25.10.2017 йилдаги ПҚ-3356-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 25.10.2017 йилдаги ПҚ-3356-сон
Kuchga kirish sanasi
25.10.2017
Ҳужжат 25.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этиб ўтилсинки, кейинги йилларда мамлакатимизда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини вужудга келтириш, жумладан уларнинг фаолиятини тартибга солувчи мустаҳкам норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш, эркин иқтисодий ва саноат зоналарини ривожлантиришга хорижий ҳамда маҳаллий инвестицияларни жалб этиш имконини берадиган солиқ, божхона имтиёзлари ва енгилликларининг кенг тизимини яратиш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этишда жиддий камчилик ва нуқсонлар мавжудки, улар шундай зоналарни ривожлантиришга ва самарали фаолият юритишига тўсқинлик қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3175-сонли қарори билан ташкил қилинган Махсус идоралараро комиссия томонидан жойларга чиқиб ўрганилганда қуйидагилар аниқланди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудларида жойлаштириш учун лойиҳаларни танлашнинг аниқ мезонлари мавжуд эмас. Инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқишда янгидан ташкил этилаётган иш ўринлари сони, салоҳиятли хорижий шерик ва инвестор-мамлакатнинг мавжудлиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорларда талаб қилиниши, экспорт ҳажми, шунингдек, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси ҳисобга олинмаяпти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчидан, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш ва амалга ошириш учун таклиф этилаётган инвестиция лойиҳаларини келишиб олиш ва маъқуллаш механизми амалда ҳаддан ташқари мураккаб бюрократизмга учраган, бу эса мазкур лойиҳалар бўйича қарорлар қабул қилишни қўп ойларга чўзиб юбормоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари учун зарур муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ўз вақтида барпо этиш масалаларига етарлича эътибор берилмаяпти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан, таклиф этилаётган инвестиция лойиҳаларининг ишончли молиявий манбалар, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий кредит ресурслари, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига ишончли таъминланиши муфассал ишлаб чиқилмаган. Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарига бириктирилган тижорат банклари ушбу муаммоларни ҳал этишда суст иштирок этмоқдалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчидан, эркин иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари Республика товар-хомашё биржаси орқали сотиладиган хомашё ресурсларини зарур ҳажмда сотиб олишда каттагина қийинчиликларга дуч келмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчидан, эркин иқтисодий зоналарнинг ҳудудида фойдаланишга топширилган корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларидан ниҳоятда самарасиз фойдаланилмоқда, бунинг оқибатида ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмлари ҳамда иш жойлари сони тасдиқланган бизнес-режалар параметрларига мувофиқ келмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчидан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ташкил қилинган ҳудудий комиссиялар томонидан жойларда юзага келувчи масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш борасидаги ишларни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан механизми мавжуд эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мана шуларнинг ҳаммаси эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида жойлаштириладиган инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш, ер майдонлари ажратиб бериш тартиби, хомашё ва материаллардан фойдаланишни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига кредит ресурслари ажратишнинг принципиал янги тизими яратилишини тақозо этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи бозорларда харидоргир бўлган юқори қўшилган қийматли рақобатдош, сифатли маҳсулот ишлаб чиқарилишини таъминлайдиган минерал-хомашё ва қишлоқ хўжалиги ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича юқори технологияли замонавий ишлаб чиқаришларни барпо этишга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш учун ғоят қулай ишбилармонлик муҳитини вужудга келтириш, шунингдек, республика минтақаларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш, бунинг асосида янги иш жойларини ташкиллаштириш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини бошқариш ҳамда улар фаолиятини ташкил этишнинг янги тизими жорий этилсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ташкил қилинган ҳудудий комиссиялар 1-иловага* мувофиқ намунавий таркибда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари (кейинги ўринларда — маъмурий кенгашлар) этиб қайта ташкил қилинсин, қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, алоҳида ҳуқуқий ва иқтисодий режимга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг самарали фаолият юритишини ташкиллаштириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекцияларини шакллантириш ҳамда улар фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини танлаш ва уларни амалга ошириш учун эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш бўйича қарор қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларини танлаб олиш ва уларни кичик саноат зоналарида жойлаштириш бўйича танлов комиссияси функцияларини амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг иштирокчиларига ер майдонлари тақдим этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулки бўлган ишламаётган корхоналар ва бўш ётган мол-мулкларни эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг иштирокчиларига инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда «нол» харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, эркин иқтисодий зоналарни ривожлантиришнинг бош режаларини, шунингдек, кичик саноат зоналарини ривожлантириш режаларини кўриб чиқиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида муҳандислик-коммуникация ҳамда транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, шунингдек инвестициялаш тўғрисида битимга киритилган мажбуриятларнинг, шу жумладан, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчилари корхоналарининг бизнес-режалари параметрлари бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг иштирокчилари — тадбиркорлик субъектларига инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ва корхоналарнинг фаолият юритишида юзага келадиган масалалар комплексини ҳал этишда ёрдам кўрсатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зоналар ҳудудларининг чегараларини аниқлаштириш ва янги кичик саноат зоналари барпо этиш бўйича таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, улар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) эркин иқтисодий зоналарнинг Маъмурий кенгаши тугатилган ҳолда эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши (кейинги ўринларда — Республика кенгаши) 2-иловага* мувофиқ таркибда ташкил қилинсин, уларнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш стратегиясини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари ҳамда дирекциялари фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг фаолият юритиши ва уларни ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал этишда вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши борасидаги фаолиятини аниқ-пухта мувофиқлаштиришни, улар томонидан бюрократизм ва сансалорлик фактларига йўл қўймаслик бўйича тезкор чоралар кўриш, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари кўриш юзасидан таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятининг барча ташкилий масалалари, хорижий инвесторлардан тушаётган истиқболли таклифлар, шунингдек, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳудудида амалга ошириш тавсия этилаётган, Республика кенгашига тақдим этилган аниқ лойиҳа таклифларини тезкорлик билан кўриб чиқиш ҳамда улар бўйича келишилган қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳудудида лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг иштирокчилари — хўжалик юритувчи субъектларнинг самарали фаолият юритиши, улар ишлаб чиқараётган маҳсулотни экспортга етказиб беришни кўпайтириш учун яна ҳам кўпроқ қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, лойиҳа ишланмаси ва лойиҳаларни амалга ошириш, объектларни ишга тушириш ва пировард мақсадларга эришишнинг бутун цикли давомида уни сифатли ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишига тўсқинлик қилувчи сабабларни аниқлаган ҳолда, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини, шунингдек, юзага келаётган масалалар ва муаммоларни ҳал этишда уларга амалий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини қабул қилган ҳолда эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари иштирокчилари — хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятининг самарадорлигини доимий мониторинг қилиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зоналар дирекцияси фаолияти устидан амалий назорат ўрнатиш, маъқулланган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисида дирекция раҳбарларининг мунтазам ҳисоботларини тинглаб бориш, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари дирекцияларининг зиммасига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминламаган раҳбарларига нисбатан жавобгарлик чоралари кўриш тўғрисида таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий кенгашлар ёки ваколатли органларнинг асосли таклифлари бўйича эркин иқтисодий зона иштирокчиси мақомини тўхтатиш ёки ундан маҳрум қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари барпо этиш ҳамда ишлаб турганларининг чегараларини ўзгартириш масалаларини келишиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зоналар ҳудудида қиймати 5,0 миллион АҚШ доллари эквивалентидан юқори бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан маъмурий кенгашларнинг қарорларини келишиб олиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий кенгашлар ўзларининг ваколатига киритилган қарорларни қабул қилишда мустақилдирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрининг иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг ишчи органлари ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зоналар ҳудудида биринчи навбатда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан тақдим этиладиган рўйхатларга биноан энг аввало бандликка муҳтожларни иш билан таъминлаган ҳолда янги иш жойларини вужудга келтириб, маҳаллийлаштириш лойиҳалари учун қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва мезонларга мос келадиган, импорт ўрнини босадиган, экспортга йўналтирилган юқори технологияли ва инновацион ишлаб чиқаришларни барпо этиш бўйича лойиҳалар жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти соҳасида бир-бирини такрорловчи ваколатлар ҳамда функцияларга эга бўлган доимий фаолият юритувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳлар тугатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши тўғрисидаги Низом 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1, 2 ва 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Республика кенгаши (А.Н. Арипов) 2017 йилнинг 1 декабрига қадар минтақаларнинг мавжуд минерал-хомашё, ер, сув, қишлоқ хўжалиги ресурсларини, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини, экологик шарт-шароитини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир эркин иқтисодий зонанинг тармоқ ихтисослашувини белгиласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда ҳар бир эркин иқтисодий зонанинг тармоқ ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда ана шу зоналарга хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳудудларида лойиҳаларни молиялаштираётган барча тижорат банкларига, тасдиқланган квоталар доирасида, кредит линиялари очилишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий кенгашларга эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ташкил этилган барча ҳудудлардаги ер участкаларини, шу жумладан, давлат мулки бўлган фаолият юритмаётган бўш объектлар ва бўш ер майдонларини тасарруф этиш ҳуқуқи берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зона ва кичик саноат зонасидаги ишлаб чиқариш қувватлари, биринчи навбатда, тортиб келинган муҳандислик инфраструктурасига эга бўлган ҳудудларда ва фаолият кўрсатмаётган бўш бинолар, иншоотлар ҳамда қуриб битказилмаган объектлар базасида жойлаштирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зона иштирокчилари ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур бўлган биржа товарлари (хомашё, материаллар, ярим фабрикатлар ва тайёр маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида, эркин биржа савдоларида таркиб топадиган ўртача котировкалардан келиб чиққан ҳолда бозор нархларида сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати эркин иқтисодий зона ҳудудида ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан бошлаб ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йилнинг 1 мартидан бошлаб инвесторлар эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекцияларига ахборот тизимларини кўллаган ҳолда интерфаол шаклда инвестиция буюртманомаларини тақдим этишлари мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция киритиш тўғрисидаги битимларда назарда тутилган инвестиция лойиҳаси параметрларини бажариш бўйича белгиланган мажбуриятларнинг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилмаслиги тадбиркорлик субъектини эркин иқтисодий зона иштирокчиси мақомидан белгиланган тартибда маҳрум этиш учун асос ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорни эркин иқтисодий зона иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш унинг эркин иқтисодий зона ҳудудидаги фаолиятини, шунингдек эркин иқтисодий зона иштирокчисига мулк эгалиги ҳуқуқи билан тегишли бўлган бошқа объектларга нисбатан ҳуқуқлари тўхтатилишига олиб келмайди. Бунда ушбу тадбиркорлик субъекти ЭИЗ иштирокчилари учун берилган имтиёзлар ва афзалликлардан фойдаланмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зона иштирокчиси мақомидан маҳрум бўлган тадбиркорлик субъектидан, зарур ҳолларда, ер участкасини олиб қўйиш қонунчиликка ҳамда инвестор билан тузилган инвестиция киритиш тўғрисидаги битим ёки бошқа шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилаб қўйилсинки, солиқ қонунчилиги ўзгарганида эркин иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича улар рўйхатдан ўтказилган санада амал қилган норма ва қоидаларни қўллашга ҳақлидирлар, акциз солиғи олинадиган товарлар солиққа тортилишини тартибга солувчи ҳужжатларнинг нормалари ва қоидалари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 2017 йилнинг 1 ноябридан бошлаб эркин иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари — тадбиркорлик субъектлари томонидан тузиладиган импорт шартномаларини Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида экспертизадан ўтказиш талаби бекор қилинсин, мазкур субъектларнинг устав капиталларида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредит линияси ҳисобига тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда молиялаштириладиган давлат улуши мавжуд эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли Фармони 8-бандининг амал қилиши давлат унитар корхоналари — «Навоий», «Ангрен», «Жиззах» эркин иқтисодий зоналари дирекциялари ҳамда янгидан ташкил этилаётган эркин иқтисодий зоналарнинг дирекцияларига жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б.А. Ходжаев) суғурта компаниялари билан биргаликда эркин иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига бериладиган кредитлар бўйича гаров таъминоти суғурталанишини расмийлаштиришда 0,5 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда суғурта мукофоти ундирилишини амалиётга татбиқ этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тижорат банкларига белгиланган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш учун эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари — корхоналарнинг пул оқимларида вақтинчалик номутаносиблик рўй берган ҳолларда кредитни қайтариш муддатини кейинга кўчириш ёки муддатини узайтириш йўли билан асосий қарз юзасидан тўловлар миқдорини камайтириш бўйича кредит шартномаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит буюртманомасини кўриб чиқиш учун эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларидан воситачилик ҳақи ундирилишини бекор қилиш ва абонент ҳақи тўлашдан озод қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаси ишга туширилгунга қадар, аммо норматив муддатдан кўп бўлмаган даврда берилган кредитлар юзасидан қўшиб ҳисобланган фоизларни капиталлаштириш чора-тадбирларини кўриш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналарининг Ягона порталини яратиш ва 2018 йилнинг 1 мартидан бошлаб уни ишга тушириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, ушбу портал:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатнинг эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари тўғрисида, тақдим этилаётган имтиёзлар, инвестиция киритиш афзалликлари, инфратузилма, географик жойлашув, шунингдек, уларнинг ҳудудида жойлашган давлат мулки объектлари, инвесторларга кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида давлат тили, рус тили ва бошқа хорижий тилларда кенгайтирилган ахборотлар олишни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторларга ҳамда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг иштирокчиларига амалга ошириш тавсия этилган инвестиция лойиҳалари тўғрисида ахборот берилишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвесторлар, жумладан, хорижий инвесторларга ҳамда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчиларига интерфаол шаклда зоналар дирекцияларининг, давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг хизматлари, шу жумладан, инвестиция буюртманомалари ҳамда бошқа ҳужжатларни қабул қилиш, аризалар, бланклар ва бошқа зарур ҳужжатларнинг шаклларини олиш бўйича хизматлар кўрсатилишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвесторнинг қаерда ва қандай усулда мурожаат қилганлигидан қатъий назар, инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқишнинг бориши ва натижасидан хабардор бўлиб туриш имкониятини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
