1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 7 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2954]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сонли «Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомни ҳамда Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисида»ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис Р. КУРБАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 26 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 26 октябрдаги 13-мҳ-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширувчи жисмоний тарбия-спорт ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари — халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш учун турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олимлар ва бошқа мутахассислар, тиббиёт мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислар жамоалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тренерлар кенгаши — спорт турлари бўйича бош (катта) тренерлар ва тренерлар, бошқа етакчи ва нуфузли тренерлар, врачлар, комплекс илмий гуруҳлар раҳбарлари ва бошқа мутахассисларидан иборат бўлган, спорт турлари бўйича республика федерацияларида (уюшмаларида) ёки улар бўлмаган тақдирда, республика олий спорт маҳорати мактабларида ташкил этиладиган спортчиларнинг спорт, педагогик ва тарбиявий фаолиятини тартибга солиб борувчи жамоа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
расмий республика ёки халқаро спорт мусобақалари — Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритилган расмий республика ёки халқаро спорт мусобақалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришда қонунийлик, тенглик, объективлик, адолатлилик ҳамда ошкоралик принципларига асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатлари спортчиларнинг ўтган спорт мавсумида расмий республика ёки халқаро спорт мусобақаларидаги иштироки якунларига кўра шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 1-иловасида назарда тутилган мезонларга мувофиқ расмий республика ёки халқаро спорт мусобақаларида юқори кўрсаткичларга эришган барча ёш тоифалари ва жинсий мансублиги бўйича спортчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортчиларни тайёрлашда бевосита қатнашган тренерлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ва маъмурий ходимлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Спорт турлари бўйича республика спорт федерациялари (уюшмалари) келгуси йил учун тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари номзодлари рўйхатига киритиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомга ҳамда мазкур Низомда белгиланган мезонларга мувофиқ спортчилар, шунингдек тренерлар ва хизмат кўрсатувчи ҳамда маъмурий ходимлар рўйхатини (бундан буён матнда рўйхат деб юритилади) шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Рўйхат тренерлар кенгашида муҳокама қилинади ва унинг натижаси бўйича кенгаш баённомаси расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Рўйхат Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда 3 та нусхада расмийлаштирилади ва мажбурий равишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт федерацияси (уюшмаси) раҳбари томонидан имзоланади ва спорт федерациясининг (уюшмасининг) муҳри (муҳр мавжуд бўлганда) билан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли спорт тури бўйича бош (катта) тренер томонидан имзоланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли спорт тури бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби мавжуд бўлганда, ушбу мактаб раҳбари томонидан имзоланади ва мактабнинг муҳри билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Рўйхат (3 та нусхада) спорт федерацияси (уюшмаси) раҳбари томонидан имзоланган тақдимномага илова қилган ҳолда ҳар йили 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига (бундан буён матнда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси деб юритилади) тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли спорт тури бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби мавжуд бўлганда, тақдимнома ушбу мактаб раҳбари билан келишилган ҳолда мактаб томонидан тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдимномага қўшимча равишда тренерлар кенгашининг рўйхатни муҳокама қилганлиги ҳақидаги баённомаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан ҳар йили 10 январга қадар кўриб чиқилади. Бунда Рўйхат Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомга ҳамда мазкур Низомда белгиланган мезонларга мувофиқ шакллантирилганлиги ўрганиб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Рўйхатда камчиликлар аниқланган тақдирда, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси асослантирилган (камчиликлар кўрсатилган) хати билан рўйхатни уни тақдим этган ташкилотга қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Республика спорт федерацияси (уюшмаси) (республика олий спорт маҳорати мактаби) Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг хатида рўйхат бўйича билдирилган камчиликларни бартараф этиб, рўйхатни мазкур Низомда белгиланган тартибда шакллантиради ва тасдиқлайди ҳамда тақдимномага (келишилган тақдимномага) илова қилган ҳолда 15 январга қадар Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига қайта тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Республика спорт федерацияси (уюшмаси) (республика олий спорт маҳорати мактаби) томонидан тақдим этилган рўйхатларни умумлаштиради ва 31 январга қадар Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Йил давомида Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомда кўрсатилган асосларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш зарурати бўлганда, Республика спорт федерацияси (уюшмаси) (республика олий спорт маҳорати мактаби) тақдимнома (келишилган тақдимнома) билан Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тақдимномага тренерлар кенгаши томонидан рўйхатни қайта кўриб чиқиш ва унга ўзгартириш киритиш масаласи муҳокама қилганлиги ҳақидаги тренерлар кенгаши баённомаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги тақдимномани 10 кун ичида кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатига ўзгартиришлар Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг буйруғига асосан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича келгуси йил учун Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхати Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши томонидан шакллантирилади ва ҳар йили 31 январга қадар тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур Низом Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Р. НИЯЗОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 26 октябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Расмий республика ёки халқаро спорт мусобақаларида (ўтган спорт мавсумида) эришилган кўрсаткичларга (эгаллаган ўринларига) кўра спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларига киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕЗОНЛАРИ

Спорт турлари, спорт турлари йўналишлари
Спорт терма жамоаси таркиби
Олимпия (паралимпия) ўйинлари, жаҳон чемпионатлари
Осиё чемпионати,
Осиё ўйинлари
Жаҳон кубоги
(босқичлар йиғиндиси ёки финал)
Осиё кубоги (босқичлар йиғиндиси ёки финал)
«А» тоифасидаги Халқаро мусобақалар
Ўзбекистон чемпионати
Ўзбекистон кубоги
(босқичлар йиғиндиси ёки финал)
шахсий (жамоавий) мусобақалар, жамоавий спорт ўйинлари бўйича мусобақалар
жамоавий мусобақалар, эстафеталар

Спорт яккакурашлари, жумладан теннис, стол тенниси, бадминтон, оғир атлетика
асосий
1 — 8
-
1 — 6
-
1 — 8
-
1 — 4
-
1-2
1 — 3
-
1 — 3
-
захира
9 — 16
-
7 — 12
-
9 — 16
-
5 — 8
-
3-4
4 — 6
-
4 — 6
-
Жамоавий спорт ўйинлари
асосий
иштирок этиш
-
1 — 4
-
1 — 4
-
1 — 3
-
1-2
1-2
-
1-2
-
захира
5 — 8
-
5 — 8
-
4 — 6
-
3-4
3-4
-
3-4
-
Спортнинг қишки турлари
асосий
иштирок этиш
иштирок этиш
1 — 6
1 — 4
1 — 6
1 — 4
1 — 3
1-2
1-2
1-3
1 — 3
1-2
1-2
захира
7 — 12
5 — 8
7 — 12
5 — 8
4 — 6
3-4
3-4
4-5
4-5
3-4
3-4
Бошқа спорт турлари
асосий
1 — 10
1 — 8
1 — 4
1 — 3
1 — 3
1-2
1 — 3
1-2
1-2
1 — 3
1 — 3
1-2
1-2
захира
11 — 20
9 — 16
5 — 8
4 — 6
4 — 6
3-4
4 — 6
3-4
3-4
4-5
4-5
3-4
3-4
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/2954/0389-сон, 26.10.2018 й., 10/18/2954-1/2104-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 04.11.2021 й., 10/21/2954-2/1019-сон; 05.08.2022 й., 10/22/2954-3/0720-сон; 23.11.2023 й., 10/23/2954-4/0878-сон; 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон)