09.06.2000 йилдаги 223-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.06.2000 йилдаги 223-сон
Kuchga kirish sanasi
09.06.2000
Ҳужжат 05.06.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА САМАРАЛИ РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, республикада фундаментал тадқиқотларни юқори даражада ташкил қилиш ва самарали бошқариш, фан ва техника соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш, Фанлар академияси фаолиятини илғор андозалар асосида ва мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида рўй бераётган ислоҳотлар ва эркинлаштириш жараёнларига кенг кўламда мувофиқлаштириш ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари фаолиятини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 331-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 434-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фанлар академияси Умумий мажлисининг мамлакатимизда мухбир аъзолик институтини тугатиш, Академиянинг мавжуд мухбир аъзолик институтини тугатиш, Академиянинг мавжуд мухбир аъзолари Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига сайлангани ва уларга академик унвонини бериш ҳақидаги қарори эътиборга олинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда, бир ҳафта муддатда, ушбу масаланинг молиявий таъминотини ҳал қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда, икки ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси бошқарув аппаратининг тасдиқланган тузилмасига мувофиқ Янги штатлар жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, илмий ва муҳандис-техник ходимларининг табақалаштирилган лавозимлар рўйхатини ва малака тавсифномаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва унинг тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасаларига, уларнинг фаолиятига ажратилган бюджет маблағлари доирасида, сарф-харажатлар сметаси, штатлар жадвали ҳамда ходимлар маошининг миқдори ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, бир ой муддатда, илмий-тадқиқот муассасаларида, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, бюджет ва нобюджет тушумлар ҳисобига, илмий ва муҳандис-техник ходимлар меҳнатини моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этсин ва унинг Низомини тайёрласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, илмий-тадқиқот муассасаси директори жамғарма маблағларининг, илмий ва муҳандис-техник ходимларнинг илмий ҳиссасига яраша, бажарилаётган ишнинг салмоғи ва сифатига қараб, ўз ҳузурида ташкил этиладиган лаборатория (бўлим) мудирлари Кенгаши билан келишган ҳолда, мақсадли сарфланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Фан ва техника давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мамлакатимизда фундаментал тадқиқотларнинг натижалари ва янги технологияларни амалиётга ўз вақтида тадбиқ қилиш ва улардан самарали фойдаланиш учун, илмий-тадқиқот муассасаларининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда, тажриба-синов маҳсулотларини ишлаб чиқишга мос замонавий моддий-техник базани шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва уларнинг амалга оширилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ўз ҳузурида ташкил этилган Илмий кенгашлар эксперт хулосалари асосида ҳар йили ўз тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг рейтингини аниқласин ва 2000 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиладиган йиллик ҳисоботига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий-тадқиқот муассасаларининг рейтингини аниқлашда ва фаолиятига баҳо беришда, бошқа мезонлар қаторида, халқаро илмий ва технологик ҳамкорликни ривожлантириш, илмий муассасага жалб этилган ташқи ва ички инвестициялар миқдори ва улардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари ҳисобга олинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасалари, республика олий таълим муассасалари (авваламбор, магистратура бўлимлари) ва академик лицейлар ўртасидаги ҳамкорликни илм-фаннинг тегишли йўналишлари бўйича ўзаро манфаатли шартномалар асосида ташкил этишни ва бунда илмий ишлар доимо юксак даражада олиб борилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу ҳамкорлик шартномаларида илмий-тадқиқот муассасаларига иқтидорли ёш мутахассисларига юқори малакали ва истеъдодли олимларни узлуксиз равишда жалб қилиш шартлари белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18 ноябрдаги Ф-914-сон Фармойиши асосида тузилган Махсус ишчи гуруҳга «Умид» жамғармасининг йўлланмаси бўйича чет эл таълим муассасаларида магистратурани муваффақиятли ўтаб келган ёш мутахассисларни, бошқа вазирликлар ва давлат идоралари қаторида, Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларига ҳам мунтазам равишда тақсимлаш ва уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланишни назорат қилиш вазифаси юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий мажлисида қабул қилинган Устав талабларига биноан, бир ой муддатда, Фанлар академияси раҳбариятининг навбатдаги сайловларига тайёргарлик кўрилсин ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Низоми тўғрисида» 1995 йил 3 апрелдаги 109-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 9 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
223-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 331-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 434-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 11 июлдаги 232-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 28-сон, 338-модда)