салоҳиятли инвесторлар ҳамда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчиларининг ўзларини қизиқтирувчи масалалар бўйича зоналар дирекциясига, маъмурий кенгашлар ва Республика кенгашига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов, иқтисодиёт вазири Г.К. Саидова, инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмедходжаев зиммасига қарорнинг ушбу банди белгиланган муддатларда бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги дахлдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлашга қаратилган лойиҳалар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги ва кейинги йиллардаги Инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги раҳбарлари (Г.К. Саидова, С.Х. Бекенов, Д.Д. Асомов) зиммасига — эркин иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳаларнинг доимий янгилаб туриладиган рўйхатини шакллантириш, инвестиция буюртманомаларини сифатли ва тезкор кўриб чиқиш, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг иштирокчилари — субъектлар томонидан маъқулланган инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раҳбарлари (А.И. Ахмедходжаев, Л.Ш. Қудратов) зиммасига — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда эркин иқтисодий зоналарнинг ҳар бири учун шерик-мамлакатни белгилаш, салоҳиятли хорижий инвесторларни ЭИЗ ҳудудида лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш, улар билан тизимли иш олиб бориш, шунингдек, янгидан барпо этилаётган ишлаб чиқаришларни замонавий ускуналари ва технологиялар билан жиҳозлаш қисмида эркин иқтисодий зоналар ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштиришга инвестиция буюртманомаларини сифатли ва ҳар томонлама кўриб чиқиш юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарлари (Р.А. Ғуломов, Р.А. Аминов) зиммасига — бекор ётган ёки қурилиши тугалланмаган объектлар, самарасиз фойдаланилаётган ишлаб чиқариш бинолари ҳамда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг иштирокчилари — хўжалик юритувчи субъектларнинг янгидан қурилаётган корхоналарини жойлаштириш учун ер майдонлари синчиклаб, пухта хатловдан ўтказилиши юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси раиси А.И. Икромов зиммасига — эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил этиш бизнес-режаларини ёки инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмак бериш юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарига бириктирилган тижорат банкларининг раҳбарлари зиммасига — эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудларида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ўз вақтида ва тўла ҳажмда молиялаштирилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекэнерго» АЖ раиси У.М. Мустафоев, «Ўзтрансгаз» АЖ раиси А.С. Мустафоев, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Солиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига — эркин иқтисодий зоналар қурилиши ва уларнинг ташқи инфратузилмага уланиши, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчиларининг электр энергияси, табиий газ, сув билан, шунингдек, уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ ташқи канализация тармоқлари билан узлуксиз таъминланиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодий вазирлиги ва тижорат банклари билан биргаликда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ходимларининг инвесторлар билан ишлаш бўйича, шу жумладан, махсус курслар ташкил этиш йўли билан малакаси муттасил ошириб борилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги янгиланган низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаш ва уларнинг иштирокчиларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомларни, шунингдек, бюрократизм ва сансалорликни бартараф этишга қаратилган нормаларни тасдиқлаш, низомларга лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида жойлаштириш учун танлаб олишнинг аниқ мезонларини киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига ер майдонлари бериш тўғрисидаги янгиланган низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги янгиланган низомни тасдиқлаш, бунда лойиҳаларнинг бизнес-режалари/техник-иқтисодий асосланишининг асосий иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлари, (киритилаётган инвестициялар ҳажми, товар айланмаси ва экспорт суммаси, яратилаётган доимий иш ўринлари сони, ишлаб чиқаришнинг валютада қопланиши ва бошқалар) ҳисобга олинган ҳолда имтиёзлар қўлланилишини назарда тутиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зоналар дирекциялари, иштирокчилари ва инвесторлари ўртасида тузиладиган инвестиция киритиш тўғрисидаги намунавий битимни тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сонли Фармони билан ташкил қилинган фармацевтика эркин иқтисодий зоналарига кирувчи ҳудудларнинг чегараларини тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3175-сонли қарори 4-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В.А. Голышев, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Г.К. Саидова ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг раиси А.И. Ахмедходжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 25 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3356-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу намунавий Низом Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар (кейинги ўринларда — ЭИЗ) ва кичик саноат зоналари (кейинги ўринларда — КСЗ) маъмурий кенгашларининг (кейинги ўринларда — маъмурий кенгашлар) фаолият юритиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Маъмурий кенгаш коллегиал орган ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат намунавий таркибга мувофиқ ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Маъмурий кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, ЭИЗ ва КСЗ маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг (кейинги ўринларда — Республика кенгаши) топшириқларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий кенгашнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Маъмурий кенгашнинг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Маъмурий кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда ЭИЗ ва КСЗлар фаолиятини маъмурий жиҳатдан бошқариш, мувофиқлаштириш ва давлат йўли билан тартибга солиш, шунингдек, алоҳида ҳуқуқий тартибга риоя этилишини назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини танлаш ҳамда уларни ЭИЗ ва КСЗ ҳудудида амалга ошириш учун жойлаштириш бўйича қарор қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларнинг ЭИЗ ва КСЗда амалга оширилиши учун масъул бўлган маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг лойиҳа, танлов ва контракт ҳужжатларини ўз вақтида тайёрлаш ва уларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек, ЭИЗ ва КСЗ фаолияти билан боғлиқ масалаларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ишини мувофиқлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗнинг самарали фаолиятини ташкил этиш, ЭИЗ ва КСЗ дирекцияларини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, Республика кенгашида тасдиқлаш учун ЭИЗ директорларининг номзодлари бўйича таклифлар киритиш ҳамда ЭИЗ ва КСЗ дирекциялари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗларни ривожлантиришнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗни ривожлантиришнинг бош режасини ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш ва тасдиқлаш учун Республика кенгашига киритишни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗларда муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаси қурилиши бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида ишлаб чиқилиши, молиялаштиришнинг очилиши ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗларда объектларни қуриш ва модернизация қилиш бўйича тасдиқланган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини ва уларнинг ўз вақтида ишга туширилишини тизимли асосда назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗ қатнашчилари — хўжалик юритувчи субъектларга ЭИЗ ва КСЗ ҳудудида амалга ошириш учун истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, хорижий инвесторларни жалб этиш, молиялаштириш манбаларини белгилаш, барқарор кооперацион алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотни экспортга йўналтиришда ёрдам кўрсатиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Маъмурий кенгашнинг функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Маъмурий кенгаш зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини давлат йўли билан тартибга солиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, алоҳида ҳуқуқий ва иқтисодий тартибга риоя этилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зона ва кичик саноат зоналарининг самарали фаолият юритишларини ташкил этиш, эркин иқтисодий зона ва кичик саноат зоналарининг дирекцияларини шакллантириш ва уларнинг фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаш ва жойлаштириш бўйича қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ҳудудида амалга ошириш учун қиймати эквивалентда 5 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган инвестиция лойиҳаларини танлаш ва ЭИЗ иштирокчиси мақомини олишни маъқуллаш юзасидан Республика кенгашига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларини танлаш ва кичик саноат зоналарида жойлаштириш бўйича танлов комиссияси функцияларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗ иштирокчиларига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкалари тақдим этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулки ва ЭИЗ ва КСЗ ҳудудида бўлган ишламаётган корхоналар ва бўш ётган мол-мулкларни эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг иштирокчиларига инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда «ноль» харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, эркин иқтисодий зоналарни ривожлантиришнинг бош режаларини, шунингдек, кичик саноат зоналарини ривожлантириш режаларини кўриб чиқиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида муҳандислик-коммуникация ҳамда транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗларни ўрта муддатли ва узоқ муддатли ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари бўйича ҳамда уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан Республика кенгашига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага олиш лойиҳалари ва шартномаларини амалга ошириш тўғрисидаги битимларнинг асосий шартларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрнатилган мезонларга мос келадиган хўжалик юритувчи субъектларни ЭИЗ ва КСЗ ҳудудида жойлаштириш, маъмурий кенгаш тасарруфидаги ер ёки бино ва иншоотларни ажратиб бериш, шунингдек, уларга ЭИЗ ва КСЗ иштирокчиси мақомини тақдим этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗ ҳудудида лойиҳаларнинг амалга оширилишини, инвестиция киритиш тўғрисидаги битимга мувофиқ инвесторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар, ЭИЗ ва КСЗда фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш ва молиявий кўрсаткичлари бажарилишини доимий мониторинг қилиб бориш, инвестиция лойиҳасида назарда тутилган параметрларга эришишда, ишлаб чиқариш қувватларининг жуда тўлиқ ишга солинишини таъминлашда барқарор кооперацион алоқаларни йўлга қўйишда ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг экспортга йўналтирилишида уларга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ЭИЗ ва КСЗда инвесторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаганида инвестиция киритиш тўғрисидаги битимларни белгиланган тартибда муддатидан илгари бекор қилиш тўғрисида Республика кенгашига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг иштирокчилари — тадбиркорлик субъектларига инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ва корхоналарнинг фаолият юритишида юзага келадиган масалалар комплексини ҳал этишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ҳудуди чегараларини аниқлаштириш ҳамда янги ЭИЗ ва КСЗлар ташкил этиш тўғрисида Республика кенгашига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, шу жумладан уларнинг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗ дирекцияларни шакллантириш ва кадрлар танлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КСЗ дирекцияси директорини лавозимига тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ дирекцияси директори лавозимига номзодни тасдиқлаш учун Республика кенгашига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗ дирекцияси штатлар жадвали ва харажатлар сметасини келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантириладиган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда улар фойдаланадиган ва бошқарадиган ер участкаларини, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинадиган тушумларнинг бир қисми ҳисобига ЭИЗ ва КСЗнинг мустақил бюджетларини ҳосил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗнинг мустақил бюджетлари ва уларни ривожлантириш жамғармаларининг маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗ ҳудудларида ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Республика кенгашига таклифлар киритиш, шунингдек, сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Маъмурий кенгашнинг ҳуқуқ ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Маъмурий кенгаш ўз зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗ маъмурий кенгашининг ваколатига кирувчи масалалар юзасидан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорларни қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗ маъмурий кенгашининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича Республика кенгашининг кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий кенгаш ваколатига тааллуқли статистик маълумот ва бошқа ахборотни белгиланган тартибда давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, ЭИЗ ва КСЗ иштирокчиларидан, шунингдек, ЭИЗ ва КСЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштиришга инвестициявий буюртма бераётган инвесторлардан сўраб олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗ иштирокчиларининг инвестиция лойиҳалари қандай амалга оширилаётганлигини, шу жумладан жойларга бориб тақдим этилган имтиёз ва преференциялар улар томонидан тўғри қўлланилишини ўрганишни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларининг ҳамда маъмурий кенгаш аъзоларининг ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳисоботлари ва маърузаларини маъмурий кенгашнинг мажлисларида эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий кенгаш фаолиятининг ғоят муҳим масалалари ва унинг зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан таклифларни тайёрлаш ва ўрганиш учун ишчи гуруҳларини тузиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий кенгаш қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Маъмурий кенгаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зиммасига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, ЭИЗ ва КСЗда давлат сиёсатининг амалда самарали рўёбга чиқарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗ фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика кенгашининг топшириқларини, дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ҳамда ЭИЗ ва КСЗни ривожлантиришга оид бошқа дастурий ҳужжатлар, шунингдек, ЭИЗ ва КСЗни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва унинг ҳудудида муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича бошқа ҳужжатларни самарали амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗ ҳудудида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Маъмурий кенгаш раисининг асосий функционал мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Маъмурий кенгаш раисининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига ҳамда Республика кенгашининг топшириқларига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий кенгаш фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, маъмурий кенгаш зиммасига юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗ ҳудудида жойлаштириладиган лойиҳаларни кўриб чиқишда маъмурий кенгаш аъзоларининг мустақиллигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗ фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗ фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича Республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, Республика кенгашининг топшириқларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗ фаолиятини режалаштиришни ташкиллаштириш, маъмурий кенгаш ва дирекцияларнинг ҳар чоракдаги иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари, шунингдек, Республика кенгашининг ҳужжат ва топшириқлари ижросини ташкиллаштириш ва мониторинг қилишнинг амалий тизимини яратиш, маъмурий кенгаш фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида»ги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан маъмурий кенгаш аъзоларининг, ЭИЗ ва КСЗ дирекциялари директорларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг ягона порталида ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда ЭИЗ ва КСЗ иштирокчилари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишда «ягона дарча» самарадорлиги, сифати ва фойдаланиш эркинлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирлари ва махфий ахборот жумласига киритилган ахборотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Маъмурий кенгаш раиси ва