриқхоналар, табиий боғларнинг қўриқланадиган ҳудудлари ва давлат биосфера резерватлари, ўсимлик маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жойлари, ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар келиб тушадиган масканлар ва уларга туташ ҳудудларни назорат текширувларидан тизимли ўтказилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган зарарланиш ўчоқлари кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш, шунингдек, карантиндаги зарарли организмлар кириб келадиган йўлларни аниқлаш ва тўсишга доир шошилинч чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикага хорижий давлатлардан келадиган маҳсулотларни соғломлаштириш, шунингдек, транспорт воситаларини зарарсизлантиришни назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий тажриба ҳисобга олинган ҳолда, ўсимликлар карантини ва фитосанитария хавфсизлиги тизимидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга оид таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасида пулли хизматлар кўрсатишда тариф сиёсатини шакллантиришга доир таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий аппарат номенклатурасига киритилган лавозимларга кадрларни танлаш ва тавсия этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларининг ўсимликлар карантини соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш, шунингдек, ушбу масала юзасидан аниқ таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари, шунингдек, Ўсимликлар карантини илмий маркази фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя этишни таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ўзларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантиндаги зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ҳамда бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар, давлат ўрмон фонди, қўриқланадиган табиий ҳудудлар, ўсимлик маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жойлари, ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар келиб тушадиган масканлар ва уларга туташ ҳудудларни назорат текширувларидан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган зарарланиш ўчоқлари тарқалишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш, шунингдек, карантиндаги зарарли организмлар кириб келадиган йўлларни аниқлаш ва тўсиш ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли органлар ва ташкилотларни чегараолди ҳудудлар, чегарадош давлатларда юзага келган карантин вазият тўғрисида хабардор қилади, карантин тадбирларини амалга оширади ва зарур тасвиялар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахсларга зарур фитосанитария талабларини бажариш ҳақида тақдимномалар юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш ҳужжатлари, фитосанитар сертификатлар, реэкспорт фитосанитар сертификатлар ва бошқа ҳужжатлар берилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни, зарурат бўлганда эса республикага хорижий давлатлардан келадиган транспорт воситаларини зарарсизлантириш ишларини амалга оширади, ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун фитосанитар сертификатлар, реэкспорт фитосанитар сертификатлар ва бошқа ҳужжатлар реестрини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудидаги ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар, омборхоналар, таралар ва транспорт воситаларини зарарсизлантириш бўйича фумигация ишларини амалга оширади (бу ишлар фақат Инспекция мутахассислари томонидан бажарилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли ҳудудда карантин эълон қилиш (бекор қилиш) ҳақида тақдимномалар юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан карантин хусусиятидаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда фитосанитария хавфсизлигини таъминлаш, ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари фаолияти ҳақида хабардор қилиш ишларини ташкил қилади ва тизимли асосда амалга оширади, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудудий инспекция ваколатига киритилган масалалар юзасидан мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда зарур чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини таҳлил қилади, интерфаол «қайта алоқа» ва «виртуал қабулхона» механизмини жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш доирасида йиллик, чораклик ва ойлик иш режалари, шунингдек, аниқ йўналишдаги ишлар бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда Инспекция билан белгиланган тартибда келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ҳайъати ва илмий-техник кенгашлари иш режаларини тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини карантин фаолиятининг мақсадлари, вазифалари ва аниқ натижалари тўғрисида хабардор қилиш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари қонунчиликда назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§ Туманлардаги (шаҳарлар) ўсимликлар карантини ҳудудий инспекторларининг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қуйидагилар туманлардаги (шаҳарлар) ўсимликлар карантини ҳудудий инспекторларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли туман (шаҳар) ҳудудида Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларни самарали амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, раҳбарият топшириқларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар, маълумотлар ва статистика маълумотлари ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятга эга зарарли организмлар рўйхати объектларининг тарқалишига йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлганда, жисмоний ва юридик шахсларга карантиндаги зарарли организмларга қарши курашишда ёрдам бериш учун ихтисослаштирилган фумигация отрядларини шакллантириш ва уларнинг ишини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ахборот тизимлари ва ресурслари ҳимоясини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Туманлардаги (шаҳарлар) Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат инспектори зиммасига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортга жўнатиладиган ва импорт қилинадиган уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотлари ва ўсимликлар карантини назоратидаги бошқа турдаги маҳсулотларни лаборатория экспертизасидан ўтказиш учун карантин текширувларни амалга оширади ва улардан намуналар олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) ҳудудларида қонунчиликда белгиланган тартибда карантиндаги ҳудуд ва микроҳудудларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни экспорт ва импорт қилиш учун фитосанитар сертификатлар ҳамда бошқа рухсатнома ҳужжатларини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат инспекторлари ваколатларига кирадиган масалалар бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика учун карантин аҳамиятига эга зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлар тарқалишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруғликлар, ўсимликлар, ўсимлик хом ашёси, бошқа ўсимлик маҳсулотлари ва халқ истеъмол товарларини мамлакат ичида ташиш, экспорт қилиш учун олиб чиқишнинг карантин қоидалари ҳамда улардан фойдаланиш шартларига риоя этилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлганда, юридик ва жисмоний шахсларга карантиндаги зарарли организмларга қарши курашишда ёрдам бериш учун ихтисослаштирилган фумигация отрядларини шакллантиради ва уларнинг ишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини карантин фаолияти тўғрисида хабардор қилиш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлардан холи уруғлик ва экиш материаллари етиштирилишини таъминлаш мақсадида кўчатхоналар, илмий-тадқиқот муассасалари ва манзарали-гулчилик хўжаликларида экинлар ҳамда кўчатларни назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларининг фитосанитария тозалигини таъминлаш, ўтказиладиган лаборатория текширувлари хулосаларини олиш асосида ўрмонлар, қишлоқ хўжалиги экинларида карантин зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлар борлиги ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида дала назоратини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Инспекция ва унинг бўлинмаларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§ Инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ваколатига кирадиган масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Инспекция ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат статистика органларидан Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистика ахборотини бепул олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ва унинг идоравий мансуб тузилмаларига бириктирилган давлат мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бир бўлинмадан иккинчисига белгиланган тартибда ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитария хавфсизлиги ва ўсимликлар карантини соҳасида Инспекция ходимлари ўз фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрларини бажаришини ҳисобга олган ҳолда, уларни моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ҳамда шартларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига Инспекция ваколатига кирадиган масалалар юзасидан кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро хусусиятга эга халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳайъат мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларга ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши шарт бўлган тақдимномалар юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларини фитосанитария хавфсизлиги ҳамда ўсимликлар карантини соҳасидаги қонунчилик талабларини бажармагани ёки тегишли равишда бажармагани учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, зарур ҳолларда давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича белгиланган тартибда қўшма қарорлар ҳамда бошқа ҳужжатлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш ҳамда уларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий шериклик доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини соҳани ривожлантириш дастурлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан битим ва шартномалар тузиш, қўшма лойиҳалар ва режалар ишлаб чиқиш, қўшма тадбирлар ташкил этишга қаратилган маслаҳатлашувлар ҳамда музокаралар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасида ахборот-таҳлил ҳамда эксперт ишларини амалга ошириш учун илмий-тадқиқот, технологик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари, шунингдек, олимлар ва малакали мутахассисларни, шу жумладан чет эллик олимлар ҳамда мутахассисларни шартнома асосида белгиланган тартибда жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларнинг ушбу йўналишда фаолият кўрсатувчи вазирликлари (идоралари), халқаро молия ва иқтисодиёт ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари, фирма ва компаниялари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар элчихоналари ва миссиялари, халқаро ҳамда хорижий ташкилотлар билан мажлислар ва видеоконференциялар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасида хорижий давлатлар билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмиталар ва комиссиялар ишида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларнинг ўсимликлар карантини ташкилотлари, идоралари, агентликлари ва бошқа турдош тузилмалари билан Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳамкорлик тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ идоралараро шартномалар (битимлар, протоколлар, меморандумлар) тайёрлаш ҳамда тузишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ва унинг бўлинмалари моддий-техника базасини яхшилаш чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Инспекция қуйидагилар учун масъул:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудида ўсимликлар карантини бўйича тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий давлатлардан республика ҳудудига кириб келишидан ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва йўқ қилишни ташкил этиш, шунингдек, республиканинг улар мавжуд бўлмаган ҳудудларига кириб боришининг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини бўйича барча тадбирларнинг ўтказилиши, бу борадаги зарур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш сифати, уларни амалга оширишнинг якуний натижалари ва оқибатлари, шунингдек, Инспекция қабул қиладиган қарорлар сифати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва соҳадаги муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг сифатли амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳамда уларни ҳимоя қилишни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2- § Инспекция марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Инспекция марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказидан Инспекция марказий аппаратида кўриб чиқиладиган масалаларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини таҳлил қилиш ҳамда ишлаб чиқиш учун зарур материаллар ва маълумотларни сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлганда, Инспекцияда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази бошлиқлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб қилиш, ушбу мақсадларда эксперт ҳамда ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказидан улар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқишни талаб қилиш, зарур бўлганда уларни мукаммал тайёрлаш учун қайтариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази раҳбарлари ҳамда вакиллари билан мажлислар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказига Инспекцияга юкланган ҳамда тезкор ҳал этишни талаб этадиган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари, шунингдек, Инспекция ҳамда унинг раҳбарияти ҳужжатлари ва топшириқларини бажариш бўйича фаолиятини ўрганиш ҳамда текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитария хавфсизлиги ва ўсимликлар карантини соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши билан боғлиқ материалларни ваколатли органлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази раҳбарларини лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция тизимида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланишни тизимли назорат қилиш, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш ҳамда тафтиш қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция марказий аппарати қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Инспекция марказий аппарати қуйидагилар учун масъул:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция тузилмасига кирадиган ташкилотлар билан биргаликда Инспекцияга юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини объектлари зарарли организмларининг кириб келиши, тарқалиши, шунингдек, кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этишга доир комплекс тизимни яратиш, уларга қарши курашиш тадбирларининг ўз вақтида амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Инспекция фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Инспекция қабул қиладиган қарорларни тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш сифати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекциянинг таркибий бўлинмалари ва марказий аппарати, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази томонидан ўсимликлар карантини соҳасини тартибга солиш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда уларнинг ўсимликлар карантини соҳасидаги муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши ва уларни ҳимоя қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий давлатлардан республика ҳудудига кириб келишидан ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини бўйича барча тадбирларнинг ўтказилиши, бу борадаги зарур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасидаги қонунчилик ижросини назорат қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасида тариф сиёсатини ва кўрсатиладиган хизматларни ҳисобга олиш тизимининг такомиллаштирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар, марказий аппарат, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг кадрлар салоҳиятини шакллантириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§ Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан инспекциялар ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳадаги ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ваколатига кирадиган муҳим муаммоларни кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар ва кенгашларни ҳудудий даражада ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўсимликлар карантини соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиқишга бағишланган мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахсларга ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномаларни белгиланган тартибда юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарларини ўсимликлар карантини соҳасидаги қонунчилик талабларини бажармагани ёки тегишли равишда бажармагани учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича таклифларни Инспекцияга кўриб чиқиш учун киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекциянинг ҳайъати ва илмий-техник кенгаши ишларида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция топшириғига биноан ўсимликлар карантини соҳасидаги масалалар бўйича мажлислар ва семинарлар ташкил этиш ҳамда ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини яхшилашга доир таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва уларнинг идоравий мансуб ташкилотлари манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ваколатига кирадиган масалалар юзасидан даъвогар ва жавобгар бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши билан боғлиқ материалларни ваколатли органлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекцияга ахборот тақдим этиш, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари раҳбарлари ва ходимларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасида истеъдодли ва малакали ёш кадрларни жалб этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекциянинг ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари қонунчиликка биноан бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари қуйидагилар учун масъул:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ҳудудий бўлинмаларига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий давлатлардан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳудудларига кириб келишидан ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, тарқалишига йўл қўймаслик ва бартараф этишни ташкил этиш, шунингдек, республиканинг улар мавжуд бўлмаган ҳудудларига кириб боришининг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини бўйича барча тадбирларнинг ўтказилиши, бу борадаги зарур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини давлат хизмати инспекторларининг Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан олиб келинадиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни республика ҳудудига келиб тушадиган масканларда албатта текшириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин рухсатномаси берилган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар турларининг фитосанитария тозалиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекцияга киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларни ишлаб чиқиш сифати, шунингдек, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари қабул қиладиган қарорлар сифати, уларнинг якуний натижалари ва амалга ошириш оқибатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманларда (шаҳарлар) аниқланган муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўсимликлар карантини соҳасини ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўсимликлар карантини соҳасини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши ва уларни ҳимоя қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасидаги қонунчилик ижроси назоратини таъминлаш, уни бузиш ҳолатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва ўз ваколати доирасида тегишли чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасида тариф сиёсатини ва кўрсатиладиган хизматларни ҳисобга олиш тизимининг такомиллаштирилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§ Туманлардаги (шаҳарлардаги) Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Туманлардаги (шаҳарлардаги) Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ўзларига юкланган вазифалар ҳамда функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Инспекциянинг туманлар (шаҳарлар) бўлинмалари ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикага хорижий давлатлардан келадиган маҳсулотларни соғломлаштириш, шунингдек, транспорт воситаларини зарарсизлантиришни назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқарувининг ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўсимликлар карантини соҳасидаги масалаларни кўриб чиқишга бағишланган мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва фуқароларга ўсимликлар карантини соҳасида ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни белгиланган тартибда юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўсимликлар карантини бўйича бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл вагонлари, сув транспорти, самолётлар ва бошқа транспорт воситаларининг ўсимликлар карантини қоидаларига мос келмаслиги ва талабларини бузиш ҳолатлари аниқланганда, улардан фойдаланишни тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистонга импорт қилиш учун мўлжалланган ва таркибида ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар бўлган юкларни текшириш, улар ўсимликлар карантини объектлари билан зарарлангани ёки зарарланмаганини аниқлаш ва зарур бўлганда, визуал текшириш, намуналар олиш ҳамда текшириш ва бошқа усуллар орқали юклар ҳолатини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фитосанитария ҳаракатларини амалга ошириш, ўсимликлар карантини объектлари ёки ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларга ишлов бериш, уларни утилизация қилиш, қайтариб юбориш ёхуд ажратиб қўйиш усулларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл станциялари ва автовокзаллар (автостанциялар), аэропортлар, дарё бандаргоҳлари (пристанлари), почтамтлар, омборлар, тегирмонлар ҳудуди ва биноси, йўловчи ва юк вагонлари, самолётлар, дарё флоти кемалари, кўргазмалар, ботаника боғлари, илмий-тадқиқот институтлари, тажриба станциялари, деҳқон ва фермер хўжаликлари, ташкилотлар ва идоралар ҳудудларига, фуқароларнинг томорқа участкаларига, шунингдек, уруғлар, ўсимликлар ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳудудига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда монеликсиз кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар намуналарини белгиланган тартибда текшириш, шунингдек, кейинчалик лаборатория текширувларини ва тегишли экспертизалар ўтказиш учун намуналар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда, карантин қоидаларига мувофиқ ўсимликлар карантини бўйича чекловлар белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда, хорижий давлатлардан олиб келинган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотни ушлаб туриш, олиб қўйиш ва зарур бўлганда қайтариб юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат чегарасидан ўтказиш масканлари, темир йўл станциялари, автовокзаллар (автостанциялар), аэропортлар, дарё бандаргоҳлари (пристанлари), почтамтлар орқали олиб келинаётган ва жўнатилаётган юклар тўғрисида маълумотлар тақдим этишни, зарур бўлганда — ўз ҳудудида ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни текшириш ва зарарсизлантириш учун транспорт воситалари, ёрдамчи ишчилар, хизмат бинолари ва ёрдамчи материаллар берилишини талаб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туманлардаги (шаҳарлардаги) Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат инспекторлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Туманлардаги (шаҳарлардаги) Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат инспекторлари қуйидагилар учун масъул:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлардаги (шаҳарлардаги) Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат инспекторлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий давлатлардан туманлар (шаҳарлар) ҳудудларига кириб келишидан ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, тарқалишига йўл қўймаслик ва бартараф этишни ташкил этиш, шунингдек, республиканинг улар мавжуд бўлмаган ҳудудларига кириб боришининг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ўчоғининг тарқалишига йўл қўймаслик ва ўсимликлар карантини бўйича тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини бўйича барча тадбирларнинг ўтказилиши, бу борадаги зарур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар амалга оширилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари раҳбариятига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларни ишлаб чиқиш сифати, шунингдек, улар қабул қиладиган қарорлар сифати, уларнинг якуний натижалари ва амалга ошириш оқибатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистонда пайдо бўладиган ўсимликлар карантини аҳамиятига эга зарарли организмлар тўғрисидаги долзарб ахборотни назорат қилиш ва қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини, айниқса, ёшлар, фермер хўжаликлари эгалари ва бошқа тадбиркорлик субъектларини ташвишга солаётган долзарб муаммоларни, шунингдек, туманларни (шаҳарларни) ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликларни аниқлаш, туманни (шаҳарни) ривожлантириш дастурига киритиш учун таклифлар тайёрлаш ҳамда киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманларда (шаҳарларда) фитосанитария хавфсизлиги соҳасини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши ва уларни ҳимоя қилишни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Инспекция раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Қуйидагилар Инспекция бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституция ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 августдаги ПФ-5174-сон фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3249-сон қарори, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Инспекцияга юкланган вазифалар ҳамда функциялар бажарилишини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ҳамда тадбирлар амалга оширилишини чуқур ҳамда танқидий таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция, унинг таркибий бўлинмалари ва ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш борасида амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони хизматлари ва Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан Инспекция фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Инспекциянинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини, Инспекция фаолиятининг айрим участкаларига раҳбарлик учун ўз ўринбосарлари ҳамда бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Инспекция ва ўз ўринбосарлари ишларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари бажарилишини ташкил қилиш ҳамда мониторингини олиб бориш бўйича амалий тизим яратиш, Инспекция фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлашга доир комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши учун ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш, Инспекция кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган номзодларнинг, шунингдек, Инспекцияга ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионал даражаси, чуқур билимга эгалиги, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатлари юқорилиги кафолатланганини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси Регламенти деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламенти (кейинги ўринларда Республикаси Президенти Девонининг Регламенти деб аталади) талабларига қатъий мувофиқ равишда фаолият масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини ташкил қилиш, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида уларни мукаммал ишлаб чиқиш, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида кўриб чиқишда иштирок этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Инспекциянинг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекцияга тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламентига мувофиқ белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйдириш);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига қатъий мувофиқ равишда Инспекция раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларида бўлишини ташкил этиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини ҳамда хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ўринбосарлари, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг Инспекция ҳайъати мажлисларида шахсий ҳисоботларини эшитиш, эшитув ва муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши ёки қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ходимлари томонидан Инспекция ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни талабларига мувофиқ давлат бошқаруви органлар тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ҳамда шароитларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази фаолиятига ишларни ташкил қилишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда «бир дарча» тамойилини жорий этиш, Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Инспекция ходимлари ва раҳбариятининг қабулхоналар фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушадиган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция фаолиятининг очиқлигини таъминлаш масаласида қонун ҳужжатларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини тизимига янги бошқарув услубларини жорий этиш, жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ёки давлат-хусусий шериклик шаклида турли ҳамкорлик шаклларини татбиқ этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий шериклик доирасида ўсимликлар карантини соҳасида фаолиятнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан қўллаб-қувватлашни талаб этадиган устувор йўналишларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция марказий аппарати, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлганда, марказий аппарат, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази тузилмасига бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция марказий аппарати, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларининг штат жадвалини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Инспекция марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлари сметасини тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини бўйича таркибий ва ҳудудий инспекциялар тўғрисидаги низомларни, шунингдек, Ўсимликлар карантини илмий маркази низомини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳа ходимларини кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқлар билан белгиланган тартибда мукофотлаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш, Инспекция тизимининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини фахрий унвонга ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция марказий аппарати ходимларини, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қуйидагилар Инспекция бошлиғи ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституция ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция раҳбари вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва унга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ҳамда тадбирлар амалга оширилишини чуқур ҳамда танқидий таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларнинг прогноз кўрсаткичларга эришишини сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли равишда эшитиш ҳамда қайд этилган кўрсаткичларга эришиш борасида уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари бажарилишини таъминлаш, Инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларида ижро интизомини мустаҳкамлашга доир комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ҳайъати қарорлари, Инспекция бошлиғининг буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция бошлиғига мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишга доир таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал даражаси, чуқур билимга, амалий тажрибага эгалиги, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларининг юқорилиги кафолатланганини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли тайёрлашини таъминлаш, Инспекция таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик муҳокама этиш учун кўриб чиқиш ҳамда виза қўйиш, Инспекция раҳбари томонидан имзолаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламенти талабларига мувофиқ уларнинг Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбарининг топшириғига биноан Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекцияга тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига қатъий мувофиқ равишда хизмат сафарларида бўлиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини ҳамда хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг Инспекция ҳайъати мажлисларида шахсий ҳисоботларини эшитиш ва якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳа фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Инспекция раҳбариятига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши ёки қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида Инспекция бошлиғига таклифлар киритиш, функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги қонуни талабларига мувофиқ Инспекция тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ҳамда шароитларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция бошлиғига давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини оширишга доир таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушадиган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Қуйидагилар Инспекция марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституция ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази фаолиятини мувофиқлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прогноз кўрсаткичлар бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ва Инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларининг мазкур кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича Инспекция бошлиғининг мутасадди ўринбосарларига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари бажарилишини таъминлаш, Инспекция таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлашга доир комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ҳайъати қарорлари, Инспекция бошлиғи ва ўринбосарларининг буйруқлари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда қайд этилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ҳамда Ўсимликлар карантини илмий маркази фаолиятига амалий ва услубий кўмаклашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар фаолияти бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Инспекция раҳбариятига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция бошлиғи ўринбосарларига таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишга доир таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал даражаси, чуқур билимга, амалий тажрибага эгалиги, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларининг юқорилиги кафолатланганини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли тайёрлашини таъминлаш, Инспекция таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик муҳокама этиш учун кўриб чиқиш ҳамда имзолаш, Инспекция раҳбари томонидан имзолаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламенти талабларига мувофиқ уларнинг Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбарининг топшириғига биноан Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекцияга тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига қатъий мувофиқ равишда хизмат сафарларида бўлиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини ҳамда хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш ва якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ҳамда шароитларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция бошлиғига давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини оширишга доир таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушадиган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Қуйидагилар ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституция ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси қарорлари билан юкланган вазифа ҳамда функциялар бажарилишини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришиш бўйича амалий чоралар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини бўйича туман ва шаҳарлар инспекторлари, ўсимликлар карантини чегара масканлари инспекторлари, шунингдек, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларининг бошқа бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари бажарилишини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлашга доир комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши учун ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ҳайъати қарорлари, Инспекция бошлиғи ва ўринбосарларининг буйруқлари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари билан Инспекция фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари фаолиятининг айрим участкаларига раҳбарлик учун ўз ўринбосари ҳамда бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва ўз ўринбосарлари ишларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциясига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинмаларнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган номзодларнинг, шунингдек, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциясига ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионал даражаси, чуқур билимга, амалий тажриба эгалиги, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларининг юқорлиги кафолатланганини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши ёки қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан Инспекция ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги қонуни талабларига мувофиқ Инспекция тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ҳамда шароитларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прогноз кўрсаткичлар бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ва ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциясининг мазкур кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича Инспекция бошлиғининг мутасадди ўринбосарларига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш ва якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Инспекция раҳбариятига кўриш чиқиш учун киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушадиган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси ходимларига мукофотлар тўлаш, лавозим маошига устама белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш, мукофотлаш, рағбатлантириш ва интизомий жазога тортиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш, Инспекцияга давлат мукофотлар ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш ҳақида таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари томонидан хизматлар кўрсатишда юзага келадиган молиявий ва техник масалаларни ҳал этишга ҳар томонлама кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция раҳбарлари ва ходимлари малакасини ошириш бўйича мажбурий курсларни ташкил этиш ҳамда ўтказишда ёрдам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш тўғрисида аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида жамоатчилик билан ишлаш учун оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган материалларни тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслардан тушадиган мурожаатлар юзасидан зарур чоралар кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Инспекция раҳбарларининг масъулияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Инспекция бошлиғи қуйидагилар учун шахсан масъулдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Инспекциянинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 26-бандида қайд этилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари қуйидагилар учун шахсан масъулдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган масалалар юзасидан жавобгарлик соҳалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 27-бандида қайд этилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Инспекция марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари бошлиқлари қуйидагилар учун шахсан масъулдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Инспекция марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 28-бандида қайд этилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари бошлиқлари қуйидагилар учун шахсан масъулдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 29-бандида қайд этилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Инспекция фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§ Инспекцияга раҳбарлик қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Инспекция бошлиғи белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Инспекция бошлиғи моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига, Инспекция бошлиғининг ўринбосари вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Инспекция бошлиғи бўлмаган вақтларда унинг ваколатларини ўринбосари бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи, ўсимликлар карантини бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат инспекциялари бошлиқлари Инспекция бошлиғи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ҳамда лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Инспекция бошлиғи ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг низомлари, тузилмаси ва штат жадвалини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ходимларнинг сони доирасида тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§ Инспекция марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази билан ўзаро ҳамкорлик тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Инспекция марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари Инспекция марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Инспекция марказий аппарати таркибий бўлинмалари ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази билан ўзаро ҳамкорлик қилган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказига топшириқлар беради ҳамда уларнинг ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказига таркибий бўлинмалар фаолияти масаласи юзасидан бевосита сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази фаолиятини текширади, ўрганади ва амалиётини умумлаштиради, уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази фаолиятини ташкил этиш ва натижалари тўғрисидаги ҳисобот, ахборот материаллари ҳамда статистика ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказидан келган таклифларни кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишини ташкил қилади, улардан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича келган таклифларни кўриб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази Инспекция марказий аппарати таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, жумладан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция раҳбарияти топшириқларининг бажарилиши тўғрисида ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий аппаратга белгиланган фаолият соҳасидаги қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида ахборот тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар ҳамда қонунбузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция марказий аппаратига белгиланган тартиб ва муддатларда ўз фаолияти натижалари тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция марказий аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан аҳолининг муҳим муаммоларини ҳал этишга қаратилган таклифлар юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари билан ҳамкорлик натижалари тўғрисида ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли органлар томонидан ўз фаолиятини текшириш натижалари ҳақида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Инспекция марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг ўзаро ҳамкорлик жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Инспекция бошлиғининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Келишмовчиликлар кўриб чиқилгандан сўнг ҳам ҳал этилмаган тақдирда, улар юзасидан қарор бевосита Инспекция бошлиғи томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§ Инспекциянинг давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Инспекция ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ўз ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқарувининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Инспекция фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти раҳбари томонидан назорат қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§ Инспекция ҳайъати ва илмий-техник кенгаши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Инспекцияда Инспекция бошлиғи (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари (лавозими бўйича), шунингдек, Инспекция фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирадиган таркибий бўлинмалар бошлиқларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Инспекция бошлиғининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция марказий аппарати, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли асосда эшитишни ташкил қилиш, қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича Ўсимликлар карантини давлат хизмати раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция фаолияти соҳасига оид ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга ошириш самарадорлигини ҳар чоракда ва тизимли равишда кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, жойларда Инспекция фаолияти соҳасига тааллуқли долзарб масалалар муҳокама этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция марказий аппаратининг лавозимлар номенклатураси ва унинг тизимини кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масаласини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда топшириқлари билан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ҳамда ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий масъулиятини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига киритиладиган ва Инспекция масъул ижрочиси бўлган қонун лойиҳалари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат Инспекция ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ҳайъат мажлисларида Инспекция ваколатига кирадиган масалаларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳам таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Ҳайъат қарорлари Инспекция бошлиғининг буйруқлари билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Инспекция бошлиғи ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Инспекция бошлиғи юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ҳайъат фаолиятининг тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Инспекцияда илмий-техник кенгаш ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий-техник кенгаш Инспекция бошлиғи (илмий-техник кенгаш раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), Ўсимликлар карантини илмий маркази раҳбари, Инспекция таркибий бўлинмалари бошлиқлари, соҳа, илмий-тадқиқот институтлари, таълим муассасалари, мустақил компаниялар ва соҳанинг бошқа ташкилотлари мутахассисларидан иборат таркибда тузилади ва Инспекция буйруғи билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Қуйидагилар Инспекция илмий-техник кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ва хорижий тажрибани ўрганиш асосида фитосанитария хавфсизлиги ва ўсимликлар карантини соҳасидаги ягона илмий-техник сиёсатни белгилайдиган илмий асосланган таклифларни тайёрлаш ҳамда кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция фаолиятини истиқболли ривожлантириш йўналишларига илмий-техник раҳбарлик қилиш, ўсимликлар карантини соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар, йўриқномалар, тавсиялар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етакчи институтлар олимлари ва амалиётчиларини жалб этган ҳолда, ўсимликлар карантини соҳасидаги жаҳон тажрибасини, ишлаб чиқариладиган маҳсулот унумдорлиги ва сифати бўйича замонавий талаблар, фитосанитария стандартларига жавоб берадиган илғор технологиялар ва ускуналарни чуқур таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий ва лойиҳа ғояларини кўриб чиқиш, илмий-техник кенгаш томонидан таклиф этиладиган қарорларни профессионал даражада муҳокама этиш, жумладан, халқаро молия институтлари маблағларини жалб этган ҳолда ўсимликлар карантини соҳасида лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун техник вазифаларни шакллантиришга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция бошлиғи Инспекция илмий-техник кенгаши раиси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ҳамда кўрсаткичлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳолаб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди комплекси раҳбари томонидан тасдиқланадиган самарадорлик ва натижадорлик мезонлари ҳамда кўрсаткичлари асосида баҳоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки тегишли интизомий жавобгарлик чоралари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва Инспекция фаолиятини янада такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Инспекция фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Инспекция, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий марказининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Инспекциянинг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади ва моддий-техник таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Инспекция ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тўловлардан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва қўшимча тўловлар Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар Инспекция ходимларига иш ҳақи тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Инспекциянинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдидаги ҳисобдорлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Инспекция