Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2008 09.12.1992 йилдаги 740-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 09.12.1992 йилдаги 740-XII-сон
Kuchga kirish sanasi
01.01.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2008
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАВЛАТ БОЖИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Давлат божини тўловчилар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзларининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилувчи ва махсус ваколатларга эга бўлган ташкилотларда юридик аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларни олувчи юридик ва жисмоний шахслар давлат божини тўловчилар деб ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2 - модда. Давлат божи ундириладиган объектлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судларга бериладиган даъво аризаларидан, махсус ишлар тўғрисидаги аризалардан (шикоятлардан), маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларга доир шикоятлардан, судларнинг қарорлари юзасидан бериладиган аппеляция, кассация ва назорат шикоятларидан, шунингдек судлар томонидан ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун;
(2-модданинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 271-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 182-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик судларига берилган даъво аризаларидан, шунингдек хўжалик судларининг қарорларини қайта кўриш тўғрисидаги аризалардан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан;
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 1 августдаги ЎРҚ-106-сонли Қонуни асосида тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 31-32-сон, 315-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариал идоралар ҳамда шаҳар, туман ва қишлоқ бошқарув идоралари томонидан нотариал ҳаракатларни бажарганлик учун, шунингдек ҳужжатларнинг нотариал йўл билан тасдиқланган нусхаларини берганлик учун, қайд этилган идоралар томонидан битим, ариза лойиҳалари тузилганлиги, ҳужжатлар тайёрланганлиги ва улардан кўчирмалар қилинганлиги учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик ҳолати актларини қайд этганлик учун, шунингдек фуқароларга фуқаролик ҳолати актлари қайд этилганлиги тўғрисидаги такрорий гувоҳномалар берганлик учун ва фуқаролик ҳолати актлари қайд этилган ёзувларга ўзгартишлар, қўшимчалар, тузатишлар киритган ҳамда уларни қайта тиклаган ҳолда гувоҳномалар берганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет элдан республикага келиш ва республикадан чет элга чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, шунингдек бошқа давлатлардан Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни берганлик, ана шу ҳужжатларга ўзгартишлар киритганлик учун; яшашга доир ҳужжат берганлик ёки унинг муддатини узайтирганлик учун; республика ҳудудига келиш ва республика ҳудудидан чет элга чиқиш ҳуқуқини берадиган чет эл паспортига ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатга виза берганлик учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисида бериладиган аризалардан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини турар жойига қайд этганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ов қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисидаги рухсатномалар берганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет элдан келган пул жўнатмаларини Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар берганлик учун ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-модданинг ўн иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2006 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-72-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 500-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга лицензия берганлик учун.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 271-II-сон Қонунига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 182-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3 - модда. Давлат божи ставкалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божи ставкаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4 - модда. Давлат божи бўйича имтиёзлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Судларда қуйидагилар давлат божини тўлашдан озод қилинадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) даъвогарлар — иш ҳақини ундириб олиш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) даъвогарлар — муаллифлик ҳуқуқларидан келиб чиқадиган даъволардан, шунингдек янгилик очиш, ихтиро қилиш, рационализаторлик таклифлари ва саноат намуналарига бўлган ҳуқуқлари тўғрисидаги даъволар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) даъвогарлар — алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) даъвогарлар — майиб бўлишдан ёки соғлиққа етказилган бошқа шикастланишлардан, шунингдек боқувчисининг ўлимидан келиб чиққан зарарларни қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) даъвогарлар — қонунга зид тарзда маҳкум этиш, жиноий жавобгарликка тортиш, маъмурий жазо солиш орқали фуқарога етказилган зарарни тўлаш билан боғлиқ низолар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ижтимоий таъминот бўлимлари — зарар етказувчидан регресс даъволар бўйича қуйидагиларни ундириш юзасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— жабрланувчига ёки унинг оила аъзоларига тўланган пенсиялар ва нафақалар суммасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— бензинга, автотранспорт воситаларини таъмирлашга, уларга техник хизмат кўрсатишга ва эҳтиёт қисмлар сотиб олишга, ногиронларни автотранспорт воситаларини ҳайдашга ўргатишга кетадиган харажатларнинг суммасини, шунингдек нотўғри тўланган пенсия ва нафақа суммаларини ундириб олиш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
(4-модданинг 1-банди «е» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 89-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модданинг 1-банди «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) даъвогарлар — жиноят туфайли етказилган моддий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) шахслар — мол-мулкни бўлиш билан боғлиқ бўлмаган никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича кассацион шикоятлардан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) юридик ва жисмоний шахслар — жиноий ишлар ва алиментларни ундириш тўғрисидаги ишлар билан боғлиқ ҳужжатларни уларга берганлик учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг маҳаллий идоралари — кўчиб борувчиларга нисбатан кўчиб бориш жойига бормаганликлари ёки кўчиб борган жойларини ўз ҳолича тарк этганликлари учун, кўчиб бориш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
(4-модданинг 1-банди «л» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 89-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модданинг 1-банди «м» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрдаги 320-II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 20-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, унинг идоралари — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилаётган сув тўғрисидаги қонунларни бузиш натижасида давлатга етказилган зарарни қоплаш учун маблағларни давлат фойдасига ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
(4-модданинг 1-банди «н» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) шахслар — жиноят туфайли етказилган моддий зарарни ундириб олиш тўғри эканлиги баҳслашилаётган жиноий ишлар юзасидан кассацион шикоятлардан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
п) қонунда назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиб судга ариза билан мурожаат этган юридик ва жисмоний шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
р) даъвогарлар — ўрмон хўжалиги даромадини ундириш тўғрисидаги ишлар юзасидан (шу жумладан, дарахтларни ўсиб турган жойида сотиш тўғрисидаги қоидаларни бузганлиги учун кўрилган зарар ва жарима, шунингдек ўзбошимчалик билан дарахтларни кесганлиги, пичан ўрганлиги ва моллар ўтлатганлиги учун ундириладиган жарималар), жисмоний шахслар мулки бўлган уй-жойларни, дала ҳовлиларни ва бошқа мулкларни маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идоралари фондига бепул олиб қўйиш тўғрисидаги ишлар юзасидан, шунингдек жисмоний шахслардан уларга тегишли бўлган тарихий, бадиий ва бошқа жиҳатдан жамият учун аҳамиятга эга бўлган мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисидаги ишлар юзасидан — жисмоний шахслар бу мулкка хўжасизларча муносабатда бўлган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) Ўзбекистон Республикаси молия, солиқ, божхона органлари ҳамда монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш органлари — барча ишлар ва ҳужжатлар юзасидан, шунингдек алоҳида ишлар бўйича судга ариза берганлик учун;
(4-модда 1-банднинг «с» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 51-сон, 374-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
т) Ўзбекистон Республикаси давлат суғурта идоралари — мажбурий суғурта қилиш операциялари билан боғлиқ ишлар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у) даъвогар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари — алиментлар ва бошқа тўловлар тўлашдан қочиб юрган шахсларни қидириш учун қилинган харажатларни ундириш тўғрисидаги ишлар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ф) юридик ва жисмоний шахслар — суднинг ишни тўхтатиш ёки уни қараб чиқишни қолдириш тўғрисидаги, қарор ижросини кечиктириш ёки чўзиш, ижро усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги, даъвони қондириш ёки уни бошқасини қондириш билан алмаштириш тўғрисидаги ажримларини бекор қилиш ҳақидаги аризалар, янги очилган ҳолатлар муносабати билан судлов қарорини, ажримни ёки қарорни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризалар, суд томонидан белгиланган жарималарни бекор қилиш ёки камайтириш тўғрисидаги, судлов қарори ижросини ўзгартириш тўғрисидаги, ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги аризалар, суд ижрочисининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоятлар, судларнинг жаримани бекор қилиш ва камайтиришни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан хусусий шикоятлар ҳамда суд ажрими устидан бошқа хусусий шикоятлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
х) прокуратура идоралари — жисмоний ва юридик шахслар фойдасини кўзлаб қилинадиган даъволар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ц) ногиронлар жамоат ташкилотлари, уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари — ҳамма даъволар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ч) Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги идоралари — балиқчилик ва балиқ захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш муносабати билан балиқ хўжалигига; атроф муҳитни ифлослантириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаслик оқибатида овчилик хўжалигига ва давлат овчилик фондига етказилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(4-модданинг 1-банди «ш» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220-II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 89-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
э) адлия органлари — давлатнинг ва Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларининг манфаатларини кўзлаб қилинадиган даъволар юзасидан.
(4-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майдаги 1086-XII-сон Қонунига асосан «э» кичик банд билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 161-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ю) истеъмолчилар — ўзларининг ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ даъволар юзасидан, шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари — истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб қилинадиган даъволар юзасидан;
(4-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги 281-I-сон Қонунига асосан «ю» кичик банд билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
я) тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан тадбиркорлик субъектлари судга мурожаат қилганлик учун;
(4-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонунига асосан «я» кичик банд билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
я1) хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари — мажбурий бадалларни тўлаш ва коммунал хизматлар тўлови бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
я2) хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари, шунингдек фуқаролар — тузилган шартномаларнинг шартлари аҳолига уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар томонидан бажарилмаганлиги ёки сифатсиз бажарилганлиги оқибатида етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги даъволар бўйича.
(4-модданинг 1-банди «я1» ва «я2» кичик бандлари Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-113-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 399-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
я3) туманлар ва шаҳарлар (шаҳар таркибига кирувчи туманлар) ҳокимликлари — коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги, коммунал хизмат кўрсатувчилар ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг тақдимномасига мувофиқ киритилган даъволар юзасидан.
(4-модданинг 1-банди «я3» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-113-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 399-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
я4) нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда.
(4-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-113-сонли Қонуни асосида «я4» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 399-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар хўжалик судларида кўриладиган ишлар бўйича давлат фойдасига бож тўлашдан озод қилинадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ижтимоий таъминот бўлимлари — зарар етказувчидан регресс даъволар бўйича қуйидагиларни ундириш юзасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— жабрланувчига ёки унинг оила аъзоларига тўланган пенсиялар ва нафақалар суммасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— бензинга, автомобиллар ва мотоаравачаларни таъмирлашга, уларга техник хизмат кўрсатишга ва эҳтиёт қисмлар сотиб олишга, ногиронларни автотранспорт воситаларини хайдашга ўргатишга кетадиган харажатларнинг суммасини.
(4-модданинг 2-банди «а» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 89-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модданинг 2-банди «б» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) даъвогарлар — ўрмон хўжалиги даромадини ундириш тўғрисидаги ишлардан (шу жумладан, дарахтларни ўсиб турган жойида сотиш тўғрисидаги қоидаларни бузганлиги учун кўрилган зарар ва жарима, шунингдек ўзбошимчалик билан дарахтларни кесганлиги, пичан ўрганлиги ва моллар ўтлатганлиги учун ундириладиган жарималар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси молия, солиқ, божхона органлари ҳамда монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш органлари — барча ишлар ва ҳужжатлар юзасидан, шунингдек алоҳида ишлар бўйича судга ариза берганлик учун;
(4-модданинг 2-банди «г» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 51-сон, 374-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) давлат суғурта идораларининг даъвогарлари ва жавобгарлари — мажбурий суғурта қилиш операциялари билан боғлиқ барча ишлар юзасидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, унинг идоралари — сув тўғрисидаги қонунларни бузиш натижасида давлатга етказилган зарар ўрнини қоплаш учун маблағларни давлат фойдасига ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
(4-модданинг 2-банди «е» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) Ўзстандарт агентлиги ва унинг идоралари — стандартларни, техник шартларни ишлаб чиқиш ва уларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи ҳамда маҳсулотлар сифати устидан назорат қилувчи идоралар ёки шундай ваколатларга эга бўлган бошқа идоралар жўнатишни ман этган маҳсулотларни етказиб бергани учун, корхоналар ва ташкилотлардан бюджет фойдасига жарималар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
