1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотни қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашаётган ташкилот сифатида идентификациялаш механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сон қарорига мувофиқ, берилаётган имтиёзлар бўйича солиқ қонунчилигини қўллашда ягона ёндашувни таъминлаш, қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашаётган ташкилотларни идентификациялаш механизмини жорий этиш, шунингдек, уларнинг маҳсулотларини қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тоифасига киритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йиллар учун иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқ соҳаларида энергия ҳажмини қисқартириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбошига мувофиқ, қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган корхоналар ва ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 5 йил муддатга барча солиқлардан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ташкилотни қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган ташкилот сифатида идентификациялаш механизми тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган ташкилотларга ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ солиқ имтиёзлари берилишида кўмаклашишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган ва солиқ имтиёзлари берилаётган ташкилотларнинг ягона маълумотлар базаси шакллантирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича технологияларни жорий этиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда энергия самарадорлигини ошириш масалалари, ёқилғи-энергетика ресурсларидан тежамкорлик билан оқилона фойдаланишнинг муҳимлиги мунтазам ёритиб борилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги бош директори А.У. Каримов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 13 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
908-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 908-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотни қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашаётган ташкилот сифатида идентификациялаш механизми тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом ташкилотни қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашаётган ташкилот сифатида идентификациялаш механизмини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмаси — қайта тикланадиган манбалардан электр, иссиқлик энергияси ёки биогаз ишлаб чиқариш учун мўлжалланган технологик ускуналар тўплами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тикланадиган энергия манбалари — ўз-ўзидан содир бўладиган табиий жараёнлар ҳисобидан узлуксиз қайта тикланадиган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган энергия манбалари: қуёш нури энергияси, шамол энергияси, сувнинг гидродинамик энергияси, геотермал энергия — тупроқ, ерости сувлари, дарёлар, сув ҳавзалари иссиқлиги, шунингдек, бирламчи энергия ресурсларининг антропоген манбалари — биомасса, биогаз ҳамда электр ва (ёки) иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган органик чиқиндилардан бошқа ёқилғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган ташкилот — қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлайдиган ва бундай қурилмаларни сотишдан оладиган соф даромади улуши сотишдан тушадиган соф даромаднинг умумий ҳажмида ҳисобот солиқ даври якунлари бўйича камида 50 фоизни ташкил қиладиган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотни қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган ташкилот сифатида идентификациялаш — ташкилотлар учун қонунчиликка мувофиқ назарда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаш мақсадида давлат солиқ хизмати органи томонидан ташкилотни унинг йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботи билан бирга тақдим этадиган маълумотнома-ҳисоб-китоб асосида аниқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Идентификациялаш учун зарур ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Имтиёзлардан фойдаланадиган ташкилот қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашганини тасдиқлаш учун йил якунлари бўйича давлат солиқ хизмати органларига солиқ ҳисоботи билан бирга қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлаш тўғрисида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда маълумотнома-ҳисоб-китоб ҳам тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган ташкилотларга солиқ имтиёзлари давлат солиқ хизмати органлари томонидан идентификациялаш асосида берилади. Бунда ташкилотлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ маълумотнома-ҳисоб-китобда қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари рўйхатини кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агар ташкилот, ҳисобот йили якунлари бўйича тақдим этилган маълумотнома-ҳисоб-китобдан келиб чиққан ҳолда, солиқ имтиёзлари бериш учун белгиланган мезонларга мос келмаса (қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлаш бўйича солиқ имтиёзлари берилган ихтисослаштирилган ташкилот ҳисобланмаса), солиқ имтиёзлари бекор қилинади ва унга нисбатан ушбу имтиёзларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўлаш мажбуриятлари тикланади ҳамда белгиланган тартибда пеня ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 110-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Солиқ имтиёзларини қўллаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган ташкилот сифатида идентификацияланган ташкилотларга ушбу Низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йиллар учун иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқ соҳаларида энергия ҳажмини қисқартириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарорининг 5-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзлари берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Томонлар ўртасида ташкилотни қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган ташкилот сифатида идентификациялаш жараёнида пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган ташкилот сифатида идентификациялаш механизми тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиллик солиқ ҳисоботи билан бирга тақдим этилади
_______________________________________________________________________________ манзилида жойлашган __________________________________________________________________________________________________ (ташкилотнинг тўлиқ номи) _______________________________________________________________________________________________га (солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)
тақдим этилади.
1. Давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома
2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)
3. СТИР
4. ОКЭД
5. Телефон:
код
рақам
____________ йилда қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлаш тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китоб
Ишлаб чиқариш ҳажми (ҚҚС ва акциз солиғисиз белгиланган нархларда), жами
шу жумладан
шундан солиқ имтиёзлари берилган маҳсулотлар
Маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигин тасдиқлайман:
Раҳбар:
СТИР
Ф.И.О.
________________________
Имзо
________________________
Бош бухгалтер
СТИР
Ф.И.О.
___________________________
Имзо
___________________________
Сана
(кун/ой/йил)
М.Ў.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган ташкилот сифатида идентификациялаш механизми тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Қурилманинг энергия ишлаб чиқариш услуби бўйича номи