Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектларига ер участкалари ажратиш тартиботларини соддалаштиришга йўналтирилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон ва «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонлари)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Тадбиркорлик субъектларига ер участкалари ажратиш тартиботларини соддалаштириш ҳамда уларни Тошкент вилоятида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 10 январь,
20-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 январдаги 20-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари ажратиш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 20 январдаги 16-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 4-сон, 24-модда) 3-бандининг биринчи хатбошидаги «Тошкент вилоятида ер участкалари ажратиш белгиланган тартибда» сўзлари «Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Тошкент, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида ер участкалари ажратиш тўғрисидаги қарор» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 февралдаги 45-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 8-сон, 78-модда) билан тасдиқланган Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ер участкалари ажратиш амалиётини ўрганиш комиссияси томонидан Тошкент вилоятида ер участкалари ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳақидаги Низом 1-бандининг биринчи хатбошидаги «Тошкент вилоятида ер участкалари ажратиш тўғрисидаги қарор» сўзлари «Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Тошкент, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида ер участкалари ажратиш тўғрисидаги қарор» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 13-модда):
а) Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 22-бандидаги «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида» сўзлари «Тошкент шаҳрида, шунингдек Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Тошкент, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар, шунингдек икки ва ундан ортиқ туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлаштириладиган объектлар қурилиши учун аҳоли пунктлари ташқарисидан ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги Низом 20-бандининг учинчи хатбошидаги «Тошкент вилоятида ер участкаси ажратиш бўйича материаллар» сўзлари «Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Тошкент, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида ер участкаси ажратиш бўйича материаллар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 229-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламентининг (I қисм) 8-бандидаги «ҳудудида» сўзлари «Қибрай, Зангиота, Тошкент, Бўстонлиқ ва Паркент туманлари ҳудудларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисида Низомда:
а) 23-банддаги «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида» сўзлари «Тошкент шаҳрида ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Тошкент, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 48-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Тошкент шаҳрида, шунингдек Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Тошкент, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида ер участкалари ажратиш тўғрисида қарорлар тегишли равишда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимлари томонидан қабул қилинади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/20/0551-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/493/1426-сон, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)