(4-модданинг 2-банди «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги идоралари — қуйидаги даъволар: балиқчилик, балиқ захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, шунингдек балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларига ифлосланган оқова сувларни ва бошқа чиқиндиларни ташлаш оқибатида балиқ хўжалигига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги даъволар, овчилик хўжалигига ва давлат овчилик фондига етказилган зарарни қоплаш учун ташкилотларга қилинган даъволар, атроф муҳитни ифлослантириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаслик оқибатида давлатга етказилган зарар ўрнини қоплаш учун маблағларни давлат фойдасига ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) прокуратура идоралари — юридик шахслар манфаатини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) ногиронлар жамоат ташкилотлари, уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари — барча даъволар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар — пул маблағлари бўлмаган ва бу нарса банк муассасаси томонидан тасдиқланган тақдирда хўжалик суди ажрими юзасидан.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) адлия органлари — юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинадиган даъволар юзасидан.
(4-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майдаги 1086-XII-сонли Қонунига асосан «м» кичик банд билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 161-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари — давлат мулкига етказилган зарарни қоплаш учун давлат даромади фойдасига маблағлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
(4-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонунига асосан «н» кичик банд билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модданинг 2-банди «о» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 51-сон, 374-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
п) «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик-суғурта компанияси, унинг дирекцияси ва жойлардаги бўлимлари — қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан банк кредитларини тўламаслик хавфини ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштириш, шунингдек фьючерс контрактлар бўйича ишларни амалга ошириш учун олдиндан бериладиган маблағларнинг қайтарилишини суғурта қилиш шартномалари бўйича тўланган суғурта товони учун қишлоқ хўжалик корхоналаридан қарзни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан.
(4-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонунига асосан «о» ва «п» кичик бандлар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
р) аризачи ва жавобгар — қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) ўз устав фондини шакллантирмаган корхоналарни тугатишга доир ишлар юзасидан;
(4-модданинг 2-банди «р» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан тадбиркорлик субъектлари судга мурожаат қилганлик учун.
(4-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонунига асосан «с» кичик банд билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
т) қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари — тайёрлов ва хизмат кўрсатув ташкилотлари томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги билан боғлиқ даъволар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у) туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг манфаатларини кўзлаб киритилган даъволар юзасидан.
(4-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сонли Қонунига асосан «т» ва «у» кичик бандлар билан тўлдирилган — Олий Мажлиснинг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ф) хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари — мажбурий бадалларни тўлаш ва коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
х) хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари — тузилган шартномаларнинг шартлари аҳолига уй-жой-коммунал хизматлари кўрсатувчи корхоналар томонидан бажарилмаганлиги ёки сифатсиз бажарилганлиги оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ц) туманлар ва шаҳарлар (шаҳар таркибига кирувчи туманлар) ҳокимликлари — коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги, коммунал хизмат кўрсатувчилар ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг тақдимномасига мувофиқ киритилган даъволар юзасидан.
(2-банднинг «ф», «х» ва «ц» кичик бандлари Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-113-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 399-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ч) нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда.
