30.11.2017 йилдаги ПҚ-3417-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 30.11.2017 йилдаги ПҚ-3417-сон
Kuchga kirish sanasi
01.12.2017
Ҳужжат 01.12.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шиша тола, электр тежамкор иситиш асбоб-ускуналар ва энергиянинг замонавий тежамкор тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида» 2017 йил 26 майдаги ПП-3012-сонли қарорига мувофиқ ҳамда шиша тола буюмлари, энергия самарадорлигини таъминлайдиган иситиш асбоб-ускуналари, шу жумладан энергиянинг қайта тикланувчи манбаларидан энергия сарфлайдиган ҳамда энергиянинг замонавий тежамкор ишлаб чиқаришларини ташкил этишга хорижий инвестицияларни ва замонавий технологияларни кенг жалб қилиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 сентябрдаги 351-сонли қарори билан «Прайсс-Даймлер» (ГФР) ва «Ровитекс» (Швейцария) хорижий компанияларининг улуши иштирокидаги «Ўзгласзайден» ҚК МЧЖ негизида техник шиша толаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати бўйича хорижий банк маблағларини қайта молиялаштириш йўли орқали ускуналар етказиб беришни молиялаштиришда асосий манба этиб «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ кредити белгиланди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шиша толасини ишлаб чиқариш қўшма корхона таъсисчилари томонидан технологик ускуналар охиригача етказиб берилмагани ва қурилиш-монтаж ишлари ниҳоясига етказилмагани сабабли фойдаланишга топширилмаган, 14 йил мобайнида ишлаб чиқаришни ишга тушириш бўйича ҳеч қандай чора-тадбирлар кўрилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 171-ф-сонли фармойиши билан «Ўзгласзайден» ҚК МЧЖ ишлатилмаган асосий маблағлари ҳамда шиша толасини ишлаб чиқариш бўйича қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ўз маблағлари ҳисобидан хорижий банк олдидаги ташқи қарзини узди, «Ўзгласзайден» ҚК МЧЖнинг «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ кредитлари бўйича 116,3 млрд. сўм миқдоридаги сўндирилмаган қарзи мавжуд;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Deutsche Kabel AG Tashkent» ҚК АЖ «Ўзгласзайден» ҚК МЧЖнинг фаолият юритмай турган мулки комплекси негизида 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича шиша толаси, энергия самарадор иситиш ускуналари ва энергиянинг замонавий тежамкор тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ўз қизиқишларини билдирди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «Ўзэлтехсаноат» АК, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, «Олмазор кичик саноат зонаси» АЖ ва «Deutsche Kabel AG Tashkent» ҚК АЖнинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Deutsche Kabel AG Tashkent» ҚК АЖга «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ кредити бўйича, «Deutsche Kabel AG Tashkent» ҚК АЖга мазкур банднинг учинчи хатбошида белгиланган инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда «Ўзгласзайден» КҚ МЧЖ қарзларини талаб қилиш ҳуқуқларини барча зарур ҳужжатлар билан бирга тақдим этган ҳолда топшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзгласзайден» ҚК МЧЖнинг фаолият юритмай турган мулки комплекси негизида «Deutsche Kabel AG Tashkent» ҚК АЖ томонидан, кейинчалик 2 йил мобайнида эквиваленти 8,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни киритган ҳолда шиша тола, энергия самарадор иситиш ускуналари ва энергиянинг замонавий тежамкор тизимларини ишлаб чиқаришни белгиланган тартибда ташкил этиш (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича «Олмазор кичик саноат зонаси» АЖнинг бинолари ва иншоатларини (кейинги ўринларда — объект), баҳолаш ташкилоти томонидан белгиланган нарх бўйича бўлиб тўлаш шартларида «Deutsche Kabel AG Tashkent» ҚК АЖга белгиланган тартибда сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бир ой муддатда белгиланган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзгласзайден» ҚК МЧЖ ссуда қарзини миллий валютадаги эквивалентида тенг миқдордаги резервини ташкил этган ҳолда ва уни кейинчалик белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарган равишда «назарда тутилмаган ҳолатлар» тегишли ҳисобварағига ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзгласзайден» ҚК МЧЖ мажбуриятлари бўйича «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга берилган 2000 йил 7 декабрдаги МН/24-02-03/199-сонли Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Кафолатларини бекор қилиш бўйича таклифлар киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва «Олмазор кичик саноат зонаси» АЖ икки ой муддатда объектнинг баҳоланишини ва уни «Deutsche Kabel AG Tashkent» ҚК АЖга сотилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, олди-сотди шартномаси тузилган вақтдан бошлаб объектдан фойдаланиш ва унга эгалик қилиш ҳуқуқи «Deutsche Kabel AG Tashkent» ҚК АЖга ўтади, тасарруф этиш ҳуқуқи эса уни сотиб олиш тўлови тўлангандан сўнг амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 2022 йилнинг 1 июлига кадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Deutsche Kabel AG Tashkent» ҚК АЖ мазкур инвестиция лойиҳаси доирасида юридик шахсларнинг фойда солиғи, мулк солиғи, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига бўлган мажбурий ажратмалар тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, хом ашё, материаллар ва махсус транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзэлтехсаноат» АЖ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Deutsche Kabel AG Tashkent» ҚК АЖ билан биргаликда икки ой муддатда «Ўзэлтехсаноат» АЖнинг Илмий-техник кенгаши томонидан лойиҳаолди ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши, кўриб чиқилиши, шунингдек, шиша толасини 2019 йилнинг учинчи чорагида барча ишларнинг тугалланиши ва ишлаб чиқаришни ишга туширишни назарда тутадиган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тармоқ жадвали тасдиқланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ҳафта Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва «Ўзэлтехсаноат» АЖ раиси вазифасини бажарувчи А.А. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 30 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3417-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3417-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳолаш ташкилоти томонидан белгиланган нарх бўйича бўлиб тўлаш шартларида «Deutsche Kabel AG Tashkent» ҚК АЖга ўрнатилган тартибда сотиладиган «Олмазор кичик саноат зонаси» АЖнинг бинолари ва иншоотлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Объектларнинг номланиши

Кадастр бўйичарақами(литери)

Майдони (кв. м)

1.

Омборхона

0024

402

2.

7-цех биноси

0028

7 327

3.

Бостирма

0029

477

4.

Цех биноси

0030

386

5.

Чиқиндиларни қайта ишлаш биноси

0031

37

6.

Чиқиндиларни қайта ишлаш биноси

0032

810

7.

Қўриқлаш биноси

0035

6

8.

8-цех биноси

0036

13 099

Жами

22 544

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 07/17/3417/0346-сон; 11.04.2019 й., 07/19/4277/2919-сон; 04.10.2019 й., 06/19/5846/3866-сон)