аъзоларининг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Маъмурий кенгаш раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий кенгаш зиммасига юкланган вазифа ва функциялар бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу низомнинг 7-бандида назарда тутилган ЭИЗ ва КСЗ маъмурий кенгашининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу низомнинг 8-бандида кўрсатилган функционал мажбуриятларини сифатли бажариш юзасидан шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Маъмурий кенгаш аъзолари ўзларининг функционал мажбуриятларини сифатли бажариш юзасидан, шунингдек:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри иқтисодиёт ва ҳудудларни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи — ЭИЗ ҳудудида амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳаларнинг доимо янгилаб туриладиган рўйхатларини шакллантириш, зарур ҳажмдаги хом ашё ресурслари мавжудлигини, маҳаллийлаштириш даражасини, ишлаб чиқаришнинг валютада қопланишини ва яратилаётган иш ўринларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудни, инфратузилмани, саноат тармоқларини ривожлантириш дастурлари билан боғлаган ҳолда лойиҳани амалга оширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан ЭИЗ ва КСЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштиришга бериладиган инвестициявий буюртмаларни сифатли, ҳар томонлама ва тезкор кўриб чиқиш, ЭИЗ ва КСЗ иштирокчи-субъектлари томонидан маъқулланган инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, шунингдек, корхоналарни муҳандислик таъминоти воситалари билан таъминлаш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида шакллантирилиши ва амалга оширилиши юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари — инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жаб этиш бўйича ишларнинг натижадорлиги, шунингдек, ташкил этилаётган ишлаб чиқариш корхоналарини замонавий ускуна ва технологиялар билан жиҳозлаш, хорижий инвесторларнинг ваколатдорлиги нуқтаи назаридан ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштиришга тақдим этиладиган инвестициявий буюртмаларни сифатли ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг раҳбари — ишламаётган ва қурилиши тугалланмаган объектлар, самарасиз фойдаланилаётган ишлаб чиқариш хоналари ва ерларни синчиклаб хатловдан ўтказиш ва уларда хўжалик юритувчи субъектларнинг янгидан қурилаётган корхоналарини жойлаштириш ҳамда ЭИЗ ва КСЗнинг янги ҳудудларини яратиш ёки уларни кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банклари ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари — тижорат банклари томонидан буюртмаларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши ва кредитлар белгиланган тартибда берилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлигининг ҳудудий вакили — ЭИЗ ва КСЗ иштирокчиларининг маҳсулоти экспортга етказиб берилишига кўмаклашишнинг натижадорлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмасининг раҳбари — тадбиркорлик субъектларига бизнес-режаларни ёки ЭИЗ ва КСЗда жойлаштириш режалаштирилаётган инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органининг ушбу низом 7-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича шахсан жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. ЭИЗ ва КСЗ маъмурий кенгаши фаолиятини ташкил этиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. ЭИЗ ва КСЗ маъмурий кенгашнинг раҳбарияти
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Маъмурий кенгашга раис раҳбарлик қилади, қуйидагилар унинг ваколатига киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий кенгаш мажлисларининг кун тартибини белгилаш ва чақириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилиши назоратини ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зиммага юкланган вазифаларни бажариш юзасидан маъмурий кенгаш аъзоларининг ишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий кенгаш самарали ишини таъминлаш учун қонунчиликда тақиқланмаган бошқа амалларни бажариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари тегишли маъмурий кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда — ишчи орган) ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ишчи орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий кенгашнинг навбатдаги мажлисига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларидан ва хўжалик бошқаруви органларидан ҳамда маъмурий кенгаш аъзоларидан зарур материаллар ва эксперт хулосаларини олиш ҳуқуқига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий кенгаш аъзоларининг, лойиҳалар ташаббускорлари, инвесторлар, манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда маъмурий кенгаш мажлисининг кун тартибини шакллантиради, кейинчалик уни келишиб олиш учун маъмурий кенгаш раисига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материалларни, шунингдек, маъмурий кенгаш қарорларига мувофиқ бошқа материалларни тайёрлашни ташкиллаштиради ва маъмурий кенгаш аъзоларининг кўриб чиқиши учун барвақт тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий кенгаш мажлисларининг баённомаларини юритади ва уларнинг маъмурий кенгаш аъзолари билан келишиб олинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий кенгаш қарорларининг ижроси устидан назорат олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий кенгаш қарорларининг бажарилиши тўғрисида унга тизимли асосда ахборот бериб туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Маъмурий кенгаш мажлисларини заруратга қараб, аммо ҳафтасига камида бир марта ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мажлисни маъмурий кенгаш раиси, у бўлмаган тақдирда эса — маъмурий кенгаш раисининг ўринбосари ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажлисда иштирок этиш учун рўйхатга олиш тугаган пайтда маъмурий кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми рўйхатга олинган тақдирда маъмурий кенгаш мажлиси ҳуқуқий ваколатга (кворумга эга) ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Маъмурий кенгаш қарори мажлисда иштирок этаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг келиб қолганида маъмурий кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўз фикрини ёзма равишда ифода этишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий кенгаш раиси қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида маъмурий кенгаш аъзолари билан сўровнома йўли билан келишилган айрим масалалар бўйича қарорларни тасдиқлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Маъмурий кенгаш қарорлари маъмурий кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Маъмурий кенгаш мажлисининг баённомасига унинг барча аъзолари томонидан виза қўйилади, котиб томонидан имзоланади, маъмурий кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ҳамда уч кун муддатда маъмурий кенгаш аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий кенгаш баённомасининг асл нусхаси ва унинг материаллари ишчи органда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ишчи орган маъмурий кенгаш қарорларини мунтазам ўрганиб, унинг бажарилишини кўриб чиқади, зарур ҳолларда маъмурий кенгаш раисига тегишли таклифлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Маъмурий кенгаш аъзоларидан бирининг ташаббусига биноан маъмурий кенгашнинг навбатдан ташқари мажлиси ўтказилиши мумкин. Маъмурий кенгашнинг навбатдан ташқари мажлисини ўтказиш тўғрисидаги асосли талаб ёзма равишда ишчи органга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Маъмурий кенгашнинг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилган масалалар ишчи орган томонидан мажлис ўтказиладиган санадан кечи билан икки кун олдин маъмурий кенгашнинг ҳар бир аъзосига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Маъмурий кенгашнинг Республика кенгаши билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Маъмурий кенгашнинг Республика кенгаши билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш маъмурий кенгаш раиси ёки унинг ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Маъмурий кенгаш Республика кенгаши билан шу жумладан қуйидагилар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг, шунингдек, Республика кенгашининг топшириқлари бажарилиши тўғрисида маълум қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗни ривожлантириш бўйича тегишли дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ҳамда бошқа дастурий ҳужжатларнинг ижроси, шунингдек ЭИЗ ва КСЗ ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш тўғрисида маълум қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗ фаолияти соҳасидаги қонунчиликни амалга оширишга оид фаолият натижалари тўғрисида, шунингдек, ЭИЗ ва КСЗ ҳудудида жойлаштириш учун ҳар бир лойиҳани танлаб олиш натижалари тўғрисида Республика кенгашига ахборот тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗ фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликлар ва бузилишларни бартараф этиш натижалари тўғрисида маълум қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ишининг натижалари тўғрисида белгиланган тартиб ва муддатларда Республика кенгашига ҳисобот тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭИЗ ва КСЗ фаолият юритадиган ҳудудларни ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан ЭИЗ ва КСЗ иштирокчиларининг ва салоҳиятли инвесторларнинг муҳим муаммоларини ҳал этишга қаратилган таклифларни Республика кенгашига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида ахборот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Маъмурий кенгаш фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ҳамда ишчи индикаторлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Маъмурий кенгаш фаолияти самарадорлигига мунтазам баҳо бериб борилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Маъмурий кенгаш фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Республика кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан биргаликда тасдиқланадиган фаолият самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонларига ҳамда ишчи индикаторларига асосланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Маъмурий кенгаш фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий кенгаш раиси ва аъзоларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий кенгаш фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва улар фаолиятини янада такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Маъмурий кенгаш органи фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ҳамда методикаси Республика кенгаши томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Маъмурий кенгашнинг Республика кенгаши олдидаги ҳисобдорлиги
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Маъмурий кенгаш раиси кенгаш ваколатига кирувчи масалалар бўйича, шу жумладан ЭИЗ ва КСЗни бошқаришга оид қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳар чоракда Республика кенгашига ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Республика кенгаши маъмурий кенгаш зиммасига юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича маъмурий кенгаш фаолиятининг доимий мониторингини амалга оширади, кенгаш фаолиятининг самарадорлигига холис баҳо беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Мониторинг ва баҳолаш натижаларига кўра маъмурий кенгашнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раиси ва аъзолари рағбатлантириладилар ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун жавобгарликка тортилиб, ҳатто эгаллаб турган лавозимидан озод қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Маъмурий кенгаш ўз фаолиятини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан тўхтатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 07/17/3356/0179-сон; 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон, 21.12.2018 й., 06/18/5600/2357-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон; 13.06.2022 й., 06/22/153/0518-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)