20.12.2017 йилдаги ПҚ-3439-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 20.12.2017 йилдаги ПҚ-3439-сон
Kuchga kirish sanasi
21.12.2017
Ҳужжат 21.12.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича халқаро ва хорижий молия институтлари (кейинги ўринларда молия институтлари деб юритилади) билан ҳамкорлик изчил ривожланмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, мазкур соҳада айрим давлат бошқаруви органлари ваколатларининг аниқ белгилаб қўйилмаганлиги ва функцияларининг такрорланиши молия институтлари билан ҳамкорликни янада фаоллаштиришга тўсқинлик қилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш томонидан қарз, кредит ва грант маблағларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш борасидаги ишларнинг ташкил этилиши ваколатли давлат органларининг масъулияти ва ташаббускорлигини пасайтиради, ортиқча бюрократик тартиб-таомиллар ва харажатларга олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарз, кредит ва грант маблағларини жалб этиш, етакчи молия институтлари билан ҳамкорлик қилиш учун кулай шарт-шароитларни шакллантириш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарали ва замонавий талабларга жавоб берадиган тизимини яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасидан куйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси — молия институтлари билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмуродов — Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Жаҳон банки гуруҳи, Ислом тараққиёт банки гуруҳи, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда бошқа молия институтлари билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Жаҳон банки гуруҳи, Ислом тараққиёт банки гуруҳи, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда бошқа молия институтлари билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки — Халқаро валюта фонди билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Кучкаров — Халқаро валюта фонди билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси — Халқаро валюта фонди билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бошқарувчилар идораларига куйидагилар юклатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли молия институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия институтлари билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, «йўл харита»лари ва дастурлари, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, республика ҳудудларини ривожлантириш учун молия институтларининг жалб этиладиган қарз, кредит ва грант маблағларидан янада самаралироқ фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари, экспертиза органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, шу жумладан лойиҳа, тендер ва контрактга оид ҳужжатлар бўйича эксперт хулосаларининг ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия институтларининг жалб этиладиган қарз, кредит ва грант маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши устидан мониторинг ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда молия институтлари билан ҳамкорлик дастурларининг амалга оширилиши ҳолати ҳақида ҳисобот тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия институтлари билан инвестицион ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тайёрлаш, келишиш ва имзолашда ўрнатилган тартибда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия институтлари миссияларининг ишчи учрашувлари жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ва хорижда молия институтлари вакиллари иштирокида халқаро конференциялар, семинарлар, инвестицион форумлар ўтказилишини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бошқарувчилар идораларига куйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идоралар томонидан риоя этилиши мажбурий бўлган молия институтлари миссияларининг ишчи учрашувлари жадвалини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия институтлари билан ўзаро ҳамкорлик жараёнида юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган хат-хабарлар, меморандумлар, баённомалар ва бошқа ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан ўрнатилган тартибда бошқарувчи идораси ваколатига тааллуқли ахборотларни сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
заруратга кўра, танлов ўтказиш жараёнлари, лойиҳа ва тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш муддатларини унинг юқори сифатини таъминлаган ҳолда тезлаштириш, шунингдек, молия институтлари билан келишув бўйича уларнинг маблағларини тегишли лойиҳалар компонентлари ўртасида қайта тақсимлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда, чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳалар қисмида — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва лойиҳа ташаббускорининг қўшма тақдимномасига асосан Вазирлар Маҳкамасига тегишли ривожланиш концепцияси доирасида ривожланиш давлат дастурига аниқлик киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда молия институтларидаги Ўзбекистон Республикасининг доимий вакилларини тасдиқлаш ва уларни лавозимдан озод этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия институтлари иштирокида лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари мансабдор шахслари ҳисоботларини эшитиш, лойиҳалар ижрочиларини таклиф этган ҳолда уларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Молия институтлари билан реализация қилинаётган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларининг раҳбарларини лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши бўйича масъул бўлган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари томонидан бошқарувчи идораси билан келишган ҳолда лавозимга тайинлаш ва озод этиш тартиби белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган холда, алоҳида буюртмачилар юзасидан давлат капитал маблағлари лимитларини қайта тақсимлаш қисмида — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва лойиҳа ташаббускорининг қўшма тақдимномасига асосан Вазирлар Маҳкамасига тегишли ривожланиш концепцияси доирасида ривожланиш давлат дастурига аниқлик киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Ариповга Ўзбекистон Республикаси номидан молия институтларига тасдиқланган бошқарувчилар ва бошқарувчиларнинг ўринбосарлари хусусида ваколат-хати юбориш ваколати берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Марказий банки:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда бошқарувчи идораларининг регламентини ишлаб чиқишни ва тўлиқ фаолият кўрсатишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия институтларининг молиявий ва техник кўмагидаги лойиҳалар рўйхатининг расмий веб-сайтда ўз вақтида чоп этилишини, молия институтларининг қарзлари, кредитлари ва грантларини жалб қилиш бўйича тизимли ишларни амалга оширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиялаштириш манбаларини ўрганиш ҳамда кредитлар, қарзлар ва грантларни жалб қилиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда баҳолашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни жалб этиш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш соҳасида бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бошқарувчи идорасининг фаолиятини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси марказий аппаратининг штатлар сони 10 та бирликка кўпайтирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 августдаги «Халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлар ва донор мамлакатлар маблағларини жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 229-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари С.Р. Холмуродов, Ж.А. Кучкаров ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 20 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3439-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2017 й., 07/17/3439/0433-сон; 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон; 15.05.2019 й., 06/19/5717/3132-сон; 19.05.2020 й., 07/20/4717/0599-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 07/23/89/0131-сон)