16.10.2017 йилдаги ЎРҚ-448-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 16.10.2017 йилдаги ЎРҚ-448-сон
Kuchga kirish sanasi
17.10.2017
Ҳужжат 08.01.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 28 сентябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 4 октябрда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги 746-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 168-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда; 2008 йил, № 9, 487-модда, № 12, 636-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 10-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда Мажбурий ижро бюроси, шунингдек уларнинг жойлардаги бўлинмалари фаолият кўрсатади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қуйидаги мазмундаги 181-модда билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«181-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси (бундан буён матнда Бюро деб юритилади) ташкил этилади. Бюрони мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарига тенглаштирилган, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод этиладиган директор бошқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюро директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ижрочиси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюро директорининг ўринбосарлари Бюро директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюро ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари Бюро директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари Бюро директори томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюро ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ташкил этилиши ва фаолияти тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Ветеринария тўғрисида»ги 935-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-397-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 12, 453-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 7-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«7-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси (бундан буён матнда Давлат ветеринария қўмитаси деб юритилади):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ветеринария соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ветеринария соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда уларни амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ветеринария соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ветеринария назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ветеринария хизматининг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ветеринария соҳасидаги фаолиятни бевосита амалга оширувчи ҳамда тадбирлар ва дастурларни рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасаларнинг, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу соҳадаги ҳамкорлигини мувофиқлаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ветеринар осойишталикни таъминлаш, ҳайвонлар юқумли касалликларини эрта аниқлаш, уларга ташхис қўйиш ва улар тарқалишининг олдини олишга доир профилактика ишларининг самарадорлиги юзасидан мониторингни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат ҳудуди ҳайвонларнинг юқумли касалликлари олиб кирилишидан муҳофаза қилинишини, ҳайвонлар соғлиғини профилактика қилиш ва даволашнинг замонавий усуллари жорий этилишини, ветеринария дори воситаларининг маҳаллий ҳамда хорижий илм-фан ютуқларини жорий этишга асосланган янги турлари ва шакллари ишлаб чиқарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилишига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига белгиланган тартибда рухсатнома беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишни ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини беришни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича чора-тадбирларни тизимли асосда ўз вақтида ишлаб чиқишни ва сифатли амалга оширишни ташкил этишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий ҳамда ишлаб чиқаришдаги ветеринария хизматининг ҳайвонларни касалликлардан ҳимоя қилиш, ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё хавфсизлигини таъминлашга доир фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ветеринария соҳасида илмий, услубий ва таълим салоҳияти ҳар томонлама ривожлантирилишини, илмий тадқиқотлар йўналишлари белгиланишини, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновация ишланмаларининг ветеринария амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, раҳбариятнинг ҳамда мутахассисларнинг иш услуби ҳамда шаклларини такомиллаштириш, шу жумладан тузилмавий бўлинмаларнинг ўз зиммасига юклатилган вазифалар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши юзасидан масъулиятини ошириш тизимини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ҳамкорликни амалга оширишда иштирок этади, халқаро ветеринария ташкилотларида Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ветеринария қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 10-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«10-модда. Давлат ветеринария хизматини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ветеринария хизмати Давлат ветеринария қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари, Давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси, туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари, лабораториялар, Республика ҳайвонлар касалликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат ташхис маркази, Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ва муомаласини назорат қилиш давлат илмий маркази, Ветеринария илмий-тадқиқот институти, шунингдек ветеринария участкалари, бозорлардаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларидан, чегара ва транспорт ветеринария пунктларидан (участкаларидан) ҳамда бошқа муассасалардан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ветеринария қўмитасига раис раҳбарлик қилади. Давлат ветеринария қўмитасининг мансабдор шахслари қуйидаги тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ветеринария қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ветеринария қўмитаси раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси раиси Давлат ветеринария қўмитаси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаларининг бошлиқлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан Давлат ветеринария қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари бошлиқлари туман (шаҳар) ҳокимларининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаларининг бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ҳайвонлар касалликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат ташхис марказининг, Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ва муомаласини назорат қилиш давлат илмий марказининг, Ветеринария илмий-тадқиқот институтининг, Давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасининг, шунингдек чегара ва транспорт ветеринария пунктларининг (участкаларининг) раҳбарлари Давлат ветеринария қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ветеринария хизматининг бошқа муассасалари раҳбарларини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари Давлат ветеринария қўмитасига, шунингдек тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ветеринария қўмитасининг ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 12-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«12-модда. Давлат ветеринария инспекторлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ветеринария қўмитасининг раиси — Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари — Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари (раиснинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари бундан мустасно), Давлат ветеринария қўмитаси Давлат ветеринария назорати бошқармасининг ветеринар мутахассислари — ўз ваколатлари доирасида давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи — давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари — давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитасининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаларининг бошлиқлари — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари — тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимларининг бошлиқлари тегишли туманларнинг (шаҳарларнинг) бош давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ветеринария участкаларининг ва бозорлардаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларининг мудирлари тегишли участкалардаги ва бозорлардаги давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чегара ва транспорт ветеринария пунктларининг (участкаларининг) бошлиқлари ҳамда ветеринар врачлари тегишли чегара ва транспорт ветеринария пунктларининг (участкаларининг) давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) 14-модданинг иккинчи қисмидаги «Давлат ветеринария бош бошқармаси» деган сўзлар «Давлат ветеринария қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) 17-модданинг иккинчи қисмидаги «Давлат ветеринария бош бошқармаси» деган сўзлар «Давлат ветеринария қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) 19-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошисидаги «Давлат ветеринария бош бошқармаси» деган сўзлар «Давлат ветеринария қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) 22-модданинг бешинчи қисмидаги «Давлат ветеринария бош бошқармаси» деган сўзлар «Давлат ветеринария қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) 27-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Давлат ветеринария қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги 1054-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 5, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 414-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 133-модда, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 10, 270-модда; 2012 йил, № 12, 334-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 45-модданинг тўртинчи қисмидаги «суд ижрочисига» деган сўзлар «давлат ижрочисига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 50-модданинг иккинчи қисмидаги «суд ижрочисига» деган сўзлар «давлат ижрочисига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 125-модданинг иккинчи қисмидаги «суд ижрочилари» деган сўзлар «давлат ижрочилари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) 181-модданинг биринчи қисмидаги «суд ижрочисига» деган сўзлар «давлат ижрочисига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда,№ 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 211-модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1) гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган жиноят қуроллари мусодара қилиниши керак ва улар тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулк қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулкнинг қонуний эгалари, мулкдорлари ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари, худди шунингдек меросхўрлари аниқланмаган тақдирда, ушбу мол-мулк давлат даромадига ўтказилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 531-модданинг саккизинчи қисмидаги «суд ижрочиларига» деган сўзлар «давлат ижрочиларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 27-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиш мазкур ашёни ҳақ тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан иборат бўлиб, ушбу чора маъмурий ишлар бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан қўлланилади. Ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлмаган ашё мусодара қилиниши мумкин эмас, муомаладан чиқарилган ашёлар бундан мустасно»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 1981-модданинг диспозициясидаги «суд ижрочиси» деган сўзлар «давлат ижрочиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 245-модданинг биринчи қисми «99, 100» рақамларидан кейин «101 (умумий фойдаланишдаги иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида)» деган сўзлар, «1601, 161» рақамларидан кейин «163» рақами билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) 2453-модданинг биринчи қисмидаги «101, 163» рақамлари «101 (умумий фойдаланишдаги электр ва газ тармоқлари ҳамда электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) 259-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг давлат ветеринария инспекторлари, туманлар ва шаҳарларнинг бош давлат ветеринария инспекторлари, чегара ва транспорт ветеринария пунктларининг (участкаларининг) давлат ветеринария инспекторлари ҳамда ветеринария участкаларининг ва бозорлардаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларининг давлат ветеринария инспекторлари — энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда жарима солишга»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) 333-модданинг иккинчи қисмидаги «суд ижрочиси» деган сўзлар «давлат ижрочиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) 337-модданинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти органлари суд ижрочилари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларининг давлат ижрочилари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) 339-модданинг матнидаги «суд ижрочиси» деган сўзлар «давлат ижрочиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) 348-модданинг матнидаги «суд ижрочисига» деган сўзлар «давлат ижрочисига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9–10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 12, 470, 471-моддалар; 2010 йил, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) 266-моддасининг тўртинчи қисмидаги «суд ижрочиси» деган сўзлар «давлат ижрочиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Табиий монополиялар тўғрисида»ги 398-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган 815-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 591-модда; 2010 йил, № 12, 466-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) 7-моддасининг учинчи қисмидаги «ҳафта» деган сўз «ой» деган сўз билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 248-модда, № 9, 422-модда, № 12, 595-модда; 2008 йил, № 4, 187-модда, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 4, 136-модда, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 14-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жарима тариқасидаги жазо Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро этилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 19-модданинг биринчи қисмидаги «суд ижрочиси» деган сўзлар «давлат ижрочиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги 483-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 239-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 157-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда) 4-моддасининг биринчи қисмидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Бош давлат ветеринария бошқармаси» деган сўзлар «Давлат ветеринария қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 89-модданинг биринчи қисмидаги «суд ижрочиси» деган сўзлар «давлат ижрочиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 138-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги «суд ижрочисига» ва «суд ижрочисини» деган сўзлар тегишинча «давлат ижрочисига» ва «давлат ижрочисини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 140-модданинг биринчи қисмидаги «суд ижрочиси» деган сўзлар «давлат ижрочиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 215-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 5, 84-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 12, 470-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 8-модданинг биринчи қисмидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг давлат ветеринария хизмати» деган сўзлар «Давлат ветеринария қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 10-модданинг матнидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг давлат ветеринария хизмати» деган сўзлар «Давлат ветеринария қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги 358-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 68-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 9, 415-модда; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 635-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 12, 467-модда; 2012 йил, № 4, 107-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) 26-моддасининг бешинчи қисмидаги «суд ижрочиларига» деган сўзлар «давлат ижрочиларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 октябрда қабул қилинган «Ипотека тўғрисида»ги ЎРҚ-58-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 535-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 281-модданинг матнидаги «суд ижрочиси» деган сўзлар «давлат ижрочиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 41-модданинг биринчи қисмидаги «Суд ижрочисининг» деган сўзлар «Давлат ижрочисининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-344-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 335-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) 10-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг органлари амалга оширади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 72-модда 2-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«туманлар ва шаҳарлар ветеринария бўлимларини, ҳайвонлар касалликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ташхис марказларини сақлаб туриш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 129-модданинг биринчи қисмидаги «суд ижрочилари» деган сўзлар «давлат ижрочилари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун 4-моддасининг 1-банди ва 5-моддасининг 1-банди ушбу Қонун расмий эълон қилингунига қадар суднинг ҳукми қонуний кучга кирган жиноят ишларига, шунингдек жиноят ишини тугатиш тўғрисида ажрим ёки қарор чиқарилган жиноят ишларига ҳамда суднинг қарори чиқарилган маъмурий ишларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг 7-моддаси ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 16 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-448-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 03/17/448/0126-сон; 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон; 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2021 й., 03/21/730/1089-сон, 03/22/763/0306-сон; 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон; 03.07.2023 й., 03/23/850/0439-сон)