1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.02 Стандартлаштириш бўйича органлар;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.01 Умумий қоидалар;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.02 Сертификатлаштириш бўйича органлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Пpезидентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғpисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фаpмонини бажариш юзасидан ҳамда стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини янада такомиллаштириш, унинг замонавий халқаро нормалар ва талабларга мувофиқлигини таъминлаш, шунингдек халқаро стандартлардан фойдаланиш асосида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар «Ўзстандарт» агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифатини ва уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

стандартлаштириш тизимлари фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини, ўлчовлар, сертификатлаштиришнинг, ушбу соҳалардаги илмий-техника ахборотини аккредитация қилиш ва тарқатишнинг ягоналигини, шунингдек уларнинг халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштирилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлиги ва сифати, ўлчовлар ишончсиз натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши юзасидан истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.

«Ўзстандарт» агентлиги марказий аппаратининг ходимларнинг чекланган умумий сони 56 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 43 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзстандарт» агентлигининг бош директори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг бош директорига, зарурат бўлганда, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Агентлик марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритишга рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (кейинги ўринларда «Ўзстандарт» агентлиги деб аталади) стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш учун махсус ваколат берилган Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлиги Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича миллий органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзстандарт» агентлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзстандарт» агентлиги ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзстандарт» агентлиги, унинг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти, Миллий эталонлар маркази фаолиятини молиялаштириш «Ўзстандарт» агентлигига ажратиладиган маблағлар доирасида давлат бюджети маблағлари ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ва маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзстандарт» агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари, мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган унга қарашли бошқа ташкилотлар юридик шахс ҳисобланадилар, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамларига эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. «Ўзстандарт» агентлигининг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар «Ўзстандарт» агентлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифатини ва уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, ўлчовлар ягоналиги, сертификатлаштириш тизимлари фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини, ушбу соҳалардаги илмий-техника ахборотини аккредитация қилиш ва тарқатишни, шунингдек уларнинг халқаро, давлатлараро тизимлар ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштирилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлиги ва сифати, ўлчовлар ишончсиз натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши юзасидан истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат, тармоқ, маъмурий-ҳудудий стандартларни ва уларга ўзгартиришларни, корхоналарнинг маҳсулотларга техник шартларини, стандартларини ва уларга ўзгартиришларни, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш бўйича амал қилинадиган ҳужжатларни, шунингдек норма ва қоидаларни давлат рўйхатидан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир турдаги маҳсулотлар учун норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича тармоқ тузилмаларини ташкил этишга кўмаклашади, уларга илмий-методик раҳбарликни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатлаштириш ва юклаш-туширишдан олдин инспекция ўтказиш соҳасидаги юридик шахсларни белгиланган тартибда аккредитация қилади, юридик ва жисмоний шахсларнинг синов, ўлчов, таҳлилий, калибрлаш ва текшириш лабораторияларини аттестациядан ўтказади ва аккредитация қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифатини ва рақобатбардошлилигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш ва маҳсулотлар сифатини бошқариш тизимини жорий этиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ўз ваколатлари доирасида раҳбарлик қилади ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш бўйича асосий йўналишларни, концепцияларни, истиқболли дастурларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш тизимлари фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини, ушбу соҳалардаги илмий-техника ахборотини аккредитация қилиш ва тарқатишни, шунингдек уларнинг халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштирилишини таъминлаш борасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйича олиб келинаётган маҳсулотларни сертификатлаштириш, чет мамлакатларнинг сертификатлаштириш бўйича ишлари натижаларини эътироф этиш ишларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасида норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва рўйхатдан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штрихли кодлаштиришни жорий этиш сиёсатини амалга оширади ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган товарларнинг Давлат реестрини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор шахсларни маҳсулотларни, синов ва ўлчов усулларини стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар билан таъминлайди, шунингдек мазкур соҳалардаги ютуқларнинг илмий-техник тарғиботини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига берилган ваколатлар доирасида халқаро, давлатлараро ва миллий норматив ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг ягона ахборот базасини яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш ва ўлчовлар ягоналигини таъминлаш ишларини амалга оширишнинг умумий қоидаларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эталонларни сақлайди, қўллайди ҳамда ўлчамлар миқдорларини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатланган маҳсулотлар, сифат тизимлари, ўлчов воситаларининг ва ўлчовларни амалга ошириш методикасининг, аккредитация қилинган сертификатлаштириш органларининг, синов (ўлчов) лабораторияларининг, сифат бўйича эксперт-аудиторларнинг давлат реестрларини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш борасида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги илмий ва муҳандис-техник кадрларни ўқитишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) маҳсулотлар, ишлар, хизматлар хавфсизлиги ва сифати, ўлчовлар ишончсиз натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши юзасидан истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида маҳсулот сифати ва хавфсизлиги бўйича мажбурий талабларни белгилайди ҳамда ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартларга риоя қилиш, ўлчовлар ва сертификатлаш қоидаларининг ягоналигини таъминлаш масалалари бўйича назорат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини, ўлчовларнинг ягоналиги ва ишончлилиги, мажбурий сертификатлаштириш қоидалари таъминланишини ташкил этади ва бу борада давлат назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат метрология назоратини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзстандарт» агентлиги ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўз ҳудудий бошқармалари, ўзига қарашли органлар ва муассасалар орқали амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. «Ўзстандарт» агентлигининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўзстандарт» агентлиги ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология, синаш ва сертификатлаштириш масалаларини ҳал этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотлар мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда киритиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ҳамда маҳсулотлар сифатини бошқариш масалалари бўйича қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда улар юзасидан хулосалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар ва ташкилотлардан «Ўзстандарт» агентлигига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва материалларни белгиланган тартибда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро кенгашда давлат бошқарув органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хорижий шериклар билан биргаликдаги корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг стандартлаштириш, метрология, маҳсулотларни синаш ва сертификатлаштириш масалалари бўйича ахборотларини тинглаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда стандартлаштириш бўйича тармоқ ва тармоқлараро техника қўмиталари ташкил этишда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат назорати натижаларини таҳлил қилиш асосида маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш ҳамда сифат тизимларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология, республика иқтисодиёти учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган маҳсулотларни синаш ва сертификатлаштириш муаммоларини кўриб чиқиш бўйича вақтинчалик илмий-техника комиссиялари тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат қилинаётган маҳсулотлар кўрсаткичларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида сотиш ва сақлаш корхоналарида назорат харидини ўтказиш йўли билан озиқ-овқат маҳсулотлари сифатининг давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган Махсус жамғармани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш учун фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш қоидалари бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик чораларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотнинг рақобатбардошлилигини ва сифатини таъминламайдиган ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган норматив ҳужжатларни бекор қилиш, уларнинг амал қилиш муддатини чеклаш ёки қайта кўриб чиқиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган қарорларни белгиланган тартибда қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аккредитация қилиш ва аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаларни белгиланган тартибда бекор қилиш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида халқаро лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш бўйича халқаро ва давлатлараро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Ўзстандарт» агентлиги белгиланган тартибда ўз ваколати доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлиги, зарур ҳолларда, белгиланган тартибда бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «Ўзстандарт» агентлиги ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Ўзстандарт» агентлигини мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштириладиган Бош директор бошқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлигининг Бош директори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бош директор ва Бош директор ўринбосарлари айни бир вақтда лавозимига кўра тегишли равишда Стандартлар ва ўлчовларнинг ягоналиги таъминланишини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат бош инспектори ва давлат бош инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. «Ўзстандарт» агентлиги Бош директори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлиги фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлиги ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва «Ўзстандарт» агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, «Ўзстандарт» агентлиги тизими бошқа мансабдор шахслари ваколатларини, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятининг айрим участкаларига раҳбарлик қилиш ва Агентликка қарашли органлар ва муассасаларнинг иши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлиги тизими ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар, йўриқномалар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида «Ўзстандарт» агентлиги марказий аппарати, шунингдек Агентликка қарашли органлар ва муассасалар штатлар жадвалини ҳамда харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек «Ўзстандарт» агентлиги тизимига кирувчи бошқа идоравий мансуб органлар ва муассасалар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлиги марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бошқармалар раҳбарларини, Ўзстандарт» агентлиги тизимига кирувчи бошқа идоравий мансуб органлар ва муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш, сифат ва давлат назорати бўйича органлар билан ҳамкорлик масалалари юзасидан идоралараро тусдаги халқаро, давлатлараро шартномаларни белгиланган тартибда имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. «Ўзстандарт» агентлигида таркибида Бош директор, Бош директор ўринбосарлари (лавозимига кўра) ва «Ўзстандарт» агентлигининг бошқа ходимлари бўладиган 7 кишидан иборат ҳайъат тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъатнинг шахсий таркиби Бош директор тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, «Ўзстандарт» агентлиги таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, идоравий мансуб бошқа органлар ва муассасалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади, «Ўзстандарт» агентлигининг муҳим буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини муҳокама қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат қарорлари Бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор билан ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Бош директор ўз қарорини амалга оширади. Бош директор келиб чиққан келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда «Ўзстандарт» агентлиги бош директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари бошлиқлари лавозимига кўра айни бир вақтда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида стандартлар ва ўлчовлар ягоналиги таъминланиши устидан назорат бўйича давлат бош инспекторлари ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. «Ўзстандарт» агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда бўлимларининг зиммасига давлат назоратини амалга ошириш юкланган бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, мутахассислари лавозимига кўра айни бир вақтда стандартлар ва ўлчовлар ягоналиги таъминланиши устидан назорат бўйича давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Стандартлар ва ўлчовлар ягоналиги устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятини тўхтатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. «Ўзстандарт» агентлигини қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Белгилаб қўйилсинки, махсус жамғарма маблағлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-техника ишланмаларини молиялаштиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларини ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат реестрларини юритишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасининг моддий-техника базасини ривожлантиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий эталон базани, «Ўзстандарт» агентлиги тизимидаги синов ва ўлчов лабораторияларини ривожлантиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзаро ҳамкорлик тадбирларига ҳамда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий ташкилотларга бадаллар тўлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар, иншоотлар ва муҳандислик тармоқларини мукаммал таъмирлаш ва сақлашга, асбоб-ускуналар сотиб олишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартларни ҳамда норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига риоя қилиниши ўлчовларининг ягоналиги таъминланишини давлат томонидан назорат қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотларнинг солиштириш синовларини ташкил этиш ва ўтказишга йўналтирилади».