Ҳужжат кучини йўқотган 28.07.2018 22.12.2017 йилдаги 1014-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.12.2017 йилдаги 1014-сон
Kuchga kirish sanasi
22.12.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 28.07.2018
Ҳужжат 22.12.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ва Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 592-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ва Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3403-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмурадов бир ҳафта муддатда департамент раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимотини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 22 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1014-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1014-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3403-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбарининг (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бош вазир ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти қулай инвестиция муҳитини яратишни таъминлаш, инновацион ривожлантириш, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ҳамда рақобат муҳитини, эркин иқтисодий ва саноат зоналарини ривожлантириш, шунингдек, туризм масалаларини ҳал этишга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бош вазир ўринбосарига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3407-сон қарорига мувофиқ вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг инновациялар, инвестициялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш, шунингдек, туризм масалалари бўйича ўринбосарлари бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Бош вазир ўринбосарининг вазифалари ва функционал мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Инвестиция дастурлари шакллантирилиши ва амалга оширилиши мониторинги соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури (кейинги ўринларда Инвестиция дастури деб аталади), қисқа ва ўртача муддатли тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурлари лойиҳаларини шакллантириш тадбирларини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари томонидан ишлаб чиқилган тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини инвестициялардан самарали ва оқилона фойдаланиш юзасидан кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий ўсиш суръатлари ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа мувозанатли ривожлантиришнинг молиялаштиришнинг ҳар хил манбалари, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига инвестиция ресурсларига бўлган эҳтиёжлар билан боғлиқлигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан инвестицион моддий ва қиймат баланслари ишлаб чиқилишини, улар ижроси мониторинги олиб борилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг аппарати таркибий бўлинмалари билан биргаликда йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳалари шакллантирилиши схемаларини кўриб чиқиш;

инвестиция лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни, шу жумладан, аниқ инвестиция лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатларини кўриб чиқиш ҳамда инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг самарали ва энг мақбул схемаларини танлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Инвестиция дастурига, тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши таҳлил қилинишини ташкил этиш, мониторинг давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция дастурига, тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш ва маблағларни ўзлаштиришнинг белгиланган прогноз параметрлари бажарилиши устидан тизимли ва қатъий назоратни ташкил этиш;

инвестиция дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари бўйича маълумотлар базалари яратилиши, юритилиши ва улар мунтазам янгиланишини таъминлаш;

Инвестиция дастурига, тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар амалга оширилиши ҳолатини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросини, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифларни тайёрлаган ҳолда уларни амалга ошириш масалалари бўйича ўрганиш, шу жумладан, жойларга чиқиб ўрганиш;

мониторингни комплекс таҳлил қилишнинг умумлаштирилган натижаларини кўриб чиқиш, улар асосида тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтириладиган инвестицияларнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик ва хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида:

хорижий инвестицияларни жалб этиш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар ва преференциялар яратиш соҳасида республика ҳудудида вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва келишилишини таъминлаш;

хорижий давлат, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, хорижий компаниялар ва банклар билан инвестициявий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан келиб чиқиб таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш учун инвестиция таклифларининг ягона базасини шакллантириш ва янгилаш жараёнини мувофиқлаштиришни таъминлаш, шунингдек, амалга ошириш таклиф этилаётган инвестиция таклифлари тўғрисидаги ахборотни потенциал инвесторлар ва кредиторларга етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
потенциал инвесторларни Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция муҳити, шу жумладан, инвестиция қўйиш жараёнининг асосий тартиботлари масалалари, шунингдек, таклиф этилаётган инвестиция ҳажмлари тўғрисида ахборот билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва бошқа инвесторлар билан ҳамкорликнинг қисқа ва ўртача муддатли дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш;

халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва бошқа хорижий инвесторлар билан ҳамкорликнинг тасдиқланган дастурларининг вазирликлар ва идоралар томонидан ўз вақтида ва самарали бажарилиши устидан назорат қилинишини таъминлаш;

халқаро молия ва иқтисодий институтлар, бошқа инвесторлар билан ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

техник кўмаклашиш грантлари ва маблағларини республикага жалб этиш тадбирларини мувофиқлаштириш;

тизимлаштирилган маълумотлар банки шакллантирилиши ва юритилишини ташкил этиш ҳамда халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар билан ҳамкорлик дастурига киритилган инвестицион, грант ва техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;

дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлардаги доимий вакилларнинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиларининг хорижий инвестицияларни жалб этиш ва туризмни ривожлантириш масалаларидаги ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) инновацион ривожлантириш соҳасида:

устувор соҳалар ва тармоқларни инновацион ривожлантиришнинг бўлажак моделлари, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти барқарор ўсиши, шунингдек, аҳолининг ҳаёти даражаси ва фаровонлиги ошиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлашга қодир бўлган илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш жараёни тизимли ўрганилишини таъминлаш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик дастурларига, иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг илм-фанни кўплаб талаб этадиган технологияларга реал эҳтиёжларига мувофиқ илм-фан ва технологиялар, давлат илмий-техник дастури соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, иқтисодиётни инновацион ривожлантиришни таъминлашда ва Ватанимиз илм-фани натижаларининг рақобатбардошлигини оширишда интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш;

олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идораларнинг олий таълим фанини ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий салоҳиятини ошириш, олий таълим фанининг академик фан, таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини мустаҳкамлаш, бакалавриат ва магистратура талабалари орасидан илмий-тадқиқот ва педагогик фаолият учун иқтидорли ёшларни излаш, танлаш ва мақсадли тайёрлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

илмий-тадқиқот муассасалари самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, ёшларнинг ушбу фаолиятда фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий-лаборатория базаси жиҳозланганлиги даражасини ошириш, зарур бутловчи ва сарфлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш, жамоат бўлиб фойдаланиладиган илмий лабораториялар ташкил этиш, тажриба-экспериментал ва конструкторлик-технологик инфратузилмани ташкил этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг мамлакатимизда эришилган истиқболли ютуқлари илгари силжиши ва жорий этилишининг самарали механизмлари яратилишига, шу жумладан, илмий-экспериментал, ихтисослаштирилган лабораториялар, юксак технологиялар марказлари, технопарклар ва бошқа инновацион йўналтирилган тузилмаларнинг моддий-техника базасини ташкил этиш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг илмий-техник салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, илғор хорижий тажрибани ҳамда илмий-тадқиқот ишлари соҳасидаги вазифаларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича ягона давлат сиёсати амалга оширилиши масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

академик илм-фаннинг олий таълим билан интеграциясини янада мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот муассасалари илмий ходимларининг олий таълим муассасалари ишида иштироки фаоллигини ошириш, илмий ютуқларни ўқув жараёнига босқичма-босқич жорий этиш, профессор-ўқитувчилар таркибини, изланувчилар ва талабаларни илмий-тадқиқот муассасаларида амалга ошириладиган илмий лойиҳаларга жалб этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида импортни қисқартиришнинг тасдиқланган параметрларига эришилишини таъминлаш, рақобатга бардошли, импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, маҳсулотларнинг тайёр турлари, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқариш чора-тадбирлари амалга оширилишини тизимли таҳлил ва назорат қилиш;

маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш дастурлари йўналишлари бўйича импортнинг ҳажмлари ва турларини чуқур таҳлил қилиш асосида ишланмаларни мувофиқлаштириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлаштириши учун тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар рўйхатлари бўйича таклифларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида:

иқтисодиётда хусусий мулкнинг даражаси ва ўрнини тубдан ошириш, хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, давлат активларини хусусий инвесторларга сотишни тезлаштириш, давлат тасарруфидан чиқаришнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш бўйича дастурий чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан назорат қилиш;

мулкида давлат улуши бўлган хўжалик бирлашмалари фаолияти мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, шунингдек, давлат активларини хусусий мулкдорларга, шу жумладан, «нул» сотиш қиймати бўйича сотиш бўйича қабул қилинган дастурлар амалга оширилишини инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши таъминланган ҳолда назорат қилиш;

хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятининг молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари доимий асосда чуқур таҳлил қилинишини ташкил этиш ҳамда илгари хусусийлаштирилган корхоналарнинг паст самарадорлиги ва ишламаслиги сабаблари ва омилларини аниқлаш, шу жумладан, янги инвесторларни жалб этиш, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, таннархни пасайтириш ва рақобатбардошли маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш ҳисобига уларни молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

