Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Берн Конвенциясига қўшилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Берн конвенциясига қуйидаги изоҳлар инобатга олинган ҳолда қўшилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Конвенциянинг 18-моддасига тааллуқли изоҳ: «Ўзбекистон Республикаси шуни баён этадики, юқорида зикр этилган Конвенция Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирган санада унинг ҳудудида жамоат мулки бўлиб қолган адабий ва бадиий асарларга нисбатан мазкур Конвенция қўлланилмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Конвенциянинг Қўшимча бўлимига таалуқли изоҳ: «Ўзбекистон Республикаси юқорида зикр этилган Конвенция қўшимча бўлимининг 2 ва 3-моддаларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланиш ниятида».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 27 август,
681-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 181-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 543-модда)