Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.2015 25.06.2004 йилдаги 295-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 25.06.2004 йилдаги 295-сон
Kuchga kirish sanasi
25.06.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.2015
Ҳужжат 14.09.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПҚ-2327-сонли «Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссия ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.

Хусусийлаштирилган корхоналарнинг устав фондидаги давлат улушини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, давлат активларини профессионал инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга ишончли бошқарувга бериш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги ПҚ–423-сон Қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 289-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик жамиятлари устав фондидаги давлат улушини бошқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат улуши инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга бошқарувга берилгунгача бўлган муддатга республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улушини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакилини тайинлаш, шунингдек уларни юкланган вазифалардан озод қилиш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улушларини ишончли бошқариш ҳуқуқи учун ўтказилган танловлар натижаларини тасдиқлаш;

хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улуши бўйича дивидендлар давлат бюджетига тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш ишларини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, давлат ишончли вакиллари ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланаётган давлат вакилларининг давлат улушларини бошқариш бўйича фаолиятларининг натижалари тўғрисидаги ахборотларини мунтазам равишда эшитиб бориш.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланаётган давлат вакилларини тайинлаш ва озод қилиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 сентябрдаги 193-сонли қарори асосида еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 386-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссиясининг ишчи органи функцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат мулки қўмитаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда устав фондида давлат улуши бўлган давлат унитар корхоналари, хўжалик жамиятларини ҳисобга олиш, давлат улушига ҳисобланган дивидендларни давлат бюджетига тушириш бўйича идоралар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ахборот алмашиш тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 25 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
295-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 30-сон, 289-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 25 июндаги 295-сон қарорига
2-ИЛОВА

Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) фаолиятини тартибга солади ва унинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши тижорат банклар устав фондидаги акцияларнинг давлат улушини бошқаришга нисбатан татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Комиссиянинг ўз ваколати доирасида давлатнинг ишончли вакиллари ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни тайинлаш, озод этиш ва уларнинг фаолиятига тегишли бўлган масалалар бўйича қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлиснинг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Комиссиянинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик жамиятлари устав фондидаги давлат улушини бошқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат улуши инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга бошқарувга берилгунгача бўлган муддатга республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улушини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакилини тайинлаш, шунингдек уларни юкланган вазифалардан озод қилиш;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улушларини ишончли бошқариш ҳуқуқи учун ўтказилган танловлар натижаларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улуши бўйича дивидендлар давлат бюджетига тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш ишларини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, давлат ишончли вакиллари ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланаётган давлат вакилларининг давлат улушларини бошқариш бўйича фаолиятларининг натижалари тўғрисидаги ахборотларини мунтазам равишда эшитиб бориш.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланаётган давлат вакилларини тайинлаш ва озод қилиш;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 сентябрдаги 193-сонли қарори асосида еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 386-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Комиссиянинг функциялари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улушини бошқариш учун танлов ғолиблари — давлатнинг ишончли вакилларини давлат улуши инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиларига берилгунгача бўлган муддатга тайинлаш ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиларини тасдиқлаш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланаётган давлат вакилларини тайинлаш ва озод қилиш;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 сентябрдаги 193-сонли қарори асосида учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 386-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улушларини ишончли бошқариш ҳуқуқига танловлар натижаларини тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улушларини бошқариш бўйича фаолиятида давлатнинг ишончли вакиллари, инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг асосий мақсад ва вазифаларини белгилаш;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик жамиятларидаги давлат улушларини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакилларини уларга юкланган мажбуриятлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат улушларини бошқариш бўйича шартномавий муносабатларни инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар билан давом эттириш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлатнинг ишончли вакиллари, инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг ҳисобот шаклларини тасдиқлаш;
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улушларини бошқариш самарадорлиги юзасидан доимий мониторингни амалга ошириш ва таҳлил қилиш, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ва механизмларни ишлаб чиқиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улуши бўйича дивидендларни ва давлат корхоналарининг соф фойдасидан давлат бюджетига ажратмаларни ҳисоблашнинг прогноз параметрларини белгилаш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 сентябрдаги 258-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 381-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз иш тартибини мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари рўйхатини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлатнинг ишончли вакилларини, шунингдек акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланаётган давлат вакилларини тайинлаш учун номзодларни танлаш талабларини ва шартларини белгилаш;
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 сентябрдаги 193-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 386-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларига топшириқлар бериш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган, устав фондларидаги давлат улуши ишончли бошқарувга бериладиган хўжалик жамиятлари рўйхатини тасдиқлаш;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 сентябрдаги 258-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 381-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ишончли вакилларини аттестациядан ўтказишнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тартибини келишиш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 сентябрдаги 258-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 381-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Комиссия қуйидагиларга мажбур:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик жамиятларидаги давлат улушларини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари, шунингдек акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланаётган давлат вакилларини ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни тайинлашни ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини бажариш;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисларида қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан назорат ва мониторингни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Комиссиянинг ишини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Комиссия ишини Раис ташкил қилади, у Комиссия иш тартибини тасдиқлайди, мажлис ўтказиладиган санани ва кун тартибини белгилайди, ўзи ўрнида бўлмаган ҳолларда комиссия аъзоларидан бирини ўринбосар этиб тайинлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг мажлислари заруриятга қараб даврий, аммо чоракда камида бир марта унинг аъзоларининг учдан икки қисмидан кам бўлмаган аъзолари иштирокида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қарори Комиссия аъзоларининг мажлисида иштирок этувчиларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қарори мажлисда иштирок этувчи Комиссия аъзолари имзолайдиган ва Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган протокол билан расмийлаштирилади. Протоколни имзолаш вақтида Комиссия аъзолари ўзларининг алоҳида мулоҳазаларини билдириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Комиссиянинг ишчи органи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Комиссия мажлисини тайёрлаш ва ўтказишни ташкил этишни амалга оширувчи Комиссиянинг ишчи органи Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ишчи орган:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик жамиятларидаги давлат улушларини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакилларини, шунингдек акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланаётган давлат вакилларини тайинлаш ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни тасдиқлаш бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улушларини бошқариш мажбуриятларидан давлатнинг ишончли вакиллари, шунингдек акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланаётган давлат вакилларини ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни озод этиш бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат улушларини ишончли бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари, шунингдек акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланаётган давлат вакилларини ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг фаолиятини тартибга соладиган норматив ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича;
(11-банднинг иккинчи—тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат улушларини ишончли бошқариш бўйича фаолиятга тегишли бўлган бошқа масалалар юзасидан таклифларни Комиссияга кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Комиссиянинг ишчи органи қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларни ўз вақтида ва зарур даражада бажариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг давлатнинг ишончли вакиллари, инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин ўн иш куни мобайнида янги тайинланган давлатнинг ишончли вакиллари, инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар билан ишончли бошқарувга шартномалар тузиш;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 сентябрдаги 258-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 381-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлатнинг ишончли вакиллари, инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар ҳамда акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланаётган давлат вакиллари томонидан тақдим этиладиган ҳисоботлар (ахборотлар)ни йиғиш, тартибга келтириш ва ишлаш;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элларда эгалик ҳуқуқи давлатга тегишли бўлган мол-мулкни сақлаш ва самарали бошқариш юзасидан инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар ва давлатнинг ишончли вакилларининг, шунингдек акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланаётган давлат вакилларининг фаолияти натижадорлиги бўйича мониторинг ўтказиш;
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав фондида давлат улуши бўлган давлат унитар корхоналари, хўжалик жамиятлари, уларнинг хўжалик фаолиятининг асосий натижалари тўғрисида маълумотлар базасини юритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улушларини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари, инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар, шунингдек акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланаётган давлат вакиллари фаолияти тўғрисидаги ахборотни Комиссияга ҳар чоракда тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик бошқарув органлари раҳбарлари, давлатнинг ишончли вакиллари ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг ишлари самарадорлиги мониторинги ва улар ишининг самарадорлиги таҳлили асосида давлат улушларини бошқариш бўйича уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари, шунингдек акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи («олтин акция»)дан фойдаланаётган давлат вакилларининг ўз ваколатларини амалга ошириш бўйича ҳисоботлари Комиссия томонидан эшитилишини ташкил этиш;
(12-банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисини чақириш билан боғлиқ ташкилий масалаларини ҳал қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг иш юритишини аниқ ва тўлиқ олиб бориш, Комиссия ёзишмаларини ҳисобга олиш ва таснифлаш, Комиссиянинг барча мажлислари протоколларини ўз вақтида ва тўлиқ расмийлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Комиссияни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 25 июндаги 295-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 июндаги 112-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 210-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 5 майдаги 209-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 45-модда) 6-бандининг «а» ва «в» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 26-сон, 298-модда; 2005 й., 8-9-сон, 67-модда; 2006 й., 23-сон, 210-модда, 30-сон, 289-модда, 42-сон, 417-модда; 2007 й., 37-38-сон, 386-модда; 2009 й., 52-сон, 568-модда; 2011 й., 37-сон, 381-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда)