21.12.2017 йилдаги 1009-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.12.2017 йилдаги 1009-сон
Kuchga kirish sanasi
23.12.2017
Ҳужжат 23.12.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ–3286-сон қарорини ижро қилиш, шунингдек, дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Кучкаров ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 21 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1009-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом дарёлар, сойлар, жилғалар ўзанларини тозалаш, шунингдек, уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш (кейинги ўринларда дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш деб аталади) бўйича ишларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Сув оқимлари ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга оширишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлашдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари — дарёлар, сойлар ва жилғалар қирғоқларини ювилиб кетиш ва ўпирилишдан ҳимоя қилиш мақсадида мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув оқими — ўзанида умумий нишаблик йўналиши бўйлаб сувлар доимий ёки вақтинчалик оқадиган сув объекти (дарёлар, сойлар, жилғалар). Сув оқими доимий — сув йил бўйи ёки вақтинча оқадиган (қурийдиган, музлайдиган) бўлиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тошқин — қорларнинг интенсив, қисқа вақт эриши ва кўплаб ёмғирлар ёғиши натижасида вужудга келадиган сув оқимининг бирор-бир тармоғида сув сатҳининг жадал, нисбатан қисқа вақтда ва нодаврий кўтарилиши ва сув сарфининг кўпайиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тошқин сувлари — тошқинлар даврида сув оқимлари ўзанида оқадиган сувлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сел — жуда катта (умумий оқим массаси 75 фоизгача) бузиш кучига эга бўлган қисқа муддатли тошқин, унинг таркибида кичик тоғ ва тоғолди дарёлари ҳавзаларида ҳамда анча (камида 0,10) қия ёнбағирли қуруқ сойларда кучли ёмғирлар ёки қорларнинг жадал эриши натижасида пайдо бўладиган минерал заррачалар ва тоғ жинслари парчалари мавжуд бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сел оқимлари — селлар рўй берадиган даврда сув оқимлари бўйлаб ўтадиган сувлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсиз ўтказиш — сувларни сув оқимлари бўйлаб аҳоли пунктлари, суғориладиган ерлар, сув хўжалиги объектлари ва бошқа ижтимоий объектлар учун салбий оқибатларсиз ўтказиб юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оқимни барқарорлаштириш — сувларни сув оқимлари бўйлаб хавфсиз ўтказиб юбориш мақсадида тошқин сувларига ва сел оқимларига техноген таъсир кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоялаш ишлари — ҳимоялаш иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ишлари, гидротехника иншоотлари, кўприклар, сув қувурлари, газ қувурлари ва сув оқимлари жойлашган бошқа ижтимоий объектлардаги ҳимоялаш ишлари, тошқин сувларини ва сел оқимларини ҳалокатсиз ўтказиб юбориш, аҳоли пунктлари, суғориладиган ерлар, сув хўжалиги объектларини ва бошқа ижтимоий объектларни ҳимоя қилиш мақсадида сув тўплагичларда ва сув оқимлари ўзанларида дарахтлар ўтқазиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоялаш иншоотлари — дамбалар, шпоралар, шалолалар, чуқурлар, ўйиқлар ва ўзанларни тартибга солувчи бошқа иншоотлар, шунингдек, тошқин сувларини ва сел оқимларини хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлайдиган нишабликларни мустаҳкамлаш бўйича конструкциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоялаш иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш — ҳимоялаш иншоотларини тўлиқ ёки қисман қайта қуриш ва қуриш. Ҳимоялаш иншоотлари реконструкция қилингандан кейин уларнинг бошланғич лойиҳа параметрлари ва таркиби янги лойиҳага мувофиқ қисман ёки тўлиқ ўзгариши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоялаш иншоотларини таъмирлаш ва тиклаш — ҳимоялаш иншоотларининг, сув хўжалиги ва сув оқимларида жойлашган бошқа ижтимоий объектларнинг лойиҳадаги параметрларини сақлаш учун мўлжалланган, шу жумладан, иншоотларни ва уларнинг айрим бузилган жойларини чўкиндилардан тозалаш, таъмирлаш ишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тошқин сувларини ва сув оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш лойиҳаси — тошқин сувларини ва сув оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказиб юбориш мақсадида сув оқимларида жойлашган ҳимоя иншоотларини, сув хўжалиги объектларини ва бошқа ижтимоий объектларни реконструкция қилиш, қуриш, таъмирлаш ва тиклаш тадбирларини назарда тутувчи лойиҳа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув оқимлари ўзанларини тозалаш — дарёлар, сойлар ва жилғалар ўзанларини тўпланиб қолган қум-шағалли материаллар ва сув остидаги чўкмалардан механик ёки гидромеханик усулда тозалаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сел, тошқин ва ер кўчкиси хавфи бўлган туманларда қирғоқларни мустаҳкамлаш, ҳимоя қилиш ва тиклаш ишлари бўйича ихтисослаштирилган муҳандислик-техник отрядлари (кейинги ўринларда ФВВ ихтисослаштирилган отрядлари деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сон қарори билан ташкил этилган Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) қарорларига асосан бошқа ташкилотлар томонидан фақат тошқин сувлари ва сел оқимларини ўтказиб юборишнинг имконияти йўқлиги билан боғлиқ салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув оқимларида сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича ишлар белгиланган тартибда ушбу объектлар тасарруфида бўлган вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни амалга ошириш тўғрисида Комиссия қарорлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда ФВВ деб аталади), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) дарёлар, сойлар, жилғалар ўзанларини текшириш ва сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларини хавфсиз ўтказиш имкониятларини баҳолаш натижалари бўйича биргаликдаги хулосалари асосида қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича ҳар йилги, Комиссия томонидан тасдиқланадиган Йиғма манзилли дастур (кейинги ўринларда Йиғма манзилли дастур деб аталади) асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича лойиҳалар қуйидаги асосий талабларга мувофиқ тузилади ва амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилиши аҳоли яшайдиган жойлар, суғориладиган ерлар, сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектлар ҳимоя қилинишини назарда тутиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилиши бўйича чора-тадбирлар мажмуи техник-муҳандислик изланишлар ва тадқиқотлар (геологик-муҳандислик, топогеодезия, гидрометеорологик, лаборатория, экологик ва ижтимоий-иқтисодий), шунингдек, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилади ва амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилиши бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича техник-муҳандислик изланишлар ва тадқиқотлар мажмуи, шу жумладан, сув оқимлари ўзанлари, ҳимоя иншоотлари, сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектлар ҳолатини ўрганиш уларнинг ўзанларида ўтказилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилиши бўйича ҳимоялаш ишлари сув оқимлари бўйлаб жойлашган ҳимоя иншоотлари, сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича замонавий технологиялар ва илғор тажриба натижалари татбиқ этилишини назарда тутиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилиши бўйича чора-тадбирларга ҳақиқий сув хўжалиги ва гидрометеорологик вазият ҳисобга олинган ҳолда тузатишлар киритилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳофазалаш чора-тадбирларини амалга ошириш устуворлиги ва кетма-кетлиги уларнинг ижтимоий аҳамиятлилиги, шунингдек, гидрометеорологик прогнозлар ҳамда сув оқимлари ва улардаги иншоотларнинг ҳақиқий ҳолати ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Йиғма манзилли дастур қуйидагилар бўйича лойиҳаларнинг прогноз кўрсаткичларини ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув оқимлари бўйлаб жойлашган ҳимоя иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳа-тадқиқот ишларини, шунингдек, сув оқимларида бошқа ҳимоялаш ишларини бажариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Йиғма манзилли дастур сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича келгуси йил учун ҳудудий манзилли дастурлардан (кейинги ўринларда ҳудудий манзилли дастурлар деб аталади) шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳудудий манзилли дастурлар сув оқимларининг амалдаги сув хўжалиги, гидрологик ва бошқа табиий-хўжалик шароитлари ҳисобга олинган ҳолда сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича вазифаларни ҳал этишга комплекс ва тизимли ёндашув асосида ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Келгуси йил учун ҳудудий манзилли дастурлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув оқимлари бўйлаб жойлашган ҳимоя иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув оқимлари бўйлаб жойлашган ҳимоя иншоотларини таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳалар, шунингдек, бошқа ҳимоялаш ишларининг манзилли рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув оқимлари бўйлаб жойлашган ҳимоя иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳа-тадқиқот ишлари, шунингдек, бошқа ҳимоялаш ишларининг манзилли рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳудудий манзилли дастурларни тузиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қарорлари билан ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари ва вилоятлар ҳокимларининг саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари ҳудудий ишчи гуруҳлар раҳбарлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ҳудудий ишчи гуруҳ таркибига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат экология қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда «Давархитекқурилиш» қўмитаси деб аталади), Давлат ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси (кейинги ўринларда «Давергеодезкадастр» қўмитаси деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази (кейинги ўринларда «Ўзгидромет» маркази деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Давсувхўжаликназорат» ДИ деб аталади) ҳудудий бўлинмалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимлик органлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ва илмий-тадқиқот ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассислари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда ҳудудий ишчи гуруҳлар таркибига бошқа манфаатдор вазирликлар, муассасалар ва ташкилотлар вакиллари киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан кўриб чиқилиши учун қуйидаги материалларни тайёрлайди ва тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча асосий сув объектлари қайд этилган схематик хариталар, шунингдек, сув объектлари ва улардаги иншоотларнинг техник тавсифлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп йиллик гидрологик маълумотлар, шунингдек, тошқин сувлари ва сел оқимларини хавфсиз ўтказиш бўйича бошқа маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳудудий ишчи гуруҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 1 мартгача бўлган муддатда жойларга чиқиш орқали гидрографик тамойил асосида сув оқимлари ва бошқа сув объектлари, сув оқимлари бўйлаб жойлашган сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектлар, аҳоли яшайдиган жойлар ва суғориладиган ерларнинг батафсил текширувини ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширувлар якунлари бўйича ҳимоя иншоотлари бузилишлари, сув оқимлари ўзанлари ювилиб кетиши ва лойқа билан тўлиб қолиши, сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектлардаги бузилишлар, аҳоли яшайдиган жойлар ва бошқа ижтимоий объектларни сув босиши хавфи мавжудлигининг асосий сабабларини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув оқимлари бўйлаб жойлашган сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича устувор ҳимоялаш ишларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тошқин сувлари ва сел оқимларини хавфсиз ўтказиш имкониятларини баҳолайди ҳамда дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни амалга ошириш жойини, ҳажмини ва бошқа шарт-шароитларини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 1 апрелгача муддатда келгуси йил учун ҳудудларнинг сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказишни таъминлаш бўйича ҳудудий манзилли дастурларни ишлаб чиқади ва ҳудудий комиссияларга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Келгуси йил учун ҳудудий манзилли дастурлар тегишли ҳудудий комиссиянинг қарори билан 10 апрелгача муддатда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича тасдиқланган ҳудудий манзилли дастур белгиланган тартибда ҳар йили 15 апрелгача муддатда ФВВга кўриб чиқиш ва умумлаштириш учун киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. ФВВ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва муассасалар билан биргаликда ҳудудий манзилли дастурлар асосида келгуси йил учун Йиғма манзилли дастурни ишлаб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. ФВВ келгуси йил учун Йиғма манзилли дастурни 1 майгача муддатда тегишли хулосалар билан бирга белгиланган тартибда Комиссияга кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Комиссия 15 майгача муддатда Йиғма манзилли дастурни кўриб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда уни манфаатдор вазирликлар ва муассасаларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига белгиланган тартибда амалга ошириш учун юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Сув оқимларининг сув хўжалиги, гидрометеорологик ва бошқа табиий-хўжалик шароитларининг бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлари, ҳимоялаш ишлари асосланиши ва устуворлиги ҳисобга олинган ҳолда Комиссия қарорига мувофиқ Йиғма манзилли дастурга тегишли ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Тегишли ҳимоялаш ишларини бажариш буюртмачилари ҳисобланган, тасарруфида сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектлар бўлган вазирликлар ва муассасалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Йиғма манзилли дастур ва тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида белгиланган тартибда қурилиш, таъмирлаш, ўзанларни тозалаш, қирғоқларни мустаҳкамлаш ва лойиҳа-тадқиқот ишларининг алоҳида манзилли рўйхатларини ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Йиғма манзилли дастурни амалга ошириш доирасида буюртмачилар томонидан иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тиклаш, шу жумладан, сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш мақсадида дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича лойиҳа ҳужжатлари (кейинги ўринларда лойиҳа ҳужжатлари деб аталади)ни ишлаб чиқиш амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун вазифалар белгиланган тартибда «Давсувхўжаликназорат» ДИ билан келишилиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Лойиҳа ҳужжатлари қайд этилган фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда «Давархитекқурилиш» қўмитаси ва Давлат экология қўмитаси органлари томонидан амалга ошириладиган давлат экспертизасидан ўтказилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Экспертизадан ўтказилган лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда тасдиқланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича пудрат ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ тендер савдолари ўтказилмасдан Комиссия қарори асосида ФВВ ихтисослаштирилган муҳандислик-техник отрядлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу ишларни бажариш имконияти бўлмаган тақдирда (моддий-техник база имкониятлари йўқлиги ёхуд етарли эмаслиги, молия маблағлари етишмаслиги ва шу кабилар) ушбу ишлар Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда танлов асосидаги савдолар тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори билан белгиланган тартибда бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув оқимлари бўйлаб жойлашган сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳалар улар тасарруфида бўлган вазирликлар ва муассасалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни амалга оширишда қуйидаги талабларга риоя қилиниши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарё ўзанлари барқарорлигини ҳамда ирригация ва бошқа иншоотларга барқарор сув олишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туташ аҳоли пунктларини сув босишига йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув хўжалиги иншоотлари, кўприклар, ичимлик сув тармоқлари ва бошқа ижтимоий объектларнинг хавфсиз фаолият юритишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлашда лойиҳа кўрсаткичларига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқиндиларни вақтинча сақлаш, техниканинг тўхтаб туриши ва уларга хизмат кўрсатиш жойларини жойлаштириш, шунингдек, фойдаланиладиган техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашни дарёларнинг сувни қўриқлаш зоналаридан ташқарида амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишлар якунига етказилгандан кейин дарёлар бўйини маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндиларидан, шунингдек ўзан тозалаш ишлари кўрсаткичларини назорат қилиш учун капитал баландлик жиҳозлари, участка чегаралари жойларидаги ажратиш белгиларидан тозалашни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни инновацион усуллар ва технологиялардан кенг фойдаланиш орқали амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштириш белгиланган тартибда қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўз тасарруфидаги объектлар бўйича харажатлар сметасида назарда тутилган марказлаштирилган капитал қуйилмалар ва эксплуатацион харажатлар лимитлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, давлат қўмиталари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Юридик шахслар ўз балансидаги ижтимоий объектларни ҳимоя қилиш мақсадида сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказишни таъминлаш чора-тадбирларини белгиланган тартибда ўз маблағлари ҳисобига амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ер участкалари ажратилмасдан амалга оширилади. Бунда ФВВ ихтисослаштирилган отрядларига ва бошқа ташкилотларга ўзан тозалаш ишларини амалга ошириш жойларида ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар олиш талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказишни таъминлаш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан назорат белгиланган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудратчи томонидан қабул қилинган шартнома мажбуриятларига ва шартнома билан олдиндан келишиб олинган бошқа функцияларга риоя этилиши устидан назорат, объект қурилиши устидан техник кузатув ва техник назорат юзасидан — буюртмачилар томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектлар қурилиши ва якунланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олишнинг бутун даври мобайнида бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа қарорларига мувофиқлиги устидан муаллифлик назорати юзасидан — лойиҳа ташкилотлари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати ҳамда қурилиш меъёрлари ва қоидаларига, норматив-техник ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек, қурилиш объектида пудрат ташкилотлари томонидан ижро ҳужжатлари юритилиши устидан назорат юзасидан — «Давархитекқурилиш» қўмитаси ҳудудий органлари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетдан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат юзасидан — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг назорат органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. ФВВ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Давлат экология қўмитаси билан биргаликда объектлар бўйича Йиғма манзилли дастурга киритилган лойиҳалар амалга оширилиш жараёнининг мониторинги ўтказилишини таъминлайди ва ҳар ойда Комиссияга тегишли ахборотни киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ўзанларни тозалаш бўйича ишлар амалга оширилиши натижасида ҳосил бўладиган материаллардан фойдаланиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. ФВВнинг ихтисослаштирилган отрядлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сон қарори билан ташкил этилган идоралараро гуруҳ билан ўзаро келишган ҳолда сув оқимлари ўзанларини тозалашда ҳосил бўлган норуда материаллар ҳажмини аниқлаш учун жойларда уларнинг ускуналар ёрдамида ўлчовлари амалга оширилади, сувни муҳофазалаш қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ уларни алоҳида жойлаштирилади, шунингдек, зарур ҳолларда, уларнинг реализация қилинишини ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Норуда фойдали қазилмалар қайта ишланган ва реализация қилинган тақдирда ФВВнинг ихтисослаштирилган отрядлари ва бошқа ташкилотлар белгиланган тартибда ер ости бойликларидан фойдаланилганлик учун солиқ тўлайди. Бунда дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни молиялаштириш норуда фойдали қазилмалар реализация қилинишидан олинган даромадлар суммасига камайтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реализация қилинадиган норуда фойдали қазилмалар материалларига нархлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳар йили 1 мартгача белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Сув оқимлари ўзанларини тозалаш учун ФВВнинг ихтисослаштирилган отрядлари ва жалб этиладиган бошқа ташкилотлар ҳосил бўлган норуда материаллар миқдори тўғрисида йилнинг ҳар чорагида идоралараро гуруҳга ҳисобот тақдим этишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларнинг мувофиқлаштирилиши ФВВ томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларнинг амалга оширилиши устидан назорат идоралараро гуруҳлар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Сув оқимлари ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш жараёнида Давлат экология қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» ДИ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ўтказиладиган тизимли текширишлар Республика назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши билан келишмасдан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, шунингдек, сув оқимларида сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича ишлар натижаларини қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси очиқ сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича лойиҳаларни тузиш, ишлаб чиқиш, экспертиза ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 29 майдаги 135-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 53-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб эътироф қилиш тўғрисида» 2016 йил 4 майдаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 5-сон, 36-модда) 1-илованинг 5-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофазалаш соҳасида давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофазалаш қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 46-сон, 1134-модда) 1-илованинг 52-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1009/0455-сон, 04.12.2018 й., 09/18/981/2263-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон; 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/525/0803-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон; 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон; 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)