27.01.2018 йилдаги 63-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.01.2018 йилдаги 63-сон
Kuchga kirish sanasi
01.02.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда юқори қўшилган қийматга эга бўлган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қизилмия ўсимлигини етиштириш ва саноат усулида қайта ишлаш ҳажмларини ошириш, шунингдек, доривор ўсимликларни етиштириш ва саноат усулида қайта ишлаш соҳасини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмасини (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 138-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2019 й., 09/19/138/2633-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 138-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2019 й., 09/19/138/2633-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида қизилмия ўсимлигини етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 майдаги ПҚ-2970-сон қарори билан ташкил этилган қизилмия ўсимлиги саноат плантацияларини яратиш ва қизилмия хом ашёсини чуқур қайта ишлашни таъминлаш масалалари бўйича ишчи гуруҳ икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшма уставининг тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшманинг юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Уюшманинг Нукус шаҳри, А. Утепов кўчаси, 31-уй манзилидаги Нукус маиший хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган ташкилотлар Уюшма аъзолари таркибига кириши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшма раиси ва унинг ўринбосари муассисларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшманинг ижро этувчи аппаратини сақлаш харажатларини молиялаштириш Уюшма аъзоларининг бадал тўловлари, шунингдек, қонун ҳужжжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 138-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2019 й., 09/19/138/2633-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Қизилмия етиштиришни кўпайтириш, чуқур қайта ишлаш ва дори воситалари ҳамда субстанциялар ишлаб чиқариш бўйича чора-тадбирлар дастурини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва туманлар ҳокимликлари бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, хорижий мутахассислар билан биргаликда, тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар етиштириш учун қулай бўлган, умумий майдони 25 минг гектаргачани ташкил қиладигин ер участкалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қизилмия плантациялари ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифлари танлаб олинишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил август ойигача бўлган муддатда — қизилмия ўсимлиги плантацияларини ташкил этиш ва парвариш қилиш, шунингдек, халқаро талабларга мувофиқ қизилмия хом ашёсини қуритиш ва қадоқлаш учун зарур бўладиган махсус техника воситалари ва минитехнологияларга бўлган эҳтиёжни ҳамда уларнинг турларини аниқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талаб этиладиган махсус техника воситалари ва минитехнологияларни харид қилиш, шунингдек, имтиёзли шартларда, лизинг асосида олиш бўйича барча зарур ташкилий-амалий чораларни кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 30-сонли қарорига асосан 2020 йил 18 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 09/20/30/0061-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш, уларни етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари грантлари ва кредитларини жалб этиш юзасидан бир ой муддатда таклифларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 138-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2019 й., 09/19/138/2633-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. «Lanextrakt» МЧЖ қўшма корхонаси томонидан таъсис этиладиган хўжалик юритувчи субъектга хорижий инвесторлар иштирокида истеъмол спирти ишлаб чиқаришга истисно тариқасида рухсат этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 июлдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Lanextrakt» МЧЖ қўшма корхонаси томонидан таъсис этиладиган хўжалик юритувчи субъектга озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш учун хом ашё сотиб олишга квоталар ажратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги қизилмия плантациялари ташкил этиш мақсадида олиб келинадиган қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар уруғлари ва кўчатларининг истисно тариқасида қисқа муддатларда расмийлаштирилишини таъминласин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни қайта ишлаш ва улардан доривор воситалар ишлаб чиқариш бўйича фармацевтика корхоналарини ташкил этиш юзасидан таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда ўсимликлар хом ашёсини чуқур қайта ишлаш орқали янги турдаги фармацевтика маҳсулотлари яратиш ва ишлаб чиқариш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш бўйича таклифлар тақдим этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалида «Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси» мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этсинлар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент давлат аграр университети билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда Қорқалпоғистон Республикасининг ўзига хос тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда, қизилмия плантациялари ташкил этиш ва қизилмия ҳосилини йиғиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йилнинг март ойи мобайнида Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир туманида фермер, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбар ҳамда мутахассислари иштирокида, замонавий илм-фан ютуқлари ва илғор агротехнологиялардан фойдаланган ҳолда, қизилмия плантацияларини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш ва ҳосилини йиғиш бўйича амалий ўқув-семинарлари ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 27 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 138-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2019 й., 09/19/138/2633-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 138-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2019 й., 09/19/138/2633-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.02.2018 й., 09/18/63/0637-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 16.02.2019 й., 09/19/138/2633-сон; 17.01.2020 й., 09/20/30/0061-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон; 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)