16.10.2017 йилдаги 830-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.10.2017 йилдаги 830-сон
Kuchga kirish sanasi
17.10.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Наманган вилоятида гулчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Наманган вилоятида гулчиликни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий гул навларини парваришлаш, замонавий ландшафт ва дизайн асосида гулзорлар ташкил этиш, гулчилик санъати сир асрорларини ўрганиш, илғор мамлакатлар билан тажриба алмашиш, аҳоли даромадларини ошириш, республика ва чет эллик туристларни жалб этиш ҳамда Наманган шаҳрини гуллар марказига айлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Наманган вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклидаги гулчиликни ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ҳамда Наманган вилоятининг туманларида Марказнинг филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Наманган вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда гулчиликни ривожлантириш Маркази уставини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий табиий-иқлим шароитларига мослаштирилган гулларнинг замонавий плантацияларини яратиш, шунингдек, гул етиштиришнинг илмий асосланган усулларини ва ресурсларни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятда гул етиштириш ҳажмини кўпайтириш чораларини кўриш, маҳсулотни сотиш бозорларини кенгайтириш мақсадида маркетинг тадқиқотларини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоят ҳудудларининг табиий-иқлим шароитларига мос манзарали ва бута гул ниҳолларини лаборатория шароитларида етиштиришни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инновация технологияларини гул етиштириш жараёнига жорий қилиш учун илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гул кўчатларини парвариш қилишга жалб этиладиган мутахассисларнинг махсус тайёрлов курсларида малакасини оширилишини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, Марказ фаолиятини молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари, гулчилик соҳасида фаолият кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятда гулчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан фермер хўжаликларига маҳаллий ва хорижий гул навларини парваришлаш мақсадида плантация ва иссиқхоналар ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир туманда 5 тадан ва Наманган шаҳрида 10 та замонавий ва доимий фаолият олиб борадиган гул сотиш шахобчалари ташкил этилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Наманган вилоятида замонавий ландшафт асосида гулзорлар ва хиёбонлар барпо этиш мақсадида гулчилик билан шуғулланувчи ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларининг талаб ва эҳтиёжлари асосида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Наманган муҳандислик-технология институтида «Манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш» таълим йўналиши бўйича мутахассислик кафедраси ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Матбуот ва ахборот агентлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда гулчилик санъати сир-асрорларига бағишланган қўлланма, монографиялар ишлаб чиқиб, нашр эттириш ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлиги билан биргаликда замонавий ва манзарали хорижий гул навларини олиб келиш, уларни маҳаллий иқлимга мослаштириш, қурғоқчиликка чидамли ва вируссиз навларини ўзлаштириш, гулчилик соҳасида илғор мамлакатлар билан тажриба алмашиш ва ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш юзасидан икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ ва Наманган вилояти ҳокимлиги ҳудудларда ташкил этиладиган маҳаллий ва хорижий гул навларини парваришлаш плантация ва иссиқхоналарни табиий газ, оқова сув ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг вилоятда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Гул байрами» тадбирларини ҳар йили май ойининг охирги ҳафтасида ўтказилиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Наманган вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятда «Гул байрами»ни ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Наманган шаҳрини «Гуллар шаҳри» сифатида акс эттирадиган рамзини яратиб, шаҳарнинг марказий йўлларига ўрнатиш ҳамда шаҳар марказий кўчаларида архитектура талаблари ҳамда замонавий ландшафт асосида гул павильонларини ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Тасвирий ойна» уюшмасига Наманган вилоятида анъанавий «Гул байрами»ни кўтаринки руҳда ўтказиш, республика ва чет эллик меҳмонларни таклиф этиш, ғолибларни рағбатлантириш ҳамда оммавий ахборот воситаларида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳамда гулчилик соҳасини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркорлар ва аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 16 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
830-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 09/17/830/0118; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)