09.06.2000 йилдаги 223-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.06.2000 йилдаги 223-сон
Kuchga kirish sanasi
09.06.2000
Ҳужжат 07.09.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА САМАРАЛИ РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, республикада фундаментал тадқиқотларни юқори даражада ташкил қилиш ва самарали бошқариш, фан ва техника соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш, Фанлар академияси фаолиятини илғор андозалар асосида ва мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида рўй бераётган ислоҳотлар ва эркинлаштириш жараёнларига кенг кўламда мувофиқлаштириш ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари фаолиятини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий мажлисида қабул қилинган Фанлар академиясининг янги Устави ва тузилмаси 1 ва 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фанлар академияси Умумий мажлисининг мамлакатимизда мухбир аъзолик институтини тугатиш, Академиянинг мавжуд мухбир аъзолик институтини тугатиш, Академиянинг мавжуд мухбир аъзолари Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига сайлангани ва уларга академик унвонини бериш ҳақидаги қарори эътиборга олинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда, бир ҳафта муддатда, ушбу масаланинг молиявий таъминотини ҳал қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда, икки ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси бошқарув аппаратининг тасдиқланган тузилмасига мувофиқ Янги штатлар жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, илмий ва муҳандис-техник ходимларининг табақалаштирилган лавозимлар рўйхатини ва малака тавсифномаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва унинг тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасаларига, уларнинг фаолиятига ажратилган бюджет маблағлари доирасида, сарф-харажатлар сметаси, штатлар жадвали ҳамда ходимлар маошининг миқдори ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, бир ой муддатда, илмий-тадқиқот муассасаларида, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, бюджет ва нобюджет тушумлар ҳисобига, илмий ва муҳандис-техник ходимлар меҳнатини моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этсин ва унинг Низомини тайёрласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, илмий-тадқиқот муассасаси директори жамғарма маблағларининг, илмий ва муҳандис-техник ходимларнинг илмий ҳиссасига яраша, бажарилаётган ишнинг салмоғи ва сифатига қараб, ўз ҳузурида ташкил этиладиган лаборатория (бўлим) мудирлари Кенгаши билан келишган ҳолда, мақсадли сарфланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Фан ва техника давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мамлакатимизда фундаментал тадқиқотларнинг натижалари ва янги технологияларни амалиётга ўз вақтида тадбиқ қилиш ва улардан самарали фойдаланиш учун, илмий-тадқиқот муассасаларининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда, тажриба-синов маҳсулотларини ишлаб чиқишга мос замонавий моддий-техник базани шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва уларнинг амалга оширилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ўз ҳузурида ташкил этилган Илмий кенгашлар эксперт хулосалари асосида ҳар йили ўз тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг рейтингини аниқласин ва 2000 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиладиган йиллик ҳисоботига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий-тадқиқот муассасаларининг рейтингини аниқлашда ва фаолиятига баҳо беришда, бошқа мезонлар қаторида, халқаро илмий ва технологик ҳамкорликни ривожлантириш, илмий муассасага жалб этилган ташқи ва ички инвестициялар миқдори ва улардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари ҳисобга олинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасалари, республика олий таълим муассасалари (авваламбор, магистратура бўлимлари) ва академик лицейлар ўртасидаги ҳамкорликни илм-фаннинг тегишли йўналишлари бўйича ўзаро манфаатли шартномалар асосида ташкил этишни ва бунда илмий ишлар доимо юксак даражада олиб борилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу ҳамкорлик шартномаларида илмий-тадқиқот муассасаларига иқтидорли ёш мутахассисларига юқори малакали ва истеъдодли олимларни узлуксиз равишда жалб қилиш шартлари белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18 ноябрдаги Ф-914-сон Фармойиши асосида тузилган Махсус ишчи гуруҳга «Умид» жамғармасининг йўлланмаси бўйича чет эл таълим муассасаларида магистратурани муваффақиятли ўтаб келган ёш мутахассисларни, бошқа вазирликлар ва давлат идоралари қаторида, Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларига ҳам мунтазам равишда тақсимлаш ва уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланишни назорат қилиш вазифаси юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий мажлисида қабул қилинган Устав талабларига биноан, бир ой муддатда, Фанлар академияси раҳбариятининг навбатдаги сайловларига тайёргарлик кўрилсин ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Низоми тўғрисида» 1995 йил 3 апрелдаги 109-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 9 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
223-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 9 июндаги 223-сон қарорига
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УСТАВИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фан, техника, маданият ва маърифат соҳасида фундаментал, амалий ва инновация илмий тадқиқотларни (кейинги ўринларда — илмий тадқиқотлар деб юритилади) амалга оширувчи, илмий ишланмаларни мувофиқлаштирувчи ва уларга самарали раҳбарликни таъминловчи, давлатнинг интеллектуал, иқтисодий ва маънавий салоҳияти юксалишига қаратилган фан ва кенг қамровли илмий технология ютуқларини ўз вақтида ишлаб чиқаришга жорий этувчи мамлакатнинг олий илмий ташкилоти ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 368-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси академиклар ва унинг хорижий аъзоларини ҳамда ўз тасарруфидаги илмий муассасалар илмий ходимлари ва мутахассисларини бирлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академиясининг фаолияти давлат бюджети ва белгиланган тартибда жалб қилинган бюджетдан ташқари маблағлар асосида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фанлар академияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Уставга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Фанлар академияси Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий ривожланишини таъминлаш талабларидан келиб чиққан ҳолда устувор, истиқболли ва илғор илмий йўналишларни белгилайди, истиқболли илмий тадқиқотлар дастурларини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширади, ўз тасарруфидаги муассасаларнинг шу мақсадга қаратилган ташкилий ва таркибий масалаларини ҳал этади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 368-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Фанлар академиясининг асосий вазифалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фан ва техника соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва жамият тараққиётини таъминловчи истиқболли илмий йўналишлар бўйича илмий тадқиқотлар ва илғор технологияларни ривожлантириш стратегиясини белгилайди;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 368-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий, техникавий, тиббий, ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий ва маънавий-маърифий ривожига кўмаклашувчи илмий тадқиқотлар олиб боради;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 368-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиат, жамият ва инсоният тараққиёти, миллатлар, миллий маданиятлар, давлат ва миллий муносабатларнинг ривожланиши муаммоларини, таълим ва маърифат масалаларини ўрганади, таҳлил қилади ва илмий натижалар асосида ушбу йўналишларга оид масалаларнинг ечими ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси ўз фаолиятида яратилган ва яратилаётган «ноу-хау» ва интеллектуал мулкни амалдаги қонунчилик асосида расмийлаштиради, ҳимоя қилади ва улардан фойдаланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги техника, замонавий технологияларни ва улардан амалиётда фойдаланиш тамойилларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий ишланмаларнинг натижалари ва интеллектуал мулк объектларидан самарали фойдаланишнинг замонавий механизмлари амалиётга жорий қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илм-фанни кўп талаб қилувчи халқ хўжалиги тармоқларининг ривожланишига, жаҳон фани ва техникаси ютуқларини умумлаштириш ва улардан фойдаланишга, ташқи ва ички инвестицияларни илмий муассасаларга жалб этиш ва улардан оқилона фойдаланишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ таълим тизимини замонавий дарсликлар, ўқув қўлланмалари, ўқитишнинг техник воситалари ва педагогик технологиялар билан таъминлаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасалари билан ҳамкорликда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг талабларига жавоб берувчи юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлаш бўйича фаолиятни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасалари билан яқин ҳамкорликни амалга оширади, уларда тегишли илмий тадқиқотларнинг ривожланишини, Академиянинг илғор илмий ва технологик базасидан фойдаланган ҳолда фан йўналишлари бўйича юқори малакали магистрлар тайёрлашни таъминлайди;
(4-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 368-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ишларини олиб боради ва олимларнинг самарали ижодий фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тараққий этган мамлакатларнинг академиялари, нуфузли хорижий илмий-тадқиқот марказлари ва муассасалари билан халқаро илмий ва технологик ҳамкорликни ташкил этиш ва ривожлантиришни таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимлар ва илмий тадқиқот олиб бораётган жамоаларнинг илмий асарларини эълон қилиш бўйича матбаачилик фаолиятини амалга оширади, ўзининг даврий нашрлари ишларини таъминлайди;
(4-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 368-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академиясининг атоқли олимлар номидаги медаль ва мукофотларини таъсис этади ҳамда юксак илмий ва илмий-техникавий ютуқлари учун олимлар ва ижодий жамоаларни ушбу медаль ва мукофотлар билан мукофотлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий билимларни оммалаштиради, фан ва таълимнинг жамият ҳаётидаги нуфузи ва аҳамиятини ошириш, илмий ходимларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши ва ҳуқуқлари тўғрисида ғамхўрлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Фанлар академияси ўзининг асосий вазифаларини бажариш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасаларини, уларнинг филиалларини ва бошқа ёрдамчи ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил қилади, қайта ташкил этади ва тугатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари, академик лицейлар, олий таълим муассасалари (авваламбор, магистратура бўлимлари), вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, илмий ҳамда илмий-техника жамиятлари, ижодий уюшмалар, фирмалар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар билан ўзаро манфаатли илмий ҳамкорликни ривожлантиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий тадқиқотларнинг энг муҳим йўналишлари бўйича илмий кенгашлар, жамиятлар ва бошқа бирлашмалар ташкил этади ҳамда фанни ривожлантиришда ушбу жамоа ташкилотлари имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланади;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 368-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг муҳим илмий ва илмий-техникавий муаммоларнинг ечими бўйича танловлар ташкил этади, кўрикдан ўтган илғор лойиҳаларни илмий жиҳатдан мукаммаллаштириш ва амалиётга жорий этиш бўйича ташкилий ишларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олиб борилаётган илмий тадқиқотларни ўз вақтида зарур ахборотлар билан таъминлайди ва бунинг учун барча шарт-шароитларни яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган илмий муаммолар бўйича илмий, илмий-техникавий конференциялар, симпозиумлар, семинарлар ташкил қилади, буюк алломалар, таниқли фан ва маданият арбоблари шарафига илмий-оммабоп тадбирлар ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фанлар академияси ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Фанлар академияси илмий-тармоқ ва ҳудудий тамойиллар бўйича тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Фанлар академияси таркибига бошқарув аппарати, минтақавий бўлимлар, илмий-тадқиқот муассасалари (илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, илмий-тадқиқот институтлари, илмий-ўқув маркази, музейлар, ботаника боғлари, конструкторлик бюролари, тажриба-синов заводлари ва бошқа илмий ташкилотлар), «Фан» нашриёти ва босмахона, фундаментал кутубхона, меҳмонхона, архивлар, журналлар таҳририятлари, маданий-маърифий ва даволаш соғломлаштириш ҳамда хўжалик бўлинмалари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Фанлар академияси президенти ҳузурида жамоатчилик асосида ишлайдиган илмий-тадқиқот муассасалари директорларининг Кенгаши тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кенгаш илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига энг мақбул тарзда мувофиқлаштириб борадиган маслаҳат органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашнинг фаолияти ушбу Устав ва Фанлар академияси Умумий мажлиси тасдиқлаган Низом асосида олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Фанлар йўналишлари бўйича вице-президентлар ҳузурида жамоатчилик асосида ишловчи Илмий кенгашлар тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий кенгашлар мамлакатимизда олиб борилиши лозим бўлган ва жамиятимизнинг тараққиётига қаратилган илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларини аниқлашга, ушбу йўналишлар бўйича бажарилаётган илмий ишларнинг мавқеи ва самарадорлигини жаҳон фанининг юксак талаблари даражасида баҳолашга ҳамда етакчи консультатив-эксперт илмий жамоа сифатида фаолият кўрсатиб, мамлакатимиз илм-фанининг нуфузини жаҳон миқёсида оширишга бевосита хизмат қиладиган маслаҳат органи ҳисобланади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 368-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий Кенгашлар таркибига Фанлар академиясининг академиклари, илмий-тадқиқот муассасалари (жумладан, тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари) ва олий таълим муассасалари вакиллари ҳамда юқори малака ва тажрибага эга бўлган (илмий даражаси бор ёки йўқлигидан қатъи назар) амалиётчи-мутахассислар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вице-президентлар ҳузуридаги Илмий кенгашлар ушбу Устав ва Фанлар академияси Ҳайъати тасдиқлаган Низом асосида иш олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Фанлар академияси бошқарув аппаратига халқаро алоқалар бўйича вице-президент лавозими киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро алоқалар бўйича вице-президент ўз фаолиятида халқаро илмий ва технологик ҳамкорликни ривожлантиради, фанга ташқи инвестициялар кенг жалб қилинишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бош илмий котиб ва вице-президентлар тасарруфида юқори малакали мутахассислар ва экспертлардан иборат маъмурий хизматлар ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Фанлар академияси бошқарув аппаратининг хўжалик ишларини таъминлаш ҳамда академикларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ бўлган масалалар Фанлар академияси ишлар бошқарувчиси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлар бошқарувчиси ва унга қарашли тузилмалар фаолияти ушбу Устав ҳамда Фанлар академияси Ҳайъати тасдиқлаган Низом билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Фанлар академияси ва унинг муассасалари ҳузурида белгиланган тартибда фирмалар, кичик ва қўшма корхоналар, хўжалик жамиятлари, ширкатлар ҳамда мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган ташкилотлар ва корхоналар уюшмалари, шунингдек нодавлат ва нотижорат ташкилотлар илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватловчи жамғармалар ташкил этилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 368-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Фанлар академияси, унинг минтақавий бўлимлари, мустақил илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, илмий-тадқиқот институтлари ва уларга тенглаштирилган илмий ташкилотлар юридик шахс мақомига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси ва унинг муассасалари амалдаги қонунчилик доирасида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади, шунингдек миллий ва чет эл валютасида банк ҳисоб рақамларини очишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академиясининг манзили: 700047, Тошкент ш, Яҳё Ғуломов кўчаси, 70-уй.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ УМУМИЙ МАЖЛИСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Фанлар академияси академиклари ва илмий-тадқиқот муассасалари директорларидан ташкил топган Умумий мажлис Фанлар академиясининг юқори органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Фанлар академияси Умумий мажлиси аъзолари Умумий мажлисда кўриб чиқиладиган барча масалаларни ҳал этишда тенг ҳуқуққа эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Фанлар академияси Умумий мажлиси илм-фанни ривожлантириш ва Академия фаолиятининг энг муҳим масалаларини кўриб чиқиш учун унинг Ҳайъати томонидан ҳар йили камида бир марта чақирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Умумий мажлиснинг асосий вазифалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илм-фанни ривожлантиришнинг устувор, истиқболли ва илғор йўналишларини ва уларга тааллуқли илмий дастурлар лойиҳаларини муҳокама қилади ҳамда улар бўйича зарур қарорлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академиясининг академиклари ва хорижий аъзоларини сайлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси президентини, вице-президентларини ва бош илмий котибни сайлайди ва уларни эгаллаб турган лавозимидан озод қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси Устави ва тузилмасини қабул қилади, унга ўзгартиришлар киритади ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот муассасаларининг Намунавий низомини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси Ҳайъатининг маърузалари ва ҳисоботларини муҳокама қилади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академиясининг атоқли олимлари номидаги медаллари ва мукофотларини таъсис этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади ҳамда белгиланган тартибда етакчи олимлар ва илмий жамоаларни мукофотлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда илмий-тадқиқот муассасаларини ташкил қилиш, қайта ташкил қилиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси ўз вазифаларини амалга ошириш жараёнида долзарб ва устувор муаммоларни ҳал қилиш мақсадида қонунчилик фаолияти соҳасида ташаббус кўрсатиш ҳуқуқига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда Фанлар академияси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни ҳал этиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Навбатдан ташқари Умумий мажлис Фанлар академияси академиклари ёки унинг тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасалари директорларининг камида учдан бир қисмининг таклифига кўра, шунингдек минтақавий бўлимларнинг улар томонидан таклиф этилган кун тартибини муҳокама қилиш учун чақирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий мажлисда Фанлар академияси Ҳайъати таклиф этган шахслар қатнашишлари ва кун тартиби бўйича сўзга чиқишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий мажлис аъзолари рўйхатидаги таркибнинг камида учдан икки қисми мажлисда қатнашганда ва қарор қабул қилиш учун қатнашчиларнинг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда Умумий мажлис тўла ҳуқуқли бўлади ва унинг қарорлари қабул қилинган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академиясининг Ҳайъати махсус қарор билан чет элда хизмат сафарида бўлган ёки саломатлиги туфайли мажлисда қатнаша олмайдиган Умумий мажлис аъзоларини овоз бераётганда ҳисобдан чиқариш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий мажлис қарорларини бажариш Фанлар академиясининг барча ташкилотлари, аъзолари ва ходимлари учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Умумий мажлисда Фанлар академияси Ҳайъати таклиф этган шахслар қатнашишлари ва кун тартиби бўйича сўзга чиқишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Умумий мажлис аъзолари рўйхатидаги таркибнинг камида учдан икки қисми мажлисда қатнашганда ва қарор қабул қилиш учун қатнашчиларнинг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда Умумий мажлис тўла ҳуқуқли бўлади ва унинг қарорлари қабул қилинган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Фанлар академиясининг Ҳайъати махсус қарор билан чет элда хизмат сафарида бўлган ёки саломатлиги туфайли мажлисда қатнаша олмайдиган Умумий мажлис аъзоларини овоз бераётганда ҳисобдан чиқариш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Умумий мажлис қарорларини бажариш Фанлар академиясининг барча ташкилотлари, аъзолари ва ходимлари учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ АКАДЕМИКЛАРИ ВА ХОРИЖИЙ АЪЗОЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Фанлар академиясининг аъзолари таркибига академиклар ва унинг хорижий аъзолари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Фанлар академиясининг академиклари ва хорижий аъзолари бир умрга сайланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Фанлар академиясининг академиклари илм-фанни жаҳон андозалари талаблари даражасида юксак илмий аҳамиятга эга бўлган илмий ишлар билан бойитган, илмий жамоатчилик томонидан тан олинган илмий мактаб яратган, илмий ютуқлари мамлакатнинг интеллектуал ва иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ва кучайтиришга жавоб берадиган, ёши 65 дан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган фан докторларидан сайланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 368-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Фанлар академиясининг хорижий аъзолари илмий ютуқлари жаҳон ва мамлакат илм-фани, Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги ва маданияти ривожига ижобий таъсир кўрсатган, халқаро ҳамкорликка, тинчлик, барқарорлик ишига ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётга салмоқли ҳисса қўшган хорижий фуқаролардан сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Фанлар академияси аъзолигига сайловлар ушбу Устав ҳамда Фанлар академияси Ҳайъати томонидан тасдиқланган сайловлар тўғрисидаги Низом асосида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ АКАДЕМИКЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Фанлар академияси академигининг мажбуриятлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий тадқиқотларда фаол иштирок этади, уларнинг истиқболли ва илғор йўналишларини шакллантиради ва фаннинг ўзи сайланган соҳасининг юксак илмий даражаси учун масъулдир;
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 368-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори малакали илмий кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш ишларида, илғор илмий мактабларни шакллантириш ва ривожлантиришда бевосита иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий тадқиқотларни амалга оширишда, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлашда шахсан эришган ютуқлари, илмий асарларини ўз ичига олган илмий ва илмий-ташкилотчилик фаолияти ҳақидаги йиллик ҳисоботни ҳамда ўзи сайланган фан соҳасини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсияларни ҳар йили Фанлар академиясига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси Ҳайъати, Фанлар академияси президенти, вице-президентлари ва бош илмий котибнинг топшириқларини бажаради, Фанлар академиясининг Умумий мажлиси ишида фаол қатнашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Фанлар академияси академигининг ҳуқуқлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси илмий муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси илмий муассасаларида танловдан ўтмасдан илмий лавозимларни эгаллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг илмий асарларини нашр этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси Умумий мажлиси ва Ҳайъатида кўриб чиқиш учун илмий ва илмий-ташкилий масалаларни киритиш ва уларнинг муҳокамасида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда академикликка номзодлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вице-президентлар ҳузуридаги Илмий кенгашлар фаолиятида, улар фаннинг қайси йўналишига тааллуқли эканлигидан қатъий назар, иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вице-президентлар ҳузурида илм-фаннинг долзарб йўналишлари бўйича муайян Илмий кенгашлар тузиш ҳақида таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академиясининг академиклари академиклик унвони учун ҳар ойда белгиланган гонорар оладилар ва белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари Ўзбекистон фуқаролигини бошқа мамлакат фуқаролигига белгиланган тартибда алмаштирган тақдирда Академиянинг хорижий аъзолари таркибига ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академиясининг хорижий аъзолари академикларга тегишли барча ҳуқуқлардан фойдаланадилар. Академиянинг раҳбариятига сайланиш, академикларни сайлашда овоз бериш, академиклик унвони учун гонорар олиш бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ АКАДЕМИКЛАРИ ВА ХОРИЖИЙ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Фанлар академияси аъзолигига вакант ва янги очиладиган ўринларни ҳамда сайловлар ўтказиш муддатларини Академия Ҳайъати тавсиясига биноан, илм-фан соҳаларининг турли йўналишларида мавжуд эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси Ҳайъатининг академиклар сафига сайловлар ўтказилиши ҳақидаги хабари сайловлар ўтказилишидан камида икки ой олдин республика матбуотида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Фанлар академиясининг хорижий аъзолари Ҳайъатнинг тақдимномасига биноан Фанлар академиясининг Умумий мажлисида очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Эълонда кўрсатилган ихтисосликлар бўйича академикликка номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи академиклар, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари илмий кенгашларига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан номзодлар кўрсатиш илмий (илмий-техника) кенгашлар мажлисларида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Овоз беришда қатнашган кишиларнинг камида 50 фоиз овозини олганлар номзодликка кўрсатилган ҳисобланади. Овоз беришда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академикликка номзодлар кўрсатган муассасалар номзодларнинг илмий ва илмий-ташкилотчилик фаолиятини тавсифловчи ҳужжатларни белгиланган тартибда Фанлар академиясининг кадрлар бўлимига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Фанлар академияси Ҳайъати номзодларнинг ҳужжатларини экспертизадан ўтказади, уларнинг илмий фаолияти йўналишлари эълон қилинган ихтисосликларга мос ёки мос эмаслигини аниқлайди ва сайловда иштирок этишга рухсат берилган номзодларнинг рўйхатини республика матбуотида сайловдан камида 20 кун олдин эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Матбуотда эълон қилинган номзодларнинг илмий ва илмий-ташкилотчилик фаолияти ҳақидаги материаллар Фанлар академияси Ҳайъати томонидан Умумий мажлиснинг барча аъзоларига таништирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Академикликка сайловлар Фанлар академиясининг Умумий мажлиси қарорига мувофиқ очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академикларни сайлашда Умумий мажлиснинг барча аъзолари ҳал қилувчи овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар. Фанлар академияси Умумий мажлиси рўйхатидаги аъзоларнинг камида учдан икки қисми овоз беришда қатнашишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Овоз беришда қатнашган Умумий мажлис аъзоларининг камида учдан икки қисми овозини олган номзодлар сайланган ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Агар дастлабки сайловда номзодлардан бирортаси ҳам сайланиш учун етарли миқдорда овоз ололмаса, Умумий мажлис уч марта қайта сайлов ўтказиш ҳуқуқига эгадир. Овоз беришда қатнашганларнинг камида учдан бир ёки ундан кўп қисми қўллаб-қувватланган номзодлар кейинги сайловларга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овоз беришнинг учинчи мартасига иккинчи мартасида энг кўп овоз олган номзод қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Сайловларни ўтказиш учун Фанлар академияси Умумий мажлиси томонидан ҳисоб комиссияси сайланади. Ҳисоб комиссияси сайлов якунлари бўйича баённома тайёрлайди. Ҳисоб комиссиясининг баённомаси Умумий мажлис томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Фанлар академияси таркибига сайланган янги аъзолар рўйхати республика матбуотида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ҲАЙЪАТИ ВА УНИНГ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Фанлар академияси Ҳайъати Академия зиммасига юкланган барча вазифаларни амалга оширувчи ташкилий-бошқарув органи ҳисобланади ва ўз тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг фаолиятига бевосита илмий-услубий раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси Ҳайъати таркибига президент, 4 та вице-президент (шу жумладан, 3 та фанлар йўналишлари ва 1 та халқаро алоқалар бўйича), бош илмий котиб, минтақавий бўлимлар раислари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Фанлар академияси президенти лавозимига номзодлар муқобиллик асосида академиклар қаторидан танланиб илмий-тадқиқот муассасалари директорларининг Кенгашида муҳокама этилади ва маъқул деб ҳисобланган номзод Фанлар академиясининг Умумий мажлисига сайлаш учун тавсия этилади. Умумий мажлис очиқ овоз бериш йўли билан Фанлар академияси президентини сайлайди. Агарда тавсия этилган номзод сайлов натижаларига кўра Умумий мажлис қатнашчиларининг кўпчилик овозига эга бўла олмаса, унда илмий-тадқиқот муассасалари директорлари Кенгашининг раиси иккинчи (охирги) тур сайловларини ташкил этади. Бу ҳолда, у дастлаб Умумий мажлис аъзолари ва тасдиқловчи орган билан тегишли консультациялар ўтказади ҳамда шу асосда энг мақбул номзодни сайлаш учун Умумий мажлисга тавсия этади. Фанлар академияси Умумий мажлиси Академия президентлигига сайланган номзодни лавозимга тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Фанлар академиясининг вице-президентлари ва бош илмий котиби фан ва техниканинг ривожига улкан ҳисса қўшган, илмий-техник ишланмаларни яратиш ва амалиётга жорий этиш, илмий кадрлар ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда катта хизмат қилган олимлар қаторидан илмий-тадқиқот муассасалари директорларининг Кенгаши билан келишилган ҳолда Фанлар академияси президентининг тавсиясига биноан Умумий мажлисда очиқ овоз бериш йўли билан сайланадилар.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 368-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими ва бошқа минтақавий бўлимлар раислари лавозим талабларига тўлиқ жавоб берадиган олимлар қаторидан Фанлар академияси президенти томонидан тайинланади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 368-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Фанлар академиясининг президенти, вице-президентлари ва бош илмий котиби беш йил муддатга ва кетма-кет кўпи билан икки муддатга сайланишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Фанлар академиясининг Ҳайъати ўз фаолияти ҳақида Умумий мажлисга ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Фанлар академияси президентининг асосий вазифалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академиясига умумий раҳбарликни ва Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий, интеллектуал ва маънавий юксалишини таъминлашга доир илмий стратегиясини амалга оширади, кундалик масалаларни оператив тарзда ҳал этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академиядаги ишларнинг аҳволи учун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Фанлар академиясининг Умумий мажлиси олдида шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат юқори органлари олдида ва халқаро майдонда Фанлар академияси номидан иш юритади ва унинг манфаатларини ҳимоя қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академиянинг бошқарув аппарати лавозим вазифаларини тасдиқлайди ва ушбу вазифаларнинг раҳбар ходимлар томонидан бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ҳузуридаги илмий-тадқиқот муассасалари директорлари Кенгаши фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратади ҳамда унинг тавсиялари ва таклифларини кўриб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва замонавий технологияларни ишлаб чиқишга, Фанлар академияси фаолиятининг самарадорлиги ва ривожланишига тўсиқ бўлиб турган камчиликларнинг бартараф этилишини таъминлайди;
(48-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 368-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
режалаштирилган илмий тадқиқотларнинг бажарилишини назорат қилади ҳамда фан ютуқлари ва янги технологиялар амалиётга ўз вақтида тадбиқ этилишини таъминлайди;
(48-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 368-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот муассасаларининг олий таълим муассасалари ва академик лицейлар билан самарали ҳамкорлигини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академиясининг нашр ишларини ва «Фан» нашриёти фаолиятини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишига раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси минтақавий бўлимлари раислари, илмий-тадқиқот муассасалари директорларини амалдаги қонунчилик ва белгиланган тартиб бўйича лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, шунингдек илмий-ёрдамчи ва хўжалик бўлимлари раҳбарларини шартнома асосида лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот муассасаларида илмий ишлар билан банд бўлган ходимлар фаолиятини эркинлаштиришга, уларнинг илмий тадқиқотлари самарали бўлишига ёрдам берувчи шароитлар яратилиши, илмий жамоаларда ижодий муҳит ташкил этилишини таъминлайди;
(48-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 368-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси кредитларининг асосий бошқарувчиси ҳисобланади ва уларнинг тўғри сарфланишини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси президентининг топшириқлари ва кўрсатмалари юзасидан буйруқлар ва йўриқ хатлар чиқарилади, расмийлаштирилади ва тегишли манзилга етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ МИНТАҚАВИЙ БЎЛИМЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Фанлар академиясининг минтақавий бўлимлари Ўзбекистон Республикасининг муайян ҳудудларида илмий ва илмий-техникавий салоҳиятни ривожлантириш учун ташкил этилади. Минтақавий бўлимларни ташкил қилиш, қайта ташкил қилиш ва тугатиш Фанлар академияси Ҳайъатининг тавсияси билан Умумий мажлис томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Фанлар академиясининг минтақавий бўлимлари ўз фаолиятида бевосита Фанлар академияси президентига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минтақавий бўлим тасарруфидаги муассасаларга раҳбарликни бўлим раиси, унинг ўринбосари ва бош илмий котиб амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Минтақавий бўлим раиси ўринбосари ва бош илмий котиби бўлим раисининг тавсиясига биноан Фанлар академияси президенти томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минтақавий бўлимлар раислари Фанлар академияси Умумий мажлиси ва Ҳайъати қарорлари ҳамда Фанлар академияси президенти буйруқларининг бажарилишини таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Минтақавий бўлимлар ўз фаолиятларини ушбу Устав ва Фанлар академияси Ҳайъати томонидан тасдиқланган минтақавий бўлимлар Низоми асосида олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН БЎЛИМИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Қорақалпоғистон бўлими ўз фаолиятини ушбу Устав ва Қорақалпоғистон бўлими Низомига мувофиқ амалга оширади ва бевосита Фанлар академияси президентига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим муассасаларига илмий-услубий раҳбарликни унинг Ҳайъати амалга оширади. Унинг таркибига бўлим раиси, раиснинг ўринбосари ва бош илмий котиб киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Қорақалпоғистон бўлими раисининг ўринбосари ва бош илмий котиби Фанлар академияси президенти томонидан Қорақалпоғистон бўлими раисининг тавсиясига биноан 5 йил муддатга тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон бўлими ўз бўлимига ажратилган академикларнинг вакант ўринларига номзодларни муҳокама қилади ва соҳалар бўйича сайлаш учун ўз тавсиясини Фанлар академиясининг президентига беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон бўлимининг Ҳайъати Фанлар академиясининг Умумий мажлиси ва Ҳайъати, бўлим умумий мажлиси қарорларининг ҳамда Фанлар академияси президенти буйруқларининг бажарилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон бўлимининг Ҳайъати ўз фаолиятида Фанлар академияси Ҳайъатига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Қорақалпоғистон бўлимининг Низоми Фанлар академияси Ҳайъати томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
X. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот ва илмий-ишлаб чиқариш фаолияти унинг илмий-тадқиқот муассасаларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Илмий-тадқиқот муассасаси ўзининг илмий-ташкилий фаолиятини тегишли фанлар йўналишлари бўйича вице-президентнинг хизмати билан биргаликда олиб боради. Бунда вице-президентнинг асосий вазифаси илмий-тадқиқот муассасаси фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ва унга самарали кўмак беришдан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Илмий-тадқиқот муассасаси раҳбари мутасадди вице-президент тавсияси билан Фанлар академияси президенти томонидан йирик олимлар — фан докторлари орасидан амалдаги қонунчилик ва белгиланган тартиб бўйича шартнома асосида 5 йилгача муддатга тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий-тадқиқот муассасаси директори ўзи раҳбарлик қилаётган илмий муассасанинг фаолияти учун шахсан жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Илмий-тадқиқот муассасаси директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари (фан доктори ёки номзоди), илмий котиби (фан доктори ёки номзоди) мутасадди вице-президент билан келишилган ҳолда илмий-тадқиқот муассасаси директори томонидан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари ҳамда илмий котибнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари директор томонидан илмий-тадқиқот муассасаси Низомига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий-тадқиқот бўлинмаси (илмий-тадқиқот муассасаси бўлими, лабораторияси) мудири, одатда, илмий-тадқиқот муассасаси илмий кенгаши танловидан ўтган фан докторлари қаторидан директор томонидан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Илмий-тадқиқот муассасаси директори ҳузурида лаборатория (бўлим) мудирларининг Кенгаши тузилади. Кенгаш маслаҳат органи сифатида ушбу Устав ва илмий-тадқиқот муассасаси директори томонидан тасдиқланган Низом асосида иш юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Илмий-тадқиқот муассасалари ушбу Устав ва Фанлар академияси Ҳайъати томонидан тасдиқланган низомларга мувофиқ иш юритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XI. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ФАОЛИЯТИНИНГ ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Фанлар академияси фаолиятининг иқтисодий асосини унинг таркибидаги барча муассасаларга давлат томонидан чекланмаган муддатга фойдаланиш ва тасарруф қилиш учун берилган асосий фондлар, Академиянинг ўзи яратган мол-мулк ва интеллектуал мулк маҳсулотлари ҳамда бошқа мол-мулклар ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академиясининг асосий фондлари ва бошқа мол-мулкларини унинг розилигисиз ёки амалдаги қонунчиликка зид равишда бировга бериш ёки қайта тузиш мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Фанлар академиясининг фаолияти давлат бюджети ва белгиланган тартибда жалб қилинган бюджетдан ташқари маблағлар (ташқи ва ички инвестициялар, ишлаб чиқариш ва интеллектуал мулк маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадлар, ҳомийларнинг беғараз бадаллари ва бошқалар) асосида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджетидан илмий тадқиқотлар иш олиб боришга ажратилган маблағлар Фанлар академияси орқали бевосита унинг муассасаларига етказилади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 368-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Илмий-тадқиқот муассасалари уларга ажратилган маблағларнинг сарф-харажатини амалдаги қонунчилик ва белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси асосида мустақил равишда амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Фанлар академияси таркибидаги хўжалик юритувчи муассасалар, бирлашмалар, илмий-тадқиқот ташкилотлари ўз хўжалик фаолиятларини амалдаги қонунчилик ва ушбу Устав асосида амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Фанлар академияси, унинг тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар амалдаги қонунчилик асосида акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатларнинг муассислари бўлиш ҳуқуқига эгадирлар. Улар ушбу фаолиятларида илмий ишланмалар маҳсулотларини, илмий-техника ва реклама-тижорат хизматларини ички ва ташқи бозорда сотишдан олинадиган фойдага эгалик қилиш ва тасарруф этиш бўйича ҳуқуқ субъектлари ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси ташкилотлари ва муассасалари бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган турли соҳалар бўйича ўзининг Низомларига биноан фаолият юритиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган илмий тадқиқотлар натижалари бўйича ҳисоботлар, Фанлар академияси олимлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш нормаларига риоя этиш асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига топширилади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 сентябрдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 368-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимлари ва мутахассислари шу муассасаларда яратилган интеллектуал мулк натижаларига нисбатан, амалдаги қонунчиликка белгиланган тартибга биноан, муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган субъектлар ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академиясининг муассасалари, ташкилотлари ва бошқа бўлинмалари, амалдаги қонунчилик ва белгиланган тартиб асосида, шу муассасаларда яратилган интеллектуал мулкка ва унинг объектларига (илмий тадқиқотлар натижалари, «ноу-хау», тажриба-конструкторлик ишланмалари, кашфиётлар, саноат намуналари, селекция-уруғчилик ютуқлари ва бошқаларга) нисбатан эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Фанлар академияси ўз маблағлари ва ўз тасарруфидаги муассасаларнинг хўжалик ҳамда тадбиркорлик фаолиятларидан олинадиган даромаднинг бир қисми, шунингдек жалб қилинган бошқа маблағлар ҳисобига махсус молия ва инновация фондларини (илмий-техника ва ижтимоий ривожлантириш, олимларни ижтимоий ҳимоялаш ва бошқа фондларни) ташкил этиш ҳуқуқига эга. Бундай фондларни ташкил этиш ва уларнинг маблағларини сарфлаш тартиби Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган махсус Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XII. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ АЛОҲИДА ҲУҚУҚЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Фанлар академияси олимларнинг, адабиёт, маданият ва санъат арбобларининг қўлёзмалари ва архивларини, шунингдек ўз муассасаларининг фан тарихи учун аҳамиятли бўлган архив ва бошқа материалларини сақлаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Фанлар академияси бошқа мамлакатларнинг илмий муассасалари, олий таълим муассасалари, кутубхоналари, музейлари, нашриётлари билан матбаа нашрларини айирбошлаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XIII. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ УСТАВИНИНГ АМАЛДА БЎЛИШИ ВА УНИ ЎЗГАРТИРИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Фанлар академиясининг Устави Умумий мажлис томонидан қабул қилинади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади. Фанлар академиясининг Устави тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Фанлар академияси Уставига ўзгартириш киритиш Умумий мажлиснинг қарорига мувофиқ амалга оширилади. Бу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 9 июндаги 223-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппаратининг янги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.