Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2024 20.07.2004 йилдаги 341-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.07.2004 йилдаги 341-сон
Kuchga kirish sanasi
20.07.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2024
Ҳужжат 20.07.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 августдаги 489-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий талим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш туғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасаларининг кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар малакасининг талаб этиладиган даражасини таъминлаш, ўқитишнинг инновация усулларини жорий этиш, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда талаба ёшлар ўртасида тарбиявий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш масалаларидаги фаолияти устидан назорат бўшаштириб юборилганлигини, бу мутахассислар тайёрлаш сифатига салбий таъсир кўрсатаётганлигини қайд этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устуворликларига мувофиқ кадрларни сифатли ўқитиш ва тарбиялашни ташкил этиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарорига кўра ходимларнинг умумий сони 387 нафар бўлган 8 та хўжалик ҳисобидаги Вазирлик тасарруфидаги ташкилот унинг тузилмасидан чиқарилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида юксак маънавий-ахлоқий фазилатли, мустақил фикрлашга қодир бўлган, ҳозирги замон бозор шароитларида ишни ташкил этишнинг илғор усуллари ва шаклларини эгаллаб олган юқори маълумотли, малакали кадрлар тайёрлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.

илғор жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда республикада олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш ва такомиллаштириш;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида мўлжалланган вазифалар бажарилишини таъминлаш;

идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, республиканинг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқув-педагогик ва илмий-методик раҳбарликни амалга ошириш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларда давлат таълим стандартлари талаблари ва таълим даражасига ва мазмунига, мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги сифатига қўйиладиган бошқа талаблар бажарилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устуворликларига мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мавжуд ва истиқболли йўналишлари бўйича корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек фуқаролар томонидан таълим хизматларига бўлган талабни ўрганиш ва унинг қондирилишини таъминлаш;

ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг илғор шаклларини, шу жумладан масофадан туриб ўқитиш шаклини, янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узлуксиз таълим тизими учун янги авлод ўқув адабиёти яратиш концепцияси талабларига мувофиқ дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши, таржима қилиниши ва нашр этилишини ташкил этиш;

педагог кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш ва такомиллаштириш;

олий ўқув юртларида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва тадқиқотларнинг натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча манбалар, айниқса тўлов-контракт шакли бўйича олий таълим муассасалари даромадлари шакллантирилиши ва улардан самарали фойдаланилиши устидан назорат қилиш.