(2-банд Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-113-сонли Қонуни асосида «ч» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 399-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи идораларда қуйидагилар давлат божини тўлашдан озод этиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) шахслар — давлат пенсиялари ва нафақаларини олиш учун зарур бўлган, шунингдек васийлик қилиш ва ўғил (қиз) қилиб олиш тўғрисидаги ишлар юзасидан ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилигини тасдиқлаб берганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) шахслар — мулкларини давлат фойдасига, шунингдек юридик шахслар фойдасига инъом қилиш тўғрисидаги васиятнома ва шартномаларни тасдиқлаганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) солиқ ва молия идоралари — уларга давлатнинг мерос ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар (гувоҳномалар дубликатлари) берганлик учун, шунингдек ана шу гувоҳномаларни (гувоҳномалар дубликатларини) олиш учун керакли ҳамма ҳужжатлар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ногиронлар жамоат ташкилотлари, уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари — барча нотариал ҳаракатлар юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) юридик ва жисмоний шахслар — уларга мерос ҳуқуқи тўғрисида қуйидаги гувоҳномалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ватанни ҳимоя қилиш чоғида, давлат ёки ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бошқа вазифаларни ўтаётганда ёхуд инсон ҳаётини қутқариш, давлат мулкини асраш ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилишда фуқаролик бурчини адо этиш муносабати билан ҳалок бўлган шахсларнинг мол-мулкига мерос ҳуқуқи тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой (квартира) учун, уй-жой-қурилиш кооперативидаги пай учун мерос ҳуқуқи тўғрисида, агарда улар мерос берувчининг вафот қилиш кунигача бирга яшашган, прописка қилинган бўлса ва мерос берувчининг вафотидан кейин ҳам шу уйда (квартирада) яшаётган бўлишса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкларга қўйилган пул жамғармалари тўғрисида, шахсий ва мулкий суғурталар шартномалари бўйича суғурта пуллари тўғрисида, давлат заём облигациялари учун, иш ҳақлари суммалари учун, муаллифлик ҳуқуқи, кашфиёт, ихтиро, рационализаторлик таклифлари ва саноат намуналари учун муаллифлик қалам ҳақи ва мукофот суммалари учун мерос ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) шахслар — пенсия ва нафақаларни олиш учун ишонч қоғозини тасдиқлатганликлари учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) оналар — кўп болалик учун уларга орденлар ва медаллар берилганлиги ҳақидаги ишлар бўйича ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилигини тасдиқлаб берганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) мактаб-интернатлар — фарзандларининг мактаб-интернатлардаги таъминоти учун ота-оналардан қарзларни ундириш тўғрисидаги ижро кўрсатмаларини амалга оширганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) молия идоралари — фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг махсус мактаблари ва махсус ҳунар-техника билим юртларидаги таъминоти учун ота-оналардан қарзларни ундириш тўғрисидаги ижро кўрсатмаларини амалга оширганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисадан вафот этиш ва ҳалок бўлиш ҳодисасига корхоналар ва ташкилотлар ҳисобидан суғурта қилинган фуқароларнинг меросхўрлари — суғурта пулига мерос ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномалар берганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) сурункали руҳий касалликка чалинганликлари туфайли қонунларда белгиланган тартибда васийлик ўрнатилган шахслар — мулкка меросхўрлик қилишлари тўғрисида гувоҳномалар олганликлари учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда унинг органлари — ходимларни ташкилий йўсинда ишга қабул қилиш тартибида тузилган меҳнат шартномаларини тасдиқлаб берганлик учун;
(4-модданинг 3-банди «м» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 89-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) Улуғ Ватан уруши ногиронлари, Улуғ Ватан уруши жанггоҳларида яраланган шахслар, Улуғ Ватан уруши жанггоҳларида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган шахсларнинг оила аъзолари, Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ҳамда Ватанни ҳимоя қилишда ва Совет Армиясида ўз хизмат бурчини ўтаётганда яраланган шахслар, Афғонистон Республикасида байналмилалчилик бурчини ўтаган шахслар, 1986-1987 йилларда Чернобилъ АЭСининг заҳарланган минтақаси доирасида фалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган шахслар, 1986 йилда Чернобилъ АЭСидаги авария муносабати билан заҳарланган минтақадан кўчирилган (шу жумладан, ўз ихтиёри билан чиқиб кетган) шахслар, агар улар вафот этган бўлсалар, уларнинг оила аъзолари — имтиёзлар берилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилигини тасдиқлаб берганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) муаллифлик ҳуқуқи бўйича агентлик ва унинг идоралари — муаллифлик ҳуқуқи бўйича тўланиши керак бўлган мукофотларнинг ундирилиши ҳақидаги ижро кўрсатмаларини амалга оширганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
п) шахслар — йўловчиларнинг мажбурий суғуртаси юзасидан суғурта пулига ҳамда фуқароларга қарашли мол-мулк мажбурий суғуртаси юзасидан суғурта қоплови пулига бўлган мерос ҳуқуқи тўғрисида уларга гувоҳномалар берганлик учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
р) фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрлар — уларга фермер хўжалиги мол-мулкига мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берилганлиги учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) деҳқон хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрлар — уларга деҳқон хўжалиги мол-мулкига мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берилганлиги учун.