бошлиғи ўз фаолияти натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди комплекси раҳбари Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарининг зиммасига юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича фаолиятини доимий мониторингини олиб боради, Инспекция фаолиятининг самарадорлигини баҳолайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Инспекциянинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жазога тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Инспекция қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 январдаги 68-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма фаолияти Жамғарманинг 7 кишидан иборат таркибдаги Кенгаши томонидан ташкил этилади, назорат қилинади ва бошқарилади. Жамғарма Кенгашининг шахсий таркибини Инспекция бошлиғи тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруғликлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш учун карантин рухсатномаларини расмийлаштиришдан олинадиган тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибида уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган юкларга карантин рухсатномасини расмийлаштиришдан олинадиган тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилишда фитосанитар сертификатларни расмийлаштиришдан олинадиган тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт ва импорт қилинадиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар намуналарини лаборатория экспертизасидан ўтказишдан олинадиган тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт ва импорт қилинадиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш бўйича фумигация ишларини ўтказишдан олинадиган тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги карантиндаги юкларга ички фитосанитар сертификатни расмийлаштириш ва тақдим этишдан олинадиган тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир транспорт бирлигига (самолёт, вагон, контейнер, автотранспорт, баржа ва бошқа турдаги транспортлар) бериладиган ўсимликлар карантини кўриги ва транспорт бирлигини очиш далолатномаларини тақдим этиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштиришдан олинадиган тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликка мувофиқ ундириладиган жарималар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғармага келиб тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган махсус ҳисоб рақамларда жамғарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жамғарма маблағларидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини чегара масканлари, махсус фумигация отрядлари, шунингдек, ҳудудий карантин лабораториялари инспекторлари ва уларга тенглаштирилган бошқа шахслар меҳнатига ҳақ тўлашни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг хорижда малакасини ошириш ишларини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини махсус кийим билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини назоратидаги материалларни зарарсизлантириш учун фумигантлар харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларнинг хизмат сафарлари харажатларини молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан қонунчиликда тақиқланмаган бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Айрим ҳолларда, Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати топшириқларига мувофиқ давлат тадбирларини ўтказиш, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш ҳамда бошқа ишларда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Буюртманомаларни умумлаштириш ва қабул қилиш ишлари Жамғарма Кенгашининг қарори асосида ташкил этилади, мутахассислар харажатлар ва даромадлар сметасининг тегишли лойиҳаларини тайёрлайди, Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда уларни самарали бошқариш бўйича мониторинг олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жамғарма Кенгаши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун буюртманомаларни қабул қилади, кўриб чиқади ва умумлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағлар ажратиш бўйича устувор йўналишларни белгилайди ва асосли қарорлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ажратилган маблағлардан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаган ҳолатлар аниқланганда, молиялаштиришни тўхтатиш ва Жамғарма маблағларини қайтариш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан ҳам қарорлар қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жамғарма маблағларидан ҳар йили Инспекция раҳбари томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаларига асосан фойдаланилади. Харажатлар сметалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Харажатлар ва даромадлар сметалари келгуси йил учун Жамғармага келиб тушиши кутилаётган маблағлар прогнози ҳисобга олинган ҳолда ва амалга ошириладиган тадбирлар асосида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун буюртманомалар Инспекциянинг марказий аппарати, бўлимлари, Ўсимликлар карантини илмий маркази ва ҳудудий бўлинмалари томонидан тақдим этилади. Бунда зарур харажатларни молиялаштириш учун маблағларга бўлган эҳтиёж, уларнинг миқдори ва бошқа манбалар йўқлиги тўғрисида асос кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келгуси йилга зарур маблағларни олиш учун буюртманомалар Инспекцияга ҳар йили 1 июнга қадар электрон шаклда почта ёки ахборот узатишнинг бошқа воситалари орқали тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртманомада қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция бўлинмасининг тўлиқ номи ва реквизитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш мақсадлари ва кутиладиган натижа, мавжуд муаммолар моҳияти ва уларни ҳал этиш йўллари (тўлиқ ёки қисман, белгиланган муддатда) тўғрисидаги таклифларни ўз ичига олган тушунтириш хати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўраладиган маблағлар ҳисоб-китоби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур бўлганда, маблағларга бўлган эҳтиёж асослаб берилган ҳужжатлар буюртманомага илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тақдим этилган буюртманомалар Жамғарма Кенгаши томонидан жорий йилнинг 1 июлигача кўриб чиқилади, устувор йўналишлар белгиланиб, бунинг асосида Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Инспекция тасдиқланган сметаларга мувофиқ Жамғарма маблағларидан фойдаланувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Жамғарманинг жорий молиявий йилда фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва Инспекциянинг ҳисоб рақамида қолади ҳамда кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган бошқа мақсадларда белгиланган тартибда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича ҳисобот, уларни ҳисобга олиш, назорат қилиш ҳамда бу борадаги жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Жамғарма Кенгаши Жамғарма маблағларидан мақсадли ва тежаб фойдаланишни белгиланган тартибда назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва бу борадаги ҳисобот қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.02.2018 й., 09/18/68/0640-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; 23.01.2021 й., 09/21/32/0058-сон, 16.03.2021 й., 09/21/136/0207-сон)