3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси ҳамда ходимларнинг чекланган умумий сони 54 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 38 нафар бўлган марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Вазирлик марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институти Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш марказига айлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга талабларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, шунингдек мамлакат лицейлари, коллежлари ва олий таълим муассасаларида ўқув жараёнининг ўзаро боғлиқлиги ва узлуксизлигини методик таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитишнинг интерактив методларини, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишга асосланган мультимедий ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицейлар, коллежлар, бакалавриат ва магистратура таълим дастурларига кирувчи барча фанлар бўйича янги авлод ўқув адабиётлари тайёрлашни ва улар билан таълим муассасаларини таъминлашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг фаолият кўрсатишини илмий-методик таъминлаш, рақобатбардошли кадрлар тайёрлашга йўналтирилган тадқиқот ишларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор жаҳон тажрибасини ўрганиш асосида республикада юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкил этишни такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма даромадлари ҳомийлар, хайрия жамғармалари маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари, шунингдек олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт шаклида ўқитиш учун тушадиган маблағларининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалари ҳисобига шакллантирилади ҳамда янги авлод дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини яратишга, ўқув бинолари ва ётоқхоналарнинг моддий ҳолатини яхшилашга, шунингдек замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга сарфланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш марказининг Низомини ҳамда унинг тузилмасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда — Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 20 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
341-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда матнда Вазирлик деб юритилади) республикада олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига раҳбарлик қилувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлик тизимига Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим, каб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази, идоравий мансуб олий ўқув юртлари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлик ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлик фаолияти Вазирликка ажратиладиган маблағлар доирасида давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида юксак маънавий-ахлоқий фазилатли, мустақил фикрлашга қодир бўлган, ҳозирги замон бозор шароитларида ишни ташкил этишнинг илғор усуллари ва шаклларини эгаллаб олган юқори маълумотли, малакали кадрлар тайёрлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда республикада олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш ва такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида мўлжалланган вазифалар бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, республиканинг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқув-педагогик ва илмий-методик раҳбарликни амалга ошириш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларда давлат таълим стандартлари талаблари ҳамда таълим даражаси ва мазмунига, мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги сифатига қўйиладиган бошқа талаблар бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устуворликларига мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мавжуд ва истиқболли йўналишлари бўйича корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек фуқаролар томонидан таълим хизматларига бўлган талабни ўрганиш ва унинг қондирилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг илғор шаклларини, шу жумладан масофадан туриб ўқитиш, янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узлуксиз таълим тизими учун янги авлод ўқув адабиёти яратиш концепцияси талабларига мувофиқ дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши, таржима қилиниши ва нашр этилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш ва такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ўқув юртларида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва тадқиқотларнинг натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча манбалар, айниқса тўлов-контракт шакли бўйича олий таълим муассасалари даромадлари шакллантирилиши ва улардан самарали фойдаланилиши устидан назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасаларида ва Вазирлик тизимидаги бошқа идоравий мансуб ташкилотларда «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бакалавриат таълими ва магистратура мутахассисликлари йўналишлари бўйича давлат таълим стандартларини, олий таълим фанларининг намунавий ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек олий таълим муассасалари фаолиятининг аниқ турларини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ бакалавриат таълими ва магистратура мутахассисликларининг истиқболли йўналишлари рўйхатини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Олий таълимнинг йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, янги авлод ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, электрон кутубхоналар жорий этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим тизимида Кадрлар тайёрлаш миллий дастури амалга оширилиши мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида миллий мустақиллик ғояларига, халқнинг бой миллий ва маданий-тарихий анъаналари ва умуминсоний қадриятларга асосланган ўсиб келаётган авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялаш ташкил этилишини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасасининг намунавий уставини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда олий таълим муассасаларининг ва Вазирлик тизимидаги бошқа идоравий мансуб ташкилотларининг уставларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест маркази билан биргаликда олий таълим сифатини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига республиканинг олий таълим муассасаларига абитуриентларни танлаш ва қабул қилишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари ва олий ўқув юртидан кейинги таълимга, шунингдек педагог кадрлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этишнинг самарали шаклларини, шу жумладан масофадан туриб ўқитиш шаклини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг раҳбарлари, педагоглари ва муҳандис-педагог ходимларига қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасасининг ректори, проректори ва факультет декани лавозимига номзодларни танлаш ва кўрсатиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим сифатини оширишга, рақобатбардош кадрлар тайёрлашга, педагог кадрларнинг самарали фаолиятини рағбатлантиришга йўналтирилган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва ўқув жараёнига жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог кадрларини ишга қабул қилишнинг танлов тизими тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этади ҳамда уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим соҳасида маркетинг тадқиқотларини ташкил этади, республиканинг олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлашнинг мавжуд ва истиқболли йўналишлари бўйича қабул кўрсаткичларини ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тизимининг олий таълим муассасаларини, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини моддий-техник жиҳозлашни молиялаштиришнинг давлат нормативларини белгилаш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасалари, Вазирлик корхоналари ва ташкилотларининг хўжалик, ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб олий таълим муассасалари ва ташкилотларининг таъминотига харажатлар сметасини тасдиқлайди ҳамда белгиланган тартибда уларни молиялаштиришни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг идоравий мансуб муассасалари ва ташкилотлари бошқарув ходимлари сонини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитишнинг тўлов-контракт шакли даромадлари ва харажатлари сметасини тасдиқлайди ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар тушуми ва сарфланиши устидан назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка марказлаштирилган тартибда ажратиладиган маблағларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш учун Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкида жорий, ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисоб рақамлари очади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика илмий-техник дастурлари бўйича фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни бажаришда олий мактабнинг илмий-техник салоҳиятидан самарали фойдаланилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий ва илмий-педагог кадрлар аспирантура ва докторантура орқали белгиланган тартибда тайёрланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимлари асосида хорижий шериклар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, республиканинг олий таълим муассасаларида хорижий мамлакатлар учун мутахассислар тайёрланишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда давлат тилида ва бошқа тилларда дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш ва уларнинг нусхаларини кўпайтиришнинг йиллик ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тизими ходимларини Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига тақдим этишга материалларни кўриб чиқади ва хулоса беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабалар учун белгиланган тартибда универсиадалар ва бошқа спорт тадбирларини ўтказади, уларнинг ғолибларини халқаро танловлар ва мусобақаларга юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий мактабни ривожлантириш, фан ва техниканинг долзарб масалалари бўйича белгиланган тартибда республика ва халқаро кенгашлар, конференциялар, симпозиумлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб таркибий бўлинмалар, марказлар, Вазирлик тизимига кирадиган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини тайинлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўзига идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасалар орқали ҳал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун республикада олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тузилмасини такомиллаштириш ва бошқариш масалалари бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайъат мажлисларида олий ва ўрта махсус ўқув юртларига эга бўлган республика вазирликлари ва идоралари раҳбар ходимларининг ахбороти (маърузалари)ни кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлардан ва мансабдор шахслардан кадрларга бўлган эҳтиёж тўғрисидаги ахборотни, шу жумладан шартнома асосида тайёрланган мутахассисларнинг ишга жойлаштирилиши мониторингини юритиш учун зарур бўлган таҳлилий материалларни ва бошқа материалларни сўраш ва белгиланган тартибда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини, Вазирликнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бажарилишини назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш масалалари бўйича эксперт хулосалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча манбалар, айниқса ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича олий таълим муассасалари даромадлари шакллантирилиши ва улардан самарали фойдаланилиши устидан назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш факультетлари ташкил этиладиган олий таълим муассасалари рўйхатини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика вазирликлари, идораларидан ва бевосита олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидан Вазирликка юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материалларни ҳамда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўйича белгиланган статистика ҳисоботини олиш ва Вазирликнинг таълим муассасаларида ҳисоб ва ҳисоботнинг ҳолати устидан назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига қарашли ўқув юртларини замонавий дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан тўлдириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шунингдек ўқув бинолари ва ётоқхоналарнинг моддий ҳолатини яхшилаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш. Жамғарма олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалари ҳисобига шакллантирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банк муассасаларида ва бошқа кредит муассасаларида валюта ҳисоб рақамларига эга бўлиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассисларни шартнома асосида мақсадли тайёрлаш учун идоравий мансуб олий таълим муассасаларида белгиланган тартибда махсус курслар, кафедралар, факультетлар ва лабораториялар очиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фан ва технологиялар маркази билан биргаликда танлов ва грантлар асосида муаммоли лабораториялар ташкил этиш ва уларни ёпиш ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда — Вазирлик тизимининг олий таълим муассасаларида тармоқ илмий-тадқиқот лабораториялари ташкил этиш ва уларни ёпиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликда республиканинг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун етакчи олимлар, юқори малакали ўқитувчилар ва мутахассислардан илмий-методик кенгашлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий аппаратнинг тасдиқланган тузилмасига Вазирликнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва аппарат ходимларининг чекланган сони доирасида бошқарувнинг технологияси ва техникасини такомиллаштириш зарурияти туфайли келиб чиққан ўзгартиришлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб муассасаларнинг амалдаги қонун ҳужжатлари, Вазирликнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бузилган ҳолда чиқарилган буйруқларини бекор қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда Вазирликнинг мукофотлари, кўкрак белгилари ва фахрий ёрлиқларини таъсис этиш ҳамда улар билан илғор ходимларни ва профессор-ўқитувчилар тартибини, шунингдек энг яхши илмий ва экспериментал конструкторлик ишлари учун олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг талабалари ва ўқувчиларини мукофотлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасаларининг талабаларини белгиланган тартибда бир ўқув муассасасидан бошқасига ўтказиш, талабаликка тиклаш ва талабаликдан чиқариш, якуний давлат аттестациясини қайта топширишга рухсатнома бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасалари фаолиятини белгиланган тартибда текшириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар бажариши мажбурий бўлган, таълим сифатини оширишга, рақобатбарбош кадрлар тайёрлашга, педагог ходимларнинг самарали ишини рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлашга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлик, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлик олий таълим соҳасида давлат сиёсати амалга оширилиши, Вазирлик маблағларидан самарали фойдаланилиши, шунингдек ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирликка қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган вазир бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирнинг уч нафар ўринбосари бўлади, улардан бири Вазирнинг биринчи ўринбосари — Вазирликнинг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Вазирлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, ўз ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг Вазирлик фаолияти алоҳида участкаларига раҳбарлиги ва тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар ишлари учун жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида Вазирлик марказий аппаратининг штат жадвалини, шунингдек Вазирлик марказий аппаратининг, тасарруфидаги органлар ва муассасаларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Вазирлик тизимига кирадиган тасарруфидаги бошқа ташкилотлар ва муассасаларнинг низомлари (уставлари)ни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасасининг ректори лавозимига тайинлаш учун номзодларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади, Вазирлик марказий аппарати ходимларини, олий таълим муассасалари проректорларини, Вазирлик тизимига кирадиган бошқа идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади, уларни аттестациядан ўтказишни ташкил этади (ректорлардан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида хорижий шериклар билан ҳамкорлик тўғрисида идоралараро битимлар, шартномалар тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Вазирликда 9 кишидан иборат таркибида Вазир, Вазирнинг биринчи ўринбосари ва Вазир ўринбосарлари (лавозими бўйича) ва Вазирлик тизимининг бошқа ходимларидан иборат ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ҳайъати олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантиришнинг, қабул қилинган қарорлар бажарилишини текширишнинг, кадрларни танлаш ва улардан фойдаланишнинг асосий масалаларини, энг муҳим буйруқлар ва йўриқномалар лойиҳаларини, Вазирлик бошқармалари ва бўлимларининг, таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботларини кўриб чиқади, қарорлар қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат қарорлари, қоидага кўра, Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир билан ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Вазир ўз қарорини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. Вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилади. Ҳайъат аъзолари, ўз навбатида, ўз фикрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Вазирликнинг идоравий мансуб олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлари ўз фаолиятини белгиланган тартибда Вазирлик томонидан тасдиқланадиган уставлар ва низомларга мувофиқ амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вазирлик фуқароларнинг мурожаатларида ўртага қўйилган масалалар тўғри ва адолатли ҳал этилишига эришиб, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг хатлари, шикоятлари ва аризалари ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этади ҳамда Вазирлик тизимининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, корхоналари ва ташкилотлари фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 332-модда; 2006 й., 40-сон, 396-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2011 й., 4-5-сон, 33-модда; 2015 й., 13-сон, 155-модда; 2017 й., 28-сон, 649-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2019 й., 09/19/172/2676-сон, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон; 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)