(4-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонунига асосан «р» ва «с» кичик бандлар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
т) хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари — мажбурий бадалларни тўлаш ва коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги ижро хатларини ёзганлик учун.
(3-банднинг «т» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-113-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 399-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Фуқаролик ҳолатларини қайд этувчи идораларда қуйидагилар давлат божини тўлашдан озод қилинадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) халқ таълими идоралари, балоғатга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар — етим болаларни ва ота-оналар ҳомийлигидан маҳрум бўлган болаларни барча болалар интернат муассасаларига ва ўқув юртларига юбориш учун туғилганлик тўғрисида такрорий гувоҳномалар берганлик учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) жисмоний шахслар — туғилиш, ўлим қайд этилганлиги учун, фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, жинснинг ўзгартирилиши ҳолларида, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш пайтида йўл қўйилган хатолар муносабати билан туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ёзувлари ўзгартирилган, тузатилган ва тўлдирилган тақдирда уларга гувоҳномалар берганлик учун;
(4-модданинг 4-банди «б» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) жисмоний шахслар — белгиланган тартибда дараксиз кетган ёки руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги)туфайли фаолиятга яроқсиз деб топилган шахслар билан ёхуд қилган жиноятлари учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар билан бўлган никоҳларини бекор қилиш тўғрисида уларга судлов қарори асосида гувоҳномалар берганлик учун;
(4-модданинг 4-банди «в» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) жисмоний шахслар — уларга оқланган қариндошларининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни такроран берганлик ёки илгари берилган гувоҳномаларни алмаштирганлик учун.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) табиий офатлар натижасида жабрланган жисмоний шахслар — уларга такрорий гувоҳномалар берганлик учун.
(4-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонунига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикасидан чет элга бориш тўғрисидаги ишларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жисмоний шахслар — уларга дипломатик паспортлар берганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) жисмоний шахслар — яқин қариндошлари вафот этганлиги ёки уларнинг қабрларини зиёрат қилиш сабаби билан чет элга бориш учун чет эл паспортлари ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар берганлик учун. Айтилган имтиёзлар бериладиган фуқаролар қаторига ота-оналар, фарзандлар, эр-хотинлар, туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар киради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 16 ёшга тўлмаган жисмоний шахслар — уларга чет элга бориш учун ҳужжатлар берганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ажнабий сайёҳлар — чет эл паспортларини рўйхатдан ўтказганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) фуқаролик иши, оилавий ва жиноий иш бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга биноан чет эл судларига фуқаролик ва жиноий ишлар юзасидан томонлар, гувоҳлар ва экспертлар сифатида чақириладиган жисмоний шахслар — чет элга бориш учун уларга ҳужжатлар берганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ўқишга, стажировкага ёки ишлаб чиқариш практикасини ўтиш учун чет элга борувчи 16 ёшга тўлган ўқувчилар — уларга чет эл паспортлари берганлик учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет элга чиқишга ҳужжатлар берганлик учун бож тўлашдан озод қилинган шахслар шу ҳужжатларга бирон-бир ўзгартишлар киритилганлиги учун давлат божи тўлашдан ҳам озод қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Турар жойга қайд этишда қуйидагилар давлат божини тўлашдан озод қилинадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қарилар ва ногиронлар интернат-уйларида яшовчи қарилар ва ногиронлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) мактаб-интернатлар ва ҳунар-техника билим юртларининг бутунлай давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарда яшовчи