09.03.2017 йилдаги ПҚ-2822-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 09.03.2017 йилдаги ПҚ-2822-сон
Kuchga kirish sanasi
09.03.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг ва мамлакат иқтисодиётининг углеводородларга бўлган эҳтиёжини барқарор таъминлаш, нефтгаз тармоғининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини турғун ривожлантириш ва ошириб бориш, истиқболли майдонлар ва конларда қудуқлар ва объектлар қуришни жадаллаштириш йўли орқали углеводород қазиб олиш ҳажмларини янада барқарор сақлаб туриш ҳамда ошириш, шунингдек, хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб қилиш ҳисобига уларни жиҳозлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекнефтгаз» МХК бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Устюрт, Бухоро-Хива, Сурхондарё ва Фарғона нефтгаз ва газконденсат конларида углеводородларни қазиб олиш ҳажмларини барқарор сақлаб туриш ва янада ошириш учун 2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш Дастури (кейинги ўринларда — Дастур) ишлаб чиқилди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекнефтгаз» МХК ва «Газпромбанк» АЖ ўртасида ўзаро келишилган шартларда Дастурни биргаликда молиялаштириш тўғрисида келишувга эришилди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 сентябрдаги ПҚ-2607-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилаётган «Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида, шунингдек, Урга, Оқчалоқ ва Чандир гуруҳи конларини ўрганиш геология қидирув ишларини олиб бориш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «Газпром» ЖАЖ (Россия) компаниясининг — ҳамкор «Gas Project Development Central Asia AG» компаниялари томонидан масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Natural Gas Stream» қўшма корхонаси (кейинги ўринларда — қўшма корхона) ташкил этилди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурни амалга ошириш «Ўзбекнефтгаз» МХК миллий валютадаги ўз маблағлари ҳисобидан, шунингдек, Дастур бўйича ишларни амалга оширишни ташкил этиш ва хорижий валютада белгиланган харажатлар қисмида уларни молиялаштириш учун хорижий корхонани жалб этиш ҳисобига амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга оид танлов савдоларини ўтказиш қўшма корхонанинг ички низомига мувофиқ танлов комиссияси таркибида «Ўзбекнефтгаз» МХК вакиллари иштирокида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш Дастури:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2021 йилларда нефтгаз конларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ўз ичига олган ҳолда тасдиқлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дастурнинг амалга оширилиши, жалб қилинаётган кредитлардан мақсадли ва самарали ишлатилиши, зарур ҳолларда Дастур параметрларига аниқлик ва тузатишлар киритилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекнефтгаз» АЖ (А. Султанов) ва «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ (Д. Хақбердиев) раҳбарлари зиммасига, Дастурни амалга ошириш бўйича бизнес-режа доирасида тасдиқланадиган чора-тадбирлар режаларини ўз ичига олган ҳолда Дастурнинг асосий параметрларини ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши устидан шахсий жавобгарлик юклансин.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 октябрдаги ПФ-5207-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 06/17/5207/0139-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзбекнефтгаз» МХК икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекнефтгаз» МХК ва қўшма корхона масъулиятини аниқ кўрсатиб берадиган Дастурни амалга ошириш механизмини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекнефтгаз» МХК ташкилотлари томонидан 2017 йилда экспорт қилиш учун қўшма корхонага сотиладиган табиий газ ҳажмлари, хорижий инвестицияларни жалб этиш шартларини ҳисобга олган ҳолда бажариладиган ишлар ҳажмлари ва нархларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йилдан бошлаб токи кредитлар ва уларнинг фоизлари, шунингдек, Дастурни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар тўлиқ узилгунича, кейинчалик экспорт қилиш учун қўшма корхонага «Ўзбекнефтгаз» МХК ташкилотлари томонидан сотиладиган табиий газ ҳажмлари, хорижий кредитларни жалб этиш шартларини ҳисобга олган ҳолда бажарилган ишларнинг ҳар йилги ҳажмлари ва нархларини белгилаш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини назарда тутувчи қарор лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Дастурни амалга ошириш доирасида «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур чора-тадбирларини бажариш учун «Ўзбекнефтгаз» МХК ташкилотларининг, уларни модернизация қилиш ва қўшимча жиҳозлашни назарда тутган ҳолда мавжуд қувватлари, ускуналари ва махсус техникасини жалб қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбекнефтгаз» АЖга, унинг таркибий бўлинмаларига, қўшма корхона ва молиялаштираётган банкка, истисно тариқасида, Дастурни амалга ошириш доирасида:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 октябрдаги ПФ-5207-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 06/17/5207/0139-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ҳужжатлари асосида — объектларни қуриш учун лойиҳа ҳужжатларини бир босқичли тартибда ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йилнинг 1 январигача лойиҳалаштириш, муҳандислик ишлари, техник хизмат кўрсатиш, соғлиқни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва атроф муҳитни асраш бўйича халқаро нормалар ва стандартлар талабларига мувофиқ объектларни бир вақтнинг ўзида қуриш ҳамда улардан фойдаланишни амалга оширишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилган уч томонлама шартномаларга мувофиқ, қурилиши тугалланган объектларни «Ўзбекнефтгаз» АЖ ташкилотларига топширишга рухсат этилсин.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 октябрдаги ПФ-5207-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 06/17/5207/0139-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан тасдиқланадиган, қўшма корхонанинг талабномаларига кўра Дастурни амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 октябрдаги ПФ-5207-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 06/17/5207/0139-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан тасдиқланадиган, қўшма корхонанинг талабномаларига кўра Дастурни амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмаган ҳолда кўп марталик визаларни расмийлаштириш, бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек, вақтинчалик яшаш жойида вақтинчалик прописка ва вақтинчалик прописка муддатини узайтиришни таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 октябрдаги ПФ-5207-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 06/17/5207/0139-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги маҳаллий мутахассислар бўлмаган ҳолда қўшма корхонага белгиланган тартибда турдош мутахассисликлар бўйича хорижий ишчи кучини Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилишини, шунингдек, қўшма корхонанинг талабномаларига кўра — хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 9 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2822-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2822-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2021 йилларда нефтгаз конларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар

Ўлчов бирлиги

2017 йил

2018 йил

2019 йил

2020 йил

2021 йил

2017 — 2021 йилларда жами

I. Табиий газ ва газ конденсатини қазиб олиш

1.1

Бурғулаш қурилмаларини тўлиқ бутлаб модернизация қилган ҳолда янги бурғулаш қудуқларни қуриш ва уларни ишга тушириш

дона

141

107

194

82

78

502

умумий қиймати

730,3

496,7

300,3

239,6

208,9

1 975,8

1.2

Қудуқларни капитал таъмирлаш учунқурилмаларни тўлиқ бутлаб ва модернизация қилган ҳолда қудуқларни капитал таъмирлаш

дона

84

80

66

86

104

420

умумий қиймати

19,3

10,3

7,2

8,8

12,2

57,9

1.3

Қудуқларниободонлаштириш (шлейфлар, задвижкалар, қудуқлар боши, тақсимлаш блоги ва бошқалар)

узунлиги, км

404,0

333,0

431,0

397,0

408,0

1 973,0

умумий қиймати

99,2

75,6

63,4

57,8

62,5

358,5

1.4

Технологик қурилмалар (газни комплекс тайёрлаш қурилмаси, олтингугуртдан тозалаш қурилмаларини ўрнатиш, метанолдан (MTG) бензин ишлаб чиқариш қурилмасини ўрнатиш ва бошқалар)ни қуриш

объект

2

3

1

6

умумий қиймати

132,2

142,2

25,0

299,4

1.5

Сиқиш компрессор станцияларини қуриш

объект

1

1

1

3

умумий қиймати

65,0

52,0

53,7

170,7

1.6

Янги газ қувурлари (кон қувурлари ва конлараро қувурлар)ни қуриш

узунлиги, км

234,0

86,0

55,0

50,0

45,0

470,0

умумий қиймати

72,9

512

7,0

7,0

6,3

145,3

1.7

Блок-модулли газ генераторли қурилмаларни қуриш

дона

1

1

2

4

умумий қиймати

5,2

5,2

10,3

20,7

1.8

Блок-модулли бошланғич компрессор қурилмаларини қуриш

дона

1

5

4

10

умумий қиймати

1,7

13,2

6,6

21,5

ЖАМИ:

умумий қиймати

1 120,6

847,4

408,0

313,2

360,5

3 049,7

II. Нефть қазиб олиш

2.1

Бурғулаш қурилмаларини тўлиқ бутлаб модернизация қилган ҳолда бурғилашдан янги бурғулашқудуқларни қуриш ва уларни ишга тушириш

дона

12

36

51

59

58

216

умумий қиймати

66,7

169,8

157,3

180,1

166,7

740,5

2.2

Қудуқларни капитал таъмирлаш учунқурилмаларни тўлиқ бутлаб ва модернизация қилган ҳолда қудуқларни капитал таъмирлаш

дона

98

66

80

68

52

364

умумий қиймати

20,1

12,1

15,2

13,2

9,6

70,2

2.3

Қудуқларни ободонлаштириш (шлейфлар, задвижкалар, қудуқлар боши, тақсимлаш блоги ва бошқалар

км

31,0

39.0

54,0

64,0

63,0

251,0

умумий қиймати

8,0

6,7

9,7

11,7

11,3

47,4

2.4

Технологик қурилмалар (нефтни тайёрлаш ва нефтни йиғиш пунктлари қурилмаси) ни қуриш

объект

1

1

1

3

умумий қиймати

0,02

0,02

0,02

0,05

ЖАМИ:

умумий қиймати

94,8

188,7

182,2

205,0

858,2

Умумий:

умумий қиймати

1 215,3

1 036,1

590,2

518,2

548,0

3 907,9

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ишлар ҳажми ва қиймати Дастурни амалга ошириш давомида ҳамда танлов савдоларини ўтказиш натижаларига кўра аниқланади.