муайян хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг «йўл хариталари» ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватларини, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни самарали ишга тушириш, рухсат берувчи ҳужжатларни олишда, коммуникацияларга уланишда ва янги иш ўринларини ташкил этиш ва рақобатга бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида тижорат банкларининг кредитлари ажратилишида уларга кўмаклашиш;

акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш, потенциал инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш, корпоратив бошқарувнинг янги усулларини жорий этиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтириш бўйича дастурий чора-тадбирлар амалга оширилиши таҳлил қилинишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қимматли қоғозлар бозори фаол шакллантирилиши ва самарали ишлашини таъминлаш, уни янада ривожлантириш учун зарур муҳит ва инфратузилмани яратиш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

товар ва молия бозорларида самарали монополияга қарши тартибга солиш ва рақобат чекланишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини амалга ошириш, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя қилиниши тизимини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш соҳасида:

шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш, юқори қўшилган қийматли, ташқи бозорларда талаб қилинган ва импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва яратишда эркин иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашларига кўмаклашиш масалаларида эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари ва дирекциялари фаолияти самарадорлигини мувофиқлаштириш ва таҳлил қилиш;

саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳасида янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, шу жумладан, маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича эркин иқтисодий ва кичик саноат корхоналари зоналарида жойлаштирилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилинишини ташкил этиш;

инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш ва танлашда, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришни ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этишни таъминлаш;

эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини, республика минтақаларининг мавжуд ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий хом ашё ва материаллар маҳаллийлаштирилиши жараёнларини чуқурлаштириш асосида уларда юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган лойиҳаларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ва дастурларни шакллантириш;

е) туризмни ривожлантириш соҳасида:

республиканинг туризм салоҳиятини тубдан оширишга йўналтирилган, шу жумладан, туризмни комплекс ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мониторингини олиб бориш ишларини мувофиқлаштириш;

туризм соҳасида тарихий-маданий меросни кенг тарғиб қилишга, республиканинг туризм нуфузини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига йўналтирилган фаол реклама-ахборот сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақаларда янги туризм йўналишлари ташкил этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасида давлат томонидан ва бозор орқали тартибга солишни мақбуллаштириш ҳамда туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, туризм турларининг кенг доирасини жадал ривожлантириш, хорижий инвестицияларни ҳамда халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини туризм инфратузилмасини халқаро стандартларга мувофиқ ривожлантиришга жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ишларини ташкил қилиш;

туризмнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган барча тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, туризм соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

туризм бўйича миллий ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, туризм фаолияти амалиётига халқаро ва давлатлараро стандартлар нормаларини жорий этиш, туризм соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

«йўл хариталари»га киритиш учун мутасаддилик қилинаётган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлашни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифи ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Комплекс ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари»нинг бажарилиши тизимли назоратини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари, муфассал ахборотлар, материаллар тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бош вазир ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан республиканинг тегишли ҳудудлари ва тармоқларида инвестициявий муҳитнинг, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашишни инновацион ривожлантириш ва рақобат муҳитини ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини, шунингдек, туризмни ривожлантиришнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаментига бевосита раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм борасида мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган лавозимларга номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишган ҳолда белгиланган тартибда киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комплекс юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилиши ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаментига департамент мудири, шўъбалар мудирлари, бош ва етакчи мутахассислари лавозимларига кадрлар танлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири ҳамда мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаментида штат лавозиимларига кадрлар масаласини шакллантириш ишлари тизимли асосда олиб борилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бош вазир ўринбосари тегишли комиссиялар (кенгашлар)га раҳбарлик қилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини, уларнинг қарорлари бажарилишини ташкил этиш юзасидан назоратни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Бош вазир ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари коллегиал органларининг мажлисларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқлари бўйича — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг комплекс юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушадиган ҳужжатларни зарурат бўлганда қайтариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари у томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосарининг ўзи бошқарадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига бериладиган топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бош вазир ўринбосари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган, ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Комплекс ваколатига тааллуқли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бевосита Бош вазирнинг ўринбосари олдига қўйилган вазифалар зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбарлик қилинаётган Комплексдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Комплекс ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Комплекс ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатининг ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиниши, ҳудудларни ривожлантиришнинг инвестициявий (давлат) дастурлари шакллантирилиши, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларининг ташкил этилиши ва ҳал қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишининг таъминланиши ҳамда улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан ўзаро боғланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Бош вазир ўринбосари фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бош вазир ўринбосарининг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплексининг иш режалари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплексининг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бош вазир ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш йўли билан, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси мажлисларида ҳисоботларни эшитган ҳолда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1014-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади, унинг фаолияти инвестиция дастурлари шакллантирилиши ва амалга оширилиши мониторинги, халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, инновацион ривожлантириш, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш, туризмни ривожлантириш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбарига (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) бўйсунади, айни бир вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментлари, марказий иқтисодиёт органларининг инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризмга доир фаолиятини мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш, шунингдек, туризм масалалари бўйича бўлинмалари раҳбарлари, дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлардаги доимий вакилларнинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари Департамент мудири билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Инвестиция дастурлари шакллантирилиши ва амалга оширилиши мониторинги соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури (кейинги ўринларда Инвестиция дастури деб аталади), қисқа ва ўртача муддатли тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурлари лойиҳаларини шакллантириш тадбирларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестициялардан самарали ва оқилона фойдаланиш юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари томонидан ишлаб чиқилган тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини инвестициялардан самарали ва оқилона фойдаланиш юзасидан кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий ўсиш суръатлари ҳамда молиялаштиришнинг ҳар хил манбалари, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани инвестиция ресурсларига эҳтиёжлар билан мувозанатли ривожлантиришни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг аппарати таркибий бўлинмалари билан биргаликда йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳалари шакллантирилиши схемаларини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни, шу жумладан, аниқ инвестиция лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатларини кўриб чиқиш ҳамда инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг самарали ва энг мақбул схемаларини танлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция дастурига, тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини таҳлил қили, мониторинг давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция дастурига, тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш ва маблағларни ўзлаштиришнинг белгиланган прогноз параметрлари бажарилиши устидан тизимли ва қатъий назоратни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари бўйича маълумотлар базалари яратилиши, юритилиши ва улар мунтазам янгиланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция дастурига, тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар амалга оширилиши ҳолатини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросини, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифларни тайёрлаган ҳолда уларни амалга ошириш масалалари бўйича ўрганиш, шу жумладан, жойларга чиқиб ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг натижаларини умумлаштириш ва комплекс таҳлил қилиш, улар асосида тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтириладиган инвестицияларнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик ва хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвестицияларни жалб этиш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар ва преференциялар яратиш соҳасида республика ҳудудида вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва келишилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлат, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, хорижий компаниялар ва банклар билан инвестициявий ҳамкорлик устуворликлари бўйича мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан келиб чиқиб таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвестицияларни техник кўмаклашиш кредитлари ва маблағларини жалб этиш учун инвестиция таклифларининг ягона базасини шакллантириш ва янгилаш жараёнини мувофиқлаштиришни таъминлаш, шунингдек, амалга ошириш таклиф этилаётган инвестиция таклифлари тўғрисидаги ахборотни потенциал инвесторлар ва кредиторларга етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
потенциал инвесторларни Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция муҳити, шу жумладан, инвестиция қўйиш жараёнининг асосий тартиботлари масалалари, шунингдек, таклиф этилаётган инвестиция ҳажмлари тўғрисида ахборот билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва бошқа инвесторлар билан ҳамкорликнинг қисқа ва ўртача муддатли дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва бошқа хорижий инвесторлар билан ҳамкорликнинг тасдиқланган дастурларининг вазирликлар ва идоралар томонидан ўз вақтида ва самарали бажарилиши устидан назорат қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия ва иқтисодий институтлар, бошқа инвесторлар билан ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник кўмаклашиш грантлари ва маблағларини республикага жалб этиш тадбирларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизимлаштирилган маълумотлар банки шакллантирилиши ва юритилишини ташкил этиш ҳамда халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар билан ҳамкорлик дастурига киритилган инвестицион, грант ва техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлардаги доимий вакилларнинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиларининг хорижий инвестицияларни жалб этиш масалаларида туризмни ривожлантириш ишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) инновацион ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устувор соҳалар ва тармоқларни инновацион ривожлантиришнинг бўлажак моделлари, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти барқарор ўсиши, шунингдек, аҳолининг ҳаёти даражаси ва фаровонлиги ошиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлашга қодир бўлган илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш жараёни тизимли ўрганилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик дастурларига, иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг илм-фанни кўплаб талаб этадиган технологияларга реал эҳтиёжларига мувофиқ илм-фан ва технологиялар, давлат илмий-техник дастури соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, иқтисодиётни инновацион ривожлантиришни таъминлашда ва Ватанимиз илм-фани натижаларининг рақобатбардошлигини оширишда интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идораларнинг олий таълим фанини ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий салоҳиятини ошириш, олий таълим фанининг академик фан, таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини мустаҳкамлаш, бакалавриат ва магистратура талабалари орасидан илмий-тадқиқот ва педагогик фаолият учун иқтидорли ёшларни излаш, танлаш ва мақсадли тайёрлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот муассасалари самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, ёшларнинг ушбу фаолиятда фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий-лаборатория базаси жиҳозланганлиги даражасини ошириш, зарур бутловчи ва сарфлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш, жамоат бўлиб фойдаланиладиган илмий лабораториялар ташкил этиш, тажриба-экспериментал ва конструкторлик-технологик инфратузилмани ташкил этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг мамлакатимизда эришилган истиқболли ютуқлари илгари силжиши ва жорий этилишининг самарали механизмлари яратилишига, шу жумладан, илмий-экспериментал, ихтисослаштирилган лабораториялар, юксак технологиялар марказлари, технопарклар ва бошқа инновацион йўналтирилган тузилмаларнинг моддий-техника базасини ташкил этиш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг илмий-техник салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, илғор хорижий тажрибани ҳамда илмий-тадқиқот ишлари соҳасидаги вазифаларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича ягона давлат сиёсати амалга оширилиши масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик илм-фаннинг олий таълим билан интеграциясини янада мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот муассасалари илмий ходимларининг олий таълим муассасалари ишида иштироки фаоллигини ошириш, илмий ютуқларни ўқув жараёнига босқичма-босқич жорий этиш, профессор-ўқитувчилар таркибини, изланувчилар ва талабаларни илмий-тадқиқот муассасаларида амалга ошириладиган илмий лойиҳаларга жалб этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида импортни қисқартиришнинг тасдиқланган параметрларига эришилишини таъминлаш, рақобатга бардошли, импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, маҳсулотларнинг тайёр турлари, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқариш чора-тадбирлари амалга оширилишини тизимли таҳлил ва назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш дастурлари йўналишлари бўйича импортнинг ҳажмлари ва турларини чуқур таҳлил қилиш асосида ишланмаларни мувофиқлаштириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлаштириши учун тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар рўйхатлари бўйича таклифларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётда хусусий мулкнинг даражаси ва ўрнини тубдан ошириш, хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, давлат активларини хусусий инвесторларга сотишни тезлаштириш, давлат тасарруфидан чиқаришнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш бўйича дастурий чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкида давлат улуши бўлган хўжалик бирлашмалари фаолияти мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, шунингдек, давлат активларини хусусий мулкдорларга, шу жумладан, «нул» сотиш қиймати бўйича сотиш бўйича қабул қилинган дастурлар амалга оширилишини инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши таъминланган ҳолда назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятининг молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари доимий асосда чуқур таҳлил қилинишини ташкил этиш ҳамда илгари хусусийлаштирилган корхоналарнинг паст самарадорлиги ва ишламаслиги сабаблари ва омилларини аниқлаш, шу жумладан, янги инвесторларни жалб этиш, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, таннархни пасайтириш ва рақобатбардошли маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш ҳисобига уларни молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг «йўл хариталари» ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватларини, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни самарали ишга тушириш, рухсат берувчи ҳужжатларни олишда, коммуникацияларга уланишда ва янги иш ўринларини ташкил этиш ва рақобатга бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида тижорат банкларининг кредитлари ажратилишида уларга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш, потенциал инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш, корпоратив бошқарувнинг янги усулларини жорий этиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтириш бўйича дастурий чора-тадбирлар амалга оширилиши таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қимматли қоғозлар бозори фаол шакллантирилиши ва самарали ишлашини таъминлаш, уни янада ривожлантириш учун зарур муҳит ва инфратузилмани яратиш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар ва молия бозорларида самарали монополияга қарши тартибга солиш ва рақобат чекланишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини амалга ошириш, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя қилиниши тизимини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш, юқори қўшилган қийматли, ташқи бозорларда талаб қилинган ва импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва яратишда эркин иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашларига кўмаклашиш масалаларида эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари ва дирекциялари фаолияти самарадорлигини мувофиқлаштириш ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳасида янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, шу жумладан, маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича эркин иқтисодий ва кичик саноат корхоналари зоналарида жойлаштирилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилинишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш ва танлашда, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришни ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини, республика минтақаларининг мавжуд ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий хом ашё ва материаллар маҳаллийлаштирилиши жараёнларини чуқурлаштириш асосида уларда юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган лойиҳаларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ва дастурларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) туризмни ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг туризм салоҳиятини тубдан оширишга йўналтирилган, шу жумладан, туризмни комплекс ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мониторингини олиб бориш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасида тарихий-маданий меросни кенг тарғиб қилишга, республиканинг туризм нуфузини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига йўналтирилган фаол реклама-ахборот сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, минтақаларда янги туризм йўналишлари ташкил этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасида давлат томонидан ва бозор орқали тартибга солишни мақбуллаштириш ҳамда туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, туризм турларининг кенг доирасини жадал ривожлантириш, хорижий инвестицияларни ҳамда халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини туризм инфратузилмасини халқаро стандартларга мувофиқ ривожлантиришга жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ишларини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризмнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган барча тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, туризм соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм бўйича миллий ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, туризм фаолияти амалиётига халқаро ва давлатлараро стандартлар нормаларини жорий этиш, туризм соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«йўл хариталари»га киритиш учун мутасаддилик қилинаётган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифи ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Департамент ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари»нинг бажарилиши тизимли назоратини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар ва идоралар, раҳбарларининг ҳисоботлари, муфассал ахборотлар, материаллар тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз юритишига кирадиган масалалар бўйича маълумотлар базаси яратилишини, юритилишини ва мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қиладиган масалалар бўйича тармоқлар ва ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий, ишларнинг ҳолатини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини жойларга бориб ўрганади, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади, ишлаб чиқилишини ва келишилишини, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқишда, қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади ва кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли протоколлари ижроси назорат қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлаш ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материалларнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг комплекс равишда ҳамда сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва уларнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг мутасаддилик қилинадиган органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари раҳбарлик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан электрон шаклда тушадиган мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мақсадли дастурларни, Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини амалга ошириш мувофиқлаштирилишини таъминлайди ҳамда натижаларини умумлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати ахборот-таҳлил департаментларининг ахборот-таҳлил ва прогнозлаш фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда инвестициялар, инвестицион ривожлантириш соҳасида ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, туризм фаолиятини мувофиқлаштириш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестицияларни жалб этиш, инвестицион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, туризмни ривожлантириш муаммолари бўйича халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва кенгашларда, шунингдек, ахборот-таҳлилий тадқиқотлар соҳасидаги халқаро лойиҳаларда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестициялар, инвестицион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолияти, туризмни ривожлантириш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, халқаро, хорижий молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий ҳукуматлар муассасалари билан белгиланган тартибда ёзишмаларни юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамасининг аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Департамент:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган, ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган вазифаларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишининг таъминланиши ҳамда улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Департаментнинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, Департамент мудирининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари, инспектор, шунингдек:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция дастурлари шакллантирилиши ва амалга оширилиши мониторинги масалалари шўъбаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари шуъбаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инновацион ривожлантириш масалалари шўъбаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш масалалари шўъбаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари шўъбаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризмни ривожлантириш масалалари шўъбаси киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир шўъба таркибига шўъбалар мудирлари, бош ва етакчи мутахассислар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Департамент ишларига департамент мудири раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Департамент мудири, мудир ўринбосарлари, шуъбалар мудирлари ва мутахассислар белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Департамент фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Департамент фаолияти «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, унинг ўринбосарлари, шуъбалар мудирлари ва мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг иш режалари, Департамент мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шўъба мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Департамент фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирининг ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига биноан, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Комплекси, Департамент мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Департамент мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бевосита раҳбарлик қилади, ўз ўринбосарлари, шўъбалар мудирлари, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент юритадиган соҳага оид масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, уларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестициялар, инвестицион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, туризм фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича тизимли мониторинг ташкил этилишини, кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги, ишларнинг аҳволи тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, республика тармоқлари ва ҳудудларим ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш, хорижий инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, кредитлар, грантлар ҳамда техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш жараёнини назорат қилиш ишларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига, шўъба мудирлари ва мутахассисларнинг касб даражаси ва амалий малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда жазолаш чораларига мувофиқ лавозимларга тавсия этилаётган номзодлар бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Комплекс раҳбарига кўриб чиқиши учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўринбосарлар, шуъба мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек, Комплекснинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Комплекс раҳбарига киритади, Департамент мудири ўринбосарлари, шўъбалари мудирлари ва мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига келган, республика Ҳукуматининг қарори талаб этилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Департамент юритадиган соҳага оид масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент кадрлар захираси шакллантирилиши ва янгиланишини, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли ишлаш ташкил этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини департамент мудирининг биринчи ўринбосари бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Департамент мудирининг биринчи ўринбосари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция дастурлари шакллантирилиши ва амалга оширилиши мониторинги, халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, инновацион ривожлантириш масалалари шуъбалари фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзига биркитилган масалалар бўйича Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларни мунтазам янгилаб туриш юзасидан назоратни амалга оширади;

материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг юритишига кирадиган масалалар, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича Департамент мудирига таклифлар киритади;

мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида Департамент мудирига таклифлар тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси мажлислари протоколларининг ва Ҳукумат қарорларининг, шунингдек Бош вазири ва унинг ўринбосари топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Департамент мудирининг ўринбосари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш, шунингдек, туризмни ривожлантириш масалалари шуъбалари фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзига биркитилган масалалар бўйича Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларни мунтазам янгилаб туриш юзасидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар, ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича Департамент мудирига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида Департамент мудирига таклифлар тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Шўъба мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шўъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шуъбага юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шўъбага бириктирилган масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистика ва бошқа материалларнинг, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосари уларни тасдиқлашини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг доимий мониторингини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштириш ва Вазирлар Маҳкамаси, Департаментнинг тегишли давр учун иш режаларида, шунингдек, мутахассисларнинг шахсий иш режаларида назарда тутилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди, таклифларни танқидий таҳлил асосида Департамент мудирининг ўринбосари, Департамент мудири ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассислар томонидан иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек, республика ҳудудлари бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасининг яратилиши ва юритилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирининг ўринбосари ва Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирининг ўринбосарига, мудирига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, шуъба юритадиган соҳага оид масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент мудири топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, ижрода турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари, олимлар ва мутахассислар иштирокида йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, уларнинг ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича мурожаатларини кўриб чиқади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

19. Департаментнинг бош мутахассиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ҳамда ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва хулосалар тайёрлайди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ уларнинг зарурий келишилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, унинг ўринбосарига, шўъба мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасининг шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам янгилаб турилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратлари таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлар), маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларининг аҳволи ва самарадорлигини доимий асосда ўрганади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлислари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлислари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, ижрода турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар иштирокида йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассис фаолиятини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, уларнинг ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича мурожаатларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва хулосаларни тайёрлайди, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ уларнинг зарурий келишилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудири, шўъба мудири ва бош мутахассисга, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасининг шакллантирилиши ва юритилишини, мунтазам янгилаб турилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратлари таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлар), маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар ишларининг аҳволи ва самарадорлигини доимий асосда ўрганади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шўъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ижрода турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, уларнинг ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича мурожаатларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Инспектор Департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғма жилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.