ўқувчилари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бож тўловчиларнинг айрим гуруҳлари ва тоифаларига давлат божи тўлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб берадиган тартибда қўшимча имтиёзлар берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 - модда. Давлат божини тўлаш ва уни бюджетга ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божи нақд пул, бож маркалари билан, шунингдек бож тўловчининг кредит муассасасидаги ҳисобидан пул ўтказиш йўли билан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкий низо бўйича судга, хўжалик судига даъво аризаси берилганда, шунингдек олди-сотди шартномасини, инъом қилишни, мол-мулкни алмаштиришни нотариал йўл билан тасдиқлашда, мерос ҳуқуқини расмийлаштиришда, даъво қиймати, шартнома суммаси ёки мерос миқдори чет эл валютасида белгиланадиган ҳолларда давлат божи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаб қўядиган тартибда чет эл валютасида ундирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатилган хизмат учун давлат божи давлат идораси ихтиёрида қолдириладиган қисмини истисно этган ҳолда, бюджетга ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қолдириладиган қисмининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6 - модда. Давлат божини қайтариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўланган давлат божи қуйидаги ҳолларда тўлиқ ёки қисман қайтарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бож амалдаги қонунларда талаб этилганидан ортиқча миқдорда тўланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризалар (шикоятлар) қайтариб берилганда ёки уларни қабул қилишдан бош тортилганда, шунингдек нотариал идоралар ёки туман, шаҳар ва қишлоқ бошқарув идоралари нотариал ҳаракатларни бажаришни рад этганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судда ёхуд хўжалик судида кўрилмайдиган бўлганлиги туфайли ишнинг кўрилиши тўхтатилганда ёки даъвони кўриб чиқиш бекор қилинганда, шунингдек даъвогар томонидан айнан шу ишлар тоифаси учун низоларни дастлабки тарзда ҳал қилишнинг белгиланган тартиби бузилган бўлса ёхуд даъво салоҳиятсиз шахс томонидан қилинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судлов қарори белгиланган тартибда бекор қилинганда, башарти бунда жавобгардан давлат божи давлат фойдасига ундириб бўлинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
балоғатга етмаган фарзандлари бўлмаган эр-хотинларнинг никоҳи ўзаро розилик асосида бекор қилинганлигини қайд этиш учун бож тўланганда, башарти эр-хотинларнинг ярашиши ёки улардан бирининг судга келмаслиги туфайли никоҳни бекор қилиш содир этилмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умум фуқаролик чет эл паспортини бериш рад этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйиладиган бошқа ҳолларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7 - модда. Давлат божини ундирувчи идораларнинг масъулияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божини ундирувчи муассасаларнинг раҳбарлари божлар тўғри ундирилиши учун, шунингдек улар ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда бюджетга ўтказилиши учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8 - модда. Давлат божи тўғри ундирилиши устидан назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божи тўғри ундирилиши устидан назоратни молия ва давлат солиқ идоралари амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Ушбу Қонунни қўлланишга доир йўриқнома
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунни қўлланишга доир йўриқномани Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда чиқаради.
(9-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 271-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 182-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 9 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
740-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 22-модда; 1994 й., 5-сон, 161-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда; 4-5-сон, 126-модда; 9-сон, 241-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда; 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда; 9-сон, 229-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 5-сон, 89-модда; 9-10-сон, 182-модда; 2002 й., 1-сон, 20-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2005 й., 51-сон, 374-модда;52-сон, 385-модда; 2006 й., 51-52-сон, 500-модда; 2007 й., 31-32-сон, 315-модда; 39-сон, 399-модда)