Ҳужжат кучини йўқотган 10.10.2002 18.07.2001 йилдаги 305-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.07.2001 йилдаги 305-сон
Kuchga kirish sanasi
18.07.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 10.10.2002
Ҳужжат 20.08.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БИРЖАДАН ТАШҚАРИ ВАЛЮТА БОЗОРИНИ ЭРКИНЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 354-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Валюта бозорини янада эркинлаштириш, биржадан ташқари валюта бозорини кенгайтириш, истеъмол товарлари импорти учун валюта ресурсларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2001 йил 1 августдан бошлаб тайёр халқ истеъмол товарларини импорт қилувчи корхоналар ва ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сўмларни эркин муомаладаги валютага конвертация қилишга устувор ҳуқуқини берувчи лицензияларини беришнинг амалдаги механизми бекор қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 20 августдаги 295-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 15-16-сон, 122-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, ваколатли банклар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган халқ истеъмол товарлари ва дори-дармонларни импорт қилувчи корхоналар ва ташкилотларнинг биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиши тартиби тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган халқ истеъмол товарлари ва дори-дармонларни импорт қилувчи корхоналар ва ташкилотларга хорижий валютани сотишга 2001 йилнинг II ярим йиллигига чораклар бўйича лимитларни белгиланган тартибда тасдиқласин ва ваколатли банклар эътиборига етказсин, дори-дармонлар бўйича лимитларни алоҳида сатрда ажратиб кўрсатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли банклар томонидан истеъмол товарларини импорт қилувчи корхоналар ва ташкилотларга хорижий валютани сотиш тартибига риоя қилиниши ва белгиланадиган лимитлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий банк ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2001 йил 18 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
305-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 14-сон, 94-модда; 2002 й., 15-16-сон